Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги даврон Қодиров. Диловар Қобилова анъанавий хонандалик



Download 16,84 Mb.
bet7/39
Sana24.02.2022
Hajmi16,84 Mb.
#250569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39
Bog'liq
Д.Қодиров ўқув қўлланма

Тарихий эпик қўшиқлар
Тарихий қўшиқлар узоқ тарихий тараққиёт босқичларини босиб ўтиш натижасида юзага келган.Тарихий қўшиқлар иккитурга бўлинган бўлиб, биринчи хили профессионал ижрочилар томонидан яратилса (достончилар ижоди – Алпомиш, Гўрўғли ва бошқа достонлар), иккинчи хили халқ қаҳрамонлари, озодлик учун курашда ҳалок бўлган тарихий шахсларга атаб яратилган қўшиқлар (Турсуной, Нурҳон,Зебижон, Мардикор қўшиғи, Машрабхон кабилар).
Оғзаки анъанадаги профессионал мусиқа
Шарқда анъанавий хонандалик ўтмишдан туркий халқлар мусиқа санъати ижодида оддий-оддий кўринишлардан мураккаб шаклларгача такомиллашиб, ривожланиб келган халқ орасида оммалашганмактаби сифатида намоён бўлди.
Темурийлар даврида анъанавий профессионал мусиқа ижрочилигида муайян маҳаллий ҳислатлар намоён бўла бошлади. Шу алфозда 12 та араб мақоми,12 та уйғур мақоми, 7 та Эрон дастгоҳи, 7 та Озарбайжон муғоми, 6 та ўзбек мақомлари пайдо бўлди.Бу туркумлар ҳам ўз навбатида, маҳаллий мусиқий шева таъсирида янги мукаммал туркумлар яратилишига туртки бўлди. Ҳусусан ўзбек заминида Хоразм мақомлари, Фарғона-Тошкент мақом йўллари юзага келди.
1404 – 1406 йилларда Саарқандда бўлган Исания эдчиси Гонзалес де Клавихо ўз кундаликларида Соҳибқирон Амир Темур турли мамлакатлардан юз мингга яқин олимлар, ҳунармандлар, меъморлар, санъаткорлар Самарқандга олдириб келинганлигини батафсил ҳикоя қилади.10
Ўзбек анъанавий қўшиқчилигига муштарак ҳамда яқин ҳисобланган Озарбайжон анъанавий хонандалик мактабига мурожат қиладиган бўлсак, икки халқ ўртасидаги дўстона муносабатларни шакллантириб, ҳамкорлик ришталари билан қўшиқларимиз, мусиқаларимиз тили, дили, тарихи бир икки халқнинг олтин дурдоналарига айланиб кетганлигини кузатишимиз мумкин.
Соҳибқирон Амир Темур ҳам Озарбайжон мусиқаси ва муғомлари, хонандаю-созандалари ижро маҳоратлариданчуқур таъсирланиб, Шарқ мусиқа мактаби устозларидан Абдулқодир Мароғий ва маҳоратли ҳофизу-созандалари, куёви ва фарзандлари ҳам Озарбайжондан Самарқандга олиб келинган эди.
Абдулқодир Мароғийнинг ижрочилик мактаби туфайли ўзбек анъанавий қўшиқчилиги ижрочилигига Озарбайжон оханглари ва Муғом мактаби кириб келди.Шунинг учун ҳозирги кунга келиб ўзбек ва озарбайжон анъанавий хонандалик мактабларида ўхшашлик ва ижро услубларида муштараклик мавжуд.Муғомларни куйлаш маҳоратида овозга пардоз бериб нола билан куйлаш мактаби ўзбек ижрочилигига ҳам сингиб кетган. Овозни узоқ вақт чўзиб куйлаб ушлаб туриш, овозга булбул нолалари каби пардоз бериб нола қилиш, юқори, баланд пардаларда авжни амалга ошириш малакалари, пауза вақтида чолғу асбобида импровизация қилиб тор, камон, най ва бошқа миллий созлардаги ижролар бизга озарбайжон ашулачилик мактабидан ўтган десак, муболаға бўлмайди.
Ҳозирги кунда Озарбайжон мусиқасининг дурдоналаридан ҳисобланган Муғом ижрочилиги, Ошиқ санъати ўзбек мусиқаси билан ҳамоханг тарзда халқларимиз ва касб эгалари ўртасида катта ҳурмат ва эъзоз - муҳаббат билан ижро этиб келинмоқда.
Муғом – Озарбайжон мусиқий фольклор санъатида мураккаб ижро мактабидир11.
Муғом кўп қисмлардан ташкил топган мураккаб композиция ҳисобланади.
Қорабоғ, Ширвон ва Баку ҳудудларида 19- аср охири ва 20 аср бошларида муғом ижросининг уч асосий мактаби бўлган.Бу санъат билан айниқса, Шуша-Қорабоғ шаҳри шуҳрат қозонган.Ушбу мусиқанинг матаэтниклиги ҳамда шарқ мусиқасида мавжуд бўлган муғом, мақом ва дастгоҳ атамалари туркий анъаналарда бир маънони, ўзбек мусиқасида эса бошқа маънони билдириши маълум бўлди. 16-17 асрларда муғом санъати сарой шароитларида фольклор мусиқаси ривожланиши жараёнида ўтиб келган.Озарбайжон муғом усталари Фузулий,Ҳабибий ва Хатоий каби шоирларнинг аруз вазнида ёзилган ғазалларини ижро этишган.
20-аср бошларида, “Лайли ва Мажнун” номли биринчи миллий опера муаллифи, маҳаллий зиёлилар аъзоси Узеир Ҳожибеков, Озарбайжон муғомининг назарий асосларини таърифлаб берган. Фикрат Амиров муғом симфониясини тузиб, муғом ривожига катта ҳисса қўшишган.
Ҳожи Ҳусаинов муғомнинг оммалашуви ва Алим Қосимов, Оғаҳон Абдуллаев ва Қодир Рустамов каби истеъдодли муғом хонандаларининг камол топишига ҳисса қўшган асосий инсон ҳисобланади.
Ганжа Давлат Университети “Мусиқа фанлари” кафедрасининг мудири, профессор Севда Фириддин қизи Гурбоналиева Озарбайжон муғомлари ҳақида “Çəxsiyyət və musigi” китобида қуйидаги фикрларни келтиради.
“Xatirladaq ki, estetik mezmunina göre zengin ve müxtelif olan muğomlarimizin da her biri müəyyan emosional tasir quvvəsina malikdir.12Məsələn, “Segah”,”Rahab”, “Kəsmə şikəstə”, “Qarabağ şikəstəsi”,coşqun, aşiqanə, “Mirze Hüseyn Segahi” isə bir qədər qəmdin sevgini, məhəbbəti edir. “Humayun”, “Bayati Kurd”, “Bayati Qacar” dəm, qüssə, “Çahar gah” coşqunliq, ehtiras, həyəcan, “Bayati Şiraz” bir qədər qəmqinlik yaradur. “Rast”,”Qatar”, “Mahur Hindi”, “Orta Mahur” nikbinliyə, “Heyrati” və “Mənsuriyyə” mərdliyə, mübarizliyə, qəhrəmanliğa çağirir.”



Озарбайжон ошиқ санъати машҳур адабий мерос “Дада Қўрқут” китобини 1300 йил аввал яратган туркий ўзонлар санъати ва туркий оламда “ҳақ ошиғи” деб номланадиган қадимги сўфий дарвешларнинг кучли хис-хаяжонлари асосида ташкил топган. Озарбайжон ошиқларининг мумтоз мероси 200 та қўшиқ, 150 га яқин достон, дунё бўйлаб кўпгина ҳаваскор ва профессионал ижрочиларни ўз ичига олади.Мазкур санъат соҳасида Озарбайжонда 19-аср оҳири ва ҳозиргу кунда машҳур ижрочилар ҳақида муаллиф Муса Набиўғли томонидан “Озан-ашиқ дуняси” номли китоби чоп эттирилган.


“XX əsri əvvellarindən beri aşiqlarimizla bağli gorunib sahlanilan sənədlər bu kitabin ərsəyə ğətirilməsina əvəzsiz rol oynadi.Burada həttə əiə aşiqlar haqqinda sənədlərə rasm gəldik ki, onlar bu gun geniş ictiamiyyətə az tanişdir.Bu şəkillərin hər biri isə Z.Yaqib demiş: “çir tarixdi, yaddaşdi, xatirədi, keçmişi bu dünə və gələcəyə qovuşduran mənəviyyat körpüsüdür”13
Озарбайжон ошиқларининг мумтоз мероси бугунги кунда Озарбайжон ошиқлари репертуарининг амалдаги негизини ташкил қилган 200 дан ортиқ қўшиқ. 150 достон ва 1500-2000 турли анъанавий адабий кўринишдаги (гошма,гарайли, тажнис, дивани, муҳаммас ва ҳоказо).14





Ўзбек хонандалик мактабида Ўн икки мақом, Шашмақом ижро йўллари (IX – XVIII асрлар ) яратилган бўлса, қардошларимиз Эрон ва Озарбайжонда бир даврнинг ўзида Дастгоҳлар, Муғом ижрочилиги ва Ошиқ санъати параллел равишда ривож топиб анъанавий хонандалик мактабини пайдо бўлишига олиб келди. Мазкур мактабларда мумтоз хонандалик санъати алоҳида аҳамиятга эга эканлиги барчага аёндир.


Маълумки, анъанавий ўзбек хонандалиги асрлар давомида икки асосий йўналишда: фольклор ва профессионал йўналишда ривожланиб келган.
Анъанавий профессионал мусиқа, фольклор қўшиқчилиги ҳамда замонавий бастакорлар ижодидан фарқли ўлароқ, мустақил йўналиш сифатида: “халқ мусиқаси”, “халқ – профессионал мусиқаси”, “мумтоз мусиқа” ва бошқа номлар билан аталиб келган.
Оғзаки анъанадаги профессионал мусиқа деганда, энг аввало, ушбу касб намоёндалари, моҳир созанда, моҳир хонанда ва бастакорларнинг ижодий маҳсулоти бўлмиш мақомлар ҳамда шунга ўхшаш йирик шаклдаги мураккаб куй ва ашулалар кўзда тутилади.15
Мусиқа меросининг ҳар икки қатлами ҳам бир-бирига доимо боғлиқ ҳолда ривожланиб келган. Фольклор қўшиқлари, оғзаки профессионал мусиқа учун илҳом манбаи, ҳаётбаҳш куч бўлиб хизмат қилган бўлса, ўз навбатида мақом йўллари асосида юзлаб куй ва қўшиқлар яратилган. Фольклор қўшиқчилиги ва оғзаки анъанадаги профессионал мусиқани боғловчи энг муҳим омиллардан бири – уларнинг оғзаки анъанага мансублигидир.
Фольклор қўшиқчилиги намуналари оммавий тарзда ривожланган бўлиб, қўшиқнинг куй шаклларининг соддалиги билан ажралиб турса, оғзаки анъанадаги профессионал мусиқани шу соҳанинг намоёндалари тарқатадилар. Мусиқа асарларини бастакорлар яратиб, истеъдодли хонанда ва созандалар уларни халқ эьтиборига тақдим этадилар. Бу борада етакчи жанр ҳисобланган мақомлар – монодик мусиқа шароитида, мусиқа тафаккурининг энг юксак кўринишларидан биридир. Мақомларни юқори савияда ижро этиш пуҳта билим, тажриба ва алоҳида ижро маҳорати талаб қилинади. Бу асарларни чуқур идроклаш учун ҳам маълум даражада тайёргарлик лозимдир. Шу талабларга тўлиқ жавоб бера оладиган мактаб яратиш зарурати юзага келди ва анъанавий хонандалик мактаби яратилди.
Фольклор қўшиқчилиги намуналарини ижро малакаларига эга бўлмаган ҳар қандай ижрочи куйлай оладиган бўлса, катта ашула, мақомларни маълум ижрочилик маҳорати шакллантирилган, устозлардан алоҳида анъанавий хонандалик мактабиниўрганган, юксак маҳоратга ва кенг диопозонли овозга эга бўлган хонандалар куйлай оладилар.
Биз сўзимиз бошида бежиз устоз санъаткорларимиз ўгитлари ва тажрибалари ҳақида фикр юритмаган эдик. Қўшиқчилик маҳоратини шакллантиришда аввало сўз ва матнлар устида ишлаш катта аҳамиятга эга.

Download 16,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish