Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети психология тарихи


Адлер компенсациянинг тўртта асосий турини белгилаган - тўлиқсиз компенсация, тўлиқ компенсация, юқори компенсация ва ҳаёлий компенсация, ёки, гўёки касал бўлиб олиш



Download 1,67 Mb.
bet65/176
Sana02.07.2022
Hajmi1,67 Mb.
#729381
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   176
Bog'liq
психология тарихи 1 курс учун мажмуа М Атаджанов

Адлер компенсациянинг тўртта асосий турини белгилаган - тўлиқсиз компенсация, тўлиқ компенсация, юқори компенсация ва ҳаёлий компенсация, ёки, гўёки касал бўлиб олиш. Компенсациянинг белгиланган турларини ҳаёт усули ва жамоачилик ҳиссининг ривожланиш даражаси билан боғлаш, Адлерга биринчилардан бўлиб шахс ривожланишининг типологиясини яратишга имкон берди.
Ижтимоий турмуш тарзини белгилаган жамоачилик ҳиссининг ривожланиши болага апперцепциянинг етарли бўлган адекват схемасини тузишга имкон беради. Бунда тўлиқсиз компенсацияга эга болалар ўз заифликларини кам ҳис қилишади, чунки улар бошқа инсонлар, тенгдошлари ёрдамида компенсация қилинишлари мумкин. Бу айниқса, тўлиқ компенсация қилинмайдиган ва боланинг тенгдошларидан яккаланишига сабаб бўладиган, унинг шахсий ўсишини ва камолотга етишини тўхтатадиган жисмоний нуқсонларда муҳимдир.
Юқори компенсация ҳолатларида бундай инсонлар ўз билим ва қобилиятларини инсонларнинг фойдасига қаратадилар, уларнинг устунликка эришиш истаги инсонларга қарши агрессияга айланмайди. Бундай юқори компенсациянинг мисоли сифатида Адлерга, ижтимоий турмуш тарзи устунлиги учун дудуқлигини енгган Демосфен, жисмоний заифлигини енгган Ф. Рузвельт, ва, машҳур бўлмасада, атрофдагиларга фойда улашадиган ажойиб инсонлар мисол бўлди.
Шу билан бирга ривожланмаган жамоачилик ҳиссида болада ёш пайтидан бошлаб турли невротик комплекслар шакллана бошлайди, улар унинг шахс сифатида ривожланишидан оғишларга олиб келади. Ҳуллас, тўлиқсиз компенсация тўлақонли эмаслик комплексининг пайдо бўлишига сабаб бўлади, бу эса апперпеция схемасини ноадекват қилади, боланинг турмуш тарзини ўзгартириб, уни жирраки, ўзига ишонмайдиган, ҳасадгўй ва асабий бўлишига сабаб бўлади. Ўз камчиликларини, асосан жисмонийларини, енгишнинг имконсизлиги кўп ҳолларда ҳаёлий компенсацияга олиб келади, ва бола, кейинчалик катта одам бўлганда ҳам, атрофдагиларнинг диққат ва эътиборидан ўзи учун имтиёз олишга ҳаракат қилади. Бироқ, компенсациянинг бундай тури мукаммал эмас, чунки у шахсий ўсишни тўхтатиб, адекват бўлмаган, ҳасадчи ва эгоист шахсни шакллантиради.
Ривожланмаган жамоачилик ҳисси бор болаларда юқори компенсация ўз-ўзини камолатга еткизишга интилиш невротик ҳукмронлик, устунлик хўжайинлик комплексига айланади. Бундай одамлар ўз билимларидан жамият манфаатларини эмас фақат ўз фойдаларини кўзлаб, одамлар устидан ҳукмронликни қўлга киритиш, уларни эзиш, қулликка солиш учун фойдаланишади. Шунинг билан бирга, бундай одамларда уларнинг ҳаёт усулларини ўзгартирадиган апперцепция (аввалги тасаввурлар асосидаги идрок) нинг ноадекват (айнан ўхшаш бўлмаган) шакли шаклланади. Бундай одамлар – шафқатсиз, ёвуз, азоб берувчи ва агрессорлар бўлишиб, улар атрофдагилардан улардан ҳокимиятларини тортиб олишади, деб гумон қилишади ва шунинг учун ўз яқинларини ҳам аямайдиган шубхаланувчан, шафқатсиз ва қасоскор бўлишади. Адлер учун бундай одамларга Нерон, Наполеон, Гитлер каби нафақат мамлакат миқёсида, ўз яқинлари ва оиласи доирасида ҳам шундай хулққа эга бўлган одамлар мисол бўлган. Шунинг билан бирга, Адлернинг фикрича, талтайтирб юборилган болалар кўпроқ авторитар ва шафқатсиз бўлишади, айни пайтда эътиборсиз ўсган болаларда кўпроқ айбдорлик ва тўлақонли эмаслик ҳисси ривожланади.
Шундай қилиб, шахсга ҳаёт синовларига бардош бериш, қийинчиликларни енгиб ўтиш ва камолотга эришишга ёрдам берадиган энг асосий сифат бу, бошқа одамлар билан ҳамкорлик қила олиш қобилиятидир. Фақат ҳамкорликдагина одам ўзидаги тўлақонли эмаслик ҳиссини бартараф қилиб жамият тарақиётига бебахо ҳисса қўша олади. Адлер шундай ёзади, агар одам бошқалар билан ҳамкорлик қила олса хеч қачон невротик бўлмайди, ҳамкорликнинг етрали эмаслиги эса навротик ва ёмон мослашиш ҳёт усулининг илдизидир.
А. Адлер инсон тараққиётини ҳаракатга келтирувчи куч, бу туғма тўлақонли эмаслик ҳисси, одамнинг устунликка ва ўз-ўзини тасдиқлашга интилишидан пайдо бўладиган кечинмалар, деб ҳисоблаган. Организмнинг тўлақонли эмаслик ҳиссини бартараф қилиш қобилиятининг асосида компенсация механизми ётади. Бироқ, А. Адлернинг фикрича гиперкомпенсация (устунлик комплекси) имконияти мавжуд бўлиб, одам нафақат тўлақонли эмаслик ҳиссини бартараф қилибгина қолмай, ўзининг қобилиятларини намойишкорона кўпайтира бошлайди.
А. Адлернинг фикрича шахс — бу, бир бутун, яхлит қурилмадир. Индивидуаль психологиянинг вазифаси ҳар бир одамда бир бутунликни аниқлашдан иборатдир. А. Адлер устунликка интилиш — бу, туғма интилиш, тенденция бўлиб, ҳар бир одам томонидан шахсий, қайтарилмас ҳаёт усули доирасида турлича амалга оширилади. Ҳаёт усули — бу, инсон ҳаёт фаолиятининг асосида ётадиган хулқ усуллари ва шахс ҳарактерининг бирлашмасидир. Тўрт ёки беш ёшларда шаклланиб, ҳаёт усули шахсда мустаҳкам ўрнашади ва кейинчалик қатъий ўзгаришларга учрамайди. Ҳаёт усули одам психик жараёнларининг ўзига хос кучайтирувчиси ролини ўйнаб, уларни бир бутун, яхлитга бирлаштиради.
А. Адлернинг фикрича, ҳар бир одамнинг ҳаётида дунёга келиш навбати (туғилиш кетма кетлиги) муҳим рол ўйнайди. А. Адлер тўртта позицияни ажратган: 1) биринчи фарзанд, 2) ёлғиз фарзанд, 3) иккинчи фарзанд ва 4) охирги фарзанд.

Download 1,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   176




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish