Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг



Download 16,59 Kb.
Sana01.06.2022
Hajmi16,59 Kb.
#624305
Bog'liq
Давлат ва ҳуқуқ тарихи


1. Милоддан аввалги XVIII асрда Қадимги Бобилда авилум табақасига мансуб Балму-Камха исмли шахс қўшни Уруқ мамлакатидан келган Илум-Бани исмли савдогардан 4 мина кумуш эвазига 2 та қул сотиб олди. Бироқ орадан бир неча кун ўтгач, Уруқдан ташриф буюрган бошқа бир Имчур-Даму исмли савдогар ўша икки қул унга тегишли эканлигини ва улар қочоқлигини ёки ўғирлаб кетилганлигини, буни унинг қўшнилари ҳам тасдиқлашини кўрсатган ҳолда даъво қилиб, Илум-Банига мурожаат қилди. Илум-Бани эса ушбу қулларни сотиб олганлигини ва бунга гувоҳлари ҳам мавжудлигини айтиб, унинг даъвосини рад қилди. Сўнгра Имчур-Даму Бобил шаҳрининг ҳукмдори – патесига арз қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Вазиятни Хаммурапи қонунларига асосланиб ҳал қилинг.

2. Қадимги Мисрда Салоҳ исмли шахс қўшниси Салим билан ўз томорқаларида ғалла экиб тирикчилик қилишарди. Бир йили улар хосилни йиғиштириб, қопларга жойлаб биргаликда бозорга олиб боришди. Салоҳ Салимга билдирмай унга тегишли 2 қоп ғаллани бир маҳаллада яшовчи Метинга сотиб, пулини ўзига олиб қолди. Кейинчалик Салим ғалласи кам чиққанлигини сезиб қолиб, Салоҳдан шубҳаланди. Салоҳнинг бу қилмишидан унинг икки ўғли ва уларнинг яна бир таниши Камол хабардор эди. Охир-оқибат Салоҳ фош этилди, қилган ишини тан олиб, қилмишига пушаймон бўлди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Ушбу вазият қадимги Миср қонунчилиги бўйича қандай ҳал қилинади?.

3. Қадимги Хитойда 28 ёшли Чен исмли йигит 25 ёшли Юан исмли қиз билан турмуш қурди. Лекин Юан ахлоқсиз бўлиб чиқди.


У қайноноаси, эри ва қўшнилари билан доимо жанжаллашар эди. Қайнотаси вафот этганига кўп бўлмаса ҳам мотам либосини киймай, оилавий урф-одатларни менсимас эди. Шу сабабли Чен у билан ажрашишга қарор қилди. Бироқ Юан эри билан ажрашмаслигини айтиб судга даъво қилди.
Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Ушбу ҳолатни қадимги Хитой қонунлари асосида ҳал қилинг.

4. Қадимги Хитойда 30 ёшга тўлган Чан исмли шахс бозорга бориб, 200 дан ортиқ одамлар орасида мамлакатда солиқларнинг миқдори жуда юқори эканлигини, подшо ўта адолатсиз қонунлар чиқараётганлигини айтиб, халқни подшога қарши исён кўтаришга чақирди. Оқибатда подшо аъёнлари уни қўлга олиб, турмага ташладилар.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Ушбу вазиятда Хитой қонунчилиги бўйича мазкур шахснинг жавобгарлиги масаласи қандай ҳал қилинади?

5. Рим шаҳарчасида қочиб кетган қуллар тўдасининг рейди пайтида маҳаллий меҳмонхона талон-тарож қилинди ва ёқиб юборилди. Унинг эгаси, тасодифан тирик қолди, аммо бу воқеалар натижасида мулкидан маҳрум бўлган ва ундан ундиришни талаб қилган меҳмонлар унга қарши бир қатор суд ишларини қўзғашди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Низони ҳал қилинг.
6. Қадимги Римда ер-мулк эгаси Тацит усталар бригадаси билан маълум бир жойда қурилиш ишларини амалга ошириш ҳақида пудрат шартномасини тузди, аммо кейинчалик ўйлаб кўриб айнан келишилган ишни шартномада кўрсатилган жойда эмас, балки бошқа бир жойда бажаришни таклиф қилди. Ишчилар рози бўлишди ва ишни бажаришди. Ҳисоб-китоб пайтида эса Тацит нафақат бажарилган иш учун ҳақ тўлашдан бош тортди, балки келишувнинг расмийлаштирилмаганидан фойдаланиб, гўёки керакли бўлмаган мажбуриятнинг бажарилганлиги учун кўрган моддий зарарини ундириш тўғрисида судга даъво киритишини ҳам айтди.
Мазкур холатга Рим ҳуқуқи манбалари асосида ҳуқуқий баҳо беринг.

7. Францияда XV асрда Карл XVII йирик феодалларнинг талялар йиғиш ҳуқуқини умуман бекор қилди, бевосита янги солиқлар ўрнатишини ҳам тақиқлади. Бундан норози бўлган маркиз Мишел Генерал штатларга қирол устидан шикоят қилиб мурожаат қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
Ушбу масала ўша вақтдаги Франция қонунлари бўйича қандай ҳал қилиниши мумкин?

8. Францияда полиция инспектори Мутон 1814 йилда фуқаро Жакка нисбатан шахсий адовати бўлганлиги учун уни ўзбошимчалик билан хибсга олди ва хеч қандай ассоссиз икки ой давомида қамоқда ушлаб турди.


Ушбу ҳолатни 1810 йилги Жиноят кодексига асосан муҳокама қилинг.
Мутоннинг жавобгарлик масаласи қандай бўлишини ҳуқуқий асослаб беринг.

9. 1792 йили АҚШда Том исмли фуқаро Бин исмли фуқарони товламачилик жиноятини содир қилганликда айблаб судга мурожаат қилди. Бин унга қарши кўрсатма берган гувоҳ билан юзлаштиришни талаб қилди. Суд унинг бу талабини рад қилди.


Вазиятга ҳуқуқий баҳо беринг.
1791 йилги “Ҳуқуқлар ҳақидаги Билл”га асосан мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо беринг.

10. Мишел деган бир француз ўз хотини Вико хонимга нисбатан садоқатли бўлиб чиқмади: турли бузуқ аёлларга илакишиб, шубҳали маишатхоналарга қатнай бошлади, оиласига тегишли пул жамғармаларини, мол-мулкларни “кўкка совурди”, оиласини ҳалокат ёқасига олиб келди, хатто хотинининг сеп-сидирғаси ҳисобланган ерни ҳам сотиб юборди. Натижада Вико хонимнинг “сабр-косаси тўлди” ва эри билан ажрашишга қарор қилди.


Ушбу вазиятни 1804 йилги Франция фуқаролик кодекси бўйича ҳал қилинг.
Download 16,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish