Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги



Download 1,32 Mb.
bet1/40
Sana24.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#187875
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40
Bog'liq
Biotexnalogiya


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
Ислом Каримов номидаги
ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ТЕХНИКА УНИВЕРСИТЕТИ
ОЛМАЛИҚ ФИЛИАЛИ


«МЕТАЛЛУРГИЯ» КАФЕДРАСИ

«Металлургияда биотехнология жараёнлари» фанидан



МАЪРУЗАЛАР ТЎПЛАМИ

Бакалавриатнинг 5310300 – «Металлургия» йўналиши талабалари учун



Олмалиқ 2017

“Металлургияда биотехнология жараёнлари” фанидан маърузалар тўплами 5310300 «Металлургия» йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.

Маърузалар тўпламида микроорганизмлар ва уларнинг метаболизми маҳсулотларини қўллаб минерал хомашёни қайта ишлашнинг илмий асослари ва замонавий ҳолат технологик жараёнлари кўриб чиқилган, шунингдек, рудалардан ва бойитиш маҳсулотларидан металларни ажратиб олишда қўлланиладиган микроорганизмларни асосий турларини таснифланиши келтирилган, сульфидли минералларни бактериал оксидлаш ва танлаб эритиш механизми, рудалар ва бойитиш маҳсулотларидан металларни ажратиб олишда микроорганизмларни қўллашнинг замонавий аҳволи, чанда ва уюмда бактериал танлаб эритиш жараёнларининг асосий кўрсаткичлари, микроорганизмлар иштирокидаги технология ва жараёнлар схемалари кўриб чиқилган ва саноат ускуналарининг тавсифи келтирилган.


Мавзу №1. Кириш. Металлургияда биотехнология жараёнлари


Режа: 1. Кириш. Металлургияда биотехнология жараёнлари
2. Биотехнологияни қўллаш - минерал хомашёни қайта ишлашда самарали усуллардан бири.
3. Фойдали қазилмаларни танлаб эритиш турлари ҳақида дастлабки маълумотлар

Мустақил Ўзбекистон шароитида ишлаб чиқаришнинг барча тармоқлари тез суратда ривожланиши турли хилдаги фойдали қазилмаларни қазиб олишнинг ўсишига олиб келмоқда. Айниқса, рангли ва камёб металлар истеъмоли тез ўсиб бориши билан бир вақтда саноат рудаларининг заҳиралари секин-аста тугаб бормоқда. Камбағал рудаларни қайта ишлаш эса кўп миқдорда рудали хомашёни қазиб олиш ва бойитишга зарурият туғдиради, бу эса ўз навбатида металл олишнинг таннархини сезиларли даражада ошишига олиб келади. Шунинг учун рудалардан кон-бойитиш металлургия корхоналарининг эски ва янги ҳосил бўлаётган ташлама жойларидан металларни ажратиб олишнинг анча арзон ва самарали технологик жараёнларини қидириш ва қўллаш зарур. Бундай усулларга гидрометаллургик ва айниқса бактериал-кимёвий усуллар киради.


Шубҳасиз қазиб олиш усулларини, минерал хомашёни қайта ишлаш – чиқиндисиз ва кам чиқиндили технологияларни яратишни тубдан ўзгартириш ва мукаммалллаштириш, минерал хомашёни комплекс қайта ишлашни таъминлаш, ишлаб чиқаришни зарур материаллар билан таъминлашга имкон беради.
Ушбу масалаларни ечиш учун қулай усулларидан бири бу биогеотехнологияни қўллашдир.
Металлар биогеотехнологияси – металларни руда, концентрат тоғ жинслари ва эритмалардан микроорганизмлар ёки уларнинг метаболитлари таъсирида ажратиб олиш ҳақидаги фандир.
Уни ташкил этувчи қисмлари қуйидагилардир:
- биогидрометаллургия ёки металларни бактериал танлаб эритиш;
- рудаларни бойитиш;
- металларни эритмалардан биосорбциялаш.

Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish