Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Бобур номидаги Андижон Давлат университети



Download 31,81 Mb.
bet17/94
Sana25.02.2022
Hajmi31,81 Mb.
#275420
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   94
Bog'liq
Қатоғонлик сиёсати бакалавр

Носирхонтўра Саид Камолхонтўраев 65 ёшда, Косон райони, Косон шаҳридан, тожик, ЎзССР фуқароси, ер-сув ислохотида хўжалиги тугатилган, таниқли мударрис, Феврал революциясидан Октябр революциясигача бўлган даврда Наманган шаҳар Думаси аъзоси, аксилинқилобий Қўқон Муҳторияти ҳукуматининг собиқ вазири, Наманган диний бошқармасининг собиқ раиси, уйланган(хотини 4 та). ОГПУ Коллегияси қарори бўйича антисовет фаолияти учун 1925 йилдан 1928 йилгача сургунда бўлган:

а) 1929 йил ўрталаридан аввал ҳаракатда бўлган босмачилар тўдаларини фаоллаштириш бўйича фаол аксилинқилобий иш олиб борган, ўзининг вазифаси қилиб босмачилик фаолияти базасида Фарғона водийсида совет ҳокимиятини ағдариш мақсадида исёнчилик ҳаракатини ривожлантириш вазифасини қўйган,
б) шу мақсадларда Истамбек, Дадабой, Мадумар ва бошқа босмачилар қўрбошиларини жалб этган, улар билан маҳсус кенгашларда босмачилик фаолиятига раҳбарлик қилишни ўз зиммасига олган ва босмачилик ҳаракатининг синфий-сиёсий вазифаларини аниқ белгилаб олган: Совет ҳокимиятининг қишлоқдаги таянч нуқталарини тугатган, кооперация ва давлат савдосига моддий зарба берган ва қишлоқ фаоллари ва коммунистларидан ўч олган,
в) бевосита фаол босмачилик ҳаракати бошланишидан олдин анча яхши шароитлар яратиш мақсадида шахсан ўз агентураси орқали қатор районлардаги аксилинқилобчиларга мурожатлар ёзган ва тарқатган, аҳолини совет ҳокимиятига қарши курашга даъват қилувчи хитобномалар тарқатгани,
г) 1929 йил сентябр-октябр ойлари давомида Фарғона водийсида босмачи тўдалар ҳаракатига раҳбарлик қилган ва шахсан ўзи Косон шаҳрига ҳужум қилган. Натижада қатор совет ва жамоат ташкилотлари яксон қилинган,
д) 1929 йил октябрида ҳаракатдаги босмачи тўдалар тор-мор этилганидан сўнг яширин ҳолатга ўтади ва 30 йил июнигача Истанбек ва Отантой Сотилганов босмачи қўрбошилар билан биргаликда аксилинқилобий ташкилотнинг кенг тармоғини яратадилар, унинг олдига совет ҳокимиятини йўқ қилиш унинг ўрнига имом Амир бошчилигида мусулмон теократик давлат тузиш учун ҳаракат қилган,
е) аксилинқилобий ташкилотнинг раҳбари ва ғоявий илхомчиси сифатида шахсан ўзи аксилинқилобий ташкилотга аъзоларни ёллаган, бундай ёллашнинг йўл-йўриқлари, услубини кўрсатган, аксилинқилобий ташкилотнинг дастурини ёзган, унинг мақсад ва вазифаларини аниқ белгилаб берган,
ж) босмачилар қўрбошиси Истамбек ва собиқ офицер Гумбин билан ҳамкорликда интервенцияга умид қилган ҳолда қўзғолоннинг батафсил режасини ишлаб чиққан ва қўзғолонни 1930 йил майида бошлашни белгилаган,
з) собиқ офицерларни қўзғолончилар отрядларини ҳарбий мутахассислар ва ўқ-дори билан таъминлаш учун ўқ-дориларни тайёрлаш бўйича усталарни ёллашни Игнат Гумбинга топширган,
и) қўзғолончиларга ёрдам кўрсатиш тўғрисида музокара олиб бориш учун Полшага вакил юборишни тайёрлаган ва бу мақсад учун пул маблағлари тўплаган,
к) аксилинқилобий ташкилотнинг гуруҳ ва ячейкалари тор-мор этилганидан сўнг Андижон округидан қочган. Аксилинқилобий фаолиятни янгилаш мақсадида 1930 йил июль ўртасида Қашқар чегарасидаги босмачилар қўрбошиси Жонибек қози ҳузурига йўл олган.
Яъни ЎзССР Жиноят Кодексининг 58-67 моддалари, РСФСР Жиноят Кодексининг 58-2, 58-11 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганлиги кўрсатилган, ўз айбларини қисман тан олган.
Гумбин, Самиулла Сафиуллаев, Мамажон Умаралиев, Саъдулла Масудов, Тожибой Йўлдашев, Абдулахад Нишонбоев, Мансурбой Шерғозиев, Исроилхўжа Саримсоқхўжаев, Отантой Сотилганов, Эшон Дадахон Носирхонов, Дадабой қўрбоши, Мадумар қўрбоши, Мирвали қўрбоши, мулла Фозил Бўлматов, Аббосхон Азизхўжаевларнинг кўрсатмалари билан фош этилган.


  1. Download 31,81 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish