Бошкариш вазифалари ва процедуралари.
4 - жадвал
Т.
|
Вазифа коди
|
Вазифа
|
Процедура
|
1
|
УО 42
|
Омборда материаллар харакатини тезкор хисобга олиш.
|
Омборда материаллар харакатини тезкор маълумотини шакллантириш.
|
2
|
УО 42
|
Омборда материаллар харакатини тезкор хисобга олиш.
|
Омборда материаллар харакати бўйича хисобий маълумотларини киритиш.
|
II. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ЯКУНИЙ НАТИЖАЛАРИ
2.1. АМАЛИЁТ ЯКУНИДА ТАЛАБАЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР
«Информатика ва ахборот технологиялари» йўналиши талабалари учун ўқув режада белгиланган I – малакавий амалиёт ишлаб чиқариш корхоналарида, ташкилот ёки муассасаларда ташкил этилиши ва таълим ҳамда ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш ҳамда назарий билимларни амалиётда мустаҳкамлаш учун хизмат қилиоғи лозим. Бу ўз навбатида амалиёт якуни бўйича талабаларга ўқув режада белгиланган маълум талаблар қўяди.
I – малакавий амалиёт якунида талабалар қуйидагиларни билишлари ва касбий тайёргарликка эга бўлишлари керак:
ташкилот ва муассасаларда ахборот оқимини хусусиятларини билиш, иш юритишни ташкил этишнинг усул ва воситаларини эгаллаш;
ишлаб чиқаришдаги ахборот ресурслари турлари, уларнинг илмий – техник ва социал – иқтисодий моҳияти ҳамда аҳамияти хусусида билимга эга бўлиш;
иш юритиш жараёнида замонавий дастур воситаларини қўллаш;
ташкилот ва муассасаларда ахборот оқимини автоматлаштириш орқали қайта ишлаш мумкин бўлган элементларни аниқлай олиш;
бўлажак касбий фаолиятида замонавий илмий техник адабиётлардан, интернет манбаларидан мақсадли фойдалана олиш;
ташкилот ва муассасаларда иш юритиш жараёнларидаги мавжуд камчиликларни мустақил равишда баҳолай олиш, уларни бартараф этиш бўйича аниқ таклиф ва мулоҳазаларни баён эта билиш;
замонавий ахборот технологияларни ҳамда телекоммуникация алоқа воситаларини қўллаш орқали иш юритишда ахборот оқимини рационал ташкил этиш бўйича етарли билимга эга бўлиш.
Юқорида баён этилган амалиёт талабларидан келиб чиққан ҳолда, шуни таъкидлаш лозимки, малакавий амалиётни ўқув жараёнининг ажралмас ташкил этувчи қисми деб қараш ва унга катта масъулият билан ёндошиш лозим. Чунки, айнан амалиётлар даврида бўлажак мутахассиснинг касбий тайёргарлиги шаклланади, унинг мустақил ижодий ишга нечоғлик тайёр эканлиги намоён бўлади.
ХУЛОСА
Талабаларнинг малакавий амалиётини тўғри ташкил этиш, уни тўлиқ иш дастури бўйича бажариш натижасида ҳар томонлама баркамол бўлган муҳандисларни тайёрлашнинг муҳим омилларидан бири бўлиб ҳисобланади.
Услубий кўрсатмаларда баён этилган материаллардан самарали фойдаланиш мақсадида, ҳар бир талабага амалиётдан олдин келтирилган маълумотлар билан батафсил танишиб чиқишини маслаҳат берамиз.
Материалларни ўрганиш жараёнида, пайдо бўлган барча саволлар юзасидан амалиёт раҳбарига ёки кафедранинг тажрибали профессор – ўқитувчиларига мурожаат этиш мумкин.
ИЛОВА
Do'stlaringiz bilan baham: |