Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти «электр техникаси, электр механикаси ва электр технологияси»


Синхрон генераторларнинг вектор диаграммалари



Download 3,98 Mb.
bet42/64
Sana14.07.2022
Hajmi3,98 Mb.
#800706
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64
Bog'liq
ЭЭ Э.М. 2 янги

Синхрон генераторларнинг вектор диаграммалари

Аён қутбли синхрон генераторнинг вектор диаграммасини қуриш учун унинг кучланишлар тенгламасидан фойдаланамиз. Умуман, генератор турли характерли юкда ишлайди. Вектор диаграммасининг актив–индуктив характерли юк билан ишлаб турган генератор учун қўрамиз.


Синхрон генераторнинг векторлар диаграммасини қуриш учун қуйидагилар аниқ бўлиши керак:
а) салт ишлаганда генераторнинг э.ю.к. E0;
б) юк токи I1 ва бу ток билан E0 орасидаги силжиш бурчаги;
в) якор реакциясининг xad бўйлама ва кўндаланг xaq индуктив қаршиликлари;
г) статор фаза чўлғамининг актив қаршилиги r1,
Статорнинг фаза чўлғамлари симметрик юкга уланганда генераторнинг вектор диаграммаси фақат унинг битта фазаси учун кўрилади.
Қўзғатиш чўлғами ҳосил қиладиган магнит оқиминиг вектори Ф0 ни бирор йўналишда, масалан, абсцисса ўқи бўйлаб чап томонга йўналтириб чизамиз. Статор чўлғамида шу магнит оқим ҳосил қилган E0 э.ю.к. магнит оқим векторидан 90­0 кейинда бўлади. Статор токи I1 юкнинг характерига боғлиқ холда E0 векторига нисбатан маълум силжиш бурчаги ψ1 буриб чизилади. Агар юк актив–индуктив харктерда бўлса, статор токи I1 э.ю.к. E0 векторидан ψ1 бурчакга орқада (расм а) ёкиқ актив–сиғим



расм-12.1 Аён қутбли синхрон генераторнинг
вектор диаграммалари
характерда бўлса, олдин (расм б), чизилади. Юк токи I1 ни бўйлама ва кўндаланг ташкил этувчилар Id=I1sinψ1 Iq=I1cosψ1; га ажратамиз.
Якор реакциясининг бўйлама ва кўндаланг йўналган магнит оқимлари Ead ва Eaq э.ю.к. ларни индукциялайди.Бунда бўйлама йўналган э.ю.к. қисми Ead вектор йўналиши бўйича E0 векторга мос келса якорнинг кўндаланг реакцияси хосил қилган э.ю.к. Eaq эса E0 векторга бурчак бурилган холда қўшилади. Уларнинг геометрик йиғиндиси якор реакциясининг тўла э.ю.к. Ea га тенг бўлади.
Статор чўлғамининг сочилма магнит оқими сочилма э.ю.к. E ни ҳосил қилади. Бу э.ю.к. ҳам Ea вектори йўналишига мос яъни ток векторидан 900 га бурилган холда чизилади. Статор актив қаршилигида кучланишнинг пасайиши яъни Ur1= I1r1 статор токи векторига тескари йўналади. Координаталар боши, яъни 0 нуқтасини Ur1- вектор учи билан бирлаштирувчи U1 вектор E0, Eа, E ва Ur1 векторларининг геометрик йиғиндисига тенг бўлиб, статор чўлғами килеммаларидаги кучланишни ифодалайди.
Юқорида айтилгандек, юк актив-сиғим характерли бўлса статор токи E0 дан ψ1 бурчакка олдинда келади. У холда якор реакцияси бўйлама магнит оқимининг йўналиш Ф0 векторига мос бўлади. Бунда якор реакцияси магнитловчи оқим ҳосил қилади. Шунинг учун якор реакцияси бўйлама магнит оқими ҳосил қилган Ead э.ю.к. вектор йўналиши (олдинги диаграммадагига нисбатан) 180о га ўзгаради. Натижада статор клеммаларидаги кучланиш салт ишлаш э.ю.к. E0 (вектори) дан катта бўлиши ҳам мумкин. Диаграмманинг қолган қисми юқорида келтирилган усулида қурилади.
Энди аёнмас қутбли генераторнинг векторлар диагрммаси (3-27) формула асосида магнит оқими векторини чизишдан бошланади. E0 вектори Ф0 дан 900 кейинда қолади. Статор токи юк характерига қараб E0 га нисбатан кейинда қолади ёки олдинда келади. E0 вектори охиридан I1 векторига тик йўналишда Ec векторининг чизамиз. UR1 вектори ток векторига параллел, йўналиши эса унга тескари йўналишда чизилади. Ur1 векторининг учини 0 нуқтаси билан бирлаштирилиб U1 векторини чизамиз --- ---- расмда турли характердаги юк билан ишлайдиган аёнмас қутбли синхрон генераторнинг векторлар диаграммаси берилган.



θ
ψ1
φ1
О
------- 151 расм
Юқорида келтирилган векторлар диаграммаси машинанинг магнит
занжири тўйингалик даражасини этиборга олинмай қурилади.Шунинг учун бу диаграммалар машинада бўладиган ходисаларнинг сифатини ифодалайди. Шунга қарамай векторлар диаграммасига асосан қуйидаги хулосалар чиқарилади:
1) юк билан ишлаётган генераторнинг кучланишини ўзгартириш учун якорнинг бўйлама магнит оқими ҳосил қилган э.ю.к Ead ни ўзгартириш керак;
2) генераторнинг токи фаза жихатдан кучланишга нисбатан кейинга қолса юк ортиши билан статор чўлғами клеммаларида кучланиш U1 пасаяди, чунки бундай якорнинг бўйлама реакция магнитсизловчи таъсир кўрсатади. Аксинча, генераторнинг токи фаза жихатдан кучланишга нисбатан олдинда бўлса, юк ортиши билан унинг кучланиши U1 ҳам ортади, чунки бу холда якорнинг бўйлама реакцияси магнитловчи таъсир кўрсатади.

Download 3,98 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish