6.5. Xorijiy davlatlarda gazni tayyorlashda qо„llaniladigan yangi
texnologiyalar
А. Хорижий давлатларда қўлланиладиган гидрат ҳосил қилувчи
табиий газни ташишга тайѐрлаш усуллари
Бу хорижий давлатларда таклиф қилинган усул табиий газни ѐки
йўлдош нефть газини ташишга тайѐрлаш ҳамда поғонали ажратиш,
ажратиш поғоналари оралиғида газнинг оқимини совутиш,
гидратшакллантириш учун ингибиторни киритиш, ажратгичлардан
суюқлик фазасини чиқариб юбориш, уни углеводород ва сувли фазага
бўлиш, сувли фазани энг охирги ажратиш газ оқимига йўналитириш
учун мўлжалланган.
6.6-расмда
таклиф
қилинган
усулни
амалга
ошириш
қурилманинг схемаси келтирилган.Гидратшакллантирувчи ингибитор
сифатида учувчан сувда эрийдиган органик моддалардан масалан,
метанол, этанол, асетон, эфир-алдегиднинг фракциясидан ва б.қ.дан
фойдаланилади.
Жараѐнни ташкиллаштиришда қуйидагилар кўриб чиқилган:
а) гидрат ҳосил қилувчи сувли эритманинг фракциялаш газ
оқими билан биринчи поғона ажратиш поғоналарида контактлашдаги
миқдори L/G
=
0,0007-0,007 суюқликни газга массали нисбатларини
таъминлайди. Ингибиторнинг сувли эритмаси сифатида иккинчи
поғонада ажратишда ажралган сувли фракциядан фойдаланилади
(паст ҳароратли), қайсики унга янги ингибитор қўшилади;
196
6.6-rasm. Gidratshakllantiruvchi ingibitordan foydalanib tabiiy gazni tashishga
tayyorlashning texnologik sxemasi.
б) газнинг оқимини ҳар бир поғона контакти олдидан икки
оқимга бўлиниши, уларнинг бирида сувли эритмани фракциялаш олиб
борилади ва ҳар бир контакт поғонасидан кейин икки оқимлар
бирлаштирилади.
Усул қуйидаги тартибда амалга оширилади.
Углеводород гази (1-чи оқим) 15-45°С ҳарорат ва 9-13 МПа
босим билан биринчи поғонага ажратишга берилади, у ерда газ
фазасидан сув ва конденсат ажратилади. Биринчи поғонада
ажратишда контакт поғоналарида шамоллатиш ва газни ингибиторли
гидратшакллантириш билан тўйинтириш олиб борилади. Сувли
эритма (2-чи оқим) шамоллатишга берилгунча контакт поғоналарида
биринчи поғонада ажратишда газ оқими 1 билан фракцияланади,
суюқликни газга нисбати L/G = 0,0007-0,007миқдорида таъминланади,
бунда газ оқими 1 ҳар бир поғона контакт олдидан иккита оқимга
бўлинади, оқимлардан бири сувли эритмани фракцияланишни (2-чи
оқим) олиб боради, кейин эса ҳар бир контактнинг гази
бирлаштирилади. Сувли эритма (2-чи оқим) -51,3%-ли (масса бўйича)
ингибитор эритмаси кўринишида бўлади.
Биринчи поғонада ажратишда газ фазаси (5-чи оқим) сувдан (6-чи
оқим) ажратилади. Биринчи поғона ажратишда ажраладиган паст
концентрацияли сувли эритмадаги ингибиторнинг концентрацияси
(6-чи оқим) 0,025 % (масса бўйича) ташкил қилади, қайсики сувли
197
эритмани тизимга узатиш учун экологик талабларга жавоб беради.
Энг охирги поғона контактдан кейин газ фазалари (3-чи оқим) оқими
79,7 % (масса бўйича) ингибитор концентрацияси байпасланган газ
оқими (4-чи оқим) билан қўшилади. Шу билан газ оқимидаги (5-чи
оқим) ингибитор концентрацияси 68,5 % (масса бўйича)га тенг
таъминланади.
Бундай концентрация гидратшаклланишига йўл бермайди,
қайсики ҳаракатдаги қурилма термодинамик параметрларда газнинг
оқимини совишидан кейин пайдо бўлиши мумкин. Бу участкада
гидратпайдо бўлишини олдини олиш учун ингибиторнинг
концентрацияси 55 % (масса бўйича) дан кичик бўлиши керак.
Совитилган газ оқими 7 иккинчи поғонага йўналтирилади- паст
ҳароратли ажратишга.
Паст ҳароратли ажратишда термодинамик шароит қуйидагича:
ҳарорат манфий -15 дан манфий -25°С гача, босим 7,9 МПа.
Ажратилган ва совутилган қуруқ газ оқими 8 паст ҳароратли
ажратишдан кейин олиниб, газ оқимини (5-чи оқим) совитишда
фойдаланилади ва газузатмасига йўналтирилади. Сувли фазани (9-чи
оқим), 28,2%ли ингибитор концентрациясини иккинчи поғонали
ажратишдан гидрат ҳосил қилувчи янги ингибитор билан (10-чи оқим)
51,3 % (масса бўйича) концентрацияда бойитилади ва олинган сувли
эритма газ билан контактлашиш учун биринчи поғона ажратишга
(2-чи оқим) йўналтирилади, иккинчи поғона ажратишдан углеводород
суюқлиги (11-чи оқим) –конденсатузатмага йўналтирилади.
Гидрат ҳосил қилувчи ингибитор таркибли иккинчи поғона
ажратишни сувли фазасидан кўп каррали фойдаланиш таклиф
қилинади. Сувли фазадаги гидрат ҳосил қилувчи ингибиторнинг
керакли
концентрацияси
биринчи
поғонага
ажратишга
йўналтириладиган ва янги ингибитор гидрат ҳосил қилгич қўшилади.
Янги ингибиторни қўшишни зарурлиги газ билан конденсатни олиб
чиқадиган қисмини тўлдириш билан боғланган.
Самарадорлиги-таклиф
қилинган жараѐн сарфни ва янги
ингибитор концентрациясини камайтириш имконини беради, амалга
ошириш учун газни керакли миқдордаги гидрат ҳосил қилувчи
ингибиторни паст ҳароратли ажратишга йўналтиради.
2. Газни ташишга тайѐрлаш усуллари
Таклиф қилинган усул газни сувдан ва углевоород
конденсатидан ажратиш йўли орқали табиий газни ташишга тайѐрлаш
учун мўлжалланган. Бу усулнинг технологик схемаси 10.6-расмда
198
келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |