Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги даврон Қодиров. Диловар Қобилова анъанавий хонандалик


II-БОБ. Анъанавий хонандалик бўйича куйлаш маҳоратини шакллантириш учун амалий тавсиялар



Download 16,84 Mb.
bet12/39
Sana24.02.2022
Hajmi16,84 Mb.
#250569
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39
Bog'liq
Д.Қодиров ўқув қўлланма

II-БОБ.
Анъанавий хонандалик бўйича куйлаш маҳоратини шакллантириш учун амалий тавсиялар.


Мавзу: “Кўрмадим”. А.Навоий ғазали, Д.Зокиров мусиқаси.

“Кўрмадим” ғазали адабий ўзбек тили ва адабиёти асосчиси, буюк мутаффаккир шоир, ғазал мулки султони А.Навоий қаламига мансуб.


. АЛИШЕР НАВОИЙ, Навоий (тахаллуслари; асл исми Низомиддин Мир Алишер) (1441.9.2. — Ҳирот — 1501.3.1) — буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби25.


Алишер 4 ёшида мактабга бориб, Хожа Юсуф Бурҳондан мусиқа илмини олиб, мусиқанинг назарий ва амалий жараёнларидан ўз билимларини оширди. Бу ҳақда “Мажолисун-нафоис” асарида қуйидаги маълумотлар бор.26 ”Фақр ва фано тариқида сулук қилур эрди. Ва тажарруд ва инқитоъ расмин кўп маслук тутар эрди. Ва жомеи ва аҳли тариқи эрди ва мусиқий илмини ҳам яхши билур эрди ва фақир мусиқий фанида анинг шогирдимен. Кўпроқ ўз шеърига мусиқий боғлар эрди. "Исфаҳон” амалин бу байтиға боғлабдурким”.
Навоий устозининг шеърларидан намуна келтирар экан, “Исфаҳон” куйининг яратилиш тарихига алоҳида тўҳтаб ўтади. Бу маълумотлар Ҳожа Юсуф Бурҳон ижодининг мақомлар шаклланишига бевосита алоқаси бўлганлигидан далолат беради. Зеро, зикр этилган куй, аниқроғи, мақом(парда тизими), Амир Темур ва темурийлар давридаги “Дувоздаҳмақом” туркуми тарқибида ўнинчи эди.
Шахснинг ақлий ҳофизаси, идрок этиш қобилияти, ижодий имкониятларига бўлган изчил қизиқиш Алишер Навоийнинг назмий ва баъзи насрий асарларига хосдир.
Алломанинг Қомусий “Хамса” сини беш қўшиқ, деб идрок этиш мумкин. - “Ҳайратул аброр” – фалсафий-аҳлоқий мазмунга эга бўлган қўшиқ,
- “Фарҳод ва Ширин” – жасорат ва ватанпарварлик қўшиғи,
-“Лайли ва Мажнун” – бетакрор севги қўшиғи,
-“Сабъаи сайёр” вафодорлик қўшиғи,
-“Садди Искандарий” – аҳлоқий қўшиқ деб аталиши мумкин.
Замонасининг машҳур ҳофизлари, машшоқлари, бастакорлари ижоди билан яқиндан таниша борган ёш Алишер ўз ижод намуналарида ғазаллар ва қўшиқлар яратишга интилади. Умуман олганда. Алишер Навоийнинг улкан йилномаси “Хазойинул-маоний”ни ҳам қўшиқ, шеърий матнларнинг мажмуаси деб фараз қилиш мумкин, чунки уч мингдан ортиқ шеъларнинг аксариятига шоир замондошларидан тортиб, бугунги кун ижодкорларига қадар мусиқа яратишган, яъни уларни мусиқалаштиришган. Бу шеърларнинг айримларини, масалан, “Ёрдин айру...” ни тузилиш жиҳатидан ўзбек мумтоз мусиқасига қиёс этиш мумкин.
Бу ғазал тажрид шаклида ёзилган бўлиб, бир фикр иккинчисига занжирбанд этилади. Бундай усул мақомларга ҳам хос бўлиб, жумладан, сараҳбор ёки талқин шўъбаларида бир оҳанг(интонация)нинг иккинчисига уланишини кузатиш мумкин. Бундаги муштараклик асосий фикрнинг чуқур фалсафий маъносини тадрижий тушунтириш мақсадида қўлланган.
Алишер Навоийнинг мусиқа ижодиётига бевосита алоқадорлигини Заҳириддин Бобур ҳам эътироф этган. Алишер Навоий нақшлар(ашула-чолғу асарлари) ҳамда пешравлар(чолғу асарлари) муаллифи бўлганлиги “Бобурнома”да келтирилган.
Қолаверса, ярим асрдан кейин, яъни ХVI-ХVIIаср бўсағасида яшаб ижод қилган олим Дарвиш Али Чангий, шу даврдаги оммабоп 24 усулдан - бир қанчаси Улуғбек, 12 таси Ҳусайн Бойқаро, 7 таси эса Алишер Навоий қаламларига мансуб эканлигига гувоҳлик беради.
Алишер Навоийнинг шеърий мисраларида махсус атамалар кўп учрайдики, улар мусиқий ижод жараёнини тўлақонли акс эттиради. Жумладан, туз, кўргуз, тут, эт, қил. Темурийлар даври мусиқасининг асосий шакл ва услублари: пешрав, савт, нағма, нақш, қўшиқ, суруд, чангу; ҳатто мусиқий рисолаларда ҳам камроқ учраб турадиган – бир ўзакли наво, навосоз, навогар, достоннавоз ва бошқа сўзлар. Шундай қилиб, Алишер Навоийнинг оҳанглар билан тўлиб-тошган мисраларига, куйчан тахаллусига қулоқ тутиб, ҳеч бир муболағасиз касбий қониқиш ҳосил қилиш мумкин.
Улуғ ўзбек шоири, мутафаккири ва жамоат арбоби А.Навоий мусиқа илмини ривожлантиришга катта ҳиссасини қўшди. А.Навоийнингмусиқиймероси ҳақида фикр юритадиган бўлсак, А.Навоий мусиқани ғоят севар ва унинг улкан билимдони эди.Навоий ўз ижоди ҳақида сўзлаб, ўзини “янгроқ”(яъни мусиқий) ғазалларида маъно ва ҳаяжон, қайғу ва ҳасратларини баён қилувчи куйчи деб атайди.У мусиқа илмидан ҳабардор бўлганлиги боис, чолғу куйларига монанд куй, қўшиқлар ярата бошлаган.


Download 16,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish