202
Қурилма қуйидаги тартибда ишлайди
Газсуюқлик аралашмаси қувурча 2 орқали корпуснинг 1
ичида тўпланади. Аралашма қувурча 2 орқали аниқ
тезликда
ҳаракатланади, газ эгри чизиқли коллекторга 6 кириб келади, пардали
суюқлик инерция билан корпуснинг 1 пастки қисмидаги қувурча 2
бўйлаб ўтади. Бунда тўсиқ 7 пардали суюқликни эгри чизиқли
коллекторга 6 қўйилишига тўсқинлик қилади. Олиб кетилган суюқлик
толали урилмада 9 коалессирланди (тутиб қолинади) ва эгри чизиқли 6
коллекторнинг пастки қисмига оқиб ўтади, у ердан дренаж қувури 8
орқали корпуснинг пастки қисмига 1 қўйилади. Газ эгри чизиқли
коллекторнинг 6 чиқиш сирти орқали томчи тутқичга 5 кириб келади,
у ерда суюқликнинг томчисигача тозаланади ва қувурча 3 орқали газ
қурилмани ташлаб чиқади, ажралган суюқлик қувурча 4 орқали
чиқарилади. Қувурчани 2 суюқликнинг ичига 0,3 метр кичик бўлмаган
чуқурликда ботирилиши эластик урилмани қаршилигида гидравлик
затворни ҳосил қилади, қайсики у 980-1470 Па (100-150 мм сув.
устуни)га етиши мумкин, дренаж қувурини 0,2 метрдан кам бўлмаган
чуқурликка кўмилиши эластик урилманинг бир қисмини қаршилигида
гидравлик затворни ҳосил қилади.
Самарадорлик-таклиф қилинган қурилма газсизлантириш
жараѐнини самарадорлигини оширади ва кўпик ҳосил бўлишини
камайтиради.
6.Уч фазали ажратгич
Уч фазали ажратгич газсуюқлик
аралашмасини ажратиш учун
мўлжалланган бўлиб,икки суюқлик ҳар хил зичликка эга бўлганда
қўлланилади (6.11-расм).
Уч фазали ажратгич горизонтал корпусдан 1 ташкил топган,
унинг юқори қисмида газсуюқлик
аралашмасини киритиш учун
қувурча 2 жойлаштирилган ва қувурча 3 газни чиқариш учун, пастки
қисмида –қувурча 4 енгил фракцияни чиқариш учун ва қувурча 5 оғир
суюқлик фазасини чиқаришга мўлжалланган. Қувурга 3 эгри чизиқли
коллектор 6 туташади, унинг чиқишида тўрли пакет 7
жойлаштирилган. Эгри чизиқли коллектор 6 дренаж қувури 8
билан
таъминланган. Коллекторнинг чиқишида 6 кесикли-чўзиладиган лист
9 ўрнатилган. Газни чиқариш 3 қувурчасидан олдин тўрли урилма 10
ўрнатилган, қайсики корпус девори 1 ва тўсиқ 12 билан
шакллантирилган оғир фазани йиғиш бўлинмаси 11 жойлаштирилган.
Енгил фазани йиғиш учун тўсиқнинг олдида 12 камера 13
жойлаштирилган. Камерада 13 ажратувчи ликопча 14 ва сатҳни
203
ростлайдиган 15 датчик жойлаштирилган. Тўрли урилманинг 10
тагида ажратилган суюқликни йиғгич 16
жойлаштирилган, енгил
суюқлик фазасини йиғиш 13 камераси билан суюқлик ошиб оқиб
ўтувчи 17 қурилма уланган. Ажратилган суюқликни тўплагич 16 енгил
суюқлик фазасини йиғиш камерасига 13 ва оғир суюқлик фазасини
бўлинмасига 11 мос ҳолда енгил ва оғир суюқлик
фазаларининг
максимал сатҳидан юқорида жойлашади. Ажратилган суюқликни
йиғгичидан 16 суюқликни олиб чиқишини олдини олиш учун ва
камерага 13 суюқликни оқишини яхшилаш учун йиғгич
нишаблик
билан жойлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: