№
|
БЎЛИМЛАР НОМЛАНИШИ
|
бет
|
1
|
2
|
3
|
|
Кириш
|
|
1.
|
Иссиклик алмашиниш курилмалари тузилиши ва ишлаш принципи
|
|
1.1
| Қобиқ қувурли иссиқлик алмашлагичлар |
|
1.2
|
Сиртий ва барометрик конденсаторлар
|
|
2.
|
Жиҳозни тайёрлаш учун материаллар ва уларни танлаш
|
|
3
|
Хисоблаш кисми
|
|
4
|
Ташкилий қисм
Иссиқлик алмашиниш қурилмаларини ишлатиш
|
|
|
Хулоса
|
|
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
|
|
Кириш
Ўзбекистон мустақилликка эришгунга қадар нефть ва газни қайта ишлаш заводлари Олтиариқ (1906 й.), Фарғона (1958 й.) ва Муборак (1971 й.) газни қайта ишлаш заводлари қаторига 1997 йил августда ишга туширилган Бухоро нефт ва газконденсатини қайта ишлашга мўлжалланган завод ва 2001 йилда Шўртан газ кимё мажмуаси қўшилди. Умуман Ўзбекистондаги нефт ва газни қайта ишлаш соҳасини вужудга келишига назар солсак, 19 – аср охирида Фарғона водийсида очилган дастлабки конлар асосида1904-1906 йилларда Ўзбекистонда биринчи Олтиариқ нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилишидан бошланган. Завод асосан нефтни бирламчи қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги вақтдаги ишлаб чиқариш қуввати йилига 1.5 млн.тоннани ташкил этади:.
Махсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида 1958 йилда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Заводда нефтни бирламчи ва иккиламчи қайта ишлаш жараёнлари олиб борилади. Унинг ҳозирги вақтдаги ишлаб чиқариш қуввати йилига 5.5 млн. тонна нефт ва конденсатини қайта ишлашга мўлжалланган. Заводда шунингдек, йилига 500 минг тонна мой ишлаб чиқариш қуватига эга қурилмалари мавжуд. 1996 йил Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи чет эл илғор технологиялари (Япония) асосида қайта реконструкция қилинди. Ҳозирда заводда нефт махсулотларини 50 дан ортиқ хили ишлаб чиқарилади.
Респибликамизда нефтни қайта ишлаш билан биргаликда газни қайта ишлаш соҳасига ҳам катта эътибор берилди. 1971 йил декабрда Муборак газни қайта ишлаш заводи биринчи навбати ишга туширилди. Завод асосан халқ хўжалиги учун энг арзон ёқилги, табиий газ етиштириб беради. Заводнинг дастлабки қуввати йилига 5 млрд. м3 газни қайта ишлашдан бошланган. 1978-80 йилларда заводнинг иккинчи ва учинчи навбатлари ишга туширилиб, умумий қувват йилига 10 млрд. м3 ни ташкил этди. 1984 йил тўртинчи навбати ишга туширилди ва умумий қувват йилига 25 млрд. м3 ни ташкил этди.Ҳозирги вақтда умумий қувват йилига 30 млрд. м3 ни ташкил этади. Муборак газни қайта ишлаш заводи хомашё манбалари асосан юқори олтингугуртли (4,5-5,0%) Ўртабулоқ, Денгизкўл-Хаузак, Самантепа конлари ва кам олтингугуртли (0,08-0,3%) Култак, Зеварда, Памуқ, Алан газ конларидир. Заводнинг асосий маҳсулотлари табиий газ, техник олтингугурт, барқарорлаштирилган конденсат ва суюлтирилган газ ҳисобланади.
Истиқлол йилларига келиб, 1997 йилда газ конденсатини қайта ишлашга мўлжалланган чет эл илғор замонавий технологиялардан бири Фракция “Текнип” компанияси технологиясига кўра Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Заводнинг умумий қуввати йилига 2.5 млн. тонна нефт ва газ конденсати аралашмасини қайта ишлашга мўлжалланган. Заводда нефт ва газ конденсати аралашмасини бирламчи қайта ишлаш жараёнлари олиб борилади. Заводни асосий хомашё манбаи Кўкдумалоқ конларидан олинётган газконденсатлари ва олинадиган маҳсулотлари эса асосан суюлтирилган газ, юқори сифатли бензин навлари, керосин ва дизел ёқилғилари ҳисобланади.
Республикамизда нефт кимёси ва органик синтез моддалар олишни кўпайтириш мақсадида 17 феврал 1998 йил “Ўзбекнефтегаз” ва “АББ Луммус Глобал”(АҚШ), “АББ Соими”(Италия), “Нишо Иваи”, “Тойо инжиниринг”(Япония) компаниялари ўртасида газ кимё мажмуасини лойиҳалаш, қурилмаларни етказиш, ўрнатиш ва ишга тушириш бўйича шартнома имзоланди. 2001 йил охирида Шўртан газ кимё мажмуаси ишга туширилди ва 2002 йил 15 августидан биринчи ўзбек полиэтилени чиқарилди. Газ кимё мажмуаси умумий қуввати йилига 4,2 млрд. м3 табиий газни қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, қуйдаги маҳсулотлар олинади:
- донадор полиэтилен ( 125 минг.тонн.);
- суюлтирилган газ ( 137 минг.тонн.);
- газконденсати ( 103 минг.тонн.);
- донадор олтингугурт ( 4 минг.тонн.).
Шўртан газ кимё мажмуасида ишлаб чиқарилаётган барча полиэтилен маҳсулотлари экологик ва гигиеник сертификатларга эгадир. Завод махсулотларига 2005 йил Ҳалқаро ISO-9001 сифат сертификати берилди.
Ҳозирги вақтда Шўртан ГКМ маҳсулотларининг 70% и экспортга чиқарилмоқда. Яъни Овропа мамлакатлари (Италия, Голландия, Польша, Венгрия, Туркия), Осиё (Эрон, Покистон, Хитой), МДҲ давлатлари(Россия, Украина, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон) га экспорт қилинмоқда.
Ҳозирги вақтда Республикамизда ёқилги энергиясига бўлган талабни тўла қондиришда “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси асосий ўрин тутади. Компания 154 корхона ва ташкилотни ўз ичига олиб, улардан 87 таси акционерлик ҳамда 67 таси давлат корхоналаридир. “Ўзбекнефтегаз” тизимида 8 та йирик компания фаолият юритади: “Ўзгеонефтгаз қазиб чиқариш”, “Ўзнефтгазбурғалаш”, “Ўзгазнақлиё”, “Ўзнефтни қайта ишлаш”, “Ўзнефтмаҳсулот”, “Ўзнефтгазқурилиш” ва бошқалари нефт ва газ саноатида муҳим рол ўйновчи компаниялардир, яъни “Ўзнефтгазмаш”, “Ўзнефтгазҳимоятаъминот”, “Ўзнефтегазалоқа” , “Ўзташқинефтегаз”
Ҳозирда Республикамизда жахон сифат андозаларига мос келувчи тайёр нефт махсулотларини ташқи бозорга чиқариляпти.
1.Иссиклик алмашиниш курилмалари тузилиши ва ишлаш принципи
1.1.Қобиқ қувурли иссиқлик алмашиниш аппаратлари.
Бу турдаги иссиқлик алмашиниш қурилмалари қобиқ ичида жойлашган қувурлар тўпламидан ташкил топган бўлиб, умумий аппаратларнинг 80% ини шу турдаги қурилмалар ташкил қилади. Бунда қувурлар икки томондан қувур тўрига қотирилган бўлади, натижада қувурлар ташқи сирти, қобиқ ва қувур тўри билан чегараланган қувурлар орасидаги бўшлиқ ҳамда иссиқлик алмашиниш қувурларининг ички сирти ва иккита қопқоқ билан чегараланган қувурлар ички бўшлиғи юзага келади. Ушбу қурилмаларда иссиқлик қувурларнинг девори орқали узатилади. Қувурлар орасидаги бўшлиқдан асосан юзани ифлослантирмайдиган, чўкма ҳосил қилмайдиган иссиқлик ташувчилар юборилади. Қувурлар ички бўшлиғидан эса асосан иситилаётган ёки совитилаётган суюқлик юборилади. Иссиқлик ташувчиларнинг ҳаракат тезлигини ошириш ёки жараённи интенсивроқ олиб бориш мақсадида бу қурилмаларнинг иккала бўшлиғи ҳам кўп ҳолларда бир неча йўлли қилиб тайёрланади. Бир йўлли қобиқ-қувурли иссиқлик алмашиниш қурилмаси, қобиқ 1, қувур тўрлари 2, қувурлар 3, қопқоқ 4, иссиқлик ташувчилар кирадиган ва чиқадиган патрубкалар 5, 6, болт 7 ва прокладка 8 дан иборат (3- расм).
Иссиқлик ташувчиларнинг тезлигини ошириш мақсадида кўп йўлли иситкичлар ишлатилади. Бу иситкичларда суюқликнинг сарфи кам бўлганда уларнинг қувурлардаги тезлиги кичик бўлиб, натижада иссиқлик алмашиниш коэффициенти ҳам кам бўлади.
Кўп йўлли иситкичларда қувурларни секцияларга бўлиш учун ёки муҳитнинг ҳаракат йўлининг сонига қараб, иситкичнинг қопқоғи билан қувур тўрининг орасига кўндаланг тўсиқлар ўрнатилади. Бунда ҳар бир секциядаги қувурларнинг сони бир хил бўлиши керак. Кўп йўлли иситкичларда бир йўлли иситкичларга нисбатан муҳитларнинг тезлиги йўлларнинг сонига қараб пропорционал ўзгаради.
1- расм. Бир йўлли қобиқ қувурли иситкичлар:
1 – қобиқ; 2 – қувур тўрлари; 3 – қувурлар; 4 – қопқоқ; 5,6 – иссиқлик агентлари кирадиган ва чиқадиган штуцерлар; 7 – болт; 8 – қистирма.
2- расм. Кўп йўлли қобиқ қувурли иситкичлар:
1 – қобиқ; 2 – қувурлар; 3 – қопқоқ; 4 – кўндаланг тўсиқлар.
Саноатда 4-6 йўлли иситкичлар ишлатилади, чунки йўлларнинг сони ортиб бориши билан иситкичнинг гидравлик қаршилиги ортиб, қурилманинг конструкцияси мураккаблашади. Қобиқ-қувурли иситкичларда қобиқ билан қувурлар орасидаги температураларнинг фарқига қараб қувур ва қобиқнинг узайиши ҳар хил бўлади. Шунинг учун қобиқ қувурли иситкичлар конструкциясига кўра икки хил бўлади: 1) қўзғалмас тўрли иситкичлар; 2) компенсаторли иситкичлар.
Қўзғалмас тўрли иситкичларда иссиқлик таъсирида қувурлар ва қобиқ ҳар хил узаяди, шу сабабли бундай иситкичлар қувурлар ва қобиқ ўртасидаги температуралар фарқи катта бўлмаганда ( 50 0С гача) ишлатилади.
Қувурлар тўр пардаларга развальцовка, пайвандлаш, кавшарлаш ва сальниклар ёрдамида бириктирилади.
Кожух – қувурли қурилмаларда қувурлар тўр пардага асосан 3 хил усул билан жойлаштирилади (3 -расм):
а) тўғри олтибурчак қирралари бўйлаб;
б) концентрик айланалар бўйлаб;
в) квадратнинг томонлари бўйлаб.
3 - расм. Қувурларни қувур тўрларида жойлаштириш схемаси.
а – тенг ёнли учбурчак чўққиларида; б – квадрат чўққиларида; в – айлана бўйлаб.
Температуралар фарқи 500С дан катта бўлганда қувурлар ва қобиқнинг ҳар хил узайишини компенсациялаш мақсадида линзали компенсаторли (6- расм, а) ва U – симон қувурли (6-расм, б) ва сузувчан каллакли қобиқ қувурли иситкичлар ишлатилади.
Линзали компенсатор иситиш қувурлари ва қурилма девори ўртасидаги босим гача бўлганда ишлатилади.
U – симон қобиқ қувурли иситкичларда иссиқлик таъсирида қувурларнинг узайишидаги компенсацияни қувур қурилмаларининг ўзи бажаради.
6– расмда сузувчан каллакли қобиқ қувурли иситкич тасвирланган. Унда қувур тўрларидан бири қобиққа маҳкамланмаган бўлади, шунинг учун температура деформацияси натижасида қувурлар тўплами корпус ичида эркин қўзғала олади.
4 – расм. Температура юқори бўлганда қобиқ ва қувурларни узайтиришни ҳисобга олувчи қобиқ-қувурли иситкичлар:
а) линза компенсаторли; б) U - симон қувурли.
Иситкич қуйидагича ишлайди. Маҳсулот оқимларидан бири штуцер орқали тақсимлаш камерасига берилади, сўнгра қувурлар бўшлиғи орқали ўтиб, ҳаракатланадиган қувурлар тўри ва унинг қопқоғи ҳосил қилувчи камерага ўтади. Камерада ўз йўналишини ўзгартириб, қолган қувурлар орқали яна тақсимлаш камерасига қайтади. Бу камера текис тўсиқ ёрдамида икки қисмга бўлинган. Шундай тўсиқлар ёрдамида иситкични қувурлар бўшлиғи бўйича 2, 4 ва ундан ортиқ оқимларга ажратиш мумкин.
Иккинчи маҳсулот оқими қувурлараро бўшлиққа берилади, қувурларни ювиб, ундан чиқарилади. Бундай иситкичларнинг аксари қувурлараро бўшлиқ бўйича бир йўллидир. Суюқликнинг қувурлараро йўлини узайтириш учун, унда қалинлиги 5 мм бўлган кўндаланг тўсиқлар ўрнатилади. Тўсиқлар орасидаги масофа 0,2 м дан 50 dт гача қабул қилинади. Бу тўсиқлар шунингдек, қувурлар тўплами учун таянч вазифасини ҳам бажаради.
Қўзғалувчан каллакли иситкич ажралувчан бўлиб, қувурлар тўпламини корпусдан осон чиқариб олиш мумкин. Бу эса қувурларни тозалаш, кўрикдан ўтказиш ва таъмирлашни осонлаштиради.
5-расм. Cузувчи каллакли иссиқлик алмашиниш қурилмаси (бир йўлли).
1,2 – асос; 3 – сузувчи каллак; 4 – ҳаракатланувчи таянч.
Do'stlaringiz bilan baham: |