Адабиётлар: [ ] – 196-206 бетлар; [ ] – 66-69 бетлар. Таянч сўзлар



Download 72,78 Kb.
bet1/4
Sana23.04.2022
Hajmi72,78 Kb.
#575273
  1   2   3   4

Адабиётлар: [ 1 ] – 196-206 бетлар; [ 4 ] – 66-69 бетлар.
Таянч сўзлар: 1.Кескич. 2.Фрезалаш. 3.Пармалаш. 4.Зенкерлаш. 5.Разверткалаш. 6.Сидириш. 7.Жилвирлаш. 8.Хонинглаш. 9.Суппепрфиншлаш. 10.Ультрафиншлаш. 11.Ишқалаш. 12.Мослаштириш. 13.Силлиқлаш. 14.Електро-физикавий ишлов бериш. 15.Електро-кимёвий ишлов бериш. 16.Ультра товушлар билан ишлов бериш.

1. Умумий ҳолат
Машина деталларининг берилган шаклда, ўлчамларида ва юзаларининг сифатли ва аниқ олиниши танаворларга тегишли усулларда ишлов бериш натижасида
еришилади.
Ҳозирги замон машинасозлигида ҳали ҳам металларга ишлов беришда кесиб (қиринди чиқариб) ишлов бериш биринчи ўринда туради (12.1-9-расм).
Шунинг билан бирга металларга ишлов беришда: пластик деформасия билан, яъни босим остида ишлов бериш, термик ва кимёвий-термик ишлов бериш; електрфизикавий, електр-кимёвий, ультратовушлар ёрдамида ишлов бериш, слесарлик ишлов бериш ва чиқинди чиқармасдан тайёрловчи технология усулларидан кенг фойдаланилади.
Слесарлик механик ишлов беришлар кўпинча якка ва майда серияли ишлаб чиқаришларда охирги компенсатор ролини ўйновчи деталларни мослаштириб кесишда кўп қўлланилади, шунингдек бу усул таъмирлаш ишларида ҳам кенг ишлатилади.
2. Металл кескич асбоблар билан ишлов бериш
Маълумки, танаворларга турли кескич асбоблар билан ишлов берилади.

12.1-расм. Металл кескичлар билан (а)- ташқи ва (б)- ички ёъниш

Кескичлар билан ишлов берганда: шилиб олиш, қора (дағал) ишлов бериш, ярим тоза ва тоза ишлов бериш усулларига ажратилади (12.1-расм).
Берилган танавор аниқлигига биноан, айрим ҳолларда бир марта ишлов бериш билан ҳам чегараланилади. Аниқ ўлчамлар олиш ва юқори сифатли тоза юзалар олиш учун нозик юпқа ишлов бериш ҳам қўлланилади.
Шилиб ишлов бериш усули асосан еркин болғаланган, айрим ҳолларда 3 синф аниқликдаги қуйма танаворларга қўлланилади. Шилиб олиш билан қора танаворнинг фазовий оғиши ва шакл хатоликларини камайтирилади. Шилиб ишлашда танаворлар ўлчамлари: Болғаланган танавор учун 13-14 квалитет, қуйма учун 12-13 квалитет аниқлик олинади. Шилиб ишлов беришда танавор юзасининг баъзи-бир жойларида ишлов берилмай қолинган қораликларига рухсат етилади. Йирик танаворларга шилиб ишлов бериш кўпинча, шу танавор тайёрлаб чиқарувчи цехларда ёки заводларнинг ўзида бажарилади ва сўнгра асосий механик ишлов берувчи завод ва цехларга келтирилади. Бу ҳолда танавор юзаларидаги нуқсонлари (деффектлари) шу чиқарилувчи жойларда аниқланиб, унинг оғирлиги ҳам камаяди. Натижада ташиш учун транспорт қулайлиги яратилади.Цехлардан ташқарида узоқ ётиши натижасида табиий қариш (эскииш) муддати анчагина узайиши мумкин.
Қора ишлов бериш, шилиб ишлов беришдан кейин, йирик штампда болғаланган 3 ва 2 гуруҳ танаворлар учун ва 2-синф аниқликдаги йирик қуйма танаворлар учун қўлланилади. Биринчи ҳолда қора ишлов бериш 11-13 квалитет аниқликни, иккинчи ҳолда еса 10-11 квалитет аниқликни таъминлайди. Қора ишлов беришда юзалар ғадир-будирликлари Рз=360-80 мкм гача оралиқда олинади.
Ярим-тоза ишлов бериш, қора ишлов беришда қатламлар тўла олиниши мумкин бўлмаган ҳолда ёки олинувчи геометрик шаклнинг ва елементлар фазовий оғишларининг аниқлигига юқори талаб қўйилганда қўлланилади.
Ярим-тоза ишловда танаворлар ўлчамларининг допусклари 9-10 квалитет аниқликда ва юза тозаликлари еса Рз=160-40 мкм оралиғида ушланади.
Тоза ишлов бериш ёки охирги ишлов бериш усули сифатида ёки ишлов бериш оралиғидаги ўтув сифатида пардозлов ишлов беришдан аввал қўлланилади (юпқа ишлов бериш, жилвирлаш). Тоза ишлов бериш ундан олдин бўлиб ўтган ишлов беришга боғлик ҳолда 8-9 квалитет аниқликни ва Рз=40-20 мкм, Ра=2,5 мкм ғадир-будирликни таъминлаши мумкин.
Танаворга бир маротаба ишлов бериш усули. Танаворларни аниқ тайёрлаш (1 гуруҳ аниқлигида штампланган, қолипларга қуйилган, еритиб олинувчи моделларга қуйилган ва ш.ў.) танаворлар учун қўлланилади. Бу қора юзалар бўйича, тоза ишлов бериш режимига яқин бўлган режимларда бажарилади. Бунда 9-10 квалитет аниқлик ва Рз=80-20 мкм ғадир-будирлик олинади.


Download 72,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish