Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги



Download 1,32 Mb.
bet34/40
Sana24.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#187875
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40
Bog'liq
Biotexnalogiya

12.1-расм. “Зарафшон-Ньюмонт” қўшма корхонаси тузилишининг соддалаштирилган схемаси


Майдалашнинг тўртинчи босқичи вертикал валли ротор типидаги 16 та майдаловчиларни ўз ичига олади, улар ёпиқ циклда “Нордберг” фирмасининг “банан” типидаги 14 та ғалвир билан бирга ишлайди. Бу ерда руда танлаб эритиш жараёнида олтинни оптимал ажратиб олишга иқтисодий мос келувчи -3,25 мм (94%) йирикликкача янчилади. Янчишинг тўртинчи босқичидан ўтган руда конвейерлар системаси билан танлаб эритиш бўлимига юборилади.
Руданинг анвбатдаги қатлами тўкилгандан кейин конвейерлар системаси ва стакер кейинги қатламни ётқизиш учун жойи ўзгартирилади. Уюмнинг лойиҳавий баландлиги 80 м (ҳар бири 10 метрдан бўлган 8 та қатлам) ташкил қилади.
Майдалашнинг тўртинчи босқичи билан танлаб эритиш участкасини боғлаб турувчи конвейерда майдаланган рудага цемент, оҳак ва сув қўшилади. Цемент майда зарраларни боғлаб чанг чиқишини камайтиради ва танлаб эритилувчи эритманинг руда қатлами орасидан фильтрланиш тезлигини оширади, шу билан бирга уюмнинг бардошлилигини кўпайтиради. Оҳак эритманинг рН ини назорат қилиш учун қўлланилади, чунки натрий цианиди кислотали муҳитда парчаланиб кетади.
Танлаб эритилувчи эритма соатига 7 л/м2 сарфда қувур тизими ва томчили эмиттерлар орқали руда материалининг юқори майдони қатламига узатилади. Томчили суғориш усулининг қўлланилиши сувнингь буғланишга йўқолишини камайтиради ва унинг уюм юзаси бўйлаб бир текис тақсимланишини таъминлайди. Эритма уюмдан сизиб ўтиб пастга тушади ва йўлда руда таркибидаги олтинни эритади ва уюм остидан ўтказилган дренаж қувурлари орқали иккита каналдан ўз-ўзидан оқиб йиғувчи идишларга йўналади. Олтин концентрацияси самарали ажратиб олиш учун етарли даражага етмаганича йиғувчи идишлардаги эритма танлаб эритишга қайтади
Тўйинган эритма фильтрловчи элементлар орқали барча гард йўқотилиши учун ўтказилади, кейин эса кислородни йўқотиш учун иккита минорада вакуумли деаэрация бўлади. Бундан кейин эритмага рухли чанг ва азотли-нордон қўрғошин (қўрғошин нитрати) қўшилади, бунинг натижасида олтин ва бошқа металлар рух билан бирикиб чўкади. Ҳосил бўлган чўкма тўртта фильтр – прессларда йиғилади, қайта ишланган эритма эса уюмда танлаб эритиш жараёнига қайтарилади ва цикл такрорланади.
Олинган чўкма иккита печда 650°С да асосий металларни оксидлаш учун қиздирилади. Қиздирилган чўкма эса флюс билан қўшилиб (бура, селитра ва кремнезем аралашмаси) аралаштирилади, кейин эса ёйли эритиш печида эритилади.
Эритиш вақтида оксидланган металлар шлакка ўтади, олтин зарралари эса бир бири билан бирикади ва оғирлик кучи таъсири остида чўкади ва тигельнинг пастки қисмида тўпланади. Эритиш якунларганидан кейин тигельдан олдин шлак, кейин эса олтин тўкиб олинади.
Эритишдан кейин олинган олтин қотишма таркибида 10% гача кумуш, 5 % гача мис, 3-4% қўрғошин, 2-3% бошқа қўшимчалар бор. Бу қотишмани аффинаж қилиш ва олтин таркиби 99,99% бўлган тайёр маҳсулотни олиш ГМЗ-2 да амалга оширилади. Аффинаж жараёни давомида тўпланган кумуш ҳам ажратиб олинади ва йўлдош маҳсулот сифатида сотилади.


Расм. Танлаб эритиш ёстиғининг типик қирқими


Танлаб эритиш учун руда ётқизиладиган асоснинг конструкцияси катта қизиқувчанлик туғдиради. Уюмни жойлаштириш учун майдон дастлаб ўсимлик қатламидан тозаланади, унинг устига зичлаштирилган лой қатлами ётқизилади.


Лой қатламининг устига изоляцияловчи 1-1,5 мм қалинликдаги паст зичликли пропилендан қистирма ётқизилади, унинг устига эса йирик ва ўрта заррали қум сепилади. Ҳимоя қатлами фракцияси -60+25 мм бўлган рудали материалли дренаж қатлами билан тўсилади, унинг ичида бир-биридан 15 м узоқликда диаметри 100 мм ли дренаж қувурлар ётқизилади. Асоснинг бундай конструкцияси маҳсулотли эритмани йўқолишини олдини олади ва уюмни ташкил қилишда дренаж қувурларининг сақланишини таъминлайди.
“Зарафшон - Ньюмонт” ҚК ишини таҳлил қилиш қайта ишловчи заводнинг ишлаб чиқариш қуввати лойиҳа қувватига яқинлашганлигини кўрсатди (12.1-жадвал), умуман олганда уюмда танлаб эритиш чиқиндиларни саноат майдонидан ташқарига ташланмасдан ёпиқ ишлаб чиқариш циклли экологик мақбул технологиясини касб этади.



Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish