Cўровнома натижаларини қайта ишлаш ва талқин этиш
Сўровнома натижаларини қайта ишлашда махсус «калит»дан фойдаланилади (2-жадвал). Унинг ёрдамида «хомаки» баллар олинади.
2-жадвал
Сўровноманинг калити
№
|
Шкалалар
|
Мақбул
|
Мақбул эмас
|
1
|
Самимийлик
|
1,3,9,48,53,56,65
|
21,62,86,98
|
2
|
Ўз-ўзига ишонч
|
7,24,30,35,36,51,52,58,61,73,82
|
20,80,103
|
3
|
Ўз-ўзини идора қилиш
|
43,44,45,74,76,84,90,105,106,108,110
|
109
|
4
|
Ўз-ўзига муносабатнинг акс этиши
|
2,5,29,41,42,50,102
|
13,18,34,85
|
5
|
Ўз-ўзини қадрлаш
|
8,16,39,54,57,68,70,75,100
|
15,26,31,46,83
|
6
|
Ўз-ўзини қабул қилиш
|
10,12,17,28,40,49,63,72,77,79,88,97
|
-
|
7
|
Маҳдудлик
|
6,32,33,55,89,93,95,101,104
|
96,107
|
8
|
Ички зиддият
|
4,11,22,23,27,38,47,59,64,67,69,81,91,94,99
|
-
|
9
|
Ўз-ўзини айблаш
|
14,19,25,37,60,66,71,78,87,92
|
-
|
Синалувчининг «калит» билан мос келган жавоби учун 1 балл берилади. Дастлаб, синалувчининг «мақбул ҳисоблаган» жавоблари, сўнгра «мақбул ҳисобламаган» жавоблари ҳисобланади. Олинган натижалар қўшилади. Кейин ҳар бир шкала бўйича «хомаки» баллар йиғиндиси махсус жадвал ёрдамида «стен»ларга ўтказилади (3-жадвал).
3-жадвал
“Ўз-ўзига муносабат” сўровномасининг стандарт меъёрлари
Стенлар
Шкалалар
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
9
|
10
|
Самимийлик
|
0
|
0
|
1
|
2-3
|
4-5
|
6-7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
Ўз-ўзига ишонч
|
0-1
|
2
|
3-4
|
5-6
|
7-9
|
10
|
11-12
|
13
|
13
|
14
|
Ўз-ўзини идора қилиш
|
0-1
|
2
|
3
|
4-5
|
6
|
7
|
8
|
9-10
|
11
|
12
|
Ўз-ўзига муносабатнинг акс этиши
|
0
|
1
|
2
|
3-4
|
5
|
6-7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
Ўз-ўзини қадрлаш
|
0-1
|
2
|
3
|
4-5
|
6-7
|
8
|
9-10
|
11
|
12
|
13-14
|
Ўз-ўзини қабул қилиш
|
0-1
|
2
|
3-4
|
5-6
|
6-7
|
8
|
9
|
10
|
11
|
12
|
Ўз-ўзига садоқат
|
0
|
1
|
2-3
|
4-5
|
6
|
7-8
|
7-8
|
9
|
10
|
11
|
Ички зиддият
|
0
|
0
|
1-2
|
3-4
|
5-7
|
8-9
|
11-12
|
13
|
14
|
15
|
Ўз-ўзини айблаш
|
0
|
1
|
2
|
3-4
|
5
|
6-7
|
8
|
9
|
10
|
10
|
«Стен» инглизча «standart nine» сўзидан келиб чиққан бўлиб, ўзбекча «стандарт ўнлик” деган маънони англатади. Унинг ёрдамида сўровнома шкалаларидаги ҳар хил миқдорий кўрсаткичлар 10 баллга айлантирилади. Бошқача айтганда, стенлар натижаларни талқин этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Сўровнома натижаларини талқин этиш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Масалан, синалувчи «Ўз-ўзини қадрлаш» шкаласи бўйича 6 ёки 7 «хомаки» балл тўплаган бўлсин.
«Хомаки» балларни стандарт қийматга(стен) ўтказиш учун 3-жадвалдан «Ўз-ўзини қадрлаш» шкаласини топиб, жадвалнинг мазкур қатори бўйлаб индивидуал «хомаки» балл ёки индивидуал «хомаки» балларнинг интервали жойлашган устун билан кесишгунча ҳаракатланилади. Топилган устуннинг юқори қаторида тегишли стен (5) кўрсатилган. Жадвалдан кўринадики, «Ўз-ўзини қадрлаш» шкаласи бўйича 6 ёки 7 «хомаки» балл тўплаган синалувчининг ўз-ўзига муносабати 5 стен қийматига тўғри келмоқда.
Ўз-ўзига муносабат синалувчининг шахсий «Мен»и маъноси ҳақидаги тасаввурини акс эттиради. Ўз-ўзига муносабат маълум даражада ўз бошидан кечирган шахсий қадриятлар билан аниқланади. У ҳиссиётларнинг жуда кенг қамрови орқали намоён бўлади: ўз-ўзини ҳурмат қилишдан то ўз-ўзини таҳқирлашгача.
Кўрсаткичларни талқин этиш уларнинг ифодаланганлиги даражасига боғлиқ равишда амалга оширилади. Бунда 1-3 стенларнинг қиймати шартли равишда паст, 4-7 стенларники ўртача, 8-10 стенларники юқори ҳисобланади. Қўйида ҳар бир шкаланинг стен даражалари талқинини келтириб ўтамиз.
1. «Самимийлик» шкаласи шахснинг ижтимоий қўллаб-қувватлаш мотивациясини, ўзига танқидий муносабатини, ўз-ўзини чуқур англаб етганлигини, пок дил ва «кўнгли очиқ» инсон эканлигини англатади.
«Самимийлик» шкаласининг юқори қийматлари (8-10 стенлар): шахснинг атрофидагилари билан ўзаро самимий муносабатини, умумий қабул қилинган хулқ-атвор меъёрларига амал қилишини ва ўз-ўзини ҳимоялашга қодирлигини ифодалайди. Шунингдек, шахснинг ўзи билан ўзи очиқ муносабат қилишга унчалик мойил эмаслигини ва унда ўз-ўзига муносабат малакасининг етарлича шаклланмаганлигини билдиради. Бу шахснинг ўзига нисбатан юзакироқ муносабатда бўлиши ёки ўзини онгли равишда тўла намоён эта олмаслиги ва шахсий муаммолари мавжудлигини тан олмаслиги оқибати ҳисобланади.
Ўртача қийматлари (4-7 стенлар): инсоннинг ўз-ўзига муносабат танлашини; мураккаб вазиятларда бошқалар билан фаол мулоқотга киришишини ва ўзини психологик ҳимоялашга ҳаракат қилишини англатади.
Паст қийматлари(1-3 стенлар): шахснинг софдиллигини ва ўзи билан ўзи очиқ муносабат ўрнатишга мойиллигини билдиради.
Бундай шахсда ўзини таҳлил қилиш кўникмаси шаклланган бўлади. У ўзини чуқур тушунади, атрофидагилари билан муносабатда юз бериши мумкин бўлган вазиятларни олдиндан кўра олади.
2. «Ўз-ўзига ишонч» шкаласи шахснинг ўзини ўзи ҳурмат қилишини, ўз-ўзига ишонган, мустақил, иродали ва ишончли инсон сифатида муносабатда бўлишини ифодалайди. Бундай инсонлар ўзини ўзи нима учун ҳурмат қилишини жуда яхши билишади.
«Ўз-ўзига ишонч» шкаласининг юқори қийматлари (8-10 стенлар): шахснинг ўз-ўзига бўлган ишончининг юқори даражада ифодаланишини, ўз «Мен» ининг кучини ҳис этишини, мулоқотда дадиллигини билдиради. Бундай инсонда муваффақиятга интилиш мотивлари устувор бўлади. У ўзини жуда ҳурмат қилади, ўз-ўзидан рози, ўзининг иши ва ютуқларидан қониқади. Ўзининг компетентли эканини ва кўпгина ҳаётий масалаларни мустақил ҳал этишга қодирлигини ҳис этади. Мақсадга эришиш йўлида учрайдиган тўсиқларни бартараф этиш усулларини яхши билади. Муаммоларни ҳал этишда унчалик қийналмайди ва уларнинг таъсиридан тез қутилади.
Ўртача қийматлари (4-7 стенлар): шахснинг одатдаги вазиятларда ишчанлик қобилиятини намоён этишини, ўзига ишониши ва муваффақиятга интилишини билдиради. Кутилмаган қийинчиликларга дуч келганида бундай шахснинг ўзига бўлган ишончи бир оз сусаяди, безовталиги ортади ва ҳаловати йўқолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |