02Шахснинг ўз-ўзига муносабатини баҳолаш методикаси
(В.В.Столин ва С.Р.Пантелеев)
Йўриқнома. Сизнинг эътиборингизга шахснинг ўз-ўзига, ўзининг хатти-ҳаракати ва фаолиятига муносабатини характерловчи мулоҳазалар рўйхати тақдим этилмоқда. Ҳар бир мулоҳазани диққат-эътибор билан ўқинг.
Агар сиз тақдим этилган мулоҳазани ўзингиз учун мақбул ёки тўғри деб ҳисобласангиз, у ҳолда берилган жавоб варағидаги мулоҳазанинг тартиб рақами ёнидаги бўш катакчага « + » ишорасини, мулоҳазани мақбул ҳисобламасангиз « » ишорасини қўйинг (1-жадвал).
1-жадвал
Сўровноманинг жавоблар варақаси
Исми ва фамилияси Mahkamov Abdulxafiz
Ёши____________________________________________________________________________
Бошқа маълумотлар_______________________________________________________________
Синов ўтказилган сана_____________________________________________________________
Мулоҳазалар тартиб рақамлари ва жавоблар
|
№
|
Ж
|
№
|
Ж
|
№
|
Ж
|
№
|
Ж
|
№
|
Ж
|
№
|
Ж
|
№
|
Ж
|
№
|
Ж
|
№
|
Ж
|
№
|
Ж
|
1
|
-
|
2
|
+
|
3
|
+
|
4
|
-
|
5
|
+
|
6
|
-
|
7
|
+
|
8
|
-
|
9
|
+
|
10
|
+
|
11
|
-
|
12
|
+
|
13
|
+
|
14
|
+
|
15
|
-
|
16
|
+
|
17
|
+
|
18
|
+
|
19
|
+
|
20
|
-
|
21
|
+
|
22
|
+
|
23
|
-
|
24
|
+
|
25
|
-
|
26
|
-
|
27
|
-
|
28
|
+
|
29
|
+
|
30
|
+
|
31
|
-
|
32
|
+
|
33
|
-
|
34
|
-
|
35
|
+
|
36
|
+
|
37
|
+
|
38
|
-
|
39
|
+
|
40
|
+
|
41
|
+
|
42
|
+
|
43
|
+
|
44
|
+
|
45
|
+
|
46
|
+
|
47
|
-
|
48
|
-
|
49
|
-
|
50
|
-
|
51
|
+
|
52
|
+
|
53
|
-
|
54
|
+
|
55
|
-
|
56
|
-
|
57
|
-
|
58
|
+
|
59
|
-
|
60
|
+
|
61
|
+
|
62
|
+
|
63
|
-
|
64
|
+
|
65
|
-
|
66
|
+
|
67
|
-
|
68
|
+
|
69
|
+
|
70
|
+
|
71
|
+
|
72
|
+
|
73
|
+
|
74
|
+
|
75
|
-
|
76
|
+
|
77
|
-
|
78
|
+
|
79
|
-
|
80
|
+
|
81
|
-
|
82
|
+
|
83
|
-
|
84
|
+
|
85
|
-
|
86
|
+
|
87
|
+
|
88
|
-
|
89
|
-
|
90
|
+
|
91
|
-
|
92
|
+
|
93
|
+
|
94
|
-
|
95
|
+
|
96
|
+
|
97
|
-
|
98
|
-
|
99
|
-
|
100
|
+
|
101
|
-
|
102
|
+
|
103
|
+
|
104
|
-
|
105
|
+
|
106
|
+
|
107
|
+
|
108
|
+
|
109
|
-
|
110
|
+
|
Саволномани кўриб чиқишда тез, аммо диққат-эътибор билан ишланг. Бирорта мулоҳазани ҳам ўз назарингиздан четда қолдирманг. Эҳтимол, айрим мулоҳазалар сизнингча ҳаддан ташқари шахсий, нозик туйғуларингизга дахлдордек туюлиши мумкин. Бундай ҳолларда самимий ва «очиқ кўнгилли» бўлишга, келтириб ўтилган мулоҳазаларга холис муносабат билдиришга ҳаракат қилинг. Чунки тақдим этилган мулоҳазалар бўйича сизнинг фикрингиз (ёки жавобларингиз) ҳеч кимга ҳеч қачон ошкор қилинмайди.
Энг муҳими, бу сизнинг ўз-ўзингизни яхшироқ билишингиз учун хизмат қилади.
Сўровнома
1.Менинг сўзим билан ишим камдан-кам ҳолларда мос келмайди.
2.Бегона одамларга мен ёқимтой бўлиб кўринаман.
3. Ўзгаларнинг муаммосини мен ҳар доим ўз муаммомдек ҳис этаман.
4. Кўп ҳолларда менда шундай туйғу пайдо бўладики, у ҳақда хаёлан ўз-ўзим билан гаплашаман, бу эса негадир менга ёқимсиз туюлади.
5. Ҳамма танишларим мени ёқтиришади, деб ўйлайман.
6. Инсоннинг ҳаётдаги энг ақлли иши – ўз тақдирига қарши бормаслигидир.
7. Ўйлаганларимни амалга оширишим учун ғайрат ва қобилиятим етарли.
8. Агар мен мабодо иккитга одам бўлиб қолсам, у ҳолда “эгизагим” билан мулоқот қилиш менга анча қизиқарли бўлар эди.
9. Мен яхши кўрган ва менга қадрдон бўлган инсонларнинг кўнглини оғрита олмайман.
10. Баъзан ўз-ўзини аяш айб эмас, деб ҳисоблайман.
11. Баъзида қандайдир хатоларга йўл қўйиб, ўйлаганларим тўғри деган фикр хаёлимга қандай келганига ақлим бавор қилмайди.
12. Мен кўпинча ўзимнинг режа ва хатти-ҳаракатларимни маъқул кўраман.
13. Эҳтимол, менинг шахсимда бошқаларда ғараз уйғотувчи нимадир бўлса керак.
14. Қачонки, мен ўзимни баҳоламоқчи бўлсам, энг аввало, ўз камчиликларимни излайман.
15. Узоқ вақт давомида севимли кишимнинг эътиборида бўлиш қўлимдан келмайди.
16. Мен ўзимни етарли даражада юқори баҳолайман.
17. Баъзан мени ички туйғуларим алдамайди.
18. Кўпчилик танишларим менга жиддий муносабатда бўлишмайди.
19. Ўз-ўзимдан нафратланган вақтлар бўлган.
20. /айрат, ирода ва мақсадга интилувчанликнинг етишмаслиги менга жуда панд беради.
21. Баъзида виждонимга қарши борганман.
22. Баъзан мен ўзимни яхши тушунмай қоламан.
23. Ўз-ўзим билан мулоқот қилиш гоҳида менга жуда азоб беради.
24. Ҳар қандай ақлли ва билимли киши билан умумий тил топишиш мен учун унчалик қийин эмас, деб ўйлайман.
25. Мен бошқа бировга эмас, энг аввало, ўзимга таъна қилган бўлардим.
26. Ҳақиқий севгининг борлигига гоҳида шубҳа қиламан.
27. Ўз-ўзим билан мунозара қилганимда, кўпинча ўзим кутганимдек натижага эриша олмайман, деган хаёлларга бораман.
28. Мен ўз-ўзимга ҳамиша дўстона муносабатда бўламан.
29. Мени ёқтирмайдиган одамлар бўлмаса керак.
30. Мен баъзида ўз устимдан истеҳзо билан кулиб қўяман.
31. Агар иккинчи «Мен»им бўлганида эди, у мен учун энг зерикарли суҳбатдош бўларди.
32. Менимча, шахс сифатида аллақачон шаклланиб улгурганман, шунинг учун бошқача бўлиш учун куч сарфлашимга ҳожат йўқ.
33. Мен ҳозирги инсоний ҳолатимдан қоноатланаман.
34. Афсуски, менинг ҳаётга бўлган қарашларимга кўпчилик қўшилмайди.
35. Ишонч билан айтишим мумкинки, мен ўз-ўзимни ҳурмат қиладиган инсонман.
36. Ўзимга ўзим ақлли ва ишончли маслаҳатчиман.
37. Кўпинча мен ўз-ўзимга жаҳл қиламан.
38. Мен кўпинча ўзимда ниманидир ўзгартиришга интиламан-у, лекин муваффақиятга эриша олмайман.
39. Менинг шахсиятим анча қизиқарли ва бой деб ўйлайман, лекин юзаки қараганда бундай туюлмаслиги мумкин.
40. Менинг фазилатларим камчиликларимдан кўра кўпроқ.
41. Ўзим учун муҳим бўлган масалаларда камдан-кам янглишаман.
42. Ўйлашимча, бошқалар мени етарли даражада юқори баҳолашади.
43. Мен билан нимаики содир бўлса, ҳаммасига ўзим сабабчиман.
44. Агар мен ўз-ўзим билан баҳслашсам, ягона тўғри ечим топишимга доимо ишонаман.
45. Ҳаётимда нохушликлар содир бўлса, «қилмиш-қидирмиш» деб қўя қоламан.
46. Бошқаларга жозибали кўринишим учун маънавиятим етарлича бой эмас, деб ҳисобламайман.
47. Кўпинча мен «ўзим тасаввур қилгандек инсон эканлигимга» шубҳаланаман.
48. Мен нафақат амалда, ҳаттоки тасаввуримда ҳам сотқинлик қилишга қодир эмасман.
49. Мен ўзим ҳақимда ўйлаганимда кўпинча «дўст ачитиб гапиради» деган мақолни эслайман.
50. Мен ҳақимда ёмон ўйлайдиганлар бўлмаса керак.
51. Энг масъулиятли ишларда менга ишонса бўлади.
52. Ўз тақдиримни ўзим назорат қила оламан.
53. Мен ҳеч қачон ўзгаларнинг яхши фикрини ўзимники ҳисобламайман.
54. Атрофимдагиларга қандай ҳолатда кўринишимдан қатъий назар, биламанки, мен бошқалардан кўра қалбан яхшироқман.
55. Мен қандай бўлсам, шундайлигимча қолишни хоҳлайман.
56. Мен шаънимга билдирилган асосли ва ҳаққоний танқиддан ҳар доим хурсандман.
57. Агар менга ўхшаган одамлар кўпчиликни ташкил этса эди, ҳаёт яхши томонга кўпроқ ўзгарарди, деб ўйлайман.
58. Менинг фикрим атрофдагилар назарида етарлича салмоққа эга.
59. Ўзимни тўла тушунишим учун менга нимадир халақит беради.
60. Бошқаларга ёқмайдиган жиҳатларим кўп деб ўйлайман.
61. Oдатда, қийин вазиятларда муаммолар ўз-ўзидан ҳал бўлишини кутиб ўтирмайман.
62. Баъзан ўзимни ўзгача кўрсатишга ҳаракат қиламан.
63. Шахсий ожизликларимга эътиборли бўлиш – табиий ҳолдир.
64. Инсоннинг ўз ички дунёсига чуқур кириб бориши номақбул ва анча қалтис машғулот эканлигига ишонч ҳосил қилдим.
65. Агар асосли сабаблар бўлмаса, мен ҳеч қачон асабийлашмайман ва ғазабланмайман.
66. Гоҳо менда шундай ҳолатлар бўладики, мен ўзимдан нафратланишга бирор асос борлигини тушуниб етаман.
67. Мен кўпинча ўзим билан боғлиқ ҳолда содир бўлаётган воқеаларга жуда кам таъсир кўрсатишимни ҳис қиламан.
68. Айнан ички дунёмнинг бойлиги ва теранглиги менинг шахс сифатидаги қадр-қимматимни белгилаб беради.
69. Ўз-ўзим билан узоқ баҳслашиш натижасида мен ўзимни енгил ҳис этмайман, аксинча, кўнглимда хиралик қолади.
70. Мен билан мулоқот қилиш одамларга ҳузур бағишлайди, деб ўйлайман.
71. Агар очиғини айтсам, баъзан ёмон одамга айланиб қоламан.
72. Мен ўз-ўзимга ёқаман.
73. Мен ишончли одамман.
74. Истакларимнинг амалга ошиши омадга камдан-кам боғлиқ.
75. Менинг ички «Мен»им ўзим учун ҳар доим қизиқарли.
76. Арзимас нарсаларга хафа бўлмасликка ўзимни ишонтириш мен учун жуда осон.
77. Ўзимга яқин тутган одамларим мени етарли даражада баҳолай олмайдилар.
78. Ўз-ўзимни ёмон кўриб кетган пайтларим кўп бўлган.
79. Мен ўз-ўзимга ҳеч қачон ростакамига жаҳл қила олмасам керак.
80. Жиддий ишларда менга таянмагани маъқул.
81. Баъзан мен ўз-ўзимга ғалати туюламан.
82. Мен қийинчиликлар олдида довдираб қолмайман.
83. Шахсий «Мен»им эътибор беришга арзимайдигандек туюлади.
84. Ўз ички муаммоларимни чуқур ўйлаб кўриб, ўзимни анча яхшироқ тушунишга ўргандим.
85. Атрофимдагиларга ёқимтой бўла олишимга шубҳа билан қарайман.
86. Мен гоҳо шундай ишларга қўл урганманки, уларни сира маъқуллаб бўлмайди.
87. Қалбимнинг аллақаеридадир мен ўзимнинг ожиз эканимни ҳис этаман.
88. Aгар мен самимий бўлсам ва ўзимни нима учундир айбласам, одатда, тажанглигим узоқ давом этмайди.
89. Меннинг хулқ-атворим қандай бўлишидан қатъий назар, мен ўз-ўзимга ёқаман.
90. Мени олдинда нималар кутаётганини тўла тасаввур қила оламан.
91. Баъзан ички «Мен»им билан умумий тил топишишим анча қийин кечади.
92. Ўзим ҳақимдаги кўп фикрларим ўз-ўзимга танқидий муносабатда бўлишга қаратилган.
93. Мен ҳатто яхши томонга бўлса-да, жуда кучли ўзгаришни хоҳламаган бўлардим, чунки ҳар бир ўзгариш — бу ўзингиз учун қимматли бўлган ниманингдир бирор қисмини йўқотиш демакдир.
94. Менинг хатти-ҳаракатларим натижаси кўпинча ўйлаганимнинг акси бўлиб чиқади.
95. Ўзимча, мен ҳамма нарсани биламан деб ўйлайман.
96. «Ҳа, мен шахс сифатида тўлиқ етилдим», деб ишонч билан айтишимга ҳали озроқ вақт бор.
97. Менинг фазилат ва камчиликларимда кескин зиддиятлар кузатилмайди.
98. Мен ўз-ўзимга яхши кўринишим учун баъзан одамларга «беғараз» ёрдам бераман.
99. Кўпинча ўз-ўзимни оқлашим самарасиз ва бефойда бўлади.
100. Мени яхши кўрмайдиганлар, афсус, менинг қандай инсон эканлигимни билишмайди-да.
101. Ўзимни бирор нарсага ишонтириш мен учун унчалик қийин иш эмас.
102. Кўп инсонлар мени ўзига яқин тутадилар ва яхши тушунадилар.
103. Мени чин юракдан ҳурмат қиладиганлар бўлмаса керак.
104. Агар икир-чикирларни ҳисобга олмаса, менга таъна қилишга умуман ўрин йўқ.
105. Фазилатларим ҳам, нуқсонларим ҳам ўзимники, мен ўзимни ўзим яратганман.
106. Бошқаларнинг мен ҳақдаги фикрлари менинг қарашларимга мос келади.
107. Мен ўзимни ҳали анча ўзгартиришим лозим.
108. Мени нимага муносиб деб билишса, шунга яраша муносабатда бўлишади.
109. Қанчалик истамайин, тақдирим бари бир ўйлаганимдек бўлмаса керак.
110. Ишонч билан айтишим мумкинки, ҳаётда ўз ўрнимни топганман.
Do'stlaringiz bilan baham: |