№
|
Схема тартиби
|
Сертификатлаштириштиришни ўтказиш мазмуни
|
1
|
I
|
Биринчи схема билан фақат маҳсулот намунаси, уларнинг турларини мавжуд стандартлар, техник шартлар ва ҳоказо талабларига мувофиқлигини махсус тасдиқланган синов ташкилотларида синовдан ўтказилади ва унинг натижасида маҳсулот турига тегишли сертификат берилади. Бу хилдаги сертификатлаштириштиришда синовга тақдим этилган намунани белгиланган талабларга мувофиқлиги тасдиқланади, холос. Бу схема ўзининг соддалиги ва кўп ҳаражат талаб қилмаслиги туфайли миллий ва халкаро савдо муносабатларида муайян даражада тарқалган.
|
2
|
II
|
Бу схемада маҳсулот намунаси тегишли стандарт, НХ ва х.к орқали сертификацияланиб, унинг сифати савдо шахобчаларидан вақти-вақти билан олинадиган намуналар асосида назорат қилиб борилади. Бу усул такдим этилган намуналар сифатини бахолаш билан серияли чиқаётган маҳсулотнинг сифатини ҳам баҳолаш имконини беради. Бу усулнинг ижобий тарафи, такдим этилган намуна асосида бутун серия чикарилган маҳсулот сифати сертификатланади. Унинг камчилиги истеъмолчига стандарт талабларига номувофиқ бўлган маҳсулотлар кириб келишидир. Бу эса бир неча қийинчилик ва ноаниқликларни келтиради.
|
3
|
III
|
Бу схемада маҳсулот намунаси тегишли стандарт, НХ бўйича мувофиқлиги аниқланиб, шу билан бирга қайта-қайта маҳсулот сифати истеъмолчига юбормасдан туриб омборхонада текширувдан ўтказиб турилади. Бу схемадан кўриниб турибдики, товар савдо шахобчасига тушмасдан туриб синов назорати ўтказилади. Стандартга номувофиқлиги аниқланса, истеъмолчига жўнатиш тўхтатилади.
|
4
|
IV
|
Бу схемада маҳсулот турларини худди 1-3 схемалардагидек синовдан ўтказишга асосланган бўлиб, шу билан бирга савдо шахобчасидаги ҳамда ишлаб чиқаришдан олинган намуналарнинг текшириш назорати вақти-вақти билан ўтказиш орқали маҳсулотнинг сифати аниқланган холда сертификатланади. Бу холда маҳсулот корхона томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, унинг маълум ҳаражатлар сарф бўлгандан кейин стандарт талабларига номувофиқлиги аниқланади. Бу эса ушбу схеманинг камчиликларидан ҳисобланади. Шунинг учун бу схема ривожланган мамлакатларда кенг тарқалмаган.
|
5
|
V
|
Бешинчи схема бўйича маҳсулот ёки хизмат сертификацияланаётганда бутун бир технологик жараён синовдан ўтказилади, ҳамда ишлаб чиқариш бўйича сифат кўрсаткичи аниқланиб, хулоса қабул қилинади. Кўриниб турибдики, корхонадаги маҳсулот сифатини таъминлашда, сифат тизимини баҳоланишида унинг мезонини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун ҳам ушбу усул саноати ривожланган мамлакатларда, ҳамда халқаро стандартлаштириш тизимларида энг кўп тарқалган схемадир. Биринчи-тўртинчи схемаларга қараганда бу схема энг мураккаб ва нисбатан қимматроқ, ҳисобланиб, унинг афзаллиги истеъмолчи учун махсулот сифат даражасини юқори эканлигига ишонч ҳосил қилади, бу эса ишлаб чиқарувчи, сотувчи ва истеъмолчи учун энг муҳим мезондир.
|
6
|
VI
|
Бу схемада фақат корхонадаги мҳсулотнинг сифатини таъминлаш билан тизимни баҳоланишини ўтказишга мўлжалланган. Бу усул айрим вақтда корхона тайёрловчини аттестатлаш деб ҳам юритилади. Бу хил сертификатлаштиришда фақат корхонанинг белгиланган даражадаги маҳсулот чиқариш қобилияти баҳоланади.
|
7
|
VII
|
Бу схемада сертификатлаштириш учун ҳар бир партиядан (тўдадан) намуна олиб синов ўтказилади ва унинг натижаси бўйича маҳсулотни (тўдани) истеъмолчига юбориш лозимлиги аниқланади.
|
8
|
VIII
|
Бу схема олдинги схемалардан фарқли ўлароқ, ишлаб чиқилган маҳсулотнинг ҳаммаси (барча қисмлари) синовдан ўтказилади. Бу схемада ишлаб чиқарувчи учун катта ва каттиқроқ талаб қўйилади, катта масъулият талаб қилади. Бу схема асосан қимматбаҳо металлардан ва қотишмалардан тайёрланадиган буюмлар, ҳарбий техникалар ва бошқа маҳсулотларни сертификатлаштиришда қўлланилади.
|
9
|
IX
|
Бу схема маҳсулотларни декларация мувофиқлиги сертификати бўлиб, маҳсулот ҳақидаги деклорация ҳужжатлари билан биргаликда сертификатлаштириш тушунилади.
|