Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети


КОЛЛЕКТИВЛАШТИРИШ ДАВРИДА ДЕҲҚОНЛАР ОММАСИНИНГ ҚАТАҒОН ҚИЛИНИШИ



Download 31,81 Mb.
bet15/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

4. КОЛЛЕКТИВЛАШТИРИШ ДАВРИДА ДЕҲҚОНЛАР ОММАСИНИНГ ҚАТАҒОН ҚИЛИНИШИ.
Режа
1. Коллективлаштириш ва унинг мохияти
2. Қулоқлаштириш ва унинг фожиалари
3. Сургун
Совет мустамлакачилиги даврининг фожеали, аламли, айтиш мумкинки, даҳшатли, қонли саҳифаларидан бири 30-йиллардаги сиёсий қатағон бўлиб, бу мудҳиш сиёсат ва амалиёт гирдобига аҳолининг бошқа қатламлари каби деҳқонлар оммасининг ҳам тортилиши бўлди.
Совет давлати амалда деҳқонлар билан фуқаровий уруш олиб борди. 20-йиллар охири ва 30-йиллар бошида олиб борилган бу уруш туфайли миллионлаб деҳқонлар оммаси сиёсий қатағон қилинди, қулоққа тортилди, отувга ҳукм этилди, узоқ, бегона юртларга мажбуран, зўравонлик билан бадарға қилинди. Ўрта Осиёдан «қулоқ хўжаликлари» Украинага, Шимолий Кавказ ўлкасига, Шимолий Қозоғистонга, Ўрта Осиёнинг ички, ўзлаштирилмаган, дашт, чўл зоналарига сургун қилинди. Улар бу «қулоқлар сургуни» далигида мислсиз оғир ва даҳшатли ҳаёт кечирдилар, чор Россияси давридаги крепостной деҳқонлардан ҳам бешбаттар фожеавий, қулларча тириклик қилишга маҳкум этилдилар. Мудҳиш учликларнинг ҳукми билан қамоқ жазосини олган «қулоқлар» собиққизил салтанатнинг барча худудларидаги ГУЛАГ лагерларига этап қилинган. Уларнинг кўпи ўша жойларда кафансиз, жанозасиз ўлиб кетдилар. 1937-1938 йиллардаги «катта террор» авжига минган даҳшатли дамларда эса ҳам сургун қилинганларнинг, ҳам лагерларда маҳбуслик азобини тортаётганларнинг бир қисми такроран қатағон қилинган, кўплари отиб юборилган. Тарихимизнинг бу ачинарли, қайғули, хасратли, армонли саҳифаси буюк Истиқлолимиз туфайли яратилмоқда.
Мазкур мавзуни тўлақонли, атрофлича тушуниш, билиш учун қуйидаги адабиётларни ўрганиш учун тавсия қиламиз:
1. Шамсутдинов Рустамбек. Ўзбекистонда Советларнинг қулоқлаштириш сиёсати ва унинг фожеали оқибатлари. «Шарқ», Тошкент, 2001, 172-261-бетлар;
2. Шамсутдинов Рустамбек. Қишлоқ фожеаси: жамоалаштириш, қулоқлаштириш, сургун. (Ўрта Осиё республикалари мисолида). «Шарқ», Тошкент, 2003, 345-524-бетлар;
3. Шамсутдинов Рустамбек. Шимолий Кавказ сургунидаги юртдошлар қисмати. «Шарқ», Тошкент, 2005, 241-256-бетлар;
4. Шимолий Қозоғистон сургунидаги юртдошлар қисмати. Р.Шамсутдинов, М.Акбарова. “Шарқ” Тошкент. 2009. — 222 бет).
5. Трагедия среднеазиатского кишлака: коллективизация, раскулачивание, ссылка. (1929-1955 гг. Документы и материалы). Том I-III. Под редакцией д.и.н проф. Д.А.Алимовой. Составители: Шамсутдинов Р.Т., Расулов Б.М. «Шарқ», 2006, Т3, стр. 7-167;
6. Тарихнинг ҳасратли саҳифалари. «Шарқ», 2006, 126-160, 186-191, 227-301-бетлар;

  1. Ватанимиз ўтмишидан. Андижон. 2007, 27-65, 95-103, 113-128, 157-171-бетлар.

Бу адабиётлар ва бир қатор илмий мақолаларда Ўзбекистонда коллективлаштириш, қулоққа тортиш ва сургун жараёнида қатағон қилинганларнинг фожеавий ҳаёти, қисмати, 1937-1938 йилларда яна такрор қатағон қилиниши тарихи ўз ифодасини топган.
Совет даврининг энг оғир ва ўткир воқеаларидан бири социализм қуришнинг уч қисмли (индустрлаштириш, коллективлаштириш, маданий инқилоб) дастурининг таркибий қисми бўлган коллективлаштиришдир. Бу дастурни бажара бориб мамлакат раҳбарияти қишлоқ хўжалигида туб ўзгаришлар қилишни мақсад қилиб олган.
Колхоз тузуми совет ҳокимиятининг бутун даври давомида қишлоқ хаётини, деҳқонлар турмушини, тақдирини мислсиз даражада ўзгартириб юборди, мамлакатни социалистик давлатга айлантиришда мухим роль ўйнади, совет режимининг оғир ва жиддий синовига бардош бера олди. Колхоз бутун бир мамлакатни ғалла билан, нон билан таъминлаб турди, ҳаттоки четга ғаллани экспорт қилишга ҳисса қўшди, Ўрта Осиё республикаларини мамлакатни пахта мустақиллигига эришиши учун катта хисса қўшишига имкон яратди.
Колхоз ва колхозчи деҳқонлар ўз кучини, якка, тарқоқ деҳқон хўжаликларидан афзалликларини намойиш этди. Колхоз индустрлаштиришни зарур ҳомашё ва озиқ-овқат билан таъминлаб турди, халқаро импералистик кучлар қуршовидаги совет давлатининг мудофавий қудратини оширишда, кўп миллионли армияни узлуксиз озиқ-овқат, кийим-кечак билан таъминлаб, фашистлар Германияси ва япон милитаристлари устидан қозонилган буюк ғалабага ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди, урушда вайрон бўлган халқ хўжалигининг тиклашда, урушда кўрилган зарарларни қоплашда, аҳолининг моддий аҳволини, турмуш шароитини яхшилашда муҳим ўрн эгаллади.
Коллективлаштириш ва унинг тарихи фақат зафарлар ва фанфарлардангина иборат бўлмай, унинг жиддий доғлари ҳам бўлганини эътироф этиш керак. Аммо улар ҳақида тушунарли қилиб айтиш, ёзиш, чин моҳиятини очиб бериш имкони совет даврида мумкин эмас эди. Коллективлаштиришни ўтказиш жуда катта жисмоний ва маънавий – руҳий йўқотишларга олиб келди. Коллективлаштириш жараёнида халққа нисбатан мислсиз катта кўламда қатағон сиёсати олиб борилди, қабул қилинган қарорларни хаётга тадбиқ этиш муддати, суръати ва услубларида қинғайишлар, бузилишлар юз берди. Энг муҳими коллективлаштириш вақт синовидан ўтиб келаётган қишлоқдаги хўжалик юритишнинг анъанвий тизимини бузиб, деҳқонни тўласинча давлатга қарам қилиб қўйди, хўжалик юритиш жараёнида ижодий иштирок этиш имкониятидан маҳрум қилди.
Коммунистик партия ва совет давлати ўз мақсадига эришиш учун коллективлаштириш жараёнида қатағон сиёсатини кенг қўллади. Моҳият эътибор билан коллективлаштириш қишлоқдаги озми-кўпми таъминланган, тадбиркорлик кўникмаларига эга бўлган, ўз қобилятларини деҳқончиликда намойиш этган одамларни ўртадан олиб ташлашга қаратилган эди. Совет ҳокимияти мамлакатни тез ва жадал суратларда озиқ-овқат билан таъминлаш, индустрлаштиришни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳомашёни етказиб бериш, саноатни ишчи кучи билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш ҳамда пахта мустақиллигига эришиш учун қишлоқдаги камбағал деҳқонларга суяниб иш олиб боришни кўзлаган.
Мустақиллик даврида Ўзбекистонда5 эълон қилинган асарларда коллективлаштиришда оммавий қатағон, қирғин усуллари, мажбурлаш, зўравонлик қилиш, қонунга хилоф иш тутиш, ноҳақдан қамоққа олишлар, концлагерларга ташлашлар, оммавий сургун қилишлар, сургун, меҳнат ва аҳлоқ тузатув лагерларида, қулоқлар посёлкаларида мислсиз азоб-уқубатлар гирдобида қолганлар тақдири очиқ-ойдин ёритилмоқда. Коллективлаштириш, қулоқлаштириш, сургун қилишдан юз минглаб одамлар азобланди, жабру жафо тортди, жисмонан йўқ қилинди, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик таназзулга учради, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида кучли бўҳрон юз берди. Аммо коллективлаштириш ва у билан боғлиқ ўтказилган қулоқлаштириш, сургун қилиш қанчалик салбий, фожиали оқибатларга олиб келган бўлмасин, бу сиёсатдан, яъни коллективлаштириш, қатағон сиёсатини ўтказишдан бошқа бир йўл тутиб бўлмаслиги асосланмоқда.
