реквизит
|
Реквизит тури
|
1
|
У 04
|
Кириш ордери
|
0303
|
Ордер номери
|
N
|
2
|
У 04
|
Кириш ордери
|
0303
|
Тулдирилган сана
|
D
|
3
|
У 04
|
Кириш ордери
|
0303
|
Операция коди
|
N
|
4
|
У 04
|
Талаб
|
0304
|
Талаб номери
|
N
|
5
|
У 04
|
Талаб
|
0304
|
Тулдирилган санаси
|
D
|
6
|
У 04
|
Талаб
|
0304
|
Операция коди
|
N
|
Процедуралар У 0401 «Омбордаги материаллар ҳаракатланиши тезкор маъмумотини шакллантириш» тизимли-функционал схемаси.
1-расмда келтирилган. Схемада кодлардан ташкари кириш ҳужжатларини хосил булиш ва чикиш ҳужжатлари учун манзил курсатилади.
1-расм. У0401 процедуралари схемаси «Омборда материаллар ҳаракатланиши тезкор маълумотини шакллантириш».
3.4. Ҳужжатлар айланиши матрицали моделини тузиш
Ҳужжатлар айланиши матрицали моделини тузиш бўйича тавсиялар қуйида келтирилган.
Сунгра предмет сохасини ахборотли таҳлили ўтказилади, у тўрт йўналишда бажарилади:
узатмаларни мазмуни таркиби, бошқариш мақсади учун уларни информативлиги (сематик даража);
компьютерли ва компьютерсиз узатмаларни таркиби ва тизими, уларни ўрнатиш қоидаси (синтатик даража);
бошқариш тизими мақсади учун узатмаларни фойдлиги, бошқариш функциясини бажариш ва бошқариш масалаларини ечиш (прагматик даража).
Ахборот моделини қуриш жараёнида шунингдек қуйидагиларни белгилаш лозим:
ахбаротларни йиғиш ва қайта ишлашни ташкиллаштириш хусусиятлари;
маълумотларни тахрир қилиш ва киритишга мехнат сарфи;
амалдаги ахборотни қайта ишлаш тизимини ишлатиш тавсифномалари: ахборотлаштириш тизими унумдорлиги, фойдаланувчи буюртмаси бўйича ахборотни кутиш ўртача вақти, минимал зарур бўлган ҳисоблаш ресурслари (техник воситалар таркиби, ташқи хотира сиғими);
ахборотни сифатли таснифланишига талаблар: ишончлилик даражаси, ахбаротни долзарб (тезкор маълумотларни ахборотлаш базасигача етказишни келиши), чиқувчи ахборотни такдим этиш шаклини қабул қила олиниши.
МАТРИЦАЛИ АХБОРОТ МОДЕЛИ
3 - жадвал
|
Кириш ҳужжати коди
|
Чиқиш ҳужжати коди
|
Истеъмолчилар бўлимлари
|
частота
|
ҳажм
|
|
|
1
|
2
|
3
|
…
|
№
|
|
1
|
2
|
3
|
…
|
№
|
|
|
|
1
|
1-квадрат
|
2-квадрат
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ҳужжатларни
узатувчилар
|
|
3-квадрат
|
4-квадрат
|
|
|
|
|
|
Ташкилотни ахборотлаштириш моделини чизиш натижасида уларни кейинчалик тикиб қўйиш мақсадида ахборотлар оқимини утишининг «қисқа» ўринлари кенг ўргатилиши ва очилиши керак.
4-бўлим. Ҳисобот тайёрлаш.
Бу малакавий амалиётнинг (1-қисми) охирги босқичи бўлиб, 1-ҳафта давом этади. Бу ҳафта давомида талаба ушбу дастурда баён этилган талабларга мос равишда барча хисобот ҳужжатларини тайёрлаши лозим.
Талаба-амалиётчи ҳисоботи амалиётни ўтиши мобайнида у томонида компьютерда бажарилади. У А4 шаклдаги қоғоз варағида тикиб тақдим этилади. Бир пайтни ўзида ҳисоботни электрон варианти ҳам тақдим этилади. Ҳисоботга қуйидаги мажбурий компонентлар қўйилади:
Титул варақ (1-илова)
Ташкилотни умумий тавсифномаси-амалиёт базаси уни ташкилий ва функционал тизимини тадқиқот қилиш натижасида йиғилган муълумотларга асосланиб, қўйилган вазифалар рўйхати билан келтирилади (4-жадвал);
Иш юритиш тизимини қуйидаги таркибда ёзиш:
компьютерда тайёрланган ҳужжатларни альбом шакли;
компьютерда тайёрланган реквизитлар альбоми;
ахборотни тизимли бирлиги ёзуви (1-расмга мос холда)
иш юритишни меъёрий-маълумотли тизими;
компьютерли ахборот базалари;
Корхонани ахборот модели қуйидаги тартибда ёзилади:
бошкарув ҳужжатлари жадвали;
бошқарманинг ҳар бир масаласи бўйича кириш ҳужжатларини чиқиш ҳужжатларига ўзгартирувчи тизимли-функционал схемалар.
хабарлар таҳлили;
ҳужжатларни харакатланиш диаграммалари;
ҳужжат айланишини матрицали модели жадвали;
ҳужжат айланиши тизимини тавсифномаси;
ҳужжат айланиши тизимини нозик жойи;
автоматлаштирилиши лозим бўлган масалалар рўйхати;
корхонани ҳужжат айланишини автоматлаштириш бўйича таклифлар.
Ҳисобот амалдаги ҳужжат айланиши тизими камчиликларини таҳлили ва ечими автоматлаштириш ҳисобига амалга ошадиган, уларни бартараф этиш чора тадбирлари, масалалари рўйхати шакллантирилиб тугалланади. Иш юритиш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф этиладиган ечимлар қуйидагича бўлади:
ташкилий тизимни оралиқ ортиқча звеноларни бартараф этиш ва кўп босқичларини қисқартириш ҳисобига соддалаштириш;
ортиқча ҳужжатлар ва реквизитларни бартараф этиш;
ҳужжатларни ҳаракатланиш машрутларини қисқартириб;
ҳужжатларни умумлаштириб;
ҳужжатларни ишлатиш жараёнида қайтиш ҳаракатларини йўқ қилиб;
стандарт бланкларни қўллаб;
корхона ходимларига зарур бўлган ахборотларни ўз вақтида олинишини таъминлаш ва ишончлилигини ошириш.
Ишлаб чиқилган таклифлар қуйидагиларга олиб келиши керак:
предметли сохада намунавий ахборотли жараёнларни бажариш учун мехнат сарфини кискартириш; йигиш, руйхатдан ўтказиш, турли алоқа воситалари ёрдамида узатиш, сақлаш, ахборотни излаш ва чиқариш;
уни такомиллаштириш мақсадида иш юритишни янги ахборот технологияларини қўллаш;
ахборотлар сифатини ошириш.
Автоматлаштириладиган масалалар таркибини танлашда қуйидаги омилларни ҳисобга олиш керак:
масалаларни ечишни автоматлаштиришни иқтисодий мақсадга мувофиқлиги (яъни олинадиган самара даражаси);
бошқариш масалалари тўплами ва турли функцияларни шакллантириш мумкинлиги;
масалалар ечиш даврийлиги ва мехнат сарфи;
таъминот воситалари мавжудлиги (услубий, математик, ахборотли, техник);
корхонани янги иш юритиш тизимини автоматлаштиришга тайёрлик даражаси.
Масала таркибини танлашда маълум функцияларни қўлда бажарилишига кўп мехнат сарфланиши ва уларни такрорланиш частотасини юқорилиги бу функцияларни автоматлаштиришга жиддий асос бўлиши эътиборга олинади. Автоматлаштириладиган масала таркибини танлашда Ушбу корхона учун анъанавий бўлган масалани олишни ҳисобга олиш зарур.
Автоматлаштириладиган масала регламентли ечимдан ташқари фойдаланувчиларнинг турли регламентланмаган талабларига жавоб бериши лозим. Корхонани тадқиқот қилиш жараёнида ходимлар амалий сўровлари рўйхати тузилиши лозим, танланадиган масалалар рўйхатига бу сўроқларга жавоб берадиган масалалар аввал киритилиши лозим.
Шуни ҳам аниқлаш лозимки, қайси масалалар асосий ва автоматлаштирилиши лозим булади, қайсилари иккинчи даражали, қайси масалаларни мураккаблиги ёки камлиги туфайли автоматлаштириш мақсадга мувофиқ эмас, алохида масаларни қанақа кетма-кетликда автоматлаштириш лозим. Масалаларни қўллаш кетма-кетлигининг асосий мезонлари қуйидагилар:
масалани ечиш даражасини корхона фаолиятини асосий техник-иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларига таъсири;
масалани ечишни қўлда ва автоматлаштирилган вариантларига мехнат сарфи;
масалани ечиш учун зарур бўлган сақланадиган ва узатиладиган ахборотлар ҳажми (ҳужжатларни хборот сиғими, процедураси ва сақлаш муддати ҳисобга олиб қўлланиладиган);
масалани автоматлаштиришга мехнат сарфи.
Хулосада тадқиқот қилинаётган ташкилотнинг «қисқа» қисмларни автоматлаштириш учун мос келадиган дастурий воситаларни тавсия қилиш лозим.
Ҳисоботга шунингдек текширилаётган ташкилот-амалиёт базасида йиғилган анкеталарни илова қилиш лозим.
Малакавий амалиётни биринчи қисми тугагандан сунг, талабалар ташкилотдаги рахбар ва ахборот технологиялари кафедрасидаги рахбар имзолангандан ва бахолангандан сўнг ҳисоботни топширади. Кафедрадан рахбар бахони имтихон кайдномаси ва талаба амалиётчининг синов дафтарчасига қўяди.
1.3. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТНИНГ ЎҚУВ МЕТОДИК ВА МОДДИЙ ТЕХНИК ТАЪМИНОТИ
Do'stlaringiz bilan baham: |