Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги даврон Қодиров. Диловар Қобилова анъанавий хонандалик



Download 16,84 Mb.
bet4/39
Sana24.02.2022
Hajmi16,84 Mb.
#250569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39
Bog'liq
Д.Қодиров ўқув қўлланма

Мавсум ва маросим қўшиқлари
Ўзбек халқи мавсумий маросимларга бой халқлардан ҳисобланади.
Бу маросимлар йилнинг тўрт фаслига оид халқнинг яшаш ва меҳнат тарзи билан алоқадордир. Халқимиз томонидан барча мавсум ва маросимларга атаб қўшиқлар яратилган.
Баҳор мавсуми билан боғлиқ маросим қўшиқларига лой тутиш, шоҳ мойлаш маросими, наврўз байрами, ёмғир чақириш маросими ҳақидаги қўшиқлар, ёз мавсумидачой момо маросими ҳақидаги қўшиқлар, куз мавсумида шамол чақириш, қишки мавсумий яс-юсун маросимига бағишланган маросим қўшиқларидан иборат.6
Оилавий-маиший маросимларда халқнинг турмуш-тарзи, ташвишлари ва қувончларига бағишланган қўшиқларибешик тўйи, хатна тўйи, ниқоҳ тўйиларида тўй маросимларида ижро қилинган.
Масалан,бешик тўйида;
Шугина жоним, шу жоним,
Бўйнимдаги маржоним.
Бошимдаги гултожим,
Ҳудо берди севин деб,
Шу дунёни кўрсин деб,
Олтин бешик ҳам берди,
Шу бешикка кирсин деб, куйланади.
Хатна тўйида; Бундан бордим ётибсиз,
Пар ёстиққа ботибсиз,
Пар ёстиқни кўтарсам,
Гулдай тоза ётибсиз, деб куйланган.

Қиз базми маросимида йигит ва қиз томондан лапарлар айтилади.


Йигит томон: Лапар айтсанг, тўйда айтгил, сулув қизлар қочар-о,


Очилмаган гул ғунчани булбул сайраб очар-о,
Булбулим, бунча сайрарсан тоғу тошни тўлдириб,
Иссиқ-совуқ ичарсан мой юракни куйдириб.
Қиз томон: Кўзам олиб сувга чиқсам, оҳ урадир бир йигит,
Кўзам қўйиб қулоқ солсам, ёридан айрилган йигит.
Ёридан айрилган йигитнинг ёри ман бўлсаммикан,
Қўлимга қирғий бериб, кўксида жон берсаммикан.

Никоҳ тўйи куни қизнинг дугоналари томонидан “Ёр-ёр” айтиб келинади.


Осмондаги тўрғайни
Отган отим, ёр-ёр.
Ўз қизини танимай
Сотган отам, ёр-ёр.
Ўз қизининг ўрнига
Бодом эксин, ёр-ёр.
Бодом шоҳи қайрилса,
Болам десин, ёр-ёр.
Меҳнат қўшиқлари
Халқимизнинг қўшиқчилик репертуарида муҳим ўрин тутган меҳнат қўшиқлари бевосита меҳнат жараёни билан боғлиқдир. Бундай қўшиқлар ўзига хос оҳангда ҳам катталар, ҳам болалар ижросида созсиз куйланган.
Меҳнат жараёнлари турли-туман бўлганидек, унинг қўшиқлари ҳам хилма-хилдир. Булар:
1.Деҳқончилик қўшиқлари,
2.Боғ-боғдорчилик қўшиқлари,
3.Чорвачилик қўшиқлари,
4.Касб-ҳунар қўшиқлари.
Деҳқончилик қўшиқларига қўш ҳайдаш, ҳўп майда айтим-қўшиқлари киради.
Эгамнинг оти Маллаҳол,
Менга берар шоли поҳол.
Уни еёлмай ҳолма-ҳол
Мен қўшга қандай ярайин?

Шоҳларим бор қулоч-қулоч,


Шоҳимга қўнар қалдирғоч.
Юрай десам, вой, қорним оч,
Мен қўшга қандай ярайин?

Майда десам, ҳўп дейди, майда-ё, майда,


Ҳўпга кўнглим кўп дейди,майда-ё, майда,
Майда қилиб бўлган сўнг,майда-ё, майда,
Пешанамдан ўп дейди,майда-ё, майда,

Боғ-боғдорчилик қўшиқлари турли меваларга аталган тўртликлар ёки узун қўшиқлардан иборат бўлади.


Олмагинам, ош энди,
Эртароқ сен пиш энди.
Кун ўтказма, осилма,
Кел эртароқ туш энди.

Олмагинам озиқсан,


Кўкариб эдинг қозиқдан.
Кўкартиб эдим сув бериб,
На пишмайсан қизиқсан.



Download 16,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish