Такрорлаш учун саволлар.
Нима сабабдан стандартлар ўзгартирилади?
Стандартларни ишлаб чиқиш нечта босқичдан иборат?
Стандарт лойиҳаси бўйича техникавий қўмитанинг функцияси нималардан иборат?
Стандартларни белгилаш тартиби қандай?
Техникавий шартларни яратишнинг қандай тафовутли томонларини биласиз?
6 - Амалий машғулот
Сертификатлаштириш схемалари
Режа:
Мажбурий ва ихтиёрий сертификатлаштириш.
Сертификатлаштириш схемаси.
Таянч сўзлар: сертификат, сертификатлаштириш, сертификатлаш-тириш тизими, мажбурий сертификатлаштириш, ихтиёрий сертификатлаштириш, мувофиқлик, мувофиқлик баёноти.
Замонавий педагогик технология элементларидан, масалан интерактив методини қўллаб дарс ўтилади.
Дарсда техник восита ва кўргазмали қуроллардан кенг фойдаланилади (кодоскоп, проектор, плакат ва ҳоказо).
Талабалар тарқатма материаллар билан таъминланадилар.
Талабалар мустақил фикрлаши учун тўла шароит яратилади.
Сертификатлаштириш схемалари
Сертификатлаштириш деганда маҳсулот (буюм, мол) ёки хизмат муайян стандартга ёки техникавий шартларга мос келишини тасдиқлаш мақсадида ўтказиладиган фаолият тушунилиб, ушбу фаолият натижасида маҳсулот (буюм, мол) нинг сифати ҳақида истеъмолчини ишонтирадиган тегишли ҳужжат – сертификат берилади.
Сертификатлаштиришда ишлатиладиган зарур атамалардан бири «сертификатлаштириш тизими» бўлиб, у қуйидагича таърифланади: Сертификатлаштириш тизими – мувофиқликни сертификатлаштириш фаолиятини ўтказиш учун иш тартиби қоидаларига ва бошқаришига эга бўлган тизимдир.
«Сертификатлаштириш тизими» атамасидан ташқари сертификатлаштириш схемаси киритилиб, уни қуйидагича таърифланади: мувофиқликнинг сертификатлаштирилишини ўтказишдаги учинчи томон фаолиятининг таркиби ва тартиби.
Сертификатлаштириш тизимларида қатнашувчи учта тушунча тўғрисида тўхталиб ўтамиз: сертификатлаштириш тизимидан фойдаланиш, сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи ва сертификатлаштириш тизими аъзоси.
Сертификатлаштириш тизимидан фойдаланиш деганда сертификатлаштириш тизимининг қоидаларига мувофиқ гувоҳнома талабларига берилган сертификатлаштиришдан фойдаланиш имконияти тушунилади.
Сертификатлаштириш тизимида қатнашувчи деб ушбу тизимнинг қоидаларига биноан фаолият кўрсатадиган ва тизимни бошқаришда қатнашадиган сертификатлаштириш идораси тушунилади.
Сертификатлаштириш икки хил бўлади: мажбурий ва ихтиёрий. Маҳсулотни у ёки бу сертификатлашга оидлиги, уни ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсири асосий мезон ҳисобланади. Шунинг учун ташқи муҳитга, инсон саломатлигига таъсир кўрсатувчи маҳсулотлар, албатта мажбурий сертификатлаштиришга оид бўлади, қолган маҳсулотларнинг эса сертификатлаштирилиши ихтиёрийдир.
Мажбурий сертификатлаштириш деганда сертификатлаштириш ҳуқуқига эга бўлган идора томонидан маҳсулот, жараён, хизматнинг стандартлардаги мажбурий талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш тушунилади.
Ихтиёрий сертификатлаштириш деганда ишлаб чиқарувчи (бажарувчи), сотувчи (таъминловчи) ёки истеъмолчи ташаббуси билан ихтиёрий равишда ўтказиладиган сертификатлаштириш тушунилади.
Сертификатлаштириш бўйича ИСО таркибидаги қўмита томонидан тайёрланган ҳужжатда учинчи томон тарафидан амалга ошириладиган сертификатлаштиришнинг саккизта схемаси берилган бўлиб, республикамизда ҳам айнан шу 9 та схема тадбиқ этилган:
Ҳозирги замон адабиётида ҳар бир сертификатлаштириш схемасининг афзаллиги ва камчиликлари таҳлил этилган. Буларнинг ичида энг мукаммал ва мураккаби бешинчи схемадир. Бу схема тўлик бўлганлиги учун уни асос қилиб олиб, ҳозирги замон халқаро сертификатлаштириш тизимини яратилмоқда.
Сертификатлаштириш тизимларини бошқарувчи идора муайян турдаги маҳсулот сифатининг назоратини ташкил этиш, стандартларга риоя қилишни мажбурий талаб этишини, истеъмолчи ва савдо талабларини эътиборга олиб, мамлакатдаги амалда бўлган қонунлар ва меъёрий ҳужжатлар асосида ўз ишини ташкил этади.
Сертификатлаштириш идораси синовларни ўтказиш, корхонадаги ва савдо шаҳобчасидаги маҳсулотнинг сифатини назорат қилиш ҳамда назоратни ташкил қилиш ва шунга ўхшашларни бажариб учинчи томон вазифасини бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |