Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети


Шермуҳаммадбек – бош қўмондон, ҳукумат раиси, амири лашкари ислом



Download 31,81 Mb.
bet13/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

1. Шермуҳаммадбек – бош қўмондон, ҳукумат раиси, амири лашкари ислом.
2. Нурмуҳаммадбек – ҳарбий қисмлар муфаттиши, ҳукумат раисининг вакили.
3. Муллажон Қори – ички ишлар вакили, милиция мудири.
4. Акбар Эшон – шайхулислом.
5. Абдусалом Қори – бош котиб, мирзабоши.
6. Назиржон – молия вакили.
7. Мулла Ҳожи Ниёзий – воқеанавис.
8. Тошмуҳаммадбек – миллий ҳукуматнинг Афғонистондаги вакили.
Шунингдек, ўн икки кишидан иборат бўлган маслаҳатчилар ҳайъати ҳам сайланди. Бундан ташқари, озод қилинган ва қилинажак минтақа, қишлоқ ва кентларга қози, амир ва элликбошилар тайинланди»20.
Бизнингча, Мадаминбек ва Шермуҳаммадбек раҳбарлигидаги бу муваққат ҳукуматларни 1917 йил ноябрида Қўқон шаҳрида ташкил топган Туркистон мухториятининг давомчилари сифатида қараш, бу ҳукуматларни Туркистон мухторияти тарихининг ажралмас қисми ва давомчиси сифатида тан олиш керак. Шу боис 1917 – 1920 йилларда фаолият кўрсатган Туркистон мухторияти, муваққат Фарғона ҳукумати ва Туркистон муваққат ҳукуматини бир тарихий жараённинг қонуний 3 босқичи деб қараш ва бу масалани комплекс тарзда, катта ва кенг режада тадқиқ этиш тарихшунослигимизнинг ҳозирги вақтдаги энг долзарб мавзуларидан биридир.

ЎРТА ОСИЁДА МИЛЛИЙ ДАВЛАТ ЧЕГАРАЛАШНИ ВА ЕР-СУВ ИСЛОҲОТИНИ ЎТКАЗИШ, ХОТИН-ҚИЗЛАР ОЗОДЛИГИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ДАВРИДАГИ ҚАТАҒОН.


РЕЖА:

  1. Миллий давлат чегараланиши давридаги қатағон

  2. 1926-1927 йилларда ер-сув ислохоти ўтказилишидаги қатағон

  3. Хужум” кампанияси ва динга қарши кураш давридаги қатағон

Совет ҳукумати ва Комфирқа Туркистонда «ленинча миллий сиёсат» ниқоби остида жаҳон тарихида кўрилмаган мафкура ва реакцион сиёсат олиб боргани, бу сиёсатнинг бош йўналиши «бўлиб ташла ҳукмронлик қил!» шиоридан иборат бўлиб, у азалдан, асрлар оша ягона ва бир бутун бўлган Туркистонни парчалаб юборишга қаратилган эди. Мавжуд Бухоро, Хоразм ва Туркистон республикалари негизида янги қўғирчоқ давлатлар Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон, Қорақалпоғистон республикаларини ташкил этишдан иборат «катта сиёсий ўйин» қилганликларини фош этиш орқали ана шу мафкура сиёсатга, амалиётга қарши турган. Ҳатто бетараф турганларни сиёсий қатағон домига тортиш амалга оширилгани талабаларга кенг ва батафсил таҳлил қилиб борилади.
1925-1929 йилларда Ўзбекистонда зўрлик билан ер-сув ислоҳоти ўтказилди. Жами бўлиб бутун Ўзбекистон бўйича ер-сув ислоҳоти натижасида 4801 та хўжалик қулоқ хўжалиги сифатида тугатилди, 23036 хўжаликнинг ортиқча ерлари тортиб олинди. Ер жамғармасига 474393 десятина ер қўшилди. Ерлар билан от-улов ва асбоб-ускуналар ҳам мусодара қилинди. Ер-сув ислоҳоти ҳам большевикларнинг навбатдаги сиёсий ўйини эди. Комфирқа ва советлар «босмачилик» ни тугатиш учун шу «босмачилик» нинг ижтимоий базаси бўлмиш қишлоқ аҳолисига нисбатан таъзйиқ-таъқиб ўтказиб, сунъий равишда қишлоқдаги социал зиддиятни кескинлаштирмоқчи, деҳқонлар эътиборини «босмачилик» қўллаб-қувватлашдан қайтариб, уларни бошқа муаммоларга дуч қилиб, ўзларини ўзлари билан овора бўлиб қолишига эришмоқчи бўлганлар. Шу тадбирни амалга ошириш чоғида ҳам қатағон қўлланилган.
Хотин-қизларни «озодликка чиқариш» баҳонасида 1927 йилда республикада «Ҳужум» ҳаракати бошланди. Бу борада маълум маънода ижобий ҳаракат юз берди. Бироқ уни ташкил этишдан бош мақсад реакцион эди. Бу ҳаракат маҳаллий халқларнинг асрлар оша тарихан шаклланган миллий анъана ва қадриятларини оёқ-ости қилди, хотин-қизларнинг аёллик шаъни, қадр-қиммати топталди.
«Хотин-қизлар озодлиги» учун кураш баҳонасида ислом динига қарши кураш авж олдирилди. Руҳониятга қарши қатағон қўлланилди. Ислом ва унга итоат этиш, исломий ҳаёт кечириш жиноят тарзида қаралди.
Улуғ адиб Чингиз Айтматов «Ҳужум» кампанияси ҳақида сўзлаб, бундай деган эди: «Афсуски, давлат томонидан ўтказилган» «Ҳужум» кампанияси ўша даврнинг оғир ҳолатларидан бири эди, дейиш камлик қилади. Бу инсониятга қарши қаратилган жиноят эди. Устига-устак, илоҳий олам қурилмасига қарши йўналтирилган жиноят эди. Худонинг барқарорлигини инкор этган муртадлар худонинг вазифасини ўз зиммаларига оладилар ва «янги одам яратамиз» деб, даҳшатли ўйин бошлайдилар. (Чингиз Айтматов. Қояда қолган кўз ёшлар. «Жаҳон адабиёти», 1997 й. 2-сон. 111-бет.)
Хуллас, совет ҳукумати ва комфирқа ислом дини тимсолида ўзининг ашаддий рақибини кўрди ва унга қарши муттасил ҳамда шавқатсиз кураш олиб борди. Дин ва руҳоният сиёсий қатағон объекти бўлиб қолганди.
Ўрта Осиёни миллий давлат чегаралаш даврида 1924 йили бу минтақа ҳудудини у ёки бу янги республика ва вилоятга, автоном республикага ўтказишдек ўта мураккаб мунозарали масалани тайёрлаш учун миллий комиссиялар тузилган. Бу комиссиялар баённомалари кўпинча “мутлақо махфий” тамға остида сақланган. Москва арҳивларида сақланаётган ана шу ҳужжатлар, материаллардан фойдаланиш имконияти юзага келди. Уларни айримларини келтирамиз: Туркистон Компартияси секретари И.М.Варейкиснинг 1924 йили 27-мартда И.В.Сталинга “Туркистондаги сиёсий вазият тўғрисида” хати. Унда ички ва гуруҳий курашни юмшатиш, Абдулла билан Усмонхон Эшонҳўжаев (ёшларнинг сўл гуруҳи) ўртасида келишув, муроса ўрнатилгани Сталинга ҳабар қилинган. Бу билан 1924 йили 26-мартда Сталиннинг хатига жавоб хам берилган.
Айни вақтда ўзбеклар билан қирғизлар (қозоқлар) ўртасида давлатда хукмрон миллат деб эътироф этилиши учун низо узлуксиз давом этаётгани хам қайд этилган. Миллий чегараланиш масаласида қирғизлар ягона Туркистонни мухтор областларга бўлиб юбориш учун ўзбеклар, туркманлар, қорақирғизлар, қисман Бухоро ўзбеклари эса Ўрта Осиёни партия маркази ва иқтисодий кенгаш қилиб республикаларга ажратиш учун курашганлиги маълум бўлмоқдалиги кўрсатилган. Босмачилик тор-мор этилгач аграр масала фавқулотда кун тартибига қўйилди. Бахорда Фарғонани айрим районларида аграр тартибсизлик юзага келди. Батрак ва чорикорлар бойлардан ерларни тортиб олишни талаб қилиб чиқдилар.
СССР Миллатлар иши халқ комиссари ўринбосари Г.И.Бройдо 1924 йили 4-июнда РКП(б) МК Ўрта Осиёда миллий худудий чегаралаш тўғрисидаги масала бўйича хат тақдим этилган.
Бу ҳужжатда миллий муносабатлар кескинлашиб кетгани, бунинг сабаби хусусий капиталнинг иқтисодий ва сиёсий хужуми, Туркистон шароитида эса ўзбек капиталининг хужуми юз бергани қайд этилган. Миллий масалада ўзбек миллатчилигининг туркман, тожик, қорақирғизларга қарши қаратилган, уни хохласа хохламаса барибир “рус” ҳўжаликлари қўллаб-қувватламоқда. Туркман ва ўзбекларда мудофаавий миллатчилик кучайиб бораётганига урғу берилган.
РКП(б) МК Сиёсий бюроси 1924 йил 4 февралда И.В.Сталин раислигидаги йиғилишда “Туркистон масалалари” (1924 йил 31 январдаги) масаласи кўриб чиқилади. Унда:
а) Туркистон Компартияси Марказий Комитетининг ўрт.Светловни Туркистондан чақириб олиб, РКП(б) МК ихтиёрига бериш;
б) Туркистон Компартияси МКнинг ўртоқ Хидиралиевни Москвада Туркистон ваколатхонасида ишлаш учун юбориш ҳақидаги қарори билан келишишга Туркистон Контрол Комиссиясининг қарори муносабати билан ўртоқ Хидиралиев масаласини шошилинч равишда Марказий Контрол комиссиясида кўриб чиқиш;
в) Розенблюмни Марказий Комитет ихтиёрига чақириб олиш, унинг ўрнига ВКП Туркистон бюроси раиси қилиб Ударовни тасдиқлашга қарор қилинади.
Туркистон компартияси Марказий Комитети вакилларининг ўрт.Рисқуловни Туркистондан чақириб олиш тўғрисидаги, Рисқуловга март ойи охиригача Туркистонда асосан адабий фаолият билан шуғулланиш ҳақидаги якдиллик билан қабул қилинган таклифга қарши эмаслигига қарор қилинди. Шарқ ишлари бўйича ишлаш учун Коммунистик Интернационал ижроия комитети ихтиёрига хизматга юборишни олдиндан ҳал қилиб қўймасликка қарор қилинди.
Ташкилий бюрога яқин орадаги Сиёсий бюро йиғилишида Марказкўмчи номзодини ёки масъул ходимлардан биронтасини Туркистонда доимий ишлаш учун мўлжаллаб қўйиш топширилди61.
* * *
РКП(б) МК Сиёсий бюроси 1924 йил 15 мартдаги йиғилишида “Англия тўғрисида. Англия билан музокаралар олиб борувчи вакиллик таркиби Тўғрисида”ги масалани кўриб чиқади. Шундай қарор қилинади: “1-а. а) Англия билан музокара олиб борувчи вакиллик раиси – ўрт.Роковский, вакиллик аъзолари – Томский, Литвинов, Стомоняков, Шверник, Шейнман, Преображенский, Родченко, Хидиралиев ва темирйўлчилардан вакил (ўрт.Томский ва Андреевларга тезлик билан темирйўлчилардан вакилни тақдим қилиш ва Сиёсий бюро аъзоларидан сўраш йўли билан тасдиқлаш учун тақдим этиш топширилсин) таркибида тасдиқлансин.”
МК котиби В.Молотов
Ҳужжат 1924 йил 15 мартда Тошкентга, Марказий комитет 5379/с номер билан Ўрта Осиё бюросига юборилган27.
* * *
РКП(б) МК котиби И.Сталин имзолаган Сиёсий бюронинг 1924 йил 5 апрелдаги йиғилиши қарори Абдулла Раҳимбоевга, Я.Э.Рудзутакка “Ўрта Осиё бюросига, Бухоро Компартияси МКга, Хоразм Компартияси МКга, Туркистон Компартияси МКга юборилган. Қарорда А.Раҳимбоев Туркистон, Бухоро ва Хоразмда миллий республикалар тузиш тўғрисида маъруза қилгани ва маъруза маълумот учун қабул қилингани қайд этилган.
б) принцип жиҳатдан ўрт.Раҳимбоев таклифларига қаршилик йўқлиги қайд этилган.
в) масалани ҳал этиш март ойи охирига қолдирилсин, Туркистон, Бухоро ва Хоразм делегацияларига (РКП съездига) съездга мазкур масала бўйича материалларни олиб келиш ва Ўрта Осиё бюроси раиси ўртоқ Рудзутакга, Сиёсий бюро аъзоларига юборишни, географик хариталар билан таъминлаш вазифаси юклатилсин83”.
* * *
Каганович, Молотов, Рудзутак, Ташкилий бюро, Ўрта Осиё бюроси, Марказий комитет Сиёсий бюросининг 1924 йил 17 апрелдаги йиғилишининг 85-сони баённомасидан қуйидаги кўчирма йўллансин;



Эшитилади:

Қарор қилдик:

Ўртоқ Раҳимбоев ва Эшонхўжаевлар тўғрисида. 14/ IV - № 8, 12-банд.

Ташкилий бюронинг (21 мартдаги 81, 17 бандлари) қарорига ўзгартириш асносида Раҳимбоев ва Эшонхўжаев ўртоқлар Туркистон Компартияси МК котиблари лавозимида қолдирилсин

МК Секретари И.Сталин
Муҳр Ўрта Осиё бюроси йиғилишига
29. IV. имзо94
* * *
РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси 1924 йил 28 апрелда Туркистон, Бухоро, Хоразм республикалари вакиллари иштирокида Ўрта Осиёда миллий давлат чегараланиши билан боғлиқ масалаларни тахминан ишлаб чиқиш учун Марказий Комиссия ташкил этди. Унинг таркибига О.Я.Карклин (раис), Абдулла Раҳимбоев, Қайғусиз Отабоев, Султонбек Хўжанов, Абдуқодир Муҳитдинов, Н.Одинаев, Т.Рикунов, Қори Йўлдош Пўлатов, И.И.Межлаук ва Юсуп Абдраҳмоновлар кирган. Шунингдек, ўзбек, қозоқ ва туркман кичик (ёрдамчи) комиссиялар тузилди.
Ўзбек кичик (ёрдамчи) комиссия — Абдулла Раҳимбоев (раис), Рустам Исломов, Усмонхон Эшонҳўжаев, Абдуқодир Муҳитдинов ва Қори Йўлдош Пўлатовлардан иборат тузилди.
Қирғиз (қозоқ) кичик (ёрдамчи) комиссия — Султонбек Ҳўжанов (раис), Н.Одинаев, Санжарбек Асфандиёров ва Юсуп Абдраҳмоновлардан иборат ташкил бўлди.
Туркман кичик (ёрдамчи) комиссия — Қайғусиз Отабоев (раис), Недирбой Ойтаков ва Сохат Муродовлардан иборат бўлган. Бу ёрдамчи комиссияларга ишни 1924 йил 9 майгача тугаллаш ва материалларни миллий чегаралаш бўйича марказий комиссияга тақдим этиш вазифаси юклатилди.
* * *
1924 йил 10 майда Ўрта Осиёда миллий чегаралаш бўйича ўзбек кичик комиссиясининг йиғилиши бўлиб, унда Абдулла Раҳимбоев, Рустам Исломов, Файзулла Хўжаев, Абдуқодир Муҳитдинов, Қори Йўлдош Пўлатов, Раджабова ва Усмонхон Эшонхўжаевлар иштирок этдилар.
“Мустақил Ўзбекистон совет социалистик республикасини ташкил этиш тўғрисида”ги масала муҳокама этилиб, шундай қарор қабул қилинади:
1. Мустақил Ўзбек Совет Социалистик Республикаси: 1. Фарғона области, кўпчиликни ташкил этган қорақирғиз аҳолиси жойлашган районлардан ташқари, 2. Бухоро Халқ Совет Республикаси Амударё сўл соҳили (Чоржўй ва Карки вилоятлари)дан ташқари, 3 Сирдарё области ўзбек аҳолиси жойлашган Тошкент шаҳри, Тошкент ва Мирзачўл икки уезди қўшилиб, 4. Самарқанд области Жиззах уездининг бешта кўчманчи волостларидан ташқари, 5. Хоразм Совет Социалистик Республикаси туркман ва қорақалпоқ аҳолиси жойлашган районлардан ташқари таркибда ташкил этилсин.
2. Мустақил Ўзбек Совет Социалистик Республикаси Украина Социалистик Республикаси каби Совет Социалистик Республикалар Иттифоқига кириши сўзсиз зарур деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон ССР таркибида Помир, Самарқанд областида Матчи, Бухоро Халқ Совет Республикасида Гарм, Дарвоз ва Қулоб районларидан Тожик мухтор области ташкил этилсин.
4. Еттисув, Фарғона ва Сирдарё областлари районларидаги кўпчиликни ташкил этган қорақирғиз аҳолисидан Мухтор қорақирғиз области ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.
Зикр этилган областларни Ўзбекистон ёки Қирғизистон республикасига ёки РСФСР таркибига кириш ёки кирмаслик тўғрисидаги масалани ҳал этиш ҳуқуқи қорақирғизларнинг ўзларига берилсин.
5. Бухоро Компартияси Марказий Комитети ишлаб чиққан Ўзбек ва Туркман Совет Социалистик Республикаларини иқтисодий жиҳатдан бирлаштириш зарур деган фикрга асосланиш зарур деб ҳисоблансин.
1924 йил 11 майда РКП(б) МК Ўрта Осиё бюроси комиссияси Ўрта Осиё республикаларини миллий чегаралаш бўйича ўзбек, қирғиз ва туркман кичик (ёрдамчи) комиссиялар маърузаларини тинглаб чиққан105”.
* * *
ЎРТОҚ ЗЕЛЕНСКИЙГА
Хоразм ўзбеклари ва туркманлари ўртасидаги чегарани бўлиш бўйича гарчанд Тошҳовуз туркманлар ихтиёрида қолдирилган бўлса-да, мен ўз фикримда қолиб, Тошҳовуз ва унинг атрофларида ўзбеклар яшамоқда. Ҳозир Тошҳовуз Туркманистоннинг область марказидир. Гарчанд унда яшаётганларнинг аксарияти ўзбеклардир. Бу ўзбеклар Туркманистон таркибида бўлишдан норозидир ва Туркманистон уларнинг ишларига аҳамият бермаётганидан қўрқмоқдалар.
Икки ой аввал туркман босмачилари ўзбекларга қарашли 410 қўйни ҳайдаб олиб кетишган ва 7 кишини асир олишган, улардан 4 киши ўлдирилган, қолган 3 таси қочиб кетган. Бу масала бўйича Хоразм ҳукумати Туркман областига ўзбекларнинг ана шу 410 қўйини қайтариб беришни талаб этган, аммо бу талаб ижро этилмаган. Бу содир бўлган фактдир ва бундай ҳолатлар кўпдир.
Ана шу фактлар туфайли ҳам Тошҳовуз шаҳрини туркманларга берилиши шаҳар ўзбекларинигина эмас, бошқаларнинг ҳам норозилигини келтириб чиқармоқда. Ўзбеклар ва туркманлар ўртасида юзага келган бу ҳолатдан Марказ (Москва) бохабар эди. Ғазоват шаҳри Туркманистонга яқиндир ва ҳатто унинг атрофларида ҳам туркманлар яшайди, бироқ нимагадир бу шаҳар Туркманистонга берилмаган.
Яқинда Ниёзбахши тарафдорлари ғазовотлик ўзбекларни талон-тарож қилдилар, ўзбеклар уларнинг бу қилмишларига кучли норозилик билдирдилар, шундан кейин ўзбеклар даъволарини қондириб ғазовотлик ўзбекларга 400 бош мол тўладилар ва шу тариқа улар тинчлантириб қўйилди. Тошҳовузда ҳам Ғазовотда юз берган воқеа такрорланиши мумкин. Менинг фикримча, Тошҳовуз учун овоз бериш нотўғри бўлган, чунки овоз берувчилар, афтидан, Тошҳовуздаги ўзбекларнинг ҳақиқий аҳволидан таниш бўлмаган ва ҳатто овоз берувчилар агар ўзбеклар билан туркманлар ўртасида хайрихоҳ бўлганида барчалари Тошҳовузни Туркманистонга бериш учун овоз бермаган бўлар эди.
Балким ўртоқлар Тошҳовузга овоз берганларида ўзбеклар учун фойдали бўлади, деган бошқа ҳолатни назарда тутган бўлсалар керак. Аммо менинг нуқтаи назарим бўйича уларнинг барчаси Тошҳовузнинг умумий аҳволидан тўласинча таниш эмаслар.
30/8-24 г. №-12. Султон Қори. имзо116
* * *
Туркистон Компартиясининг VII-VIII съездлари оралиғида “ўнглар” билан “сўллар” ўзаро курашини юқори даражага кўтаришга уринади, яъни Марказнинг ва унинг ўлкадаги дастёр, ваколатли органи бўлмиш РКП(б) МК Ўрта Осиё бюросининг фаолияти билан маҳаллий миллат орасидан чиққан масъул ходимлар ўртасида ихтилофлар келтириб чиқарилади. Уларни бир-бирларига қарши гиж-гижлаш, ниқобланган фитначилик сиёсати олиб борилади. Бу кураш кўпинча миллатчилик ва уруғчилик муносабатлари заминида юзага келаётгандек кўринарди127.
Миллий кадрлар нуфузини тушириш, улар сафини бўлиб юбориш, бузиш, бир-бирларига гиж-гижлаш, шу асосда уларни раҳбарлик лавозимларидан маҳрум қилиш, Марказнинг “йўл-йўриқлари” билан иш тутмаганларнинг “танобини тортиб қўйиш” каби мудҳиш ишлар Компартия ва советларнинг минтақадаги “дастёр”, “югурдак” органлари — Турккомиссия, Туркбюро, Ўрта Осиё бюроси ва уларнинг раҳбарлари ҳамда аъзоларининг фаолияти марказида бўлган. Марказ ва унинг Ўрта Осиёдаги ваколатли органларининг тазйиқ-таъқиби, босими, фитнаси билан кўплаб миллий кадрларимиз оғир аҳволга тушиб қолган эди. Айни вақтда маҳаллий раҳбарларимиз ҳам тажрибасиз, хато ва нуқсонларга эга эди. Бундан У.Эшонхўжаев ҳам мустасно эмас эди.
Усмонхон Эшонхўжаев, Ханиф Бурнашев, Раҳим Иноғомовлар 1924 йил 5 сентябрда партия бош котиби И.В.Сталин номига хат йўллаб, унда Туркистон партия ташкилотида юзага келган салбий, оғир вазиятни, айрим миллий ходим, раҳбарларга қарши ноҳақ тазйиқлар бўлаётганини хабар қилишган. Айниқса, миллий кадрлар ҳеч асоссиз раҳбарлик лавозимларидан бўшатилаётгани ҳам кўрсатилганди. Масалан, Свердлов номидаги уч йиллик коммунистик университетни битирган Раҳим Иноғомов ва Маннон Рамз ўзбек тилида чиқаётган “Туркистон” газетаси муҳаррирлигидан деярли ҳеч қандай асоссиз ишдан олинади ва унинг ўрнига ўзбек бўлмаган, либерал кайфиятдаги, журналистик тайёргарлиги йўқ Исмоилзода қўйилади. 1924 йил май ойида Фарғона вилояти партия қўмитаси масъул котиблигига бир овоздан сайланган Абдулла Каримов уч ойдан сўнг Абдулла Раҳимбоевнинг мутлақо қаршилигига қарамасдан, Исломовнинг саъй-ҳаракати билан ўз лавозимидан ҳеч асоссиз бўшатилади.
Ёт партиявий оқимга хайрихоҳ бўлганликда шубҳаланган Андижон ва Қўқон уезд-шаҳар партия комитетларини ҳам яқин кунларда тарқатиб юбориш мўлжалланаётгани, бунга ўхшаш барча ишлар оммага мутлақо билдирилмай, пинҳона, маъмурий-буйруқбозлик усулида амалга оширилаётгани ҳам маълум қилинади. Ҳар қандай қуйи ва оммавий ишлар шафқатсизлик билан “раҳбар ташкилотлар” томонидан тазйиқ остига олиниб, шубҳали, ноқонуний текширувлар ғалвиридан ўтказилаётгани ҳам хатда очиб берилганди: “Биз учун ана шундай “Исломов” режими ва ишлаш шароити яратилган. Қисқа қилиб айтганда, ҳамма нарса партиявий оқимни “йўқ қилишга” қаратилган. Расмий гуруҳ вакили Исломов масалани “ё биз, ё улар” тарзида қўймоқда. Аммо бу “расмий гуруҳ”нинг ўзи қандай ишламоқда? Масалани ойдинлаштириш учун бу жиҳатдан ҳам қараб чиқамиз. Биринчидан, шуни айтиш керакки, VIII съезддан бери ўтган вақт ичида138 Туркистон Компартияси фаолиятида ҳеч қандай партиявий, ҳеч қандай хўжалик ишлари билан шуғулланиш ўрнига Ўзбекистон Республикаси Халқ Комиссарлари Совети раиси лавозимига номзодлари кўрсатилган Хидиралиев ва Файзулла Хўжаевни ўз рақиби сифатида билиб, уларга қарши кураш олиб бормоқда. Учинчидан, Ўзбекистон Компартияси Марказий Комитети аппаратида Исломов учун йўл тозаланмоқда, борди-ю, Халқ Комиссарлари Совети раислиги лавозимига Файзулла Хўжаев номзоди ўз салмоғи ва салоҳияти билан Исломов номзоди устидан устун келиб қолгудек бўлса, А.Раҳимбоев номзодини кўрсатиш мўлжалланмоқда. Тўртинчидан, “янги шахслар танлови” сиёсатини характерлаш учун икки-уч далил келтирамиз: а) Тошкент Эски шаҳар ижроқўми раислигига иккиюзламачи, патриархатчи ва деярли реакцион тип, собиқ мануфактура савдогари, Эски шаҳар партия ташкилотида омманинг ўз ташаббуси билан икки марта партиядан ўчирилган Иноятов тайинланди. Иноятов кустар — ҳунармандлар орасида обрў қозониш учун солиққа қарши, давлатга қарши иш олиб бормоқда, умумий йиғилишларда молия вазирлиги номидан гапириб, барча усталарни солиқдан озод қиламан, деган сафсаталар тарқатмоқда. Айни вақтда эса Ижроқўмнинг собиқ раиси ўртоқ Рамз ва бошқа жуда ҳам қимматли ходимлар ишсиз юрибди ва Помирга сургун қилинмоқда (Ўртоқ Рамзни ўртоқ Раҳимбоев жуда яхши билади ва юксак қадрлайди).

Download 31,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish