Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet139/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

Назорат саволлари 
1. Газ конларида ва газкимѐ мажмуаларидаги иссиқликни 
алмаштириб берувчи қурилмалар қандай вазифаларни амалга 
оширида? 
2. «Қувур қувурда» иссиқлик алмаштиргичлардаги бир оқимли 
ҳаракат жараѐнини тушинтиринг? 
3. Ҳаво билан совутиш стандарт ускуналарибуғ, газсимон ва 
суюқ муҳитни конденсациялаш ва совутиш учун қандай ҳарорат ва 
босимга мўлжалланганлигини кўрсатинг?
4.Газ ва конденсатни тайѐрлашда технологик қурилмаларни 
ишлатиш режими совуқ ҳосил қилиш қурилмалари, жиҳозлари ва 


208 
қисмларнинг самарали ишлашига боғлиқми?.
5. Турбодетандерли агрегатларидаПҲАҚ қурилмаларни совуқ 
олиш жараѐнини изоҳлаб беринг?
6. Эжекторлар паст босимли газда қандай босим ҳосил қилишда 
қўлланилади?
7. Мураккаб таркибга эга бўлган қудуқнинг маҳсулотини 
қайта ишлаш асосида нималар олинади? 
8. Юқори таркибли нафтенли углеводородлардан ароматик 
углеводородларни олиш учун платформинг жараѐнларни қўллаш 
мумкинми?
9. Таркибида нафтенли углеводородлар кам бўлган газ 
конденсатлардан пиролиз учун хомашѐ сифатида фойдаланиш 
мумкинми?
10. Конденсат углеводородларнинг таркибиганималар киради?
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


209 
VII боб. СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗЛАР ВА ГАЗЛИ МОТОР 
ЁҚИЛҒИЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ 
 
7.1. Суюлтирилган газлар ва газли мотор ѐқилғиларини ишлаб 
чиқариш
Суюлтирилган газлардан фойдаланиш етиб бориши қийин 
бўлган ҳудудларга борувчи газ қувурлари мавжуд бўлмаганда уларни 
транспортировка 
қилишнинг 
тежамкорлиги 
ва 
улардан 
фойдаланишнинг қулайлиги сабабли жуда кенг қўлланиладиган 
бўлди. Охирги йилларда суюлтирилган газларни ишлаб чиқариш 
ҳажмининг ошиши кўп жиҳатдан ички ѐнув двигателлари учун мотор 
ѐқилғиси сифатида улардан фойдаланишнинг ўсиб бораѐтганлиги 
билан белгиланади. Газ суюқ ҳолатда газ ҳолатидагига нисбатан 
таҳминан 250 марта кам ҳажмни эгаллайди.
Суюлтирилган газ тушунчаси энг биринчи фақат газконденсат 
конлари газларини ажратишдан олинадиган оғирроқ компонентларга, 
яьни пропан ва бутанга нисбатан ишлатилган. Бу газлар нормал 
ҳароратларда юқори бўлмаган босимда сиқилиши билан фарқ қилади.
Суюлтирилган газларни табиий ва йўлдош нефть газларидан 
турли 
усуллар билан ажратиб олинади: паст 
ҳароратли 
конденсациялаш, адсорбция ва ректификация орқали. Олинадиган 
енгил углеводородларнинг кенг фракцияси асосан кейинчалик енгил 
ва оғир углеводородларга фракциялаш орқали ажратиладиган пропан 
ва бутандан ташкил топади. Сиқишга жўнатиладиган газларда 
пропан-бутан фракциялари кўп миқдорда бўлганида кўпинча 
компримирлаш (сиқиб босимини ошириш) усулидан фойдаланилади.
Компрессиялаш усул газни компрессор билан сиқиш ва уни 
совутгичда совитишга асосланган. Газларни сиқишда [42] ажратиб 
олинадиган компонентларнинг парциал босими бу компонентларнинг 
тўйинган буғлари босимигача етказилади. Бунда улар буғ фазасидан 
суюқ фазага ўтади. Компримирлашнинг оптимал босими кўп 
факторлар билан, шу жумладан дастлабки газнинг таркибига кўра 
белгиланади. Шундай қилиб, 20°С да бутан 0,103 МПа, пропан эса - 
0,716 МПа босимда сиқилади. Газ икки- ѐки уч-босқичли 
компрессорлар ѐрдамида сиқилади.
Газ бензини олиш учунуч-босқичли компрессион қурилманинг 
тартибли схемаси 7.1-расмда келтирилган. Дастлабки газ чанг тутувчи 
1 ва ҳимоя панжараси 2 орқали компрессорнинг биринчи босқичига 


210 
берилади. Сиқилган газ совутгичда 6 совутилади ва газ ажратгичга 
бориб тушади, у ердан компрессорнинг иккинчи босқичига юборилади 
ва ҳ.к. Шундай қилиб газ уч мартадан сиқилади, совутилади, суюқ 
фазадан ажратилади.
Кейинчалик бошқа, енгилроқ компонентларни, метан ва унинг 
аралашмаларини ҳам сиқиб суюлтириладиган бўлди. Шунинг учун 
ҳам ―суюлтирилган газ‖ атамасини, бу номга компонентлар, масалан, 
―суюлтирилган пропан‖, ― суюлтирилган метан‖, ―суюлтирилган 
табиий газ‖ ва ҳ.к. ларни қўшган ҳолда аниқлик киритишга эхтиѐж 
пайдо бўлди. Суюлтирилган табиий газ (СТГ) таркибига метандан то 
бутангача бўлган компонентлар, баьзида эса маьлум миқдорда пентан 
ҳам кириши мумкин, аммо оғирроқ компонентлар, шунингдек 
олтингугурт водороди ва СО
2
ларнинг мавжудлиги сиқиш жараѐнида 
жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, чунки С
3
ва ундан 
юқори углеводородлар минус 160°С ҳароратда қотиш хусусиятига эга. 
Шунинг учун сиқишдан олдин газ нордон компонентлардан 
тозаланади ва бензинсизлантирилади.

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   135   136   137   138   139   140   141   142   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish