ФАРҒОНА ИҚТИСОДИЙ РАЙОНИ
Бу иқтисодий район маъмурий жиҳатдан Фарғона водийси табиий географик районининг Ўзбекистон қисмини ўз ичига олади. Унга Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари кириб, жами 18,5 минг км² ёки республика умумий майдонининг 4,1 фоизини ташкил қилади.
Кўриниб турибдики, район ҳудуди анча кичик, у Самарканд ёки Тошкент вилоятларидан бироз каттароқ, Жиззах ёки Сурхондарё вилоятларига сал яқинроқ. Бу ерда, 2014-йил маълумотларига кўра, 8284,0 минг киши аҳоли яшайди (республикага нисбатан 28,5 %). Нисбий кўрсаткичларда Фарғона иқтисодий районининг майдони унинг аҳолисидан 7 марта кўп. Демак, аҳоли зичлиги ҳам шунча миқдорда юқори.
Район табиий ресурсларга бой эмас, унда меҳнат ресурслари кўпроқ,
холос. Бинобарин, водий учлиги, яъни табиати, аҳолиси, хўжалигини пирамида шаклида тасвирланса, унинг биринчи қавати (табиати) ниҳоятда
нозик, иккинчи қавати, яъни демографик вазияти ёки юки вазмин, хўжалиги эса ўртача. Шу боис, айтиш мумкинки, Фарғона иқтисодий районида антропоген босимнинг ниҳоятда юқорилиги, ер ва сув ресурсларининг чекланганлиги бу ҳудуднинг энг муҳим географик хусусиятларини белгилаб беради.
Фарғона иқтисодий райони Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулотининг 17,5 фоизини, саноатини 23,9 %, қишлоқ хўжалик маҳсулотининг 26,1 фоизини таъминлайди; пуллик хизматларда унинг улуши 24,6 %, чакана савдода 22,8 %, ташки савдо айланмасида - 16,0 %
(2013 й.). Район мамлакатимиз ҳудудий меҳнат тақсимотида қишлоқ хўжалиги, хусусан, пахта ва пилла, мева ва узум, саноатида эса автомобилсозлик, тўқимачилик, кимё ва нефть кимёсига ихтисослашган.
Географик ўрни, сиёсий географик вазияти трансчегаравий бўлганлиги сабабли, бу ерда ички транспорт инфратузилмаси анча ривожланган.
Минтақанинг алока йўллари Тожикистон Республикасинииг Сўғд,
Қирғизистон Республикасинииг Боткен, Жалолобод ва Ўш вилоятлари
билан боғланган.
Умуман олганда, район ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг заиф томонлари унинг ижобий, яъни кучли томонларига нисбатан устунлик қилади; унинг табиий ресурсларга бой эмаслиги, анклав иқтисодий ва сиёсий географик урни (у фақат тор масофада Ўзбекистоннинг – Тошкент вилояти билан чегарадош) районнинг заиф томонлари ҳисобланади.
Ижобий (кучли) томони эса асосан меҳнат ресурсларининг кўплигидадир. Ички таркибда ҳудуди буйича энг каттаси Наманган вилояти, иқтисодий салоҳият Андижонда, демографик салоҳият Фарғона вилоятида юқори. Айни вақтда, нафақат иқтисодий районда, балки республикамизда ҳам Наманган вилояти нисбатан суст ривожланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |