Токсоплазмоз – одам ва умуртқалиларнинг кенг тарқалган паразитар инфекцияси бўлиб, у асосан латент ёки сурункали кечиши, асаб тизими, ретикулоэндотелиал тизим, мушаклар, миокард ва кўзда намоён бўладиган клиник белгиларининг жуда полиморфлиги билан характерланади. Токсоплазмоз – одам ва умуртқалиларнинг кенг тарқалган паразитар инфекцияси бўлиб, у асосан латент ёки сурункали кечиши, асаб тизими, ретикулоэндотелиал тизим, мушаклар, миокард ва кўзда намоён бўладиган клиник белгиларининг жуда полиморфлиги билан характерланади. Ортирилган токсоплазмоз патогенезининг босқичлари 1. Зарарланиш. 2. Энтерал. Қўзғатувчини маҳаллий (мезентериал) лимфатик тугунларда кўпайиши. 3. Лимфо-гематоген диссеминация. 4. Висцерал диффузия. Псевдоцисталарнинг ҳосл бўлиши. 5. Иммуно-реактив. Цисталарни ҳосил бўлиши. Туғма токсоплазмоза патогенезининг босқичлари 1. Зарарланиш. 2. Гематоген диссеминация. 3. Поли аъзоли патология (МНТ, кўрув аъзолари, лимфа тугунлари, ички аъзоларнинг зарарланиши). 4. Иммуно-реактив. 5. қолдиқ асоратлар Клиник белгилари. Инкубацион давр — 3 кундан 15 кунгача. Кўпинча зарарланиш клиник жиҳатдан ҳеч қандай белги билан намоён бўлмайди. Беморларнинг бир қисмида ҳолсизлик, мушакларда оғриқлар, диспептик ўзгаришлар, ланжлик кузатилади. Юқори вирулентликка эга бўлган штаммалр билан лаборатория шароитида зарарланганда бу давр 2 ҳафтагача давом этади. T.gondii билан бирламчи инфицирланиш 95—99% ҳолларда махсус антитаначалар ишлаб чиқарилиши ва касалликнинг белгиларининг намоён бўлишисиз ностерил иммунитет шаклланишига олиб келади. Бундай холат бирламчи –латент токсоплазмоз деб аталади, ва одатда, фақатгина серологик текширилганида аниқланади. Иммунитетнинг сустлашуви намоён бўлиш даражасига боғлиқ ҳолда бирламчи –сурункали (1-5,% инфицирланганларда) ёки (иммун тизимнинг сезиларли ўзгаришларида, 0,01% гача инфицирланганларда) ўткир токсоплазмоз ривожланиши мумкин. Бирламчи -латент токсоплазмоз иммуносупрессия чақирувчи омиллар (грипп, ЎРК, бошқа касалликлар ўтказиш, цитостатиклар, глюкокортикоидлар билан узоқ даволаниш, нур билан даволаниш, ОИВ –инфекция, сурункали психо-эмоционал стресс) таъсирида охирги иккита клиник шаклига ўтиши мумкин. Шунинг учун агар аёл ҳомиладорлик даврида зарарланган бўлса токсоплазмозни аниқлаш қийин. Катталар ва болаларда инфекция бутун умр давомида яширин, асоратларсиз кечиши мумикн. Туғма токсоплазмоз, аксинча , гидроцефалия, микроцефалия, психомотор ривожланиш ва хориоретинит кабиларни ўз ичига олган холда кенг спектрли клиник белгиларга эга. - Клиник белгилари. Инкубацион давр — 3 кундан 15 кунгача. Кўпинча зарарланиш клиник жиҳатдан ҳеч қандай белги билан намоён бўлмайди. Беморларнинг бир қисмида ҳолсизлик, мушакларда оғриқлар, диспептик ўзгаришлар, ланжлик кузатилади. Юқори вирулентликка эга бўлган штаммалр билан лаборатория шароитида зарарланганда бу давр 2 ҳафтагача давом этади. T.gondii билан бирламчи инфицирланиш 95—99% ҳолларда махсус антитаначалар ишлаб чиқарилиши ва касалликнинг белгиларининг намоён бўлишисиз ностерил иммунитет шаклланишига олиб келади. Бундай холат бирламчи –латент токсоплазмоз деб аталади, ва одатда, фақатгина серологик текширилганида аниқланади. Иммунитетнинг сустлашуви намоён бўлиш даражасига боғлиқ ҳолда бирламчи –сурункали (1-5,% инфицирланганларда) ёки (иммун тизимнинг сезиларли ўзгаришларида, 0,01% гача инфицирланганларда) ўткир токсоплазмоз ривожланиши мумкин. Бирламчи -латент токсоплазмоз иммуносупрессия чақирувчи омиллар (грипп, ЎРК, бошқа касалликлар ўтказиш, цитостатиклар, глюкокортикоидлар билан узоқ даволаниш, нур билан даволаниш, ОИВ –инфекция, сурункали психо-эмоционал стресс) таъсирида охирги иккита клиник шаклига ўтиши мумкин. Шунинг учун агар аёл ҳомиладорлик даврида зарарланган бўлса токсоплазмозни аниқлаш қийин. Катталар ва болаларда инфекция бутун умр давомида яширин, асоратларсиз кечиши мумикн. Туғма токсоплазмоз, аксинча , гидроцефалия, микроцефалия, психомотор ривожланиш ва хориоретинит кабиларни ўз ичига олган холда кенг спектрли клиник белгиларга эга.
Do'stlaringiz bilan baham: |