Қисқа муддат – 10-15 йил ичида вайрон қилинган мамлакат хўжалигини тиклаш, оғир индустрияни яратиш ва бу вазифани ҳар қандай шароитда, нима қилиб бўлса ҳам уддалаш керак эди. Акс ҳолда СССР мажақланиб, парчаланиб, ўнлаб хомашёвий мустамлакаларга бўлиб юборилиши мумкин эди. Ҳаётнинг ўзи коллективлаштириш сари тутган йўл нақадар тўғри эканлигини кўрсатди. Бордию бу иш 5-6 йил пайсалга солинганда Гитлер мамлакатни 2-3 ой ичидаёқ босиб олган бўларди.
Қатағоннинг ҳам олдини олиш мумкин эмасди. Чунки бутун куч ишлатиш органлари – ОГПУ, ГПУ сўнгра НКВДнинг барча тармоқлари, концлагерлар, армия, суд, прокуратура раҳбарлиги, халқаро сионистик, массончилик ташкилотлари билан тил бириктириб иш кўраётган халқ душманлари қўлида эди. Улар мамлакатнинг туб аҳолисига қарши ялпи қирғинни бошлаб юбориш учун қулай пайт, баҳона кутиб тургандилар. Сталин бошлиқ кичик бир гуруҳнинг ўзи қора кучларга қарши тура олмас, улар унинг ҳаётига ҳам хавф солиши мумкин эди. Шу боис Сталин ва унинг яқинлари ана шу кучлар билан вақтинчалик муроса қилишга мажбур эди.
Коллективлаштириш туфайли деҳқон хўжаликлари йириклаштирилди. Тарқоқ ва қолоқ майда товар деҳқон хўжалиги мамлакатнинг бутун иқтисодиётини орқага тортаётган, деҳқон эса ўз ерида эски примитив инвентарлардан фойдаланишга мажбур бўлаётган эди. Деҳқонлар машина ва тракторга эга бўлиб, қўриқ ерни кўтариб, ташландиқ ерларни ўзлаштириши кераклигини хаётнинг ўзи талаб этаётганди. Колхозларни маъмурий-буйруқбозлик, куч ишлатиш йўли билан қуриб бўлмаслигини, куч ишлатиш, зўравонлик қилиш коллективлаштириш ғоясини йўққа чиқариши мумкинлигини, коллективлаштиришни декретлаштириш, деҳқонларга нисбатан зўравонлик қилиш, номаъқул қўрқитишлар фақат душманларгагина кераклигини совет раҳбарияти билган эди. Бу ўринда Сталиннинг ўзларини “революционерлар” деб ҳисоблаганлар қишлоқ хўжалиги артелларини ташкил этиш ишини черковлардаги қўнғироқларни олиб ташлашдан бошлаётган ҳайбаракаллачиларни кескин танқид остига олганини эслаш жоиздир. Хатто Сталин деҳқон колхоздан қўрқмасин, уни колхоз нақадар афзал эканига ишонтириш керак, деҳқонни ўз ихтиёри билан колхозга киришига эришиш зарур, аммо бу жуда жиддий иш ва у маълум вақтни талаб қилади, бунда шошма-шошарликка йўл қўйиб бўлмайди, шу боис боши эсанкираганларнинг эсанкирашлардан холос бўлиши керак, деб чиққан эди.6
Ўзбекистонда ҳам коллективлаштиришни сунъий тезлаштириш ва бу борада “социалистик мусобақа”нинг ким ўзди “пойгасини” авж олдиришда ВКП(б) МКнинг 1930 йил 5 январдаги “Коллективлаштириш суръати ва колхоз қуришига ва давлат ёрдам бериш тадбирлари тўғрисида”ги қарори хал қилувчи ўрин тутди. Қарорда коллективлаштириш ўтказиладиган районлар уч гуруҳга бўлинди, қайси худудда қачон коллективлаштириш тугалланиши белгиланди. Ўзбекистон учинчи гуруҳга киритилди ва коллективлаштиришни 1933 йил баҳорида тугаллаши керак эди. Бироқ МК Сиёсий бюроси коллективлаштириш тажрибасини ўрганиб чиқиб Ўзбекистонда коллективлаштириш жуда секин ўтказилаётганини танқид остига олади. Бу марказнинг Ўрта Осиёдаги югурдак дастёри Ўрта Осиё бюроси учун айни муддао бўлди. Энди у коллективлаштириш ва бу билан боғлиқ қулоққа тортиш кампанияси сунъий тарзда жадаллаштириб юборди. Ўрта Осиё бюроси Ўзбекистон компартияси устидан ҳам ҳукумронлик қилар, унинг айтгани-айтган, дегани-деган эди. Буни Ўзбекистоннинг раҳбарлари бўлмиш Акмал Икромов, Файзулла Хўжаев, Йўлдош Охунбобоевларнинг коллективлаштириш, қулоққа тортиш ва сургун қилиш масаласига бўлган муносабатларида ҳам яққол кўриш мумкин.
Шундай қилиб, қулоқларни синф сифатида тугатиш асосида Ўзбекистонда советлар томонидан амалга оширилган коллективлаштириш натижалари ва оқибатлари нималардан иборат бўлган деган саволга куйидагиларни жавоб тарзда келтириш мумкин:

  • коллективлаштириш сиёсий жиҳатдан жуда катта муваққият эди. Сталин учун коллективлаштириш ҳато бўлмаган, у унинг учун буюк ғалаба ҳисобланган. Сиёсий ҳокимият мамлакат бўйича ўз қўлида ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий ҳокимиятни тўласинча монополиялаштириб олди. Коллективлаштириш тугалланганидан сўнг мамлакатнинг бутун иқтисодий ҳаёти марказлашган ҳолда совет раҳбарияти қўлига ўтди, барча фуқаролар давлатга сиёсий ва иқтисодий соҳаларида бутунлай қарам бўлиб қолди. Бир вақтнинг ўзида маънавий ҳаётнинг ўзи ҳам монополиялаштирилди. Бундан Ўзбекистон мустасно эмасди. Республикада советларнинг мустабид режими мустаҳкамланди. Республика партия ташкилоти марказ раҳбарлигида бутун ижтимоий-сиёсий, иқтисодий-маънавий ҳаётга партия монополиясини жорий эта олди, ўзбек миллий қишлоғи ҳаётида совет режимининг сиёсий, иқтисодий базаси мустаҳкамланди;

  • республиканинг туб ерли маҳаллий аҳолининг 80 фоизидан ортиғи эркин мулкчилик ва бозор иқтисодиёти муносабатлари шароитида қишлоқда яшар эди. Коллективлаштириш сиёсатининг амалга оширилиши натижасида эркин мулкчиликнинг ва бозор иқтисодиёти муносабатларининг ҳамма кўринишларига барҳам берилди. Хусусий мулкчилик батамом тугатилди. Унинг ўрнига социалистик мулкчилик деб аталган янги мулкчилик шакли жорий этилди. У икки кўринишда: давлат мулкчилиги ва коллектив мулкчилиги шаклида рўёбга чиқарилди. Бу мулк шакллари шакл-шамойили, ташқи кўриниши жиҳатидан бир-бирларидан фарқ қилса-да, моҳият-мазмуни жиҳатидан фарқли томонлари йўқ эди. Аслида коллектив хўжалиги ҳам давлат мулки ҳисобланарди.78 Умуман, коллективлаштириш ўзбек қишлоғи тарихий ривожланишининг соғлом жараёнларига тўсқинлик қилди. У деҳқонларнинг давлат томонидан асоратга солинишига олиб келди. Колхозларга зўрлик билан ҳайдаб кирилган деҳқонлар барча асосий фуқаролик ҳуқуқларидан ва аввало кўчиб юриш эркинлиги, касб фаолиятини танлаш ҳуқуқларидан маҳрум қилиндилар. 79;

  • коллективлаштириш сиёсатининг қишлоқда амалга оширилиши натижасида советлар ҳукумати инсон ва фуқароларнинг барча ҳуқуқ ва эркинларини оёқ-ости қилди ва уларни бундан маҳрум этди. Давлат ва коллектив хўжаликлари (совхоз ва колхоз)га уюшган қишлоқ фуқаролари ўз хусусий мулкларидан умуман маҳрум бўлдилар. Давлат ва коллектив хўжаликлари қадимги қулдорлик давлатларидаги бамисоли қулчилик плантацияларини эслатар эди. Бу хўжаликдаги фуқаролар оддий инсоний ҳуқуқлардан ҳам маҳрум эдилар. Оғир меҳнат эксплутацияси хотин қизлар ва ёш болаларни бир умрга майиб-мажруҳ қилди. Хўжаликларга ойлик тўланмас, меҳнат ҳақи ёзиларди холос. Улар асосан томорқа ҳисобидан кун кечирар эдилар. Арзимаган “гуноҳи” (ишга чиқмаганлиги, тирикчилик ташвишлари билан шуғулланганлиги) учун уларнинг томорқа ерлари тортиб олинар, оғир солиқлар солинар эди. Оғир кулфат ва жабр-зулмлардан қочиб кетмаслиги учун деҳқонларга паспорт бериш тартиби ўрнатилмади. Хуллас, мустамлакачилар идора усулининг бундай даҳшатли шаклини ҳатто чор Россияси ҳам ўйлаб топа олмаган эди;

  • коллективлаштириш натижасида мажбуран ташкил қилинган “колхоз-совхоз” тузуми ердан фойдаланишнинг яроқсиз шакли бўлиб, охир-оқибатда аграр ишлаб чиқаришни таназзулга олиб келди;

  • Ўзбекистонда ўзига тўқ ишни кўзини биладиган тадбиркор, мулкдор деҳқонлар қулоқлар сифатида тугатилди. Бу иш энг қўпол ва ваҳшийларча бир кўринишда амалга оширилдики уни сўз билан ифодалаш ниҳоятда мушкулдир;

  • коллективлаштириш чорвачиликка жуда катта зарар келтирди. 1928-1932 йилларда салкам 715 минг қорамол, салкам 160 минг бош от, 49 минг бош туя, 123 минг бош эшак ва хачир, бир неча юз минг бош қўй ва эчкилар камайиб кетди80;

коллективлаштиришнинг мақсадларидан бири СССРнинг пахта мустақиллигини таъминлаш ишига улкан ҳисса қўшиш эди. Шу мақсадда республикада пахта яккаҳокимлигининг ўрнатилиши бўлди. Ўша қулоқ қилиниб, Шимолий Кавказга, Украинага, Озарбайжонга, Қозоғистонга, Ўрта Осиёнинг ички худудларига сургун қилинган собиқ қулоқлар бу бегона юртларда пахта етиштириш билан машғул бўлдилар. Пахта мустақиллигига эришишда уларнинг ҳам хизмати катта бўлди.


Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish