Назорат саволлари.
Якор чўлғамининг магнит майдонини тушунтиринг.
Якор реакцияси деганда нимани тушунилади?
Якор реакциясини магнитловчи кучини аниклинг.
Якорнинг кундаланг ва буйлама реакцияларининг коэфициентларини аниклинг.
Синхрон машинанинг синхрон индуктив қаршлигини тушунтириб беринг.
Тавсия этилган адабиётлар.
А.И. Вольдек. « Электрические машины». Энергия, 1974. 630-644 бетлар
У.Иброҳимов. « Электр машиналари » Ўқитувчи. 1972. 199-205 бетлар
Камолов Н. К. Маъруза матнлари. Фарғона 2004 йил. 86-93 бетлар
12- МАЪРУЗА
СИНХРОН ГЕНЕРАТОРНИНГ КУЧЛАНИШ ТЕНГЛАМАСИ ВА ВЕКТОР ДИАГРАММАСИ
Режа:
1. Синхрон генераторларнинг кучланиш тенгламалари.
2. Синхрон генераторларнинг вектор диаграммалари.
Таянч сўз ибораси: Синхрон машиналар,аён қутбли, аёнсиз қутбли, симметрик кучланиш, электр юритувчи куч, актив қаршилик, актив чўлғам, кучланиш пасайиши, индукцияланган,бўйлама ва кўндаланг, якор чўлғами, тарқалиш магнит майдони, магнитловчи, магнитсизлантирувчи, якор токи, силжиш бурчаги, қувват коэффициенти,юкланиш бурчаги, тақалиш э.ю.к.
Синхрон генераторларнинг кучланиш тенгламалари.
Синхрон генератор салт ишлаганда клеммалардаги кучланиш унинг э.ю.к. га тенг бўлади. Лекин генератор юк билан ишлаганда якор реакцияси, сочилма магнит оқими таъсирида ва статор чўлғамининг актив қаршилигида кучланиш пасайиши натижасида клеммалардаги кучланиш унинг э.ю.к дан кичик бўлади. Юқорида айтилгандек синхрон машинада хаво бўшлиғидаги магнит оқимини бир нечта магнитловчи кучлар ҳосил қилади. Турли магнитловчи кучлар машинада алохида магнит оқимни, бу магнит оқимлар, ўзларининг э.ю.к. ни ҳосил қилади деб фараз қилиш мумкин.
Аён қутбли синхрон генераторда бу магнитловчи куч ва э.ю.к. лар қуйидагилардан иборат бўлади:
Қўзғатувчи чўлғамининг магнитловчи кучи F0 генераторнинг асосий магнит оқими Фо ни, бу магнит оқими эса асосий э.ю.к. ни ҳосил қилади.
Якор магнитловчи кучининг бўйлама йўналган қисми эса ни индукциялайди:
Ead= —jId xa d (12.1)
Бунда :
Id=I1sinψ
E0 га нисбатан статор токининг реактив қисми бўйлама ўқ якор, реакциясига эквивалент статорнинг индуктив қаршилиги xd.
Темир ўзаги тўйинган генераторда Фаd темир ўзаги тўйинмаган генераторникидан кичик бўлади, чунки бу оқим (тўйинмаганда) магнит қаршилиги катта бўлган темир ўзак орқали оқиб ўтади. Шунинг учун ҳам xad нинг қиймати темир ўзакнинг тўйиниш даражасига боғлиқ бўлади. Тўйиниш даражаси ортганда xad нинг қиймати камаяди.
Якор магнитловчи кучининг кўндаланг қисми Fq эса Фаq- магнит оқимини ҳосил қилади. Бу магнит оқими якор реакцияси э.ю.к.ни кўндаланг йўналган қисмини Eaq- ни индукциялайди:
Eaq= —jIqxaq (12.2)
Бунда: Iq=I1cosψ га нисбатан E0 статор токининг актив қисми.
xaq- кўндаланг ўқ бўйича якор реакциясига эквивалент статор чўлғамининг индуктив қаршилиги.
xaq нинг қиймати машина темир ўзагининг тўйиниш даражасига боғлиқ эмас, чунки аён қутбли машинада Фaq магнит оқими асосан қўшни қутблар оралиғи (ҳаво ) орқли ўтади. Аён қутбли машиналарда xqd бўлади.
Статор чўлғамлари атрофида ҳосил бўлган сочилма магнит оқими Ф статор чўлғамларида сочилма э.ю.к. ни ҳосил қилади.
Бу э.ю.к. қуйидагича аниқланади:
E= —jI1x (12.3)
бу ерда: xа статор чўлғамининг сочилма индуктив қаршилиги.
Статорнинг фаза чўлғамидан I1 оқиб ўтганда унинг актив қаршилигида кучланиш пасаяди.
Статор чўлғамининг актив қаршилиги жуда кичик. Шунинг учун ундаги кучланишининг пасайиши ҳам генераторнинг номинал кучланишини бир фойизини ҳам ташкил этмайди.
Шундай қилиб, синхрон генераторнинг клеммаларидаги кучланиш юқорида қайд қилинган э.ю.к. ларнинг геометрик йиғиндисига тенг бўлади:
1= 0+ ad + aq + + r1 (12.4)
Аёнмас қутбли машиналарда xd ва xq индуктив қаршиликлар тахминан тенг, чунки бу машиналарда статор айланаси бўйлаб ҳаво оралиғи бир хилдир. Шунинг учун бундай машиналарда якор реакциясининг умумий магнитловчи кучи Fa ни этиборга олиш кифоя бўлади. Бу магнитловчи куч якор магнит оқимини Ф ҳосил қилади. Бу магнит оқими ҳосил қилган э.ю.к.:
a= —j 1xa (12.5)
Бунда xaстатор чўлғамининг (якор реакциясига эквивалент) индуктив қаршилик.
Якор магнит оқими Фа ни ва сочилма магнит оқими Ф ни статор ток ҳосил қилади, шунинг учун якор реакциясининг индуктив қаршилиги xad билан сочилма индуктив қаршилиги x ни қўшиш мумкин:
xd =xad+ x (12.6)
Бунда: xd аёнмас қутбли машинанинг синхрон индуктив қаршилиги дейилади. У холда якор реакциясининг э.ю.к. ва сочилма э.ю.к. қўшиб ҳисобланади:
d= —j 1 xd—jI (12.7)
Унда аёнмас қутбли синхрон генератор учун э.ю.к. лар тенгламаси қуйидагича ёзилади:
1= 0 + d+ r1 (12.8)
Do'stlaringiz bilan baham: |