Ҳожихон Қаноатов – 37 ёшда, Янгиқўрғон райони, Кушан қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, эшоннинг ўғли, уйланган, уйи бор, судланмаган,
а) Носирхонтўра ва Истамбекларнинг босмачи қўзғолончи ташкилотининг Кушан ячейкаси аъзоси бўлган,
б) Носирхонтўранинг босмачи қўзғолончи ташкилоти раҳбарларининг алоқачиси ҳамда, босмачи қўзғолончи ташкилотига янги аъзоларни ёллаш бўйича маҳсус топшириқларни етказган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
Айбига иқрор бўлган.
Абдужалил Маматшоев – 32 ёшда, Янгиқўрғон райони, Кушон қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, ўртаҳол деҳқон, чаласавод, оилали, “халта кўйлак”, судланмаган,
а) босмачилик ташкилотининг аъзоси ва Кушон ячейкаси раҳбарларидан бири,
б) қўзғолончи отрядларга ташкилот аъзолари ва аскарлар ёллаган, ўзи ёллаган йигитлардан иборат бешликни шаҳсан ўзи бошқарган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
Айбига иқрор бўлган.
Мулла Фозил Бобомуҳаммедов – 28 ёшда, Наманган райони, Ляскидон, Уйчи қишлоғидан, “халта кўйнак”, саводли, мулдорлиги жиҳатидан ўртахол, оилали, судланмаган,
а) босмачи ташкилот аъзоси, Носирхонтўранинг бошқа ячейкалар и билан алоқа қилиш бўйича маҳсус топшириқларни бажарган,
б) ташкилотнинг Уйчи ячейкаси бошлиқларидан ва янги аъзоларни жалб қилувчилардн биридир,
в) Носирхонтўранинг Мирзаравот қишлоғидалигида Каиай пахта жамиятида ўғрилик содир этиши учун аввалдан тайёрланган 6 та йигитни олиб борган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
Айбларига иқрор бўлган.
Хўжамберди Мадаминов – 56 ёшда, Наманган райони, Қизилқияқ қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, боғбон, оилали, судланмаган,
Босмачи қўзғолончи ташкилотнинг аъзоси ва қўзғолончи отрядларга аскарларни жалб этиш бўйича ишлар амалга оширган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
Айбларига қисман иқрор бўлган.
Мансурбой Шерғозиевнинг кўрсатмасига асосан фош этилган.
Мадибрагим Ўринбоев – 41 ёшда, Ровот қишлоғида яшаган, қипчоқ, ЎзССР фуқароси, оилали, саводсиз, бойлигидан маҳрум этилган, судланмаган,
а) босмачи қўзғолончи ташкилотнинг аъзоси ва Ровот ячейкасининг раҳбари, аскарларни ёллаш билан шуғулланган,
б) Ровот қишлоғига Истамбек йигитларини жалб қилган ҳолда Ровот қишлоқ совети раисига қарши террористик акт тайёрлаган,
в) Носирхон ва Истамбекларни озиқ-овқат ва кийим-бош билан таъминлаган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
Айбларига иқрор бўлган.
Каримбой Саидбоев – 41 ёшда, Ровот қишлоғида яшаган, қипчоқ, ЎзССР фуқароси, деҳқон, камбағал, саводсиз, судланмаган,
а) босмачи қўзғолончи ташкилотнинг аъзоси бўлган ва ташкилотга жалб қилиниши лозим бўлган одамларни Носирхонтўра ҳузурига олиб бориш орқали қўзғолончи отрядларга аскарларни жалб қилишга фаол кўмаклашган,
б) Носирхонтўра ва Истамбекларни ўз уйида яширган, уларни озиқ-овқат ва кийим билан таъминлаган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
Айбларига иқрор бўлган.
Мулла Ниғмон Каримов – 33 ёшда, Наманган шаҳридан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, Носирхонтўранинг шогирди, ипакдан мато тўғиган, оилали, саводли, судланмаган,
а) Носирхонтўранинг алоқа бўйича алоҳида топшириқларини бажарган, босмачи қўзғолончи ташкилотнинг аъзоси,
б) Эшон Дадахон билан бирга Кулқўрғон га 3 дона қирқма қуролни сақлаш учун олиб борган,
в) ташкилот гуруҳ ва ячейкалари тор-мор этилгач Носирхонтўрани Наманган шаҳрида яширган, Носирхонтўрани Жанубий Қирғизистонга қочишини ташкиллаштирган, унга ўзи ҳамрохлик қилган ва қурол билан қўлга олинган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
Айбларига иқрор бўлган.
Мулла Исроил Содиқбоев – 26 ёшда, Узун қишлоғидан, ўзбек, ЎзССР фуқароси, диний ҳизматчи оиласидан, деҳқончилик билан шуғулланади, мулкий жихатдан ўртахол, Носирхонтўранинг фаол ёрдамчиси – Мулла Мадраимнинг укаси, уйланмаган, судланмаган,
а) босмачи қўзғолончи ташкилотнинг аъзоси бўлган ва Носирхонтўранинг алоқа бўйича маҳсус топшириқларини бажарган,
б) Косонга ҳужум қилинган куни босмачилар орасида бўлган ва милицияни қуросизлантириш вазифасини олган,
яъни ЎзССР ЖК 58-67 моддаларида кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбланган.
Айбларига иқрор бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |