1. Сарфни ростлашнинг принципиал ва структура схемалари.
2. Сарфни ростлаш қонунини танлаш.
3. Сарфни ростлашда сарфни ўзгартириш турлари.
4. Сарфни марказдан қочма ва поршенли насослардан сўнг ростлаш.
5. Сочилувчан моддалар сарфини ростлаш.
6. Сарфлар муносабатини ростлаш.
Кимёвий – технологик жараёнларни назорат қилиш ва ростлашга тегишли бўлган асосий технологик параметрларга сарф, сатҳ, босим, ҳарорат, рН қиймати ва сифат кўрсаткичлари (зичлик, қовушқоқлик) киради.
Кимёвий – технологик жараёнларни назорат қилиш ва ростлашга тегишли бўлган асосий технологик параметрларга сарф, сатҳ, босим, ҳарорат, рН қиймати ва сифат кўрсаткичлари (зичлик, қовушқоқлик) киради.
Сарфни ростлаш эҳтиёжи деярли барча узлуксиз жараёнларни автоматлаштиришда юзага келади. бевосита ихтиёрий барча узлуксиз жараёнларни автоматлаштиришдан келиб чиқади. Моддий оқимлар бўйича ғалаёнларни барқарорлаштириш учун мўлжалланган сарф АРС технологик жараёнларни автоматлатириш ёпиқ системасининг ажралмас бўлагидир. Сарфни ростлаш контурлари кўпгина ҳолларда бошқа параметрни ростлаш учун мўлжалланган каскад АБСларида ички контур сифатида иштирок этади.
Сарфни ростлаш системасининг икки ўзига ҳос жиҳати мавжуд: ростлаш объектининг кам инерционлиги ва сарфни ўзгариши сигналида юқори частотали таркибий қисмларнинг мавжудлиги. Бунга сабаб насослар ёки компрессорлар ишлаши натижасида қувурда босим пулсацияланади.
43 – расмда сарфни ростлашда объектнинг принципиал схемаси берилган. Одатда бундай объект сифатида сарфни ўлчаш нуқтаси билан (масалан торайтириш қурилмасининг ўрнатилган жойи 1) ростловчи орган 2 оралиғи даги қувур йўли хизмат қилади.

Бундай қувур бўлагининг узунлиги торайтирувчи қурилмаларни ва ростлаш органларни ўрнатиш қоидалари асосида аниқланади ва одатда бир неча метрни ташкил этади. “модданинг клапан орқали сарфи – модданинг торайтирувчи қурилма орқали сарфи” каналининг динамикаси тахминан соф кечикишли биринчи тартибли апериодик звено кўринишида тавсифланади. Одатда газ учун кечикиш вақти сониянинг бир қисмини ва суюқлик учун бир неча сонияни ташкил қилади. Вақт доимийси қиймати ҳам бир неча дақиқани ташкил этади.