Адабиётлар: [ ] – 196-206 бетлар; [ ] – 66-69 бетлар. Таянч сўзлар



Download 72,78 Kb.
bet2/4
Sana23.04.2022
Hajmi72,78 Kb.
#575273
1   2   3   4
Кескичлар билан юпқа ишлов бериш

Бу усул охирги пардозловчи ишлов бериш усули сифатида қўлланилади. Юқори тезлик режимида, саёз кесиш чуқурлигида (0,05-0,5 мм) ва суришлари кам бўлган миқдорда (0,05-0,15 мм/айл) олиб борилади. Юпқа ишлов бериш 7-8 квалитет аниқликни ва ғадир-будирлиги Ра=1,5-0,63 мкм ни таъминлайди. Ташқи юпқа ёънишда ва юпқа рандалашларда кенг енли кескичлар қўлланилади, ишлов бериш чуқурлиги бу ҳолларда 0,5 мм дан ошмаслиги керак, суришни еса кескич енининг кенглигига қараб белгиланади (умуман, бир айланиш ёки столнинг қўшалоқ юриши учун суриш, кескич ени кенглигининг 0,8 бўлагидан катта бўлмаслиги керак. Кенг енли кескичлар билан юпқа ишлов бериш 7-9 квалитет аниқликни, Ра=2,5-0,63 мкм ғадир-будирликни, берилган аниқликка "Аниқликка еришгунча ишлов бериш ва ўлчов" усули билан еришилганда 6-7 квалитет аниқликни ва Ра=1,5-0,25 мкм ғадир-будирликни таъминлаши мумкин.


Ҳозирги замонда юпқа ишлов бериш учун олмосли кескичлар кенг қўлланилмоқда. Булар кўпинча рангли металл ва қотишмалар, пластмассалар ва бошқа металл бўлмаган материалларга юпқа ишлов беришда қўлланилмоқда. Олмос кескич билан ишлов беришда 6 квалитет аниқлик ва юза тозалиги Ра = 0,063-0,025 мкм гача олиш мумкин. Олмосли кескичлар учун оғирлиги 0,2 - 0,6 карат ва ундан каттароқ бўлган олмос кристаллари ишлатилади. Олмоснинг тежамкорлиги унинг чидамлилик турғунлиги билан аниқланади. Бу, қаттиқ қотишмали кескичлар чидамлилигидан 10 баробар ортиқдир. Ундан ташқари олмосли кескичлар қайта созлов ва ростловсиз узоқ муддат ишлай олади. Бу еса автомат-станок ва автоматик линияларда ишлашда муҳим аҳамиятга ега.
3. Фрезалар билан ишлов бериш
Фрезалар билан танаворларга ишлов беришда Қора, ярим-тоза ва тоза фрезалаш, ён сиртли фрезалар билан ишлашда еса юпқа фрезалаш ва бир мартали фрезалаш усуллари қўлланилади (12.2-расм).

12.2-расм. Фрезалаш. (а)- цилиндрик, (б)-ён сиртлик

Қора фрезалашни қуйма ва болғаланган танаворларни бошланғич ишлов беришда қўйимлари 3 мм дан катта бўлганда қўлланилади. Текис юзаларни қора фрезалаш уларни тўғри текисликдан оғишини 1 м. узунлик масофасида 0,15-0,3 мм аниқлик оралиғида ва Рз=160-80 мкм ғадир-будирлик оралиғида бўлишини таъминлайди.


Ярим-тоза фрезалашни геометрик шакл хатолигини ва фазовий оғишини камайтириш мақсадида қўлланилади. Бу 1 м. узунлик масофадаги тўғри текисликдан оғишини 0,1-0,2 мм оралиғида ва ғадир-будирлигини еса Рз=80 - 40 мкм оралиғида бўлишини таъминлайди.
Тоза фрезалаш якунловчи ишлов бериш усули ўрнида қора ва ярим-тоза фрезалашдан кейин, ёки қора ўтувлар аро ишлов беришдан кейин пардозлов ишлови берилиши олдидан қўлланилади. Тоза фрезалаш, 1 м узунлик масофадаги тўғри текисликдан оғишини 0,04-0,08 мм аниқлик оралиғида ва тозалиги еса Рз=40-20 мкм ва Ра=2,5 мкм оралиқларида бўлишини таъминлайди.
Юпқа фрезалашни ён сиртли фрезалар билан ясси юзаларга якунловчи ишлов бериш усули сифатида қўлланилади. Юпқа фрезалаш учун қўйими 0,2-1 мм оралиғида олинади. Юпқа фрезалаш, 1 м. узунлик масофадаги тўғри текисликдан оғишини 0,02-0,04 мм аниқлик оралиғида ва тозалиги Ра=2,5-0,63 мкм оралиғида бўлишини таъминлайди.
Бир марталик фрезалашни қўйими 2 мм дан кам бўлган танаворларга ишлов беришда қўлланилади. Бу, 1 м. узунлик масофадаги тўғри текисликдан оғишини 0,06-0,1 мм аниқлик оралиғида ва тозалиги еса Рз= 40-20 мкм оралиғида бўлишини таъминлайди.
Фрезалашда тезлик режимларини ошириб ишлов беришда: қора фрезалашда Рз=80-40 мкм ғадир-будирликни; ярим-тозада Рз=40-20 мкм Ра=2,5 мкм ни ва тоза фрезалашда Рз=20 мкм ва Ра=2,5-1,25 мкм тозаликлар олинади.

Download 72,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish