1- мавзу: Кириш



Download 38,15 Mb.
bet1/17
Sana24.02.2022
Hajmi38,15 Mb.
#203526
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ЙҲҚ ва ҲХА. ММ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

ТОШКЕНТ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ, ҚУРИШ ВА ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ИНСТИТУТИ

ЙЎЛ ҚУРИЛИШ МАШИНАЛАРИ ВА АВТОМОБИЛЬ ТРАНСПОРТИ ЭКСПЛУАТАЦИЯСИ ФАКУЛЬТЕТИ

“ТРАНСПОРТ ЛОГИСТИКАСИ” КАФЕДРАСИ


”ЙЎЛ ҲАРАКАТИ ҚОИДАЛАРИ ВА ХАВФСИЗ ҲАРАКАТЛАНИШ АСОСЛАРИ”


фанидан бакалавр йўналиши талабалари учун

МАЪРУЗАЛАР МАТНИ




Тошкент - 2019.


Маъруза матни “5310600-Ер усти транспорт тизимлари ва уларнинг эксплуатацияси (автотранспорт), 5111000-Касб таълими: ЕУТТ ва уларнинг эксплуатацияси (автомобил транспорти), 5620300-Транспорт логистикаси (автомобиль транспорти), 5313100-автомобил транспорти, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари эксплуатацияси (автомобиль транспорти, йўл қурилиш машиналари ва жиҳозлари эксплуатацияси, ихтисослаштирилган транспорт воситалари) таълим йўналиши талабалари учун «Йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлиги асослари» фанидан ишчи ўқув дастури асосида тузилган.

Тузувчи: кат. ўқ. Карриева Б.


Тақризчи: доц. Назаров А.

Маърузалар матни «Транспорт логистикаси» кафедрасининг «____»_________ 2019 йил “___”- сонли мажлисида муҳокама қилинган ва тасдиқланган.


“ТЛ” каф.муд. проф. Ғ.А.Саматов.
Маърузалар матни “ЙҚМ ва АТЭ” факультети услубий Ҳайъатининг «____»_________2019 йил “___”- сонли мажлисида тасдиқланган.

Услубий Ҳайъат раиси: А.Ғ.Икрамов.


1 - МАВЗУ:


Умумий қоидалар. Ҳайдовчиларнинг умумий мажбуриятлари.
Таянч иборалар. Атама ва тушунчалар. Ҳайдовчининг мажбуриятлари.
Маълумки, ҳар қандай фаолиятни амалга оширишда, уни тўғри ташкил қилишда бирор нарсага яъни қандайдир қонуниятларга асосланиш, мақсадга эришишнинг ягона тўғри йўли ҳисобланади. Шу ўринда йўл ҳаракатини тўғри ташкил қилишда инсоният тарихида жуда кўплаб қоидалар ишлаб чиқилган ва улар такомиллашиб борган. Йўл ҳаракати қоидалари жуда кадимга бориб тақалади. Йўлларда биринчи транспорт воситалари - «извошлар» пайдо бўлиши билан, улар учун ҳаракатланиш қоидалари ишлаб чиқилган. Кейинчалик дастлабки автомобиллар йўлга чиққанда, тезликлари жуда паст бўлса ҳам, уларни олдида бир киши югуриб юриб йўлдаги одамларни огоҳлантириб четга чиқариб юрган. Кейинчалик шу тартибда ҳар бир давлатда ўзларининг йўлларида ҳаракатланиш қоидалари ишлаб чиқилган. Давлатларнинг ривожланиши улар орасидаги алоқаларни ҳам ривожлантириб борди ва дунёда ўзаро ҳамкорлик қиладиган давлатлар ўртасида йўлларда ҳаракатланиш ягона қоидаларини қўллашни талаб қила бошлади. Шундай қилиб, халқаро келишувларга асос солинди ва 1909 йилда биринчи халқаро конвенция қабул қилинган бўлиб, унда атиги 4та йўл белги қабул қилинган эди:
Булар: 1) Нотекис йул 2) Хавфли бурилишлар 3) Темирйул кесишмаси 4) Чорраҳа йўл белгиларидир.
Кейинчалик ҳалқаро конвенция талаблари асосида «йўллада ҳаракатланиш қоидалари» ишлаб чиқила бошлади. Ўзбекистонда охирги йўл ҳаракати қоидалари 2001 йил март ойидан кучга кирган.
«Йўл ҳаракати қоидалари»ни боблар бўйича ўрганиб чиқамиз.
I-боб. Умумий коидалар;
Умумий коидалар 5 бандни ўз ичига олади.
1-банд: Республика йўлларида ҳаракатланишнинг ягона тартибларини;
2-банд: Республикадаги йўлларда ТВларнинг ўнг тарафлама ҳаракати;
3-банд: Йўл ҳаракати қатнашчиларига талаблар;
4-банд: Йўл ҳаракати қатнашчиларининг вазифалари;
5-банд:Қоидани юридик ҳимоялайди.
II-боб. Қоидада қўлланиладиган асосий тушунча ва атамалар.
Бу боб 45 асосий тушунча ва атамаларни ўз ичига олади. Улар йўл ҳаракати қоидаларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эгадир.
III-боб. Ҳайдовчиларнинг умумий мажбуриятлари.
Ҳайдовчиларни умумий мажбуриятлари 6 бандни ўз ичига олади.
1-банд: Хайдовчининг зарурий хужжатларини ўз ичига олади;
2-банд: Ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахснинг ваколатини;
3-банд: Мотоцикл ҳайдовчининг ҳуқуқини;
4-банд: Халкаро йўлларда ҳаракатланишни;
5-банд: Ҳайдовчини мажбуриятларини;
6-банд: Ҳайдовчиларга тақиқланган ҳаракатларни.
IV-боб. ЙТҲ содир этган ҳайдовчиларнинг вазифалари.
Ушбу боб 2 бандни ўз ичига олади.
1-банд: ЙТҲ содир бўлганда қилиниши лозим бўлган ишларни барчаси ёритилган. 2-банд: ЙТҲ да зарар кам миқдорда бўлгандаги ҳолати ёритилган.

Назорат саволлари:


1. Умумий қоидаларда қандай бандлар киритилган?
2. Қандай асосий тушунчалар қоидаларда ўрин олган?
3. Қандай асосий атамалар қоидаларда ўрин олган?
4. Ҳайдовчиларнинг умумий мажбуриятларига қандай вазифалар киради?
5. ЙТҲ лар содир этилганда ҳайдовчиларнинг вазифалари қандай?

2 - МАВЗУ:


Йўл белгилари.


Таянч иборалар. Йўл белгилари. Огоҳлантирувчи белгилар. Имтиёз белгилари. Тақиқловчи белгилар. Буюрувчи белгилар. Ахборот-ишора белгилари. Сервис белгилари. Қўшимча ахборот белгилари. Белгиларни ўрнатишга қўйиладиган талаблар.
Йўл ҳаракати қоидаларида 7 та йўл белги гуруҳлари қўлланилади. Булар:

  1. Огоҳлантирувчи белгилар

  2. Имтиёз белгилар

  3. Тақиқловчи белгилар

  4. Буюрувчи белгилар

  5. Ахборот – ишора белгилар

  6. Сервис белгилар

  7. Қўшимча ахборот белгилар

1. Огоҳлантирувчи белгилар йўл ҳаракати қатнашчиларига йўлнинг ҳаракатланишда вазиятига қараб чора кўришни талаб қиладиган хавфли қисмларини жойлашуви ҳамда уларни хусусиятлари тўғрисида маълумот бериш учун қўлланилади.
Огоҳлантирувчи белгилар 31 та бўлиб, уларни асосий қисмининг кўриниши учбурчак шаклида, хошияси қизил, фони оқ ва тасвири қора рангда берилган бўлади. 1.3.1 ва 1.3.2 ҳамда 1.31.1, 1.31.2 1.31.3 белгиларини кўриниши бошқа шаклда берилган. 1.1, 1.2, 1.5-1.30 огоҳлантирувчи белгилар аҳоли яшайдиган жойларда хавфли жойдан 50-100 метр, аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида эса 150-300 метр олдин ўрнатилади. Зарурат бўлганда бу белгилар 7.1.1 қўшимча белгида кўрсатилган бошқа масофада ҳам ўрнатилиши мумкин.
Агар нишаблик ва баландлик кетма-кет келадиган бўлса, 1.13 ва 1.14 белгилари бевосита нишаблик ва баландлик олдига ўрнатилиши мумкин.
Аҳоли яшайдиган жойлардан ташқарида 1.1, 1.2, 1.9, 1.10, 1.21 ва 1.23 белгилари такрорланади. Иккинчи белги йўлнинг хавфли қисми бошланишига камида 50 метр қолганда ўрнатилади.
Агар қатнов қисмида қисқа муддатли йўл ишлари олиб борилаётган бўлса, 1.23 белгисини иш бажараётган жойга 10-15 метр масофа етмасдан (7.11 қўшимча белгиси) ўрнатиш мумкин.
1.3.1 ва 1.3.2 белгилари бевосита темир йўл кесишмасининг олдига ўрнатилади.
2. Имтиёз белгилари – чорраҳаларда, алоҳида жойлашган қатнов қисмлари кесишган жойларда, шунингдек, йўлнинг тор қисмида йўл ҳаракати қатнашчиларининг ҳаракатланиши навбатини белгилаш учун қўлланилади.
Имтиёз белгилари 7 та бўлиб, улар кўриниши жиҳатидан ҳар хил, чунки бу белги гуруҳи бошқа йўл белги гуруҳларидан ташкил топган. Шунинг учун ҳам учбурчак, тўртбурчак ва доира шаклидаги кўринишга эга. Бу белгилар бевосита кесишма, туташма ва йўлнинг тор қисмларига ўрнатилади.
3.Тақиқловчи белгилар – йўл ҳаракатига маълум чекланишлар киритиш ёки уларни бекор қилиш учун қўлланилади.
Тақиқловчи белгилар 31 та бўлиб, уларнинг асосий қисмининг кўриниши доира шаклида бўлиб, ҳошияси қизил, фони оқ ва тасвири қора ва қизил рангларда берилган бўлади.
3.1-3.3, 3.18.1, 3.18.2, 3.19, 3.27 белгиларининг белгиланган йўналишли транспорт воситаларига, 3.2-3.8 белгилари таъсир оралигида яшовчи ёки ишловчи фукароларга тегишли ёхуд уларга ва корхоналарга хизмат қилувчи транспорт воситаларига даҳли йўқ. Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак. Ушбу қоидаларнинг 28.3 бандига биноан «Ногирон» таниқли белгиси билан белгиланган автомобиллар ва кажавали мотоциклларни бошқараётган ногирон ҳайдовчилар 3.2, 3.3 ва 3.28 белгилари талабларидан четга чиқишлари мумкин. 7.18 қўшимча ахборот белгиси бўлганда 3.27 белгининг таъсири оралигида тўхташга рухсат этилади.
3.28-3.30-белгилари таксометри ишлаб турган таксиларга даҳли йўқ. 3.18.1 ва 3.18.2 белгилари қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага тадбиқ этилади. 3.16, 3.20, 3.22, 3.24, 3.26-3.30 белгиларининг таъсири белги ўрнатилган жойдан кейинги энг яқин чорраҳагача, чорраҳаси бўлмаган аҳоли яшайдиган жойларда аҳоли яшайдиган худуднинг охиригача, йўлга ёндош худудлардан дала ва ўрмонларнинг йўл билан туташган ҳамда иккинчи даражали йўллардан чиқиш жойларида, уларнинг олдида тегишли белгилар ўрнатилмаган бўлса, бу белгининг таъсири бўлмайди.
Аҳоли яшайдиган жойларга етмай ўрнатилган 3.24 белгининг таъсири 5.22 белгисигача кучини сақлайди.
Белгиларнинг таъсир доираси:
3.16 ва 3.26 белгилари 7.2.1 қўшимча белгиси орқали 3.20, 3.22, 3.24 белгилари 3.21, 3.23, 3.25 ва 7.2.1 қўшимча белги орқали.
3.27-3.30 белгиларининг амал қилиш оралиги 3.27-3.30 белгилари 7.2.3 қўшимча белгиси билан бирга такрор ўрнатилади ёки 7.2.2 билан қўлланилади.
3.27 белгиси 1.4 ётиқ чизици билан биргаликда, 3.28 белгиси эса 1.10 ётиқ чизиги билан биргаликда қўлланилиши мумкин, бунда белгиларнинг таъсир доираси чизиқлар узунлиги билан аниқланади.
3.10, 3.27-3.30 белгилари йўлнинг қайси томонига ўрнатилган бўлса, уларга фақат ўша томонда амал қилинади.
4. Буюрувчи белгилар
Буюрувчи белгилар транспорт воситаларига кўрсатилган йўналишда ёки фақат маълум йўналишларда ҳаракатланишлари лозимлигини буюради.
Буюрувчи белгилар доира шаклда бўлиб, фони кўк, тасвири оқ рангда бўлади. Улар 8 та бўлиб, биринчи ва иккинчи белгилар турланишларга эга, яъни 4.1.1, 4.1.2, 4.1.3, 4.1.4, 4.1.5, 4.1.6 каби.
Белгиларни таъсир доираси ва даҳлдорлиги:
4.1.1-4.1.6 белгиларининг белгиланган йўналишдаги транспорт воситаларига даҳли йўқ.

            1. белгиларининг таъсири қатнов қисмларининг қайси кесишмаси олдига ўрнатилса, шу кесишмага тадбиқ этилади.

4.1.1 белгиси йўл бошланишига ўрнатилса, унга яқин чорраҳагача амал қилинади. Белги ўнг томонда жойлашган ҳовли ва йўлга туташ бошқа худудларга бурилишни тақиқламайди.
4.4. «Енгил автомобиллар ҳаракатланади». Енгил транспорт воситалари, автобус, мотоцикллар, тўла вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган юк ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат этилади.
Белгининг таъсир оралиғида яшовчи ва ишловчи фуқароларга тегишли уларга ва корхоналарга хизмат кўрсатувчи транспорт воситаларига бу белги тадбиқ этилмайди.
Бундай ҳолларда транспорт воситалари белгиланган жойга энг яқин чорраҳадан кириб ёки чиқиб кетишлари керак.
5. Ахборот–ишора белгилари
Ахборот-ишора белгилари ҳаракат қатнашчиларига йўлдаги ҳаракат тартиби хусусиятлари ҳамда аҳоли яшайдиган жойлар ва манзилларнинг жойлашуви хақида маълумот бериш учун қўлланилади.
Ахборот-ишора белгилари асосан тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, фони кўк, яшил, оқ ва сариқ рангда бўлади. Тасвири эса оқ ва қора рангда бўлади. Ахборот-ишора белгилари 40 та бўлиб, маълум белгилар турланади.
Яшил фонли ахборот-ишора белгилари автомагистралга таълуқли эканлигини билдиради. Оқ фонли ахборот-ишора белгилари аҳоли яшаш жойидалигини билдиради. Сариқ фонли ахборот-ишора белгилари эса таъмирлаш ишлари кетаётган йўлларга ўрнатилади.
6. Сервис белгилари
Сервис белгилари транспорт воситалари, йўловчилар ва ҳайдовчиларга хизмат кўрсатиш жойлари хақида маълумот бериш учун қўлланилади.
Сервис белгилари тўғри тўртбурчак шаклида бўлиб, фони кўк ва оқ рангда, тасвири эса қора рангда берилган бўлади. Сервис белгилари 12 та бўлиб, асосан бевосита жойнинг ўзига ўрнатилган бўлади.
7. Қўшимча ахборот белгилари
Қўшимча ахборот белгилари улар билан биргаликда қўлланган белгиларга аниқлик киритиш ёки уларнинг таъсирини чеклаш учун қўлланилади.
Қўшимча ахборот белгилари ҳам тўртбўрчак шаклида бўлиб, фони оқ, тасвири қора рангда бўлади. Қўшимча ахборот белгилари 18 та бўлиб, баъзилари турланади.
Қўшимча белгилар қайси белги билан бирга жорий этилса, бевосита шу белги тагига жойлаштирилади. 7.2.2-7.2.4, 7.13 қўшимча белгилари йўлнинг, йўл ёқасининг, пиёдалар йўлкасининг тепасига ўрнатилган белгининг ёнига жойлаштирилади.
Вақтинчалик (кўчма тиргакдаги) ва доимий белгилар мано жиҳатидан бир-бирига зид келган ҳолларда ҳайдовчилар вақтинча ўрнатилган белгиларга амал қилишлари керак.
Эслатма: Огоҳлантирувчи, тақиқловчи, буюрувчи, ахборот-ишора йўл белгиларининг тагида мазкур йўл белгисининг таъсир оралигини кўрсатувчи 7.2.1 қўшимча ахборот белгиси ўрнатилган бўлса, йўл белгиларининг таъсир оралиги охирини кўрсатувчи йўл белгиси ўрнатилиши шарт эмас.









Шлагбаумли темир йўл кесишмаси

Шлагбаумсиз темир йўл кесишмаси

Бир изли темир йўл

Кўп изли темир йўл



Tемир йўл кесишмасига яқинлашув









Tрамвай йўли билан кесишув

Tенг аҳамиятли йўллар кесишуви

Айланма ҳаракат- ланиш билан кесишув

Светофор тартибга солади







Кўтарма кўприк

Соҳилга чиқиш

Xавфли бурилиш







Xавфли бурилишлар

Tик нишаблик

Tик баландлик







Сирпанчиқ йўл

Нотекис йўл

Tош отилиш хавфи



Йўлнинг торайиши









Икки томонлама ҳаракатланиш

Пиёдалар ўтиш жойи

Болалар

Велосипед йўлкаси билан кесишув









Tаъмирлаш ишлари

Мол ҳайдаб ўтиш

Ёввойи ҳайвонлар

Tошлар тушиши









Ёнлама шамол

Пастлаб учувчи самолётлар

Tоннел

Бошқа хавф-хатарлар







Асосий йўл

Асосий йўлнинг охири

Иккинчи даражали йўл билан кесишув





Иккинчи даражали йўлнинг туташуви

Йўл беринг







Tўхтамасдан ҳаракатланиш тақиқланади

Рўпара ҳаракатланишнинг устинлиги

Рўпарадаги ҳаракатланишга
нисбатан имтиёз












Кириш тақиқланган

Ҳаракатланиш тақиқланган

Механик транспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланган

Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган









Мотоцикллар ҳаракатланиши тақиқланган

Tракторлар ҳаракатланиши тақиқланган

Tиркама билан ҳаракатланиши тақиқланган

От-арава ҳаракатланиши тақиқланган









Велосипедда ҳаракатланиши тақиқланган

Пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган

Вазн чекланган

Ўққа тушадиган оғирлик чекланган









Чекланган баландлик

Чекланган кенглик

Чекланган узунлик

Энг кам оралиқ









Божхона

Xавф-хатар

Ўнга бурилиш тақиқланади

Чапга бурилиш тақиқланади









Қайрилиш тақиқланади

Қувиб ўтиш тақиқланади

Қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири

Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланади









Юк автомобилларида қувиб ўтиш тақиқланган ҳудуднинг охири

Юқори тезлик чекланган

Юқори тезлик чекланган ҳудуднинг охири

Tовуш мосламаларидан фойдаланиш тақиқланади





Tўхташ тақиқланган

Tўхтаб туриш тақиқланган









Ҳаракатланиш тўғрига

Ҳаракатланиш ўнга

Ҳаракатланиш чапга

Ҳаракатланиш тўғрига ёки ўнга









Ҳаракатланиш тўғрига ёки чапга

Ҳаракатланиш ўнга ёки чапга

Tўсиқни ўнгдан четлаб ўтиш

Tўсиқни чапдан четлаб ўтиш









Tўсиқни ўнгдан ёки чапдан четлаб ўтиш

Айланма ҳаракатланиш

Енгил автомобиллар ҳаракатланади

Велосипед йўлкаси









Автомагистрал

Автомагистралнинг охири

Автомобиллар учун мўлжалланган йўл

Автомобиллар учун мўлжалланган йўлнинг охири







Бир томонлама ҳаракатланиш йўли

Бир томонлама ҳаракатланиш йўлининг охири

Бир томонлама ҳаракатланиш йўлига чиқиш







Бўлаклар бўйича ҳаракатланиш йўналиши

Қайрилиш жойи

Қайрилиш оралиғи









Автобус ва троллейбус тўхташ жойи

Tрамвай тўхташ жойи

Tакси тўхтаб туриш жойи

Tўхтаб туриш жойи





Пиёдаларнинг ер устидан ўтиш жойи

Пиёдаларнинг ер остидан ўтиш жойи





Пиёдаларнинг ер устидан ўтиш жойи

Tавсия этилган тезлик



Охири берк йўл, кўча





Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи

Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи







Йўналишларнинг дастлабки кўрсаткичи

Ҳаракатланиш тасвири

Йўналиш кўрсаткичи







Йўналиш кўрсаткичи

Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши

Аҳоли яшайдиган жойнинг охири







Аҳоли яшайдиган жойнинг бошланиши

Аҳоли яшайдиган жойнинг охири

Манзил номи





Масофалар кўрсаткичи

Километр белгиси



Йўл рақами



Юк автомобиллари учун ҳаракатланиш йўналиши





Айланиб ўтиш тасвири

Четлаб ўтиш тасвири





Tўхташ

Бошқа қатнов қисми қайта тизилишнинг бошланғич кўрсаткичи









Tиббий ёрдам кўрсатиш жойи

Шифохона

Ёнилғи шохобчаси

Tехник хизмат кўрсатиш жойи









Tранспорт воситаларини ювиш жойи

Tелефон

Ошхона

Ичимлик суви









Меҳмонхона

Кемпинг

Дам олиш жойи

ДАН маскани



Назорат саволлари:


1. Йўл белгилари нечта гуруҳга бўлинади?
2. Огоҳлантирувчи белгиларга мисоллар келтиринг.
3. Имтиёз белгиларига мисоллар келтиринг.
4. Тақиқловчи белгиларга мисоллар келтиринг.
5. Буюрувчи белгиларга мисоллар келтиринг.
6. Ахборот – ишора белгиларига мисоллар келтиринг.
7. Сервис белгиларга мисоллар келтиринг.
8. Қўшимча – ахборот белгиларига мисоллар келтиринг.

3 - МАВЗУ:


Йўл белги чизиқлари.



Download 38,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish