1- мавзу: Кириш



Download 38,15 Mb.
bet2/17
Sana24.02.2022
Hajmi38,15 Mb.
#203526
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17
Bog'liq
ЙҲҚ ва ҲХА. ММ

Таянч иборалар. Йўл белги чизиқлари. Йўл белги чизиқларининг гуруҳлари. Қўлланиш шароити. Ётиқ йўл белги чизиқлари. Тик йўл белги чизиқлари.
Режа:1. Ётиқ чизиқларнинг вазифалари ва турлари.
2. Ётиқ чизиқларнинг фарқлаш белгилари.
3. Ётиқ чизиқларини қўлланилиши.
4. Ётиқ чизиқларнинг вазифаси ва қўлланилиши.
Йўл ҳаракатини ташкил этишда йўл белгилари билан бир қаторда (йўл белги) чизиқлари ҳам қўлланилади. Чизиқлар ётиқ ва тик чизиқларга бўлинади. Йўлнинг қатнов қисми юзасидаги чизиқлар, ишоралар, ёзувлар ва бошқа белгилар ҳаракатланиш тартибини белгилайди. Йўл юзасидаги ётиқ чизиқлар оқ ва сариқ рангда бўлади. Ётиқ чизиқлар умуман сони 23 тани ташкил этади, шундан 3 таси сариқ рангда бўлади. Ётиқ чизиқлар рангларидан ташқари ўлчамлари ва кўриниши бўйича бир-биридан фарқ килиб, маълум вазифаларни бажаради.
1.1 – чизиғи қарама-қарши йўналишларда ҳаракатланаётган транспорт оқимларини ажратади, йўлнинг хавфли жойларидаги ҳаракатланиш бўлаги чегарасини билдиради; йўлнинг кириш тақиқланган қисмини ажратади; транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойи чегарасини ҳамда автомагистраллар қаторига киритилмаган йўлниг ҳаракатланиш қисми чегарасини билдиради.

Назорат саволлари:


1. Нечта гуруҳ йўл белги чизиқлари мавжуд?
2. Ётиқ йўл белги чизиқлари қаерларга чизилади?
3. Тик йўл белги чизиқлари қаерларга чизилади?
4. 1.1. рақамли ўқ чизици нимани тақиқлайди?
5. 1.11. рақамли йўл белги чизици қандай ҳолатларда қўлланилади?

4 - МАВЗУ:


Пиёда ва йўловчиларнинг вазифалари. Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари. Ҳаракатни тартибга солиш.


Таянч иборалар. Пиёдар. Пиёдаларнинг вазифалари. Йўловчилар. Йўловчиларнинг вазифалари. Махсус транспорт воситалари. Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари. Светофор. Тартибга солувчи. Тартибга солувчининг ишоралари.

ЙҲҚда пиёдаларнинг вазифалари боби 8 бандни ўз ичига олади:


1-банд. Йўлда пиёдаларни юриши лозим бўлган жойлар;
2-банд. Пиёдаларнинг ташкилий жамланмалари ҳаракати тартиби;
3-банд. Йўлда қатнов қисмидан ўтиш тартиби;
4-банд. Ҳаракат тартибга солинган жойлардан ўтиш тартиби;
5-банд. Ҳаракат тартибга солинмаган жойлардан ўтиш тартиби;
6-банд. Қатнов қисмидаги пиёда ҳаракатига қўйилган тартиблар;
7-банд. Махсус транспорт воситалари яқинлашганда пиёдага қуйилган талаб;
8-банд. Пиёдаларга транспорт воситаларини кутиш жойларидаги ҳолатларни изоҳлайди.
Йўловчиларнинг вазифалари боби 2 бандни ўз ичига олади:
1-банд. Йўловчиларнинг мажбуриятлари;
2-банд. Йўловчиларга ман қилинган ҳаракатлар.
Махсус транспорт воситаларининг имтиёзи боби 4 бандни ўз ичига олади:
1-банд. Кўк рангли чироқ маёқчали махсус транспорт воситаларининг ҳуқуқлари;
2-3-банд. Ҳайдовчиларга Кўк рангли чироқ маёқчали транспорт воситаси яқинлашгандаги вазифалар;
4-банд. Зарғалдоқ ёки сариқ рангли чироқ маёқчаси ёқилган махсус транспорт воситаларини ҳуқуқлари.
Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари.
Светофор ва тартибга солувчининг ишоралари боби 15 бандни ўз ичига олади.
1-банд. Светофор ёруғлик ранглари тури ва вазифаси бўйича светофорнинг кўриниш турларини;
2-банд. Светофорнинг доирали ишораларининг рангларини маноларини, яъни яшил рангни ҳаракатланишга рухсат бериши ва хоқазо.
3-банд. Светофорнинг йўналтириш кўринишидаги турини;
4-банд. Яшил ишорадаги қора йўналтиргични маносини;
5-банд. Пиёдалар светофорини;
6-банд. Реверсив светофорни ишораларини;
7-банд. Трамвай ва белгиланган йўналишдаги транспорт воситалари учун мўлжалланган Т-симон светофорни;
8-банд. Темир йўл кесишмаларидаги светофорни;
9-банд. Тартибга солувчининг ишораларини;
10-банд. Тартибга солувчининг талабларини;
11-банд. Тартибга солувчини қўшимча ишорасини;
12-банд. Светофорни ёки тартибга солувчини тўхташ ишорасида тўхташ жойларини;
13-банд. Сариқ ишорада ёки тартибга солувчининг қўли юқорига кўтарилганда ҳайдовчилар кескин тормоз бермай, улгира олмасалар, ҳаракатини давом эттиришлари мумкинлигини;
14-банд. Ҳайдовчи ва пиёдаларни тартибга солувчини ишораларига ҳар қандай шароитда амал қилишларини;
15-банд. Темир йўл кесишмасида қўшимча равишда тақиқловчи товушли ишора ҳам берилиши мумкинлигини изоҳлайди.


Назорат саволлари:


1. «Пиёда» - ким?
2. Пиёдаларнинг вазифалари нималардан иборат?
3. «Йўловчи» - ким?
4. Йўловчиларнинг вазифалари нималардан иборат?
5. Қандай транспорт воситалари махсус дейилади?
6. Махсус транспорт воситаларининг имтиёзлари нималардан иборат?
7. Қандай қурилма светофор дейилади?
8. Тартибга солувчининг асосий ишоралари нималардан иборат?
5 - МАВЗУ:
Огоҳлантирувчи ва фалокат ишоралари. Ҳаракатни бошлаш.
Таянч иборалар. Огоҳлантирувчи ишоралар фалокат ишоралари. Фалокатда тўхташ белгиси. Ҳаракатланишни бошлаш. Йўналишни ўзгартириш.
Йўлнинг қатнов қисмида транспорт воситаларининг жойлашиши. Огоҳлантирувчи ва фалокат ишоралари, фалокат сабабли тўхташ белгисининг қўлланилиши боби 9 бандни ўз ичига олади:
1-банд. Огоҳлантирувчи ишораларга қандай ишоралар киришини. Бунда бурилишни кўрсатувчи милтилловчи чироқ, кўк билан бериладиган ишоралар, товуш ишоралари фара чироқлари назарда тутилади;
2-3-банд. Бурилиш ишораларини берилиш тартибини. Бунда ишорани берилиш шартлиги, бериш ва тугаллаш вақтлари изоҳланади;
4-банд. Ҳаракатланишда бошқа ТВларига халақит бермасликни таъкидлайди;
5-банд. Товушли ишора бериш ҳолатини;
6-банд. Қувиб ўтишда қўшимча фара чироғидан фойдалниш мумкинлигини;
7-банд. Фалокат ишораси ва уни борилиш вақтларини;
8-банд. Фалокат сабабли тўхташ белгисини ўрнатиш ҳолатларини;
9-банд. Шатакка олиш ҳолатида фалокат сабабли тўхташ белгисини қўллашни изоҳлайди.
Ҳаракатланишни бошлаш, йўналишни ўзгартириш боби 11 банддан иборат бўлиб:
1-банд. Ҳайдовчини ҳаракатланишини бошлаши, ёки йўналишни ўзгартиришга тайёрловчи ҳолатни изоҳлайди. Яъни у ўзидан бошқа ТВ ларига халақит қилмаётганлигига ишонч ҳосил қилиши керак;
2-банд. Ёндош худуддан чиқишни;
3-банд. Ўрин алмаштиришдаги ҳолатни;
4-банд. Ўнг ва чапга бурилишдаги ҳолатни изоҳлайди;
5-банд. Ўнг ва чапга бурилишни амалга ошириш тартибини;
6-банд. Габарит ўлчами катта бўлган ТВларини бурилишини амалга ошириш тартибини;
7-банд. Чапга бурилиш ва қайрилиб олиш тартибини белгилайди;
8-банд. Ўнг қўл қоидасига амал қилинадиган ҳолатни;
9-банд. Тезланиш ва секинлашиш бўлаги бор йўлларда бурилиш тартибини 10-банд. Қайрилиб олиш тақиқланган жойларни изоҳлайди;
11-банд. Орқага ҳаракатланиш тартибини белгилайди.
Йўлнинг қатнов қисмида ТВ ларининг жойлашуви боби 12 бандни ўз ичига олади:
1-банд. Рельссиз транспорт воситаларининг ҳаракатланиш бўлакларини танлаш тартибини белгилайди.
2-банд. Тўрт ва ундан ортиқ бўлакли йўллардаги чекланишни;
3-банд. Икки томонлама 3 бўлакли йўлларда ҳаракатланишни;
4-банд. Ҳаракатланиш бўлакларини ўзгартириш ҳолатларини изоҳлайди;
5-банд. Тезлиги 40 км/соатдан кам бўлган йўлларнинг ҳаракатланиш тартибини белгилайди.
6-банд. Трамвай изларига чиқиш ҳолатини;
7-банд. Бўлаклар чизиқлар билан ажратилган ҳолатни;
8-банд. Реверсив ҳаракатланишни йўлга чиқиш ҳолатини;
9-банд. Тротуар ва пиёдалар йўлакчасига чиқишга рухсат этилган ҳолатни изоҳлайди;
10-банд. Оралиқ масофа сақлаш тартибини;
11-банд. Аҳоли яшаш жойларидан ташқарида оғир юк ташувчи ТВ ҳайдовчиларини ҳаракатланиш тартибини белгилайди;
12-банд. Тўсиқ бўлган ҳолатни изоҳлайди.
Назорат саволлари:
1. Қандай ишоралар огоҳлантирувчи ишоралар дейилади?
2. Қандай ишоралар фалокат ишоралари дейилади?
3. Фалокат сабабли қандай тўхташ белгиси қўлланилади?
4. Ҳаракатланишни бошлашда қандай қоидалар мавжуд?
5. Йўналишни ўзгартиришда қандай қоидалар мавжуд?
6 - МАВЗУ:
Ҳаракатланиш тартиби.
Таянч иборалар. Тезликлар. Тезлик миқдорлари. Тезликни ўзгариши. Қувиб ўтиш. Тўхташ. Тўхтаб туриш.

Download 38,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish