2.Қўшиқ матни устида ишлаш
Анъанавий хонандаликда халқ қўшиқчилиги намуналарини ёшларга сингдиришда миллий ижрочилик ва сўз ва талаффузларининг ўрни беқиёсдир.
Анъанавий хонандалик санъатида идроклаш лозим бўлган уч-тўрт амал тўлақонли, назарий ва амалий ўзлаштиришни тақозо этади. Булар, анъана ва мерос, нафас ишлатиш услуби, шеърият ва талаффуз ҳамда муносабат амалларидир. Бу омиллар хонандалик амалиётида чархланиб ўзлаштириладиган ҳолатлар эканлиги барчага маълум.
Ижрочиликни шакллантиришда сўз ва талаффуз маҳорати асосий муаммолардан биридир.Маълумки шеърият ва мусиқа азал-азалдан бир-бирига йўлдош санъат турлари сифатида, шаклланиб, ривожланиб, ардоқланиб келинган. Оҳанглар бағрида шеърнинг, яъни сўзларнинг таъсири янада жонли,таъсирчан ва ёқимлироқ бўлади. Шундай экан, ижрочилик билан шуғулланаётган ҳар бир ёш шеъриятдан боҳабар бўлиши лозимдир.
Мумтоз қўшиқларнинг моҳир ижрочиси Орифхон Ҳотамов: “Агар мумтоз қўшиқларни куйламоқчи бўлсанг, матнни синчковлик билан ўқи, шеър, ғазал замиридаги маънони, шоир мақсадини тўла тушуниб ол, ана шундан кейингина ашула устида ишлагин. Сен куйлаган ашулалар тингловчи қалбига қандай етиб борганини ўзинг ҳам сезмай қоласан”.16 Комилжон Отаниёзов ҳам шогирдларига: “Хонанда саводли, маълумотли бўлиши, оғзидан чиққан сўзнинг маъносига тушуниш учун адабиётни кўп ўқиши керак. Адабиёт билан санъат оға-ини, балки эгизакдир. Ҳақиқий хонанда шоирлар, адиблар билан яқин алоқада бўлмоғи лозим17- дер экан.
Ҳикоя қилишларича, Расулқори Мамадалиев навбатдаги ашуласини тайёрлар экан, ундаги бир сўзнинг мазмунини сира чақолмабди.
Ўша биргина сўзнинг маъносини тушунтириб берадиган кишини бутун Қўқондан излаб тополмагач, икки кўзи ожизлигига қарамай, Фарғонага боради. Икки кун овора бўлиб, ўша сўзнинг маъносини билиб олгачгина қўшиғини расман ижро эта бошлайди.18
Сўзимиз аввалида биз юқорида Абу Абдулло Рудакий ва эл севган буюк устозларимизни бежиз эсламадик.
Ҳозирги даврда ижрочилар томонидан ижро этилаётган шеър ва ғазалларнинг тўғри талаффуз этилишига эътибор кам.Бу эса азал-азалдан онгли равишда мукаммал ўрганилиб,тўғри ижро этиб келинган анъанавий жараёнга путур етказиши мумкинлигини эътироф этиш жоиздир. Акс ҳолда, ижро намуналарини чала ҳолда ва ноаниқ ижро этилиш ҳолларига олиб келади.
Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова ижрочилар талқинида сўз ва талаффуз муаммоларига тўҳталиб шундай деган эди.
“Одатда амалиётда устозларимиз томонидан ушбу амалга катта эьтибор билан қаралган. Ҳозирги пайтда бундай нуқсонларни кўпайиш сабабларини қуйидагича изоҳлаш мумкин.
-сўз бўғинларининг оҳангларга, тактларга нотўғри бўлинганлиги;
-унли ва ундош товушларнинг нотўғри талаффузи;
- сўзларнинг урғусини алмаштириб ноаниқ шеъвада ижро этиш.
Ҳар уч ҳолат ҳам қўшиққа-шеър ёки ғазалга ва уларнинг оҳанг билан мутаносиб талқинига бефарқ муносабат оқибатларнинг натижасида келиб чиқадиган ҳолат, десак адашмаймиз”. 19
Ижро амалиётимизда тажрибамизда қўшиқчиликда сўзларни бўғин бўлинишларига эътибор бериб, оҳангга мос тарзда ижро этилишини кўплаб кузатиб келмоқдамиз.Масалан:
Do'stlaringiz bilan baham: |