Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги



Download 1,32 Mb.
bet33/40
Sana24.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#187875
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40
Bog'liq
Biotexnalogiya


Ушбу усулни қўлловчи корхоналар ишлаш амалиётининг кўрсатишича, бу усул стандарт “бойитиш – эритиш - рафинирлаш” стандарт схемаси билан қиёслаганда паст капитал ва эксплуатация ҳаражатларига эга. Маҳсулотли эритмалардан мисни ажратиб олишни қўлловчи жараён SX – EW юқори сифатли катодли мис (99,99% мис) олиш имконини беради.
Адабиётлар

  1. Полькин С.И., Адамов Э.В., Панин В.В. «Технология бактериального выщелачивания цветных и редких металлов». М.: «Недра» 1982 г. 288 с.

  2. Адамов Э.В., Панин В.В. Бактериальное и химическое выщелачивание металлов из руд. Итоги науки и техники. Обогащение полезных ископаемых. – М.: ВИНИТИ, 1974. – Т.8. – М.: Мир, 1980.

  3. Каравайко Г.И., Кузнецова С.И., Голомзик А.И. «Роль микроорганизмов в выщелачивании металлов из руд». М.: Наука, 1972 г.


Маъруза №15.
Олтин ва уранни уюмда танлаб эритиш.


Режа: 1. Олтинни уюмда танлаб эритиш жараёни ҳақида умумий маълумотлар ва усулнинг чет эл корхоналарида қўллаш амалиёти
2. Мурунтау кони балансдан ташқари рудаларини уюмда танлаб эритиш
3. Уранли рудаларни уюмда танлаб эритиш

Бир қатор ҳолатларда олтин таркибли ва уранли рудаларни уюмда танлаб эритиш шу металларни бошқа ажратиб олиш усулларига қараганда, айниқса руданинг аҳамиятсиз заҳирали конларини ишлаб чиқишда, шунингдек эски ёки балансдан ташқари рудаларни қайта ишлашда иқтисодий жиҳатдан анча самаралироқ.


Уюмда танлаб эритиш кичик капитал ва эксплуатация сарф харажатлари назаридан олтин ва кумушнинг кичик конларига ишлов беришда энг мақбул усул бўлиб, атроф муҳит ҳолатини самарали назорат қилиш ва эксплуатацияда бошқаришни ўзгартира олиш имконини беради. Руда синил эритмалари кириши учун мос бўлиши, олтинни – таркибида циан комплексларини сорбцияловчи углерод миқдорини кам бўлиши, эритмалар сизишига тўсқинлик қилувчи руданинг юпқа фракциялари кўп бўлмаслиги керак.
Жараён муваффақиятли ўтиши учун қиммат бўлмаган, жойида тез йиғиладиган сув ўтмайдиган асослар бўлиши ва олтинни эритмалардан фаол углерод (смола) билан ажратиб олиш жараёнинг қиммат бўлмаслиги зарур шартлардир. Одатда АҚШ да олтинни катта уюмлардан улар таркибида 2,2 г/т олтин бўлганда танлаб эритилади. Руда сув ўтказмайдиган пленканинг устига тўкилади, унинг устидан цианид эритмаси билан суғорилади. Олтинни ажратиб олиш дарахт кўмир билан тўлдирилган абсорбция колонналарида амалга оширилади, кейин олтин десорбцияланади ва кўмир регенерацияланади. Олтин иссиқ ишқор эритмаларидадесорбцияланади ва электрочўктириш билан ажратиб олинади. Танлаб эритиш давомийлиги олтинни ажратиб олиш 70% бўлганда 60 кунни ташкил қилади.
Жараённинг самарасини аниқловчи асосий омиллардан бири руда қатламининг сиздирувчанлигидир. Уюмни дастлаб баландлиги бир метрли руда конуси шаклида йиғиш уюмнинг сиздирувчанлигини ташкил қилиш усулларидан биридир. Руданинг кейинги қатламларини баландлиги 5 метрдан кўп бўлмаган уюм шаклида ётқизиш мумкин. Амалиёт натижалари бўйича уюмнинг асосини кўп марта ишлатиладиган қалинлиги 200 мм асфальт асосга қараганда бир марта ишлатиладиган пластмасс сув ўтмайдиган плёнкадан тайёрлаш мақсадга мувофиқдир. Синил эритмалари одатда 0,5-1 г/л NaCN, pH 10-10,5 таркибга эга. Эритмаларни узатиш тезлиги 9100 тоннали уюмга тахминан 150 л/мин га тенг. Эритма 8 соат давомида ҳар куни тақсимланади, уюм юзасининг фильтрлаш тезлиги 6 л/(ч.м2).
“Эберли” (АҚШ) шахтасида руда -6 мм йирикликкача майдаланади ва 3,6 м баландликка эга уюмга йиғилади. Танлаб эритиш концентрацияси 250 г/т, рН 10-11 бўлган синил эритмаси билан 40-60 кун давомида ўтказилади. Кейин руда 20 кун давомида сув билан синилдан ювилади. Олтинни ажратиб олиш 70% ташкил қилади. Уюмда танлаб эритиш остида руданинг йиллик умумий миқдори 30 850 т ташкил қилади. Танлаб эритишдан кейинги эритмалардан олдин 85% Ag натрий сульфиди билан чўктириб ажратиб олинади. Кейин эритма кетма-кет тўртта дарахт кўмри билан тўлдирилган колонка орқали олтинни ажратиб олиш учун ўтказилади, синил, оҳак қўшилади ва яна суғориш учун жўнатилади.
Олтин таркибли кўмир гидрометаллургия заводига жўнатилади, у ерда бошида олтин ишқор ва этанол эртимасида десорбцияланади, қолган кумуш чўктирилади, олтин эса пўлат “пахта” дан ясалган катодларда электр чўктириш билан ажратиб олинади. Руда таркибида ўртача 125 г/т Ag ва 2,5 г/т Аu бор бўлиб, уларнинг заҳираси 272 минг т. деб баҳоланган. Биринчи икки йил давомида 274 минг долл. миқдорида даромад олинди. эксплуатация ҳаражарлари 1 тонна танлаб эрититилган руда учун 10 долл. ташкил қилди.
Невада штатида етти йилдан бери ишлаб чиқариш қуввати руда бўйича 2300 т/суткани ва олтиннинг ўртача таркиби 1,5 г/т рудага яқинни ташкил қилувчи камбағал олтин таркибли рудалардан уюмда танлаб эритиш йўли билан олтин ажратиб олинади. Танлаб эритишга уюмни тайёрлаш сув ўтмайдиган ёстиқни тайёрлашдан иборат бўлиб, бунинг учун майда руда ва шламлар ётқизилади, бостириб текисланади, устидан йирик гравий, кейин эса руда сепилади. Уюмнинг ўлчамлари 107х1037 м, баландлиги 6 м. Руданинг уюмдаги миқдори 170 минг т. ташкил қилади. Танлаб эритиш учун синил-охакли эритмалар ишлатилади, уларнинг сарфи 300 л/мин бўлиб, улар кейин олтинни кўмирда сорбция қилишга юборилади, эритма ва кўмир жараёнга қайта киритилади. Танлаб эритиш учун NaCN нинг сарфи 200 г/т рудани ташкил қилади. Уюмда олтинни танлаб эритишнинг саноат миқиёсида узоқ вақт қўлланилиши унинг техник-иқтисодий самарадорлигини, айниқса эксплуатация харажатларининг камлигини кўрсатди.
«РоундВаллиМининг» компанияси томонидан ўша ерда 2,5 т/йиллига Доре қотишмасини (67% Аu и 33% Ag) олувчи камбағал рудалардан олтинни уюмда ажратиб олиш ишлари қайта тикланди. Қайта ишлаш схемаси рудани майдалаш, синил-охакли танлаб эритиш, олтинни эритмалардан фаол қўмир билан ажратиб олиш, электролиз ва рафинирлашни ўз ичига олади. Майдалаш цехнинг ишлаб чиқариш қуввати руда таркиби 1,7 г/т Аu ва 0,6 г/т Ag бўлганда 8000 т/сутка рудани ташкил қилади.
Руда уч босқичда гирацион ва стандарт калта конусли майдалагичларни қўллаб иккинчи босқичда йириклиги 50 мм гача майдаланади ва ундан уюм йиғилади, учинчи босқичда 94% йириклик -10 мм гача бўлиб, ундан уюм остига асос тайёрланади. Юк кўтариш 100 т руда бўлган автосамосваллар ёрдамида руда бешта уюмга тақсимланади. Сув ўтмайдиган ёстиқ уюм остида руда ва қалинлиги 18 мм асфальт қатламидан тайёрланади. Руда синил эритмалари билан 27-35 кун давомида суғорилади, рН 9,5-10,5 охак билан яратилади.
Танлаб эритишдан кейин эритмадан олтин ва кумуш фаол кўмир билан адсорбция аппаратларида ажратиб олинади, эритма қувватлангандан кейин танлаб эритишга, олтин таркибли кўмир эса кейинги ишлаб чиқаришга юборилади
Канададаги янги кон олтин таркибли рудасини уюмда танлаб эритиш энг оптимал усул бўлиб чиқди. Руда таркибида 7,2 г/т Аu ва 19,6 г/т Ag бор. Руда заҳираси кўп эмас, кон очиқ усулда қазиб олинади. Руда сув ўтмайдиган қатламда йиғилади (сув ўтмаслик хусусияти бўлиши учун ер устига лой қатлами, асфальт ёки бетон билан қопланади) ва рН 12 (0,07% ли NaOH эритмаси юбориш билан ҳосил қилинади) 0,1 фоизли синил эритмаси билан суғорилади. Суғориш давомийлиги 20 кунни ташкил қилади, танлаб эритувчи эритмани узатиш тезлиги – 136,4 л/мин.
Тўйинтирилган олтин таркибли эритма (1 млн. қисм Н2О га 0,05 қисм олтин) баландлиги 3,6 м ва диаметри 0,6 м конус тубли пўлат колонналар серияси орқали ўтказилади. Колонналар йириклиги 1 мм га яқин фаол кўмир билан тўлдирилган. Охирги колоннадан олтинсизланган эритма чанга тушади, у ерга 0,1% концентрациягача синил ва рН 12 бўлиши учун NaOH қўшилади. Қувватланган эритма яна уюмни суғоришга юборилади. Кўмирнинг максимал ҳажми олтин бўйича 9,3 кг/т ташкил қилади. Кўмир тўйиниш меъёри бўйича колоннанинг туб қисми орқали тушириб олинади ва колоннага кўмирнинг янги порцияси юкланади. Олтинга тўйинган кўмир эритишга юборилади.
Бу жараённи лаборатория шароитида дастлабки тадқиқ қилиш олтинни 89,2% гача, кумушни 71,3% гача ажратиб олиш имкониятини кўрсатди. Синил сарфи 0,18 кг/т рудани ташкил қилди.
Олтинни балансдан ташқари рудалардан уюмда танлаб эритиш билан ажратиб олишда МДҲ да етарлича қониқарли натижалар олинди.
Йирик ўлчамли (-100 мм) рудадан таналб эритишнинг йириклаштирилган лаборатори ва ярим саноат изланишлари олтинни 65 дан 80% гача ажратиб олиш имкониятини кўрсатди.
Ўтказилган тажриба-саноат изланишлари натижасида уюмда олтинни танлаб эритиш технологик кўрсаткичлари рудада лойли минераллар ва олтиннинг таркибига, руда ташланмасининг баландлигига, рудани уйиш услубига ва суғориш тизимига боғлиқлиги аниқланди. Ҳал қилувчи омил руданинг серлойқалигидир. Суғориш вақтида лойлар жуда ишиб кетади, ҳажми 25-30% кўпаяди, руданинг ғоваклиги камаяди, фильтратларнинг ҳаракатланиш тезлиги пасаяди.
Кўп сонли изланишлар қуйидаги боғлиқликни аниқлади: лойли минераллар таркиби 15 дан 60% гача кўпайиши билан синил эритмаларининг фильтрлаш тезлиги 25 дан 0,4 см/суткагача камаяди, танлаб эритиш давомийлиги эса 15 дан 120 суткагача ошади. Таркибида 30-35% дан кам лой бўлган рудаларни танлаб эритиш мақсадга мувофиқдир.
«Зарафшан - Ньюмонт» қўшма корхонаси 1992 йилнинг февралида «Ньюмонт» (АҚШ) компанияси, Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси (Госкомгеология) ва Навоий кон-металлургия комбинати томонидан Мурунтау кони заҳирасида 25 йилдан бери йиғилган балансдан ташқари рудаларни уюмда танлаб эритиш усули билан қайта ишлаш учун яратилган эди. ҚК устав капиталида чет эллик ҳамкорларнинг улуши 50% ташкил қилди. Шартнома бўйича қўшма корхонага қайта ишлаш учун ўртача таркиби 1,4 г/т бўлган 220 млн. т руда берилган.
Уюмда танлаб эритиш корхонасини қуриш мавжуд хом ашё базасининг янги иқтисодий шароитга мослашуви элементидир. Бунда балансдан ташқари руданинг бир қисмини уюмда танлаб эритиш йўли билан (олтинни ажратиб олиш 50%), қолган рудани, уюмда танлаб эритиш чиқитлари ва юза жинслари ташланмалари сараланишидан қолган рудани ГМЗ-2 да (олтинни ажратиб олиш 85-94%) Мурунтау конида кон ишлари якунланганидан кейин қайта ишлаш кўзда тутилган.
Мурунтау конининг хом ашё ресурсларини қўллаш стратегиясини қуришда ишлаб чиқариш даврийлиги принципи қўлланилган, унда кон чиқитлари (балансдан ташқари руда) олтинни уюмда танлаб эритиш учун («Зарафшан - Ньюмонт» ҚК) қўлланилади, унинг чиқитларини ўз навбатида ГМЗ-2 да қайта ишлаш кўзда тутилган.
«Зарафшан - Ньюмонт» қўшма корхонаси олтинни коммерцион олиш бўйича биринчи корхонадир, унинг лойиҳаси Ўзбекистон Республикасида муваффақият билан амалга оширилган.
Лойиҳа бўйича капитал ҳаражатлар 225 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.
Қайта ишловчи заводни қурилиши 1993 йил октябрда бошланди ва 1995 йилнинг апрелида якунланди, биринчи олтин эса 1995 йилнинг май ойида эритиб олинди. Шу вақтнинг ичида бажарилган ишлар ҳажми: ер ишлари 2 200 000 м3 ҳажмда; 15 300 м3 бетон ётқизилди; 88 000 м қувурлар ва 121 000 м электр таъминловчи кабель линиялари ётқизилди, 6 880 т металл конструкциялари ва 511 дона механик ускуналар йиғилди; 41 500 т турли вазнли юклар қабул қилинди. Қурилиш-монтаж ва ишга солиш-тўғирлаш ишнинг ўртача сарфи 1 тонна қабул қилинган юкка 70 кишини ташкил қилди.
Қўшма корхонада 750 га яқин одам, шу жумладан 34 та чет эл мутахассиси ишлаган.
Заводнинг руда бўйича лойиҳавий ишлаб чиқариш қуввати 13,8 млн.т/йил ташкил қилди, ҳар йили олтин 12 ва 7 т миқдорда ишлаб чиқилди.
Уюмда танлаб эритиш заводининг соддалаштирилган схемаси 1-расмда келтирилган, саноат операциялари эса қуйидагича амалга оширилади:
Учта бульдозер D10L рудани учта фронтал юкловчи D992 (ковш сиғими 10,8 м3) ишлаб турган зонага етказади, улар эса рудани «Нордберг 1560» жағли майдалагичнинг қабул қилувчи бункерига етказади, у ерда руда -150 мм йирикликкача майдаланади.
Майдаловчининг тагига жойлаштирилган титрама колосникли ғалвир кондиция ўлчамидаги руда массасини конвейернинг ўзига юборади. Ўзиюрур шассининг мавжудлиги майдаловчини конга яқин жойга жойлаштиришга имкон беради, бу эса ускуналарнинг ишлаш самарадорлигини оширади.
Майдалашнинг биринчи босқичидан кейин руда массаси конвейерлар тизими орқали буфер омборига юборилади, у ердан у дастлаб иккинчи босқич майдаловчисига (стандарт конус майдаловчи «Нордберг МР-1000»), кейин эса учинчи босқич майдаловчисига (иккита қисқа конусли майдаловчилар «НордбергMP-1000») юборилади ва у ерда кетма-кет 13 мм гача янчилади.
Майдаловчилар очиқ циклда ишлайди, улардан олдин “банан” типидаги “Нордберг” фирмасининг ғалвирлари ўрнатилган бўлиб, улар дастлаб майда материални ажратади. Бу типдаги ғалвирлар ўзгарувчан юклашда ишнинг юқори самарадорлиги билан характерланади. Майдалашнинг биринчи ва иккинчи босқичлари орасида буфер омборининг мавжудлиги (сиғими 41 000 т) қазиб олиш ва қайта ишлаш ускуналарининг туриб қолишини минималлаштиради.




Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish