Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги даврон Қодиров. Диловар Қобилова анъанавий хонандалик



Download 16,84 Mb.
bet9/39
Sana24.02.2022
Hajmi16,84 Mb.
#250569
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39
Bog'liq
Д.Қодиров ўқув қўлланма

Адабий талқин



Тўғри мусиқий
талаффуз



Нотўғри
талаффуз

1.

Шароб-1” ашуласида
Ким кўрар хуршидни ул моҳисиймо бўлмаса?!
Ким сўрар шаккарни ул лаъли шакархо бўлмаса?!

Ким кўрар хуршидни ** ул моҳисиймо бўлмаса?!
Ким сўрар шаккарни ул** лаъли шакархо бўлмаса?!
Матндаги “И” харфи “УЙ”, “А” харфлар “О” лашган холда талаффуз қилинади

Ким кўрар хуршидни ул**моҳисиймо бўлмаса?!
Ким сўрар шаккарни** ул лаъли шакархо бўлмаса?!
Матндаги “И”,”А” харфларига ортиқча урғу бериб куйлаш



2.

Кўрмадим” ашуласида
Кимга қилдим бир вафоким, юз жафосин кўрмадим?!
Кўргузуб юз меҳр, минг дарду балосин кўрмадим?!

Кимга қилдим бир вафоким,** юз жафосин кўрмадим?!
Кўргузуб юз меҳр, минг** дарду балосин кўрмадим?!

Кимга қил-**дим бир вафо-**ким, юз жафосин кўр-**мадим?!
Кўргузуб юз меҳр, минг дар-**ду бало-**син кўр-**мадим?!

Изоҳ: Юлдузчалар(**)- бўғинларни талаффуз қилишдаги ҳолатни англатади.
Қўшиқчилигимизнинг ушбу муаммоларига бир неча бор қайтиб, мушоҳада қилишимиздан мақсад: “бундай тузатишлар куйларни тўғри йўлига хос қолипидан чиқаради”,- каби фикрлар ҳам учраб туришидадир.
Аслида эса сўзларнинг яхлит қилиб талаффуз этиш матнлар куйчанлигини ошириб мазмунини осон тушинишга жуда катта ёрдам беради.
Талабалар билан ҳалқ қўшиқ ва мақомларимизни куйлаш чоғида сўзларда нокерак харфларга урғу бериб куйлаш кўплаб кузатиб келинмоқда.Масалан,қўшиқда келаётган барча “И” харфларни бўрттириб ”ИИИ” тарзида ортиқча урғу билан куйлайдилар, ёки “А” харфларни ниҳоятда “очиқ,яланғоч” ҳолда куйлайдилар.Натижада ижро даражаси тингловчига “ижро ёқимсиз, малол келиб” ғашини келтиради.Бу ўринда биз намунавий ижро орқали бу холатда харфлар қандай куйланиш кераклигини кўрсатиб берамиз.”И” харфлари ”УУУЙ” тарзида,”А” харфлар эса “ОЎЎЎ” тарзида қўшиқ оҳанги билан куйлаб берилади.
Талаба доим қўшиқ матнида “О” харфини сўз ўртасида ёки сўз оҳирида бўлсин нотўғри талаффуз қилиб куйлайди.”Вафо”. “Фидо” деб. Лекин анъанавий хонандаликда академик вокал ижрочилиги талабларидан келиб чиқиб талаффузда “О” харфини талаффуз якунида оғизни ёпиб, “ОВ” деб талаффуз қилиш талаб этилади.Масалан,

Кимга қилдим бир вафоким, юз жафосин кўрмадим?!,матни


Кимга қилдим бир ваф(ооов)ким, юз жаф(ооов)син кўрмадим?! деб
куйланиши зарур.
Ўзбекистон халқ артисти Тилаш Ҳўжамбердиев билан бўлган бир суҳбатимизда,
“-Устоз санъаткор Ўзбекистон халқ артисти Ориф Алимаҳсумов қўшиқчиликда талаффузга катта эьтибор бериб, сўзларни бўғинга бўлиб ишлатишда эҳтиёткорлик билан ёндошиш керак, сўзларни керагидан ортиқ бўғинларга бўлиш қўшиқнинг ижро баҳосини(нарҳини) тушириб юборади, сўзларни пала-партиш, чала айтиш ҳам ижро сифатига путур етказади, деган эдилар” деб устознинг сўз талаффузига ниҳоятда катта маъсулият билан ёндошадиган хонанда эканликларини гапириб берган эдилар.
Бизга умумтаълим мактабидан маълумки, унли ва ундош товушларнинг талаффузи, ёки сўзларнинг урғули, урғусиз бўлиши муқаррар.Уларнинг тараннумида тўғри талаффуз этиш лозим.Жумладан:- “билмадим” сўзида урғу йўқ, лекин ижрочилар доим ”И” харфига урғу бериб “бииилмадим” деб нотўғри талаффуз қиладилар.Бу сўзни оҳангга туширилгани, албатта урғу жойида бўлади, фақат у қўшиқнинг усули ёки ўлчовига ҳамоҳанг бўлган ҳолда “Л” ёки иккинчи “И” харфига тушиши мумкин.
“Жоним” сўзининг урғуси “О” харфига тўғри келади.Шунда бу сўзнинг гўзаллиги,жозибаси янада билинади.Лекин, кўп ҳолларда “О” га эмас,”И” харфига урғу бериб куйланишини кузатамиз.
Юқоридаги айтилган фикрларга амал қилиб сўзларни куй йўлига равон тушириб, харфларни аниқ талаффуз қилиб ижро этиш, меросимизга тўғри муносабатда бўлишимизнинг исботидир.Ҳар қандай мерос анъанага хос тарзда тўғри талқин этилиши лозим.Шунга кўра адабиётимизнинг, мусиқа санъатимизнинг ижрочилиги масаласида қонун-қоидалар шаклланган.
Ҳожи Абдулазиз ҳақида Самарқандликлар: “Ҳожи бобо Регистонда ашула айтсалар, авжини Исфаҳондагилар ҳам бемалол эшитаверадилар”, - деб лутф қилишар экан. Агар хонанда ашулани ўрганиш жараёнида ашула матнига, талаффузига, нола ва безакларига, овозни тўғри шакллантиришга эьтибор бериб куйлашга одатлантирилса, биз юқорида келтириб ўтган машҳур устоз хонандаларимиздаги ижро даражаси ва маҳоратлари шакллантирилади.
Шунинг учун бу қоидаларни ўрганиб, ижро этиш мақсадга мувофиқдир.
Мусиқа санъатининг бу жабҳаси анъанавий хонандалик шакллана борган кўҳна даврлар билан узвий боғланган ҳолда, кўп асрлар оша мунтазам ривож топган ва такомиллашган. Ўз навбатида мазкур тарихий жараённи неча-неча авлодларга мансуб машҳур хонандаю созандаларнинг ижровий моҳирлиги ва йиллар мобайнида тўплаган тажрибалар синови дейиш мумкин. Яъни,”..қадимий ва доимо навқирон халқ қўшиқларининг асрлар оша ҳаёти ва ривожи, бир қатор омиллар қаторида, шубҳасиз устоз-ҳофиз ва созандаларнинг юксак ижрочилик маҳоратини ўрганиш билан ҳам узвий боғлиқдир”20.
Ўрганишнинг замини эса сабоқдир, илм ўрганиш, ҳамда унга тўғри муносабатда бўлиш демакдир. Бу эса анъанавий хонандалик ижрочилиги мактабини ёшларга сингдиришдаги ривожлантирувчи омиллардан биридир.
Анъанавий хонандалик ижрочилигида мумтоз хонандалик санъати таркибидан айни пайтда, мақом ва мақом йўлларига хос ашулалар, достонлар, катта ашулаю-суворалар жой олган.Уларни ўзига хос, шаклига мос талқин этиш чиройли овоз, истеъдод, сабоқ ҳамда ижро ўқуви лозимдир. Ўтмишдан устоз санъаткорлар кекса ҳофизларнинг анъаналарини ўзлаштириб, устоз сабоғи ила куйлаб келган.
Лекин, айни пайтда анъанавий хонандалик касби Ўзбекистон Республикаси Ўрта ва Олий таълим тизимларида ўқитилиб келинаётганлигини назарга оладиган бўлсак, шунга мос назарий ва амалий кўрсатмаларни ўзида ифода этган ўқув-услубий қўлланмалар бўлсада, ўзбекона овоз талқини услубларига бағишланган қўлланмалар ҳалигача деярли яратилмаганлигини эслатиб ўтиш лозимдир.21
Анъанавий хонандалик мактаби анъанавий қўшиқчилик негизида шаклланган бўлиб, халқ қўшиқчилигининг юксак маҳорат чўққисида намоён бўлган кўриниши деб, ҳисоблаш мумкин. Мумтоз ашула, мақомлар, ўтмиш бастакорлар ижоди намуналарини куйлашда юксак маҳорат, кенг диопозон, мукаммал нола ва безакларни ишлата билиш маҳорати талаб этилгани учун анъанавий хонандалик мактаби халқ қўшиқчилигида оғзаки анъанадаги профессионал мусиқа намунаси сифатида қадрланади.
Фарғона-Тошкент, Бухоро-Самарқанд, Сурхондарё-Қашқадарё, Хоразм маҳаллий услублари асосида анъанавий хонандалик ижрочилик мактаблари шаклланиб келди. Ҳар-бир воҳада халқимизга маълум ва машҳур бўлган устоз ҳофизларимизижрочилик мактабида жуда кўплаб забардаст ҳофизлар етишиб чиқди.
Улар, Тошкентдан Тўйчи ҳофиз Тошмуҳамедов, Шораҳим Шоумаров, Турғун Каримов, Акбар қори Ҳайдаров, Эшмат Ҳайдаров, Илҳом Тўраев, Лутфихоним Саримсоқова, Мехри Абдуллаева, Назира Аҳмедова, Муҳаммаджон Каримов, Фахриддин Умаров, Ориф Алимаҳсумов, Хайрулла Лутфуллаев, Ғуломжон Ёқубов,Намангандан Мукаррама Азизова, Карим Мансуров, Зиёвутдин Шарофиддинов, Мавлуда Аъзамова, Ваҳобжон Абдуллаев, Камолиддин Раҳимов, Бухородан Ота Жалол Назиров, Ота Ғиёс Абдулғани,Леви Бобаҳонов, Михаил Толмасов, Домла Ҳалим Ибодов,Ёқуб Довидов,Борух Зиркиев, Моше ва Ари Бобахоновлар, Раҳматулло Иноятов, Тўймурод Қодиров, Алишер Бобажонов, Ориф Атоев,Толиб Темиров,Соиб Ниёзов,Тожикистонлик машҳур ҳофизлар Бобоқул Файзуллаев, Шоназар Соҳибов, Фазлиддин Шаҳобов, Жўрабек Муродов, Жўрабек Набиев,Самарқанддан Ҳожи Абдулазиз Абдурасулов, Фарғонадан Ҳамроқул қори, Марғилондан Муҳаммад бобо Сатторов, Жўраҳон Султонов, Маъмуржон Узоқов, Таваккал Қодиров,Қобилжон Юсупов, Султонали Маннопов,ХоразмданХожихон ва Нурмамат Болтаевлар,Мадрахим Ёқубов(Шерозий), Назира Юсупова, Комилжон Отаниёзов,Эркиной Бекжонова,Матниёз Юсупов, Қувондиқ Искандаров, Рўзмат Жуманиёзов, Матназар Ҳудойназаров, Ортиқ Отажонов, Фарҳод Давлатов, Раҳматжон Қурбонов, Туркманистондан Абдулазиз Имомов, Бобомурод Ҳамдамов, Қорақалпоғистондан Отажон Ҳудойшукуров, Андижондан Фаттоҳхон Мамадалиев, Одилжон Юсупов, Ўринбой Нуралиев,Ҳабиба Оҳунова ва ҳозирги кунда ижод қилиб келаётган кўплаб ёшларимизни анъанавий хонандалик мактабининг намоёндалари ҳаёти ва ижод йўлларини ёшларимизга намуна сифатида етказиб беришимиз лозимдир.

Download 16,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish