1-расм. Металлар биотехнологиясининг асосий жараёнлари
Бу биринчи навбатда майда заррали сульфидли минераллар, айниқса арсенопирит ва пиритда олтинни бактериал очиш рангли ва ноёб металлар рудаларини бойитишда маргимуш таркибли концентрат ва маҳсулотлардан зарарли қўшимча маргимушни чиқариб юборишдир. Бу усул билан мис-рух, мис-никель ва ҳоказо рангли металларнинг коллективконцентратларини самарали ажратиш мумкин. Минерал маҳсулот ва концентратларни бойитиш, металлургия жараёнларидан олдин дастлабки бактериал ишлов бериш металларни тўлиқ ажратиб олишни сезиларли даражада жадаллаштиради. Чанли жараён саноатнинг оқова сувларини ва олтингугурт таркибли металлургик ишлаб чиқариш газларини тозалашда қўллаш самаралидир.
Ишлаб чиқилган илмий асослар ва саноат тажрибаси чанли усулнинг бир қатор афзалликларга эга эканлигини кўрсатди, бу эса бошқа гидрометаллургик жараёнлар билан бир қаторда уни қийин бойитилувчи минерал хомашёни қайта ишлаш учун кенг қўллашда истиқболи бор.
Биринчидан, бу усул уюмда ва ер остида танлаб эритишга қараганда тўлиқ назорат қилинувчи ва бошқарилувчидир. Иккинчидан, у майда янчилган маҳсулотлар учун қўлланилиб, бактериал оксидлаш ва минераллар деструкцияси жараёнини сезиларли даражада тезлаштиради. Учинчидан, танлаб эритишнинг махсус шароитларини ҳосил қилиб, қимматли минерал маҳсулотларни ажратиб олишда юқори даражада танловчанликка эришиши мумкин. Тўртинчидан, бу усул махсус жиҳозларни қўллашни талаб қилмайди, у кислотага бардошли чанлар ёки пачукларларда амалга ошиши мумкин. Ва ниҳоят, бу усул паст ҳароратли, зарарли чиқиндиларни атмосферага чиқариб юбормайди, ёпиқ сув айланиш тизимига эга, яъни экологик тоза. Ҳозирги вақтда саноат миқиёсида бактериал танлаб эритиш усуллари дунёнинг тахминан 20 та давлатида олиб борилмоқда, 40 та корхонада мис, уранни камбағал ва балансдан ташқари рудалардан, бойитиш фабрикалари ва кон қазиш корхоналари ташлама жойларидан ер ости ва уюмда танлаб эритишда қўлланилмоқда. Ҳозирги вақтнинг ўзида бактериал кимёвий усуллар билан 20%га яқин мис ва ураннинг катта қисми олинмоқда (АҚШ,Канада, Мексика, Перу, Испания, Австралия, Югославия ва б.). АҚШда 2000 йилда бу усуллар билан 5 млрд. доллар миқдорда мис ва уран олинган.
Қўлланилаётган технологик жараён турига боғлиқ бўлмасдан микробиологик танлаб эритиш ўзига хос гидрометаллургик жараённи касб этади, унда сульфидли минералларни оксидлаш ва танлаб эритиш олтингугурт оксидли муҳитда хемолитоавтотроф тион бактериялари иштирокида амалга оширилади.
Чанда бактериал танлаб эритиш усули нисбатан янги усулдир. Унинг ривожланиши қийин бойитилувчи рудалар, ярим маҳсулотлар ва мураккаб полиметаллик хомашёни бойитишда оддий механик ва физик-кимёвий усулда қайта ишлаш кам самара берган ҳолатда кондициясиз қайсар концентратларни қайта ишлаш билан боғлиқ.
Ушбу усулнинг амалий қиймати унинг маргимуш каби зарарли қўшимчалардан концентратни тозалашда сульфидли минералларни кристаллик панжарасини парчалаш (бузиш) учун майда заррали олтинни очиш мақсадида коллектив концентрат ёки саноат маҳсулотларидан металларни танлаб олиш, кондициясиз концентратларни сифатини ошириш ва ҳоказоларни қўллаш мумкин.
Металларни чанда танлаб эритишнинг муҳим ўзгача жиҳати шундаки, қайта ишлашнинг бошқа усуллари билан бирга олиб борилганда ер остида ва уюмда танлаб эритишга қараганда анча юқори тезликлар таъминланади. Жараённинг тезлиги асосан танлаб эритиш технологиясини ва унинг иқтисодини аниқлаб беради.
Ҳозирги вақтда бактериал оксидлаш ва танлаб эритиш жараёнлари устидан 25 та давлатдаги 100 га яқин илмий ташкилотлар ва фирмалар ишланишлар олиб бормоқда. 15 га яқин бактериал танлаб эритиш қурилмаси 8 та давлатда (ЖАР, Австралия, Бразилия, АҚШ, Канада, Замбия, Гана, Россия) кўп сонли тажриба саноат қурилмалари бир қатор давлатларда қурилган ва ишлаб турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |