Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


К. Г. Юнг томонидан иккита асосий ҳаётий: экстравертлашган ва интровертлашган установкалар тасвирланган



Download 1,67 Mb.
bet68/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

К. Г. Юнг томонидан иккита асосий ҳаётий: экстравертлашган ва интровертлашган установкалар тасвирланган. Одамда ҳар иккала ҳаётий установкалар мавжуд, лекин улардан биттаси устунлик қилади. Экстравертлашган установка устунлик қилганда одамда қизиқишларнинг ташқи оламга, бошқа одамларга йўналганлиги намоён бўлади. Интровертлашган установка устун бўлганда одамда қизиқишларнинг ўзининг ички оламига, фикр ва ҳиссиётларига йўналганлиги намоён бўлади.


Экзистенциал ва гуманистик психология
Психологияда экзистенциаль модел детерминизм ва сабабийликни изчил инкор этиш асосида шаклланди. Экзистенциаль психологияда марказий ўринни инсон турмуш тарзининг бирламчилиги ҳақидаги ғоя эгаллайди, унинг энг муҳим муаммолари эса ҳаёт ва ўлим, эркинлик ва масъулият, ёлғизлик ва мавжудлик моҳиятидир.
XX асрда экзистенциал психологиянинг методологик асослари Ф. Брентано ва Э. Гуссерлларнинг илмий тадқиқотларида яратилди ва Л. Бинсвангер, В. Франкл, Р. Мэй ва бошқаларнинг ишларида янада ривожлантирилди.
Экзистенциал психология инсон хулқи ва унга таъсирни тушунишнинг изчил ҳамда яхлит ёндашуви сифатида пайдо бўлди.
Одатда экзистенциал психологияни гуманистик анъаналарга тааллуқли, деб ҳисоблашса ҳам, бу йўналиш ўз мустақиллигини эълон қилиши учун яққол кўриниб турадиган фарқ қилувчи қирраларига эга. Гуманистик ёндашув ўсиб борувчи қийматига кўра ижобий бўлиб туюладиган мавжудлик сифатларини ажратиб олади ва улардан онг ва ривожланишни мунтазам чуқурлаштириш воситасида мукаммалликка эришишни тушуниш учун фойдаланади. Экзистенциал психология ҳам ўзида актуаллашиш ва эришиш моделларини таснифлашни тушунса бўладиган ноёб элементларни мужассамлаштирган.
Актуализация назариялари (Актуализация  (лот. actualis - фаол) – индивид (одам, хайвон)даги мавжуд билим, кўникма, малака, эмоционал холат ва хулқнинг турли шакллари, шунингдек, алохида психик жараёнлар (тасаввур, фикр, ҳиссиёт вах.з.)ларни қайта тиклаш, уларни латент, потенциал холатдан хозирги, хақиқий ҳаракатларга ўтказиш. Илгари шаклланган муваққат алоқалар тизими (ассоциациялар) ва уларнинг изларини айни пайтдаги предметли ва нутқий қўзғовчилар таъсири воситасида марказий нерв системасида уйғотиш.) шундан келиб чиқадики, агар одам ўзи учун ахамиятли бўлган бошқалар билан ўзаро ҳамкорликда мунтазам шартсиз ижобий тақдирланишлар олиб турса, ундаги туғма имкониятлар ўз-ўзини намоён қилишга туғма мойиллик таъсири остида хулқида намоён бўлади. Туғма имкониятлар актуализацияси бутун ҳаёт давомида ривожланишга, индивидуаллик ва комилликка эришишнинг шаклланишига етаклайди, атрофдагилар томонидан қўллаб-қувватлаш ва маъқуллаш мавжуд бўлганда ўз-ўзидан, телеологик-якуний, тўлиқ ва нисбатан енгил жараёнга айланади. Экзистенциал психологияда одамнинг тараққиёти у ўзи ҳисоблашадиган одамларнинг мададини беғараз эмас, улар шахсий (эгоистик) манфаатларини кўзлашаяпти, деб тан олганида тўхтайди ёки нотўғри йўлга бурилиб кетади.
Комилликка эришиш назариялари (экзистенциал психология ҳам шундай назарияларнинг парадигматик (парадигма – “одамни ўлчаш”, одамнинг маънавий ҳаёти) намунаси ҳисобланади) уларни актуализация назариясидан узоқлаштирадиган хатога йўл қўйишади. Комилликка эришиш назариясига кўра одам атрофдагиларнинг қўллаб-қувватлашидан ёки қўллаб-қувватламаслигидан қатъий назар бутун умри давомида ривожланади. Экзистенциал психология учун тараққиёт табиат томонидан инъом қилинган имконият эмас, ҳар бир одамнинг шахсий қарори, деб бахоланади. Экзистенциалистлар теран ақл, шаклланган индивидуаллилик ҳам муҳим, деб ҳисоблашсада, уларнинг бу иккала сифатга эришиш жараёнлари хақидаги тасаввурлари бу жараёнларни актуализация назарияси тарафдорларининг тушунишидан фарқ қилади.
Экзистенциал психология одамнинг ўз ижтимоий, биологик ва жисмоний тажрибасини рамзий фикрлаш, мулохаза қилиш ва бахолашга мойиллиги туғма, соф инсоний қобилият, деб ҳисоблайди. Бу когнитив қобилиятдан фойдаланиш тажрибага индивидуаллашган (субъектив) мазмун беради ва ҳаёт характери ҳамда йўналиши индивид тоомнидан қабул қилинадиган кўплаб қарорлардан ташкил топади, деб англашни чуқурлаштиради. Ҳар бир қарор келажакда ёки янги тажрибага олиб келади, ёки ўтмишда одамда бўлган тажрибани такрорлайди. Экзистенциал психология туғма имкониятлардан ташқари бошқа хеч нарсага шунчалик телеологик (тугал) ўзига хос ва қатъий белгиловчи омил сифатида урғу бермайди. Экзистенциалистлар учун конкрет ҳар бир одамда мавжуд тараққиёт ва ҳаракат қанчалик изчил бўлмасин, бу жараён кундалик асосда, алохида қарорлар билан тўлдирилиб қурилади.
Экзистенциал психология нуқтаи назаридан ривожланиш жараёнида ўтмишни эмас, келажакни танлаган маъқулроқ, чунки янги тажрибани ўзлаштириш рамзлаштириш, тасаввур ва бахоларнинг қўзғовчилик таъсирида шундоқ ҳам таниш бўлган нарсани шунчаки қайтаргандан кўра мазмунни янада чуқурроқ англашга олиб келиши мумкин. Бироқ, қарор қабул қилиш нуқтасида келажакни ўйлаш ёки уни реал танлаш бу келажак айнан нимани олиб келади, деган масалада онтологик хавотир (мавхумлик қўқуви)га сабаб бўлади. Бунга муқобил танлов, яъни ўтмиш фойдасига танлов ҳам эмоционал оғриқли ҳисобланади, чунки бу танлов ўзи билан янги тажрибани эгаллаш имконияти бой берилганлиги билан боғлиқ онтологик айбдорлик ҳиссини келтириб чиқаради. Ўтмиш фойдасига танлов қилиб ўрганган одамларга содир бўлаётганларнинг бемаънилиги туфайли пайдо бўлиб, умидсизликка айланадиган онтологик айбдорлик ҳиссининг тўпланиб бориши билан курашишга тўғри келади. Юқорида айтилганлар шуни тасдиқлайдики, экзистенциал психологларнинг ривожланишга қарашлари актуализация назарияси тарафдорларининг қарашларидан фарқ қилади: экзистенциал психологларнинг фикрича, тараққиёт — табиатига кўра — анчагина машаққатли ва оғриқли жараён ҳисобланади.
Экзистенциал психология тараққиётнинг илк ва кейинги (бирмунча кечроқ) даврлари ўртасига аниқ чегара қўяди. Бола тараққиёти илк даврининг асосий вазифаси — ўз-ўзини чидамли ва журъатли одам сифатида идрок қилишни ўрганишдан иборат. Болада бундай ўрганишни енгиллатиш учун, ота-оналар ва – идеал вариантда – бола учун ахамиятли бошқа одамлар боланинг ўз-ўзини намоён қилишини қабул қилишлари ва болага турли-туманлик, қўллаб-қувватлаш ҳамда муваффақиятга эришиш учун куч сарфлаш имкониятини яратиб беришлари, шунингдек, айрим чекловларни ўрнатишлари лозим. Шундай вазиятда бола ўзини шахс сифатида идрок қилишни, ваъдасига амал қилишни, ўзини назорат қилишни, дадилликни ривожланишига олиб келадиган қийинчиликни қабул қилишга тайёрликни ўрганади. Кейинги тараққиёт — янада мустақил бўлади, чунки ўсмирлар ота-оналаридан узоқлашиб кўпроқ ўзларининг шахсий қарорларига ишонишни ва унинг оқбатларини талқин қилишни ўрганадилар. Улар ота-она қарамоғидан озод бўлиб ўз шахсий ҳаётларини белгилаб берадиган қадриятларни ҳимоя қиладиган эстетизм ва идеализм босқичларидан ўтадилар. Қийинчиликлардан қўрқмай ўз муваффақиятсизликларидан сабоқ чиқаришга қобил бўладилар, бу эса кейинги тараққиёт идеалининг асосини ташкил қилади. Эстетизм ва идеализм чегараларини англаб бундай одамлар етуклик даврига, ёки аутентик ҳаёт усулига қадам қўядилар.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish