Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қарши муҳандислик-иқтисодиѐт институти



Download 6,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/214
Sana02.06.2023
Hajmi6,71 Mb.
#948114
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   214
Bog'liq
Ўзбекча Син суюқ олиш тех ва жиҳ Дарслик Криллча 16 шрифт вариант

7.1- жадвал 
Газ ѐқилғилари асосий компонентларининг физик-кимѐвий хоссалари.
Кўрсатгич 
Пропан Бутан Этан Пропилен 
Метан 
Газ зичлиги, кг/м
3
1,88 
2,46 
1,27 
1,45 
0,72 
Суюқлик зичлиги, кг/м
3
509 
582 
446 
522 
415 
Қайнаш ҳарорати, °С 
-42,2 
-0,5 
-88,6 
-47,9 
-162 
Ёниш иссиқлиги (суюқлик): Дж • 
106/кг 
45,9 
45,4 
47,2 
45,6 
49,8 
Дж • 106/л 
23,4 
26,4 
21 
23,8 
35,8 (газ) 
Стехиометрик аралашма ѐниш 
иссиқлиги , Дж • 106/м
3
3,46 
3,5 
3,39 
2,65 
3,4 
Алангаланиш ҳарорати, °С 
510 
480 
580 
470 
700 
Стехиометрик коэффициент, 
м
3

3
23,9 
30,9 
16,7 
23,9 
9,5 
Компримирланган (сиқилган) табиий газ, ѐқилғининг бир 
кўриниши 
сифатида, 
80-йилларнинг 
бошларидан 
транспорт 
воситаларининг унга ўтказилишининг яққол тенденцияси билан 
қўлланила бошланган.
Компримирланган табиий газ автомобил бортида махсус темир 
баллонларда 20 МПа атрофидаги босим остида сақланади (суткали 
юриш масофаси катта бўлмаган транспорт воситалари ва барқарор 
қисқа маршрутлар учун босим камроқ бўлиши мумкин). 
Автомобилларни компримирланган табиий газ билан таьминлаш учун 
махсус автогаз тўлдирувчи компрессорли станциялар талаб этилади. 
Автогаз тўлдирувчи компрессорли станцияларда газ қувуридан 
келиб тушувчи табиий газ ажратгич ва фильтрда суюқлик 
томчиларидан ва механик қўшимчалардан тозаланади, сўнгра унинг 
сарфи ўлчаниб компрессор қурилмасига қабул қилишга берилади [43] 
ва 25 МПа гача сиқилган газ қуритиш қурилмасига, сўнгра 
аккумуляторли идишга жўнатилади, ундан эса беркитувчи ва 
ростловчи аппаратура орқали газни қуйиш колонкаларига берилади.


214 
Табиий газни суюлтириш уни сиқишга нисбатан сақлаш тизими 
массасини уч-тўрт мартага ва ҳажмини 1,5-3 мартага қисқартириш 
имконини беради. Одатда икки деворлари орасидаги бўшлиқ 
вакуумланадиган бу идиш, бир қатор ҳолатларда ҳароратга изоляцион 
материал билан тўлдирилади. 
Мотор ѐқилғиси сифатида табиий газдан фойдаланилганда ѐмон 
ишга тушириш хоссаси қайд этилади: Табиий газда двигателни 
совиган ҳолатда ишга қўшиш ҳарорати чегаравий қиймати 
пропан-бутан ѐқилғисига нисбатан 3-8 % га юқорироқ. Ишга 
қўшишнинг 
қийинлиги, 
хусусан, 
метаннинг 
алангаланиш 
ҳароратининг юқорилиги, шунингдек, алангаланиш жараѐнида (бир 
нечта учқундан сўнг) свечаларда сув ўтириб қолиши билан 
тушунтирилади. 
Газ ѐқилғиларининг нефть ѐқилғиларига нисбатан муҳим 
афзаллиги яхши экологик тавсифи ва аввало, атмосферага 
двигателнинг ишлатилган газлари билан зарарли моддалар 
чиқарилишини камайтиришдир. Бу углерод оксиди СО, азот оксиди 
NO*, углеводородлар С,.Н
у
ва этилли бензин қўлланилган ҳолатда – 
қўрғошин бирикмасига тенг даражада таалуқлидир. Юқори 
детанацияли барқарорликка эга бўлган газ ѐқилғиларини қўллаш, 
атроф муҳит ифлосланишини камайтиришнинг самарали омили 
бўлган, зарарли антидетанатордан фойдаланиш заруратини бартараф 
этади. 
Газ ва бензинли двигателлар ишида иссиқлик ҳаво аралашмаси 
[6] таркибига боғлиқ ҳолда углерод оксиди миқдорининг бир хил 
ўзгаришига қарамай, энг ѐмонроқ аралашмаларда ҳам двигателнинг 
ишлаш имконияти ва оптимал ростланиши СО чиқиндисининг кам 
чиқишини таьминлайди.
Нефть ѐнилғилари ѐниш маҳсулотларида ҳосил бўладиган 
углеводородларнинг зарарли таьсирига, биринчи навбатда қурум 
ҳосил бўлиши сабаб бўлади, табиий газ билан ишлаган ҳолатда эса 
ишлатилган газларнинг углеводородли қисми асосан қурум ҳосил 
бўлишига нисбатан юқори барқарорликка эга бўлган – метандан [43] 
ташкил топган бўлади. Азот оксидининг максимал миқдори газли 
двигателлар учун бензинлига нисбатан таҳминан икки марта кам ва 
ѐқилғи аралашмаси таркибини ростлаш ҳисобига яна икки-уч мартага 
камайтириш мумкин. 
Газ ѐқилғиларини дизелли двигателларда қўллашнинг қийинлиги 
уларнинг алангаланувчанлигининг ѐмонлиги билан боғлиқдир. Бу 


215 
муаммони бартараф этиш учун қуйидаги ѐндашувлар мавжуд: 
ѐқилғига фаоллаштирувчи қўшимчаларни ѐки юқори цетан сонли 
дизель ѐқилғисини қўшиш; учқунли ѐқишдан фойдаланиш; дизель 
ѐқилғисининг ўт олдирувчи меьѐрини қўллаш.

Download 6,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   214




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish