Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ислом Каримов номидаги



Download 1,32 Mb.
bet32/40
Sana24.02.2022
Hajmi1,32 Mb.
#187875
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40
Bog'liq
Biotexnalogiya

Маъруза – 14.
Мисни уюмда бактериал танлаб эритиш технологияси


Режа: 1. Мисли рудаларни уюмда бактериал танлаб эритиш

  1. Уюм ва ташлама жойларни суғориш усуллари. Эритмалар циркуляцияси.

Ҳозирги вақтда йиғилган чет эл ва маҳаллий тажрибалар мисни уюмда танлаб эритиш орқали ажратиб олиш технологиясига асосан мис таркибли хомашёни қайта ишлашга ҳам мустақил жараёни сифатида ҳам бошқа жараёнлар билан биргаликда қўшиб қаралади.


Жадвалда сўнгги йилларда мисни бактериал танлаб эритишнинг баъзи саноат қурилмалари ҳақида асосий маълумотлар келтирилган.
Жадвал
Мисни уюмда бактериал-кимёвий танлаб эритишнинг саноат қурилмаси

Қурилма

Давлат

Ишга тушган йили

Рудада мис таркиби, %

Мис бўйича ишлаб чиқариш, т/сутка

La Aguire

Чили

1980

1,5

16,0

Mt. Leyshon

Австралия

1995

0,15

1,37

Cerro Colorado

Чили

1993

1,4

16,0

Ceirrilambone

Австралия

1993

3,0

2,0

Ivan

Чили

1994

2,1

1,5

Quebrado Blanca

Чили

1994

1,3

17,3

Andacollo

Чили

1996

1,0

16,0

Dos Amigos

Чили

1996

2,5

3,0

Cerro Verde

Перу

1996

0,7

32,0

Zaldivar

Чили

1998

1,4

20,0

SLK Copper

Мьянма

1998

1,25

15,0

Уюмда танлаб эритиш жараёни саноат миқиёсида металларни ажратиб олиш учун ишлатилади, масалан, мис учун 400 йилдан ортиқ вақтдан бери қўлланилади. 1497 йилда Шимолий Венгрияда мисни эритмалардан цементация йўли билан ажратиб олиш йўлга қўйилган бўлса, 1566 йилда ўша жойда суғориш системасини қўллаб мисни танлаб эритишнинг тўлиқ цикли ташкил қилинди. Испанияда Рио-Тинто конида мисни таркибида 1,5% мис ва 45% пирит таркибли рудадан мажбурий танлаб эритиш жараёнини қўллаш 1725 йилда бошланди. Ҳозирги вақтгача бу конда бу жараён амалга оширилади. Россияда мисни уюмда танлаб эритиш Кедабекск конида 1874 йилдан 1934 йилгача амалга оширилган. Мисни танлаб эритиш Белореченск, Пишминск, Блявинск, Николаевск, Волковск, Коунрад ва Ўзбекистонда Ўзбек конида муваффақиятли амалга оширилган.


Танлаб эритиш усуллари билан олинаётган миснинг асосий миқдори АҚШ га тўғри келади, у ерда йилига 3,5 дан 70 минг т. гача мис ишлаб чиқарувчи энг йирик қурилмалар ишламоқда (Бингам Каньони, Сильвер Белл, Бьют, Багдад, Бисби ва ҳ.)
Уюмда танлаб эритиш қурилмалари эритмалари таркибида одатда 104 дан 107 кл/мл гача бактериялар бўлиб, улар Fe2+, So ва сульфидли минералларни оксидлайди. Бу бактериялар орасида микроорганизмларнинг асосий тури A.ferrooxidans дир. Ташлама жойлар ва уюмлар чуқурлиги бўйича микроорганизмлар 5-8 метргача тарқалган бўлиб, бу шундай чуқурликда кислороднинг борлиги билан тушунтирилади. Яхши аэрацияланадиган ташлама жойларда микроорганизмлар ташлама жойнинг ва уюмнинг бутун баландлиги бўйлаб топилади. Бу руда массасида микроорганизмлар иштирокидаги оксидлаш жараёни бориши ҳақида гапиришга имкон бериб, ташлама жойлардан, балансдан ташқари рудалар ва тоғ жинсларидан мисни ажратиб олишни сезиларли оширади.
Уюмда танлаб эритишга келаётган руда таркибида мис миқдори одатда 0,1-0,4% ташкил қилади, бундай камбағал таркибли рудаларни бойитиш фойда бермайди.
Уюмда бактериал танлаб эритиш жараёнига кўп омиллар таъсир қилади, улардан асосийлар қуйидагилар:

  • Руда ва минералларнинг минералогик таркиби;

  • Руданинг йириклиги, мустаҳкамлилиги, ёриқлиги;

  • Атроф муҳит ҳарорати;

  • Уюмнинг сиздирувчанлиги ва аэрацияланиши;

  • Танлаб эритувчи ва олинаётган маҳсулотли эритмалар характеристикаси (сульфат кислотасининг концентрацияси, темир концентрацияси, ОТП катталиги, танлаб эритилувчи металлар таркиби, танлаб эритувчи эритмалар хажми);

  • Чўкманинг йиллик миқдори;

  • Минералларни оксидлаш ва танлаб эритишда иштирок этувчи бактерияларнинг фаоллиги ва концентрацияси;

  • Танлаб эритиш майдонининг геологик ва гидрогеологик характеристикаси;

  • Уюмнинг асосини тайёрлаш ва уйиш усули;

  • Суғориш усули ва танлаб эритувчи эритмани узатиш тартиби;

  • Уюмнинг ташқи ўлчамлари (баландлиги ва майдони);

  • Танлаб эритишнинг қабул қилинган усули (доимий ёки даврий);

  • Назорат усуллари;

  • Маҳсулотли эритмалардан металларни ажратиб олиш усули ва уларни регенерациялаш;

  • Атроф муҳит мухофазасига талаб.

Ҳозирги вақтда камбағал рудалар ташлама жойлари ва ташқи тоғ жинсларини уюмда танлаб эритиш ва махсус йиғилувчи уюмлардан рудаларни танлаб эритишни фарқлаш қабул қилинган. Бу тоза кимёвий ёки бактериал кимёвий танлаб эритиш бўлиши мумкин. Кимёвий ёки олтингугурт оксидли танлаб эритиш мисни оксидли рудалардан танлаб эритишда қўлланилиши мумкин, унда мис 70% ва ундан ортиқ миснинг оксидланган минераллари билан тақдим қилинган. Миснинг сульфидли минераллари руда таркибидаги миснинг 70% дан кўпи билан тақдим қилинган ҳолатлардагина мисни бактериал кимёвий танлаб эритиш самара беради.
Уюмда танлаб эритиш технологияси барча танлаб эритилувчи руда турлари учун бир хил бўлиб бир вақтнинг ўзида танлаб эритилувчи миқдори хажмига боғлиқ эмас.
Уюмда танлаб эритиш учун энг ижобий таъсир кўрсатадиган қуйидаги ўзига хосликлар билан характерланувчи мисли рудаларни киритса бўлади:

  • Мис рудада асосан оксидланган минераллар ва иккиламчи сульфидли минераллар (азурит, малахит, брошантит, куприт, феруза, борнит, ковеллин ва халькозин) билан тақдим қилинган бўлса;

  • Танлаб эритилувчи тоғ жинсларининг кам асослилиги (кислота хажмийлиги 1 тонна рудага 20 кг дан кўп эмас);

  • Микроорганизмлар ривожланишига ёрдам берувчи руда таркибида сульфидли минералларнининг мавжудлиги;

  • Сульфидли минералларни энг майда заррачалар шаклида бўлиши;

  • Сульфидли эритмаларда осон эрувчи темир таркибли минералларнинг мавжудлиги, масалан, лимонит, танлаб эритувчи эритмага темир ионларининг келишини таъминлайди;

  • Рудада лойли материалларнинг сезилмас таркиби, масалан монтмориллонит, каолинит, галазуритлар танлаб эритиш вақтида рудадаги тешикларни тўлдириб қўяди (физикавий кольматация) ва уюмнинг сиздирувчанлигини сезиларли даржада камайтиради.

Уюмда танлаб эритишни ташкил қилиш қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • Майдонни танлаш ва тайёрлаш;

  • Уюмни йиғиш ва шакллантириш;

  • Уюмни суғориш усулини танлаш;

  • Маҳсулотли эритмаларни йиғиш системаси;

  • Металларни эритмалардан ажратиб олишнинг самарали усулини танлаш;

  • Танлаб эритувчи эритмаларни регенерациялаш системаси;

  • Жараённи назорат қилиш ва бошқаришда қўлланилувчи усуллар.

Уюмда танлаб эритишни ташкил қилиш учун майдонни танлаш муҳандислик изланишлари ўтказилгандан кейин амалга оширилади, уларда уюм асосининг тоғ жинсли таркиби, сиздирмайдиган қатламнинг жолашган чуқурлиги, эритмаларнинг оқиб кетиш имконияти, танлаб эритувчи эритмаларнинг уюм остидан ўз ҳолича оқиб кетишини таъминловчи майдоннинг қиялиги, ер ости сувларининг мавжудлиги, музлаш чуқурлиги, ёмғир ёғиши ва унинг йиллик миқдори, яқин атрофда жойлашган сув ҳавзаларининг мавжудлиги ва халқ хўжалигидаги аҳамияти аниқланади.
Танлаб олинган майдоннинг ўлчамлари қабул қилинган ишлаб чиқариш қуввати, йиғиш услуби, танлаб эритиш услуби ва давомийлиги билан аниқланади. Майдонни сув ўтказмайдиган асоси бўлиши керак ва эриган махсулотларни оқизиш учун бироз қияликка эга бўлиши керак.
Уюмда танлаб эритиш қурилмаларида руда штабели остида сув ўтказмайдиган қатламни ташкил қилиш рудани танлаб эритишга тайёрлашда энг маъсулиятли операциядир. Бу асос қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • Руда штабели оғирлиги остида чўкиб қолишини олдини олувчи етарлича механик зичликка эга бўлиши;

  • Эритмаларни ўтказмайдиган бўлиши, яъни ишчи эритмаларни назорат қилинмайдиган зоналарга оқиб кетиши имкониятини олдини олувчи ишончли гидроизоляция бўлиши керак;

  • Эритиш маҳсулотларини тўлиқ йиғишни таъминлаш.

Асос турини танлашда қуйидагилар инобатга олинади: қурилманинг ишлаб чиқариш қуввати, қайта ишланувчи руданинг хоссалари; эксплуатация вақти, асоснинг ўлчами ва конфигурацияси, асосни қуришнинг таннархи, уюмнинг баландлиги, суғориш усуллари, металларни эритмалардан ажратиб олиш усули ва қўлланилувчи реагентлар, жараённи бошқариш имкони бор усуллар, микроорганизмлар фаоллигини интенсивлашда қўлланиладиган усуллар ва ҳ.
Камбағал балансдан ташқари рудаларнинг эски ташлама жойлари ва тоғ жинслари йиғилган жойининг ўзида майдонни тайёрламай туриб руда массасининг табиий карьер ва шахтадан олинган йириклигида танлаб эритилади. Бунда руданинг йириклиги назорат қилинмайди, шунинг учун руда бўлакларининг йириклиги 700 ва ҳатто 1000 ммм гача бориши мумкин. Ташлама жойларни йиғишнинг ҳам технологияси йўқ бўлиб, бу табиийки танлаб эритиш жараёнининг самарадорлигига таъсир қилади. Ҳозирги вақтда руда ташлама жойлари ҳам шунингдек махсус тайёрланган майдонларга йиғилади. Уюмда танлаб эритиш жараёни технологияси ишлаш ҳажми 10000 т дан кўп ёки диаметри 6-12 м бўлган колонналарда амалга оширилиши керак деб ҳисобланади.
Ташлама жой ёки уюмнинг асосини тайёрлашнинг анча ишончли ва энг содда усули ўсимлик қатлами олиб ташланганидан кейин майдонни ер текисловчи машиналар ёрдамида зичлаштириб тупроқ 600 мм қалинликда кейинги зичлаштириш билан ўтқизилади. Қийин табиий шароитларда ва эритма маҳсулотларини максимал сақлаш зарурияти, ернинг сиздирувчанлигини мавжуд бўлса, асос анча пухталик билан тайёрланади. Экранловчи қатламни шакллантириш катта аҳамият касб этади, у тўйинган эритмани дренаж системасига йўналтиради ва эритмаларнинг ерга ўтишига тўсқинлик қилади.
Уюм асоси ётқизилганда битта экранловчи қатламини тайёрлаш учун грунт, тупроқ, қум, бетон, асфальт, полиэтилен ёки полихлорвинил пленка қўлланилади. Сиздирилмайдиган экранловчи қатлам одатда амортизация материали устидан ётқизилади, шунинг учун экранловчи қатламнинг механик мустаҳкамлиги уюмнинг чидамлилигини аниқлайди.
Икки экранловчи қатламли асос турли хил материаллардан ташкил топади. Бундай асослар структурасига дренажли ва одатда қум ва гравий аралашмаси ёки фақат қумдан иборат амортизация қатлами киради. Полиэтилен ёки поливинил мембрана икки қисмдан – сиздирилмайдиган лой ёки қумдан иборат юқори қатлам ва пастки сиздирилмайдиган “таг” қисм. Юқори қатлам “ишчи” қатлам бўлиб, тўйинган эритмани ушлаб туради, пастки қалам эса кимёвий реагентларни атроф муҳитга тушишидан сақлайди. Икки экранловчи қатламли асосларда турли материаллар орасида ишқаланиш ҳосил бўлади, бу бутун уюмнинг чидамлилигини аниқлайди. Унинг мустаҳкалигини ошириш учун турли материаллар орасига қумжан иборат амортизация қатлами ва қум ҳамда гравийдан иборат дренаж қатлами ётқизилади.
Фаол синишли зоналарда учта экранловчи қатламли асослар қурилади. Бундай асослар мембрана ва лойнинг иккита қатламидан ташкил топган. Аммо бу асослар турли хил материаллар орасидаги кўп сонли чегараларда тойиш ҳисобига кам чидамли деб ҳисобланади. Бундан ташқари, бундай асосларни қуриш катта капитал ҳаражатларни талаб қилади.
Бир экранловчи қатламли услуб ҳозирги вақтда энг кенг тарқалган усуллардан бири бўлиб, ўсимликлардан тозаланган ва текисланган ер юзаси қатлами устига қалинлиги 600мм бўлган лой қатлами ётқизилади ва у ер устини текислайдиган машина билан зичлаштирилади. Устидан чизиқлар билан қалинлиги 0,7 дан 3 мм гача бўлган полимер плёнка ётқизилади, чизиқлар ётқизилгандан кейин бир бутун герметик юзага пайвандланади, унинг устига қалинлиги 500-600 мм қум қатлами ётқизилади, кейин эса ҳудди шундай қалинликда 3-5 мм гача майдаланган руда қатлами тўкилади. Қум ёстиғи ичида аэрация ва эритмаларни йиғиш учун перфорланган дренаж қувурлари жойлаштирилиши мумкин. Бундай усул бошқаларидан арзон ва етарлича ишончли эксплуатация хоссаларига эга.
Баъзи корхоналарда майдонни цементлаш ёки бетонлаш ўтказилиб, ундан кейин суюқ гудрон ёки битум билан қопланади, кўпинча майдонга қалинлиги 200-300 мм майда заррали қум ётқизилади, унинг устидан эса аввал қалинлиги 10 мм бўлган полэтилен пленка, кейин эса қалинлиги 300 мм бўлган яна бир қум қатлами ётқизилади. Баъзида майдон қалинлиги 10 мм бўлган шиша толалари билан кучайтирилган ва кейин устидан майда заррали қум қатлами сепилган бутил пластик қатлами билан қопланади.
Бьют (АҚШ) конида сиздирилмайдиган қатлам ҳосил қилиш учун бульдозер ёрдамида ўсимлик қатлами олиб ташланади, майдон текисланади, грунт ер текислайдиган машина ёки вибраторлар ёрдамида зичлаштирилади, ундан кейин эса йириклиги 25 мм қалинлиги 100 мм бўлган қатлам сепилади ва у ҳам вибратор билан зичлаштирилиб устидан асфальт қуйилади. Ундан кейин иккинчи марта қалинлиги 6 мм лм асфальт қатлами ётқизилади. Бу қатламнинг емирилишини олдини олиш учун қалинлиги 320 мм га яқин майда материал қатлами ётқизилади, ундан кейин қалинлиги 1,5-1,8 м йирик материал қатлами ётқизилади, бу асос олдида яхши аэрацияни таъминлайди. Ундан кейин ҳар 5 метрга қатор қилиб диаметри 13 мм асбоцемент тешиги бор қувурлар ётқизилади, қувурлар устидан ёғоч тўсиқлар билан ҳимояланади.
Тайёрланган асос устига руда аниқ технология бўйича ётқизилади. Биринчи қатлам, одатда яхши аэрация бўлиши ва уюмнинг пастки қатламлари яхши сиздирувчан бўлиши учун йириклиги 200-300 мм йирикликдаги материалдан шаклланади. Штабелнинг кейинги тўлдирилиши йириклиги -30+15 мм бўлган материал билан ёки уюм сиздирувчанлигини ҳосил қилиш учун йирик ва майда материал билан амалга оширилади. Бундай уюмнинг бошланғич ғоваклиги одатда 40% ташкил қилади, танлаб эритиш мобайнида руда ўз ўзидан зичлашади ва унинг ғоваклиги пасаяди, бир йилдан кейин ғоваклик 30% ташкил қилади.
Ҳозирги вақтда уюмни горизонтал (радиал, чизиқли ва комбинирлашган) жойлаштириш ва бир ярусли вертикал жойлаштириш қўлланилади. Конвейерли жойлаштириш энг кенг тарқалган бўлиб, унда руда охирги конвейерли – стакерли турли йўналишларда ҳаракатланувчи конвейерлар тизими орқали жойлаштирилади. Стакернинг телескопиклиги бутун конвейер системаси бўйича эгилувчанлигини оширади, жойлаштириш жойи ва оперативлигини таъминлайди, жойлаштирилувчи штабел баландлигини ўзгартиради ва жойлаштиришнинг юқори темпини таъминлайди.
Уюмни йиғиш самосвал билан амалга оширилиши мумкин, юзаси бульдозер ёрдамида текисланади (чизиқли жойлаштириш) ёки текисланмайди.
Йиғилаётган уюм баландлиги руда сиздирувчанлигига ва унинг таркибидаги пирит миқдорига боғлиқ. Яхлит сульфидли рудаларни йиғишда сульфидли минераллар ва биринчи навбатда пиритни ўз ўзидан ёниб кетишини ва бунинг натижасида уюмнинг қизиши юзага келиб танлаб эритишда қўлланиладиган бактериялар халок бўлишига олиб келишнинг олдини олиш учун уюм баландлиги одатда 6-9 м дан ошмайди. Сульфидларнинг миқдори кам бўлганда уюм баландлиги 30-40 м, баъзида 60 ва ҳатто 370 м бўлади. Аммо ташланма жойнинг баландлигини махсус ғовакликнинг махсус усулларини ва сунъий аэрацияни қўлламасдан 60 м дан баланд қилиш мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисобланади, чунки атомосфера ҳавоси уюмнинг ичига 60 м дан чуқурга кирмайди.
Ташланма жойнинг кенглиги танлаб эритилувчи руданинг миқдорига боғлиқ равишда одатда 10-20 м дан 100 – 200 м гача, узунлиги 100-800 метргача ва ундан ортиқни ташкил қилади. Бир вақтнинг ўзида танлаб эритилувчи руданинг ҳажми 5 млн. т рудадан 4-5 млрд. т гачани ташкил қилади.
Суғориш усулини танлаш танлаб эритилувчи руданинг минерал таркиби, унинг гранулометрик характеристикаси, руда массасининг фильтрланиш хусусиятлари, ташлманма жойнинг баландлиги, суғорилиш майдони, иқлим шароитлари ва бошқалар билан аниқланади.
Ҳозирги вақтда суғоришнинг уч хил усули: чўктирилган, пуркаш ва томчилаб суғориш усуллари қўлланилади. чўктиришда уюм юзасида тўғри тўртбурчак (масалан, 18х18 м) чуқурмас (0,45-0,6 м) ҳовузчалар ҳосил қилинади ва улар танлаб эритувчи эритма билан маҳсулотли эритмада мис таркиби белгиланган даражадан пасаймагунча тўлдирилади, кейин эса қуритиш бошланади. Суғориш ва қуритиш даврларининг навбатма навбат ўтказиш кислороднинг ташланма жой ичкарисигача диффузияланиши айниқса бактериал-кимёвий танлаб эритишни амалга оширишда зарур бўлиб, унда кислород бактерияларнинг ўсиши ва хаёт фаолияти учун зарур. Одатда танлаб эритишнинг энг катта тезлигига қуритиш даври танлаб эритишнинг умумий вақтидан 25% ташкил қилганда эришилади.
Аммо бу усул эритманинг буғланишда кўп йўқотилиши, ғовакли рудаларни танлаб эритишда канал эффекти ҳосил бўлишига олиб келганлиги, уюмнинг ювилиши ва мустаҳкамлигининг пасайганлиги учун қўлланилиши чегараланган.
Пуркаш усули анча самаралироқ бўлиб, унда эритманинг уюм юзаси бўйлаб бир текис тарқалишига эришилади. Эритмани пуркаш учун ёмғирли қурилмалар ва айланувчи турдаги пурковчиларни қўллаб эришилади. Пуркаш зоналари бундай системада одатда бир бирини сув йўқотишдан тўсади. Бундай пуркаш усулида сув йўқолиши ховузчали тўлдиришга нисбатан камроқ. Мисни ажратиб олиш даражаси ҳам кўтарилади. Аммо, металлик пурковчилар коррозия ва кимёвий кольматацияга дуч бўлади. Бундай пурковчилар учун доимий босим ушлаб турилиши керак.
Уюмда танлаб эритишда томчилаб суғориш ускуналари кенг тарқалган бўлиб, улар ҳам уюм тепасига, ҳам 20-25 см чуқурликда ўрнатилади. Бундай пуркашнинг афзаллиги эритмани тўхтовсиз узатилиши билан заррачаларнинг минимал тушиш кучи бўлиб, бу ғовакликнинг керакли даражасини ушлаб туради ва канал эффектини сезиларли камайтиради. Шунингдек буғланиш билан эритмалар йўқолиши камаяди ва қиш вақтида ишлаш имконияти таъминланади.
Баъзида ташланма жойнинг бутун юзаси бўйлаб 3 дан 7 метргача оралиқда вертикал скважиналар бурғуланади, уларга 12 м чуқурликда диаметри 100 мм бўлган тирқиш диаметри ҳар 0,3 м га 12 мм ли полиэтилен қувурлар туширилади. Бу қувурлар нафақат танлаб эритувчи эритмаларни юборилишини, балки кислороднинг тўхтовсиз берилишини таъминлайди, бу эса бактериал кимёвий танлаб эритишда жуда муҳим.
Танлаб эритувчи эритмалар сифатида кўпинча цементация ёки экстракция қурилмаларининг ташлама эритмалари ишлатилади. Суғориш нормаси одатда 1 м2 уюм юзаси учун 10 л/ч ташкил қилади, узатиш тезлиги 0,08 дан 2,2 м3/с гача. Бу эритмалар таркибида 0,01 дан 0,12 г/л мис бор. Эритмалар рН 3 дан кўп бўлганда қувур тизимини тўлдириб, насос қурилмалари ишини мураккаблаштирувчи, уюмнинг фильтрация хоссаларини пасайтирувчи ва уюмнинг турли участкаларида эритмалар циркуляциясини тўхтатувчи темир тузлари тушишини олдини олиш учун уларга сульфат кислота (0,1 дан 8 г/л гача) қўшилади.
Уюм қалинлиги орасидан эритмалар ҳаракати вақти нафақат унинг сиздирувчанлиги, балки унинг баландлигига ҳам боғлиқ. Уюм баландлиги 30 м бўлса эритма унинг бутун қалинлиги бўйича 2-3 кун ичида, баландлиги 76 м бўлганда 3-4 кун, 91 м – 6 кун, баландлиги 120-150 м бўлганда – 12 кун ичида дренажланади.
30- расмда мисни балансдан ташқари рудалардан уюмда танлаб эритиш схемаси кўрсатилган.
Танлаб эритишдан кейин эритмалар эритмали йиғувчиларга йиғилади, улар бутун уюм этаги узуналиги бўйича жойлашган. Ундан кейин улар маҳсулотли эритмалар учун йиғувчиларга хайдалади, уларнинг ҳажми одатда эритма бўйича суткали к ишлаб чиқариш қувватига тенг. Тиндирувчилар сув ўтмайдиган бўлиши керак, бунинг учун уларнинг тенги ва деворлари смола, пластик, цемент ва лой билан қопланади.
Маҳсулотли эритмалар характеристикасини бериш жудаям мураккаб, чунки уларнинг таркиби ўзига хос ва ҳам танлаб эритилувчи рудаларнинг миқдорий таркибига, ҳамда танлаб эритиш технологиясига тегишли кўп сонли факторларга боғлиқ. Эритмалар кислоталилиги 2,1 дан 3,3 бирл. рН ни ташкил қилади. Мис таркиби 0,75 дан 2,2 г/л гача, темир таркиби 0,2-6,6 г/л. Эритмалар ҳарорати 17 дан 380С гача. Деярли барча маҳсулотли эритмаларда A.ferrooxidans, A.thiooxidans хужайраларининг 104 дан 106кл/ мл гача миқдорда мавжудлиги аниқланади, танлаб эритувчи эритмаларда уларнинг таркиби 102 -103 кл/ мл ташкил қилади. Хужайраларнинг юқори фаоллиги яхши аэрация ва 32-350С оптимал ҳароратда кузатилади.
Маҳсулотли эритмалардан мис цементация ёки экстракция билан ажратиб олинади. Мисни темир билан цементациялаш – камбағал эритмалардан мисни ажратиб олишнинг энг оддий усули. Цементация учун одатда темир скрапи, темир ломи, ғовакли темир, темир стружкаси ишлатилади. Цементация чўктирувчи турига, эритма таркибига ва талаб қилинувчи ишлаб чиқаришга боғлиқ равишда турли аппаратларда ўтказишади. Новлар, конусли чўктирувчилар, айланувчи барабанлар ва механик аралаштиришла чанлар энг кенг тарқалган.
Ҳозирги вақтда суюқликли экстракция – электролиз жараёни кенг тарқалди. Мисни экстракцион ажратиб олиш LIX 64N керосинли экстрагент турини қўллаб амалга оширилади.
“Суюқликли экстракция - электроэкстракция” усули (Solventextraction – electrowinning – SX-EW) дунёнинг 13 та мамлакатида амалга оширилади, йиллик ишлаб чиқариш қуввати 5 дан 225 минг т. мис бўлган 40 дан ортиқ заводлар ишлаб турибди.
30-расм. Мисли балансдан ташқари рудаларни уюмда танлаб эритиш схемаси
1 – ташлама жой, 2 – дренаж зовури; 3 - ховуз-тиндиргич; 4 — цементация қурилмаси бошланғич эритмалари тиндиргичи; 5 — насослар; 6 – барабанли цементатор; 7 - қуюултиргич; 8- ташлама эритмали резервуари, 9 – буғлаш майдон; 10 –цементли мисни олиш майдони; 11 – цементли мис



Download 1,32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   40




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish