қувурига тушгандан кейин яна ускуна учидаги остки енлама ўтказиш
тармоқлари зулфинлари очилади ва улар орқали босувчи суюқлик ҳайдалади.
Остки ажратувчи тиқин, тизма ичидаги тўхташ ҳалкаси (6) га бориб тўхтайди.
Лекин остки тиқин тўхташи вақтида ҳам суюқлик ҳайдалиб туриши натижасида
босим тез ошади. Босимни ошиши туфайли тиқиндаги мембрана ёрилади ва
тампонаж эритмаси тиқинни ўтиш тешиклари ва бошмакдан тизма орти
муҳитига ҳаракатланиб чиқади.
Тампонаж эритмасини зичлиги кўп ҳолларда ювувчи суюқликларни
зичлигидан юқори бўлганлиги учун қувир орти муҳитига тампонаж эритмаси
чиқиши билан ҳимоя қувири ичида, цементлаш ускуна ичида, цементлаш
насосларида босим кўтарилади. Босимни кўтарилиши тиқинни остки томон
ҳаракатланиши даврида аста-секин кўтарилиши кузатилади. Юқорига тиқин
остки тиқинга бориб жойлашиши билан тизма ичида босим тезда ошади.
Босимни тезда ошиши «сакраши» ҳимоя тизмаси ичига ҳайдалаётган босувчи
суюқликни тўхтатиш белгиси бўлиб ҳизмат қилади. Бу тўхтатиш сигнали
бўйича насослар тўхтатилади, ускуна учидаги 8 ва 9 зулфинлар ёпилади, қудуқ
эса тампонаж эритмаси қотиш даврида тинч ҳолатда қолдирилади.
Агар ҳимоя тизмаси мустаҳкам ва герметик тескари клапан 7 билан
жиҳозланган бўлса, насослар тўхтатилгач ортиқча босим одатда ускуна учидаги
бирорта зулфинни бир текисда очиб босим тенглаштирилади. Босимни
тушириш жараёнида кам миқдорда суюқлик оқиб чиқади. Сўнгра зулфинлар
ёпилади ва эритмани қотиш даври назоратга олинади. Ортиқча босим қувурни
рухсат этилган босимдан юқори бўлиб кетмаслиги учун вақти-вақти билан
босим, зулфинларни очиш йўли билан тенглаштириб турилади. Агарда тизмада
тескари герметик клапан бўлмаса, цементлаш тугаши билан ускуна учидаги
ортиқча босимни тенглаштириш (тушириш) мумкин эмас. Бундай ҳолларда
цементлаш ускуна учида сақлагич клапанларни бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Маълум бир тартибга мослаштирилган клапанда босим меъёридан ортиши
билан сақлагич клапан ишлаб кетади ва ҳимоя тизмасини ишдан чиқишини
олдини олади.
Тиