Халқ таълими вазирлигининг
2005 йил 19 февралдаги
29-сонли буйруғига илова
Халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларининг безатилишига қўйиладиган талаблар I. Муассасага кириш олди фасадини безашга қўйиладиган талаблар: 1. Муассаса пештахтаси: (Давлат герби ифодаланади, фон: ҳаво ранг; матн: зарҳал рангда, лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида давлат тилида ёзилади.)
Намуна: O’zbekiston Respublikasi
Xalq ta’limi vazirligi
Jizzax viloyati
Forish tumani
14-umumiy o’rta ta’lim maktabi
2. Муассаса пештахтасидаги рангларда “ХУШ КЕЛИБСИЗ” чақирики бўлади.
3. Муассасага кириш эшигининг чап томонида давлат байроғини кўгариш учун флагшток бўлади.
II. Муассасага кириш фойесини безашга қўйиладиган талаблар:
Давлат рамзлари ва Ўзбекистон Республикасининг харитаси ифодаланган панно.
Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури йўналишлари акс эттирилган стенд. Бунда қуйидаги ёзувлар акс этади:
2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурини амалга ошириш тадбирлари;
Умумтаълим мактаблари биноларини ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини тубдан янгилаш ва капитал реконструкция қилиш;
Мактабларни замонавий ўқув ва ўқув лаборатория ускуналари, компьютер техникаси, дарсликлар ва ўқув услубий материаллар билан жиҳозлаш;
Таълим стандартлари ва ўқув дастурларини такомиллаштириш;
Умумтаълим мактабларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, ўқитувчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш, улар меҳнатини рағбатлантиришни кучайтириш;
Умумтаълим мактаблари спорт базасини мустаҳкамлаш ва уларда спортни ривожлантириш.
3. Муассаса ҳаётидан лавҳалар стенди:
а) муассаса уставининг матни
б) дарс жадвали
в) дарсларга кириш-чиқиш жадвали (қўнғироқ жадвали)
г) буйруқ ва эълонлар тахтаси
д) тўгараклар жадвали
е) деворга осиладиган соат
ж) тегишли тарзда тасдиқланган мактабнинг штат жадвали
з) лавозимлари кўрсатилган ҳолда педагогик ва ишчи-хизматчиларнинг рўйхати
III. Муассаса фаоллар залининг безатилишига қўйиладиган талаблар: а) Фаоллар залининг деворлари доимий тарзда жиҳозланмайди
б) Саҳнага оддий сидирға рангдаги парда тутилади
в) Саҳна девори ва бошқа жойлар залда ўтказиладиган байрам, тадбир ва мажлисларнинг мавзусига қараб даврий равишда алмаштирилиб борилади.