Ўзбeкистон рeспубликаси олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бухоро муҳандислик-тeхнология институти



Download 1,18 Mb.
bet5/5
Sana12.04.2020
Hajmi1,18 Mb.
#44082
1   2   3   4   5
Bog'liq
Артикова иситкич


Иссиқлик бериш коэффициенти 2 ни аниқлаймиз:

а) суюқликнинг қувурдаги умумий ҳажмий сарфи:



б) 53 0С даги сувланган нефть қовушқоқлиги худди "q" қисмда кўрсатилгандек аниқланади:



в) Рейнольдс омили:



г) 530С даги сувланган нефтнинг иссиқлик сиғими:



д) 530С даги нефтнинг иссиқлик ўтказувчанлиги:



е) Прандтл омили:



530С даги нефть зичлиги лаборатория тадқиқотларига 850 кг/м3 ни ташкил этади;

ж) Нуссельт омили



з) металлдан совуқ смилга иссиқлик бериш коэффициенти:

Иссиқлик алмашиш ускунасининг ифлосланганлигини ҳисобга олувчи коэффициентни 0,002га тенг деб қабул қиламиз.

              1. Умумий иссиқлик ўтказиш коэффициенти




              1. Умумий иссиқлик алмашиш юзасини аниқлаймиз:



Ҳисоблашларга кўра иссиқлик алмашиш ускунасининг талаб этилган миқдори:


4. Ташкилий қисм

Иссиқлик алмашиниш қурилмаларини ишлатиш

Кимё ва нефтни қайта ишлаш корхоналарида қўлланиладиган сиртий иссиқлик алмашиниш қурилмалари конструктив ва моддий безатилишига, шу режимига, иссиқлик алмашинувчи оқимлар ҳаракатларининг характерига, фазовий жойлашишига, иссиқлик алмашиш юзаси катталигига ва бошқаларга қараб фарқланади. Қобиқ-трубали ва “труба ичида труба” типидаги иссиқлик алмашиниш қурилмалари кенг тарқалган. Охирги вақтда юқори самара берадиган пластинали иссиқлик алмашиниш қурилмалари кенг қўлланилмоқда. Юқорида санаб ўтилган иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг монтаж усуллари конструкцияларига ва жойлаштирилишига қараб, шунингдек эксплуатация шароитларига қараб танланади.



Қобиқ-трубали иссиқлик алмашиниш қурилмалари. Бу қурилмалар цилиндрик қобиқдан ва унда зич жойлаштирилган трубалар ўрамидан иборат. Шунинг учун, конструкциялари ҳар хил бўлишига қарамасдан, бундай иссиқлик алмашиниш қурилмаларини монтаж қилиш, уларнинг оғирлиги, ўлчами ва фазода жойлашишига боғлиқдир.

Ҳозирда ишлаб чиқарилаётган қобиқ-трубали иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг оғирлиги ва ўлчамлари, уларни монтаж майдончасига тайёрловчи – завод томонидан йиғилган кўринишда транспортировка қилиш имконини беради.

Транспортировка қилиш учун темир йўл платформалари, трейлерлар, автомашиналар ва бошқалардан фойдаланилади.

Иссиқлик алмашиниш қурилмалари лойиҳага турли белгиларда горизонтал ёки вертикал ҳолатда ўрнатилади. Улар учун таянч конструкциялари бўлиб: бетон ёки темир-бетон анкер болтли устунлар (паст горизонтал ҳолатда) ва баланд металл конструкциялар тўсинлари (вертикал жойлашганда ва юқори баландликларда горизонтал жойлашганда) хизмат қилади.

Қурилма қобиғига оралиқ масофалари нормалга тўғри келадиган иккита таянчлар пайванд қилинади. Иссиқлик алмашиниш қурилмасини мавжуд бўлган пойдеворга ўрнатиш учун таянчлар орасидаги масофани кичик чегараларда ўзгартириш мумкин. Қурилманинг қобиғи ва таянчлари орасида пўлат листлардан ясалган қистирмалар жойлаштирилиши керак. Улар қобиқдаги шикастланишни олдини олади. Вертикал жойлашган иссиқлик алмашиниш қурилмалари қобиғига таянчлар ўрнига мустаҳкамлик қовурғаларига эга бўлган панжалар пайвандланади.

Кўп ҳолларда иссиқлик алмашиниш қурилмаларини лойиҳа нуқтасига ўзи юрар кранлар ёрдамида ўрнатилади. Агар, айрим ҳолларда краннинг юк кўтариш қобилияти етарли даражада бўлмаса, иссиқлик алмашиниш қурилмалари иккита кран ёрдамида ўрнатилади. Иккита ва ундан ортиқ ярусда жойлашган иссиқлик алмашиниш қурилмаларини бир неча қурилмалардан иборат йирик блокларда, ўзаро трубалар билан боғланган ҳолда, кўтариш мақсадга мувофиқ.

Бир турдаги иссиқлик алмашиниш қурилмаларини кўтариш ва уларнинг трубали боғланишларини унификациялаш учун уларни тайёрлашда қобиқ ва тақсимловчи камера штуцерларининг лойиҳадаги ўлчамлари аниқ бажарилиши зарур.

Иссиқлик алмашиниш қурилмалари ҳолатини сатҳ ёки шовун билан текширилади.

Иссиқлик алмашиниш қурилмалари горизонтал ўрнатилганда қобиқ ва таянчлар оралиғидаги температуралар деформацияси бир неча миллиметрга етиши мумкин. Шунинг учун таянчлардан бири қўзғалувчан бўлиши мумкин.

Сирпанувчи юзаларни шундай муҳофазалаш керакки, бунда қисиб қолиш ҳолатлари бартараф қилиниши керак.

Монтаж қилинаётган иссиқлик алмашиниш қурилмалар, тайёрловчи корхоналарда синов босими остида текширилган бўлиши керак. Шунинг учун, монтаж майдонида улар битта-битта босим билан текширилмайди. Иссиқлик алмашиниш қурилмаси умумий технологик тизим билан биргаликда, монтаж ишлари тугагандан сўнг текширилади. Корхона синовлари далолатномаси ёки қурилма узоқ вақт давомида омборда ёки монтаж майдончасида туриб қолган бўлса, монтаж олдидан иссиқлик алмашинувчи қурилма тафтиш қилинади, зарурати бўлса, таъмирланади ҳам. Нуқсонларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш усуллари, худди янги иссиқлик алмашиниш қурилмасида бўлгани каби, эксплуатацияда бўлган иссиқлик алмашиниш қурилмасида ҳам уларнинг коструктив бажарилишига боғлиқ. Шунинг учун ҳар бир қурилмани тафтиш ва таъмирланишига алоҳида тўхталамиз.

Қаттиқ конструкцияли иссиқлик алмашиниш қурилмалари. Қаттиқ конструкцияли иссиқлик алмашинувчи қурилмада қўзғалмас труба панжаралари қобиқ билан маҳкам боғлангандир. Уларнинг асосий камчилиги температуралар кучланишларини қабул қила олмаслиги ва қобиқларнинг ички юзалари ва иссиқлик алмашинувчи трубаларнинг ташқи юзаларини ифлосликлардан ва чўкиндилардан механик тозалаш мумкин бўлмаслигидир. Бундай иссиқлик алмашиниш қурилмаларини таъмирлаш йўли билан қайта тиклаш бир мунча чегаралангандир. Айнан шунинг учун ҳам узоқ муддат хизмат қилиши, тегишли эксплуатация режимига қатъий риоя қилингандагина таъминланади. Масалан, қурилма паспортида кўрсатилган иссиқлик алмашинаётган муҳитлараро температуралар фарқини ошириб бўлмайди, чунки бу труба панжарали труба бирикмаларининг бузилишига ёки труба ёрилишига олиб келиши мумкин. Икки иссиқлик алмашинаётган оқимларнинг, ифлосликлардан ҳоли бўлган, коррозион актив моддалар ва иссиқлик алмашиниш жараёнини ёмонлаштирувчи ҳамда қурилманинг гидравлик қаршилигини кучайтирувчи муаллақ заррачалардан ҳоли бўлган биттасини трубалар орасига юборилади. Шуни назарда тутиш керакки, труба ташқи юзаларининг ва қурилма қобиғининг ички деворини кўрикдан ўтказиш имкони йўқ, бундан келиб чиқадики, қурилма ҳолатини эксплуатация қилинаётган вақтда назорат қилиш мумкин бўлмай қолади. Таъмирлашнинг зарурийлиги, таъмирлаши ва механик тозаланиши мумкин бўлган трубаларнинг ички юзаларини текшириш орқали аниқланади.

Трубаларни ва қобиқни коррозион емирилишини олдини олиш, улар ишлаётган муҳит хоссаларига боғлиқ ҳолда, уларни ясаш учун металл танлаш орқали амалга оширилади.

Труба ва иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг қопқоқларини қобиқларини коррозиядан денгиз суви ёрдамида катодли муҳофазалаш тажрибаси мавжуддир. Бундай муҳофазалаш коррозия тезлигини 5-6 марта камайтиради. Катодли муҳофазага тегишли бўлган элементларнинг маълум микдорини муҳофазаловчи юзалар ўлчамларига боғлиқ ҳолда қурилма қопқоғининг ичига осиб қўйилади; емирилиш ўлчамига қараб, таъмирлашда элементларни мунтазам равишда янгилари билан алмаштириш мумкин.

Визуал кўприк фақатгина қопқоқлар, трубаларнинг учлари ва ички каналлари, қобиқ ва қопқоқлардаги штуцерлар учун тааллуқлидир. Қурилманинг қолган қисмлари нуқсонларини фақатгина босим билан текшириш вақтидагина аниқлаш мумкин.

Тафтиш ва таъмирлаш вақтида ва таркибини конкрет эксплуатацион шароитлардан келиб чиқиб аниқланади. Муддатдан олдин таъмирлаш зарурати иссиқлик алмашинишнинг кескин ёмонлашуви билан (технологик картага мос), шунингдек, иссиқлик алмашаётган муҳитлар силжиши билан боғлиқ биринчи ҳолатда, ички ёки ташқи труба юзаларининг ёки унисини ҳам бунисини ҳам ифлосланиши эҳтимоли бор, иккинчи ҳолда-битта ёки бир нечта трубаларнинг ёрилиши ёки трубаларнинг труба панжаралари билан бириккан жойларда зичликнинг бузилиш эҳтимоли бор. Трубалар камчилиги катта бўлгани учун труба панжараларининг очиқ емирилиши қарийб учрамайди. Қурилма қобиғини ва унинг бирикмалари зичлигининг бузилганлигини томчилар оқаётганлигини кўриб аниқлаш жуда осон. Бундай ҳолларда қурилмаларни, улар ишлаб турган системадан сурилма қопқоқларни ва вентилларни дарҳол беркитиб қўйиш орқали узиб қўйиш зарур. Қаттиқ конструциялаш иссиқлик алмашиниш қурилмаларини тафтиши ва таъмирлаш вақтида ўтказиладиган операциялар кетма-кетлиги қарийб бир хилдир.

Қурилмаларни ювиш. Труба ва труба оралиғи ичидаги таркибни, штуцерлар ёки махсус қобиқ ва қопқоқдаги махсус чиқариб ташловчи муфталар орқали бўшатилади. Сўнгра ишчи муҳитнинг физик-кимёвий хоссаларига кўра мўлжалланадиган вақт оралиғида улар сув билан ювилади, кейин буғлантирилади. Бунинг учун иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг трубалар боғламига буғ линиясини улаш имкониятлари кўриб чиқилади. Бу линия қурилмалар ишчи режимда мустаҳкам бириктирилган бўлиши керак. Ювиш ва буғлатиш орқали икки мақсадга эришилади: портлаш ва ёнғиндан хавфсиз ёки заҳарли моддалардан ҳавфсиз ҳосил қилиш йўли билан қурилмани очишга тайёрлашга ва юзаларни чўкиндилардан тозалашга. Шуни назарда тутиш керакки, ювиш - бу трубалар ташқи юзасидан чўкиндиларни ажратиб олишнинг бирдан-бир мумкин бўлган усулидир. Шунинг учун иссиқлик алмашинув қурилмаларининг трубалараро бўшлиғини ювишга алоҳида эътибор қаратиш керак.

Қурилмаларни мумкин қадар буғ билан иситиладиган иссиқ сувда ювиш керак. Нефтни қайта ишлаш қурилмаларини иссиқ сув ва керосин аралашмаси билан ювиш амалга оширилмокда. Керосин нефт маҳсулотларини эритади, кокс ва бошқа механик аралашмалар эса аралашма оқими билан бирга чиқиб кетади. Агар труба бўшлиғига бир вақтнинг ўзида буғ ҳам юборилса, бундай ювишнинг самараси яна ҳам ортади. Керосинни ва иситишга кетадиган иссиқлик сарфини камайтириш мақсадида ишлатиб бўлинган аралашмани маълум сиғимга солинади ва ундаги чиқиндилар тиндирилади, сўнгра яна фойдаланилади. Ювувчи суюқлик сифатида 100-120°С гача иситилган соляр мойи ишлатилса ҳам бўлади.




11-расм. Иссиқлик алмашиниш қурилмаларини кимёвий тозалаш усули.

1-ювувчи суюқликни тиндирш учун сиғим; 2-иситкич; 3- деворли сиғим;

4-насос; 5- чўкмани чиқариш штуцери.
Юзалардаги чиқиндилар ва чўкиндилар керосин ёки соляр мойида яхши эримаса, у ҳолда махсус ингибиторлардан фойдаланиб, кислотали тозалаш қўлланилади. Улар труба ва қобиқ металлари интенсив коррозиясининг олдини олади. Одатда хлорид кислотасининг «уникол» ингибитори билан аралашмаси қўлланилади. Ювиш давомийлиги йиғилган тажрибага асосланиб, иссиқлик алмашиниш қурилмасининг ҳар бир гуруҳи учун чўкиндиларнинг физик- кимёвий хусусиятларига қараб аниқланади.

Иссиқлик алмашиниш қурилмаларини ювишни ифлосланиш даражасига кўра ва ювилаётган вақтдаги келадиган гидравлик қаршиликка кўра, биттадан ёки алоҳида участкалар бўйича амалга оширилади. Ҳамма иссиқлик алмашиниш қурилмаларини бир вақтда ювиш осонроқдир, бунинг учун ишлатилаётган трубалар боғламидан фойдаланилади.



Хулоса
Курс лойиҳа Нефтни сувсизлантириш ва тузсизлантириш тизимидаги кўп йўлли қобиқ трубали иссиқлик алмашиниш қурилмасини ҳисоблаш ва лойиҳалаш мавзусида бажарилди. Курс ишимни бажариш жараёнида куйидаги ишлар амалга оширилди:

  1. Ушбу берилган мавзу буйича берилган иссиклик алмашиниш жараён тулик урганилди;

  2. Иссиклик алмашиниш жараённи амалга оширувчи иссиклик алмашиниш курилмалар тахлил килинди;

  3. Топширикда берилган шартлар буйича икки йўлли трубали иссиклик алмашиниш курилманинг хисоб кисми бажарилди;

  4. Иссиқлик алмашлагичларни ишлатиш қоидалари урганилди.

Курс ишни бажаришдан максад махсус фанларни узлаштиришда хамда утилган мавзуларни янада мукаммал урганишга кумаклашади. Ушбу фан бизга ишлаб чикариш корхоналарида кулланилаётган жараёнларни бориши хамда уларни амалга оширувчи курилмаларни ишлаш принциплари, курилмаларда жараён давомида келиб чиккан носозликларини олдини олиш, бартараф этиш, ускуна ва курилмаларни хисоблаш усуллари каби билимларни берди.


Адабиётлар:

  1. Расчеты основных процессов и аппаратов нефтепереработки: Справочник / Под ред. Е.Н.Судакова. -М.: Химия, 2009.

  2. Сарданашвипи А,Г., Львова А.И. Примеры и задачи по технологии переработки нефти и газа. — М.: Химия, 2008.

  3. Смидович Е.В. Технология переработки нефти и газа: В 2 ч. Крекинг нефтяного сырья и переработка углеводородных газов.-М.: Химия, 2008.-Ч. 2.

  4. Справочник нефтепереработчика/ Под ред. Г.А.Ластовкина, Е.Д. Радченко и М.Г. Рудина. -Л.: Химия, 2006.

  5. Д. Исматов, Ш. Нуруллаев, С. Тиллаев, А.Икромов «Нефтни кайта ишлаш» – Тошкент.: “Ma’rifat – Madadkor”, 2002

  6. «Альбом технологических схем процессов переработки нефти и газа». под.ред. Б.И. Бондаренко. – М., «Химия», 2003

  7. Уильям Л. Леффлер.Переработка нефти. М.:Олимп-бизнес, 2009

Интернет ва ЗиёНет сайтлари

  1. http://www.ziyo.net

  2. http://www.chem.ru

  3. http://www.neftegaz.ru

  4. http://www.MAHP.ru

  5. www.Khimprom. Электронная версия журнала «Химия сегодня»; Россия.

  1. http://www.RKTM.ru



Download 1,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish