Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик технология институти



Download 242,5 Kb.
bet1/10
Sana19.04.2022
Hajmi242,5 Kb.
#563084
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
1 Малакавий Амалиёт услубий кулланма


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


БУХОРО МУҲАНДИСЛИК - ТЕХНОЛОГИЯ ИНСТИТУТИ





«Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси


533020-«Информатика ва ахборот технологиялари»
таълим йўналиши талабалари учун I – малакавий амалиётнинг
иш дастури ва уни ташкил этиш бўйича



Бухоро - 2021


Муаллифлар:
доц. Йўлдошев Ш.С., к.ўқит. Асраев З.Р.

Тақризчилар: БухДУ «Ахборот технологиялари» кафедраси доценти Жумаев Ж.
Бух МТИ «Ахборот коммуникация технологиялари» кафедраси катта ўқитувчиси Соҳибов Т.Ф.

«Ахборот коммуникация технологиялари» кафедрасининг умумий мажлисида муҳокама этилди ва маъқулланди (Баён №___ «___» ___________ 2021 й).


Институт услубий кенгашида мухокама қилинди ва чоп этишга тавсия этилди. (Баён №___ «___» ___________ 2021 й).


Аннотация

Услубий кўрсатмаларда 5330200-«Информатика ва ахборот технологиялари» йўналиши талабаларининг I – малакавий амалиёти бўйича ишлаб чиқилган иш дастури, амалиётнинг мақсад ва вазифалари, унинг мазмун – моҳияти, таркиби ҳамда амалиётни ташкил этиш бўйича услубий маълумотлар келтирилган. Услубий кўрсатмалардан амалиётчи талабалар, шунингдек институт ҳамда ишлаб чиқаришдан белгиланган раҳбарлар фойдаланиши мумкин.




МУНДАРИЖА



КИРИШ 4
I. БИРИНЧИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 5
1.1. БИРИНЧИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ 5
1.2. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ИШ ДАСТУРИ, УНИНГ ТЕМАТИК РЕЖАСИ ВА МАЗМУНИ 7
1.3. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ЎҚУВ МЕТОДИК ВА МОДДИЙ ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ 19
1.4. БИРИНЧИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 20
1.5. АМАЛИЁТЧИ ТАЛАБАЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА БУРЧЛАРИ 21
22
II. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ 23
2.1. АМАЛИЁТ ЯКУНИДА ТАЛАБАЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР 23
ХУЛОСА 24
ИЛОВА 25

КИРИШ


Маълумки, Олий таълим муассасаларида малакали кадрлар тизимини шакллантиришда ўқув жараённинг ажралмас қисми бўлган турли кўринишдаги амалиётлар муҳим ўрин эгаллайди. Бундай амалиётлар талабаларнинг назарий билимларини амалда мустаҳкамлашга хизмат қилиш билан бирга, таълим ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграция жараёнларини мустаҳкамлайди.


Бакалавриятнинг «Информатика ва ахборот технологиялари» таълим йўналишининг ўқув режасида мақсад ва вазифалари турлича бўлган тўртта амалиётни ташкил этиш режалаштирилган. Бу амалиётларнинг иккитаси, яъни I ва II – малакавий амалиётлар ишлаб чиқариш билан бевосита боғлиқ бўлиб, Республикамизнинг илғор ташкилот ва муассасаларида ўтказилади.
Ушбу услубий кўрсатмалар «Информатика ва ахборот технологиялари» йўналиши талабаларининг I – малакавий амалиётига тегишли бўлиб, ундаги амалиёт бўйича тузилган иш дастури, унинг мазмун ва моҳияти ҳамда амалиёт даврида талабаларнинг билимини шакллантириш асослари Давлат таълим стандартлари талаблари асосида ишлаб чиқилган.
I – малакавий амалиётнинг мазмун моҳияти энг аввало талабалар томонидан олий таълим муассасида «Техник тизимларда ахборот технологиялари», «Алгоритмлар назарияси ва дастурлаш асослари» фанларидан эгалланган билим ва кўникмаларга асосланади.
Услубий кўрсатмалардан ва амалиёт дастуридан нафақат талабалар, балки институт томонидан тайинланган амалиёт раҳбарлари, шунингдек ишлаб чиқаришдан белгиланган раҳбарлар ҳам фойдаланишлари мумкин.
I. БИРИНЧИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ

1.1. БИРИНЧИ МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ




I – малакавий амалиётнинг асосий мақсадини қуйидагилар ташкил этади:



  • ишлаб чиқариш шароитида назарий ва амалий билимларни мустаҳкамлаш, касб бўйича малака ва кўникмаларни эгаллаш, базали фанлар бўйича назарий билимларни амалиётда қўллаш;

  • ташкилот ва муассасаларнинг структураси, унинг базаси, ахборот - коммуникацион технологияларидан фойдаланиш даражаси ва қўлланиладиган дастурий мажмуалари билан танишиш;

  • MS Office амалий дастур пакети имкониятларини амалда қўллаш;

  • корхона ва ташкилотларда иш юритишни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган муаммо ва уни тизимлаштириш, шунингдек ахборот технологияларини қўллаб, амалда уларни ечишга фаол иштирок этиш.

Амалиётни ўтиш жараёнида талабалар корхона ёки ташкилотда ахборот оқимини таҳлил қилиш ва такомиллаштиришда шахсан иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.


Улар ишчи ўринларда жойлашган бўлимдаги ҳужжат айланиши тизимини тадқиқот ва таҳлил қилиш орқали замонавий ишлаб чиқаришдаги ахборот маданияти фаолиятига бевосита қўшиладилар. Бунда амалиётчи талабаларда замонавий тараққиёт ва жаҳон маданиятида ахборот технологияларининг ўрни ва аҳамияти тўғрисида тасаввур ҳосил бўлади, шунингдек малакали кадрлар тайёрлашда ахборот тизимларининг таркиби ҳамда аҳамиятини онгли тарзда тушуниш шаклланади.
Амалиёт ўтиш мобайнида талаба «Ахборот технологиялари» фанидан шаклланган билим ва кўникмаларни такомиллаштиради ва бу билим ҳамда кўникмаларни «ЭҲМ оператори» ишчи касбини олиш мақсадида амалда қўллайди.


Амалиётни ўтишнинг асосий вазифаларига қуйидагилар киради:



  • иш ва ҳужжат юритиш масалаларини ечишда қўлланиладиган ахборот технологиялари доирасида кўникмаларни такомиллаштириб бориш;

  • ишлаб чиқаришда иш юритиш тизимини таҳлил қилиш усулларини ўрганиш;

  • иш юритиш жараёнларини ахборотли тасаввур қилиш ва моделлаштириш кўникмаларини эгаллаш;

  • ташкилот ва муассасаларда ахборот оқими, унинг структураси ва ўзига хос структурасини таҳлил қилиш кўникмаларини эгаллаш, иш юритишда мавжуд маълумотлар базасини таҳлил қилиш.

Бундан ташқари амалиётчи – талабалар ташкилот ёки муассасанинг иш фаолияти, меҳнатни ташкил қилиш формалари ва унда ахборот оқимининг ўрни хусусида тушунчага эга бўлишлари лозим.




Амалиётни ўтиш натижасида талабаларда қуйидаги билимларни шакллантириш талаб этилади:



  • корхона ва ташкилотларда иш юритишни ташкил этиш усуллари;

  • иш юритишни мумкин қадар информатизациялаш усуллари;

  • ишлаб чиқариш информация ресурсларини асосий шакллари ва уларнинг илмий-техник ва ижтимоий-иқтисодий ахамияти;

  • ишлаб чиқариш информация ресурсларидан фойдаланишнинг асосий усуллари ва воситалари.



Амалиётни ўтиб бўлгач талабалар қуйидаги ишларни бажара олиши керак:



  • корхона ва ташкилотларнинг автоматизацияланиши лозим бўлган иш юритиш тизими элементларини аниқлаш;

  • ўзининг касбий фаолиятида ушбу соҳага хос замонавий илмий атамалардан тўғри фойдаланиш;

  • корхона ва ташкилотларда иш юритишни яна мумкин бўлган информациялашни ижтимоий-иқтисодий оқибатларини мустақил баҳолаш;

  • янги информацион технологиялардан фойдаланиш ҳисобига иш юритиш соҳаси ишчилари меҳнатини самарали ташкил этиш.

1.2. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ИШ ДАСТУРИ, УНИНГ ТЕМАТИК РЕЖАСИ ВА МАЗМУНИ


1 - жадвал


Download 242,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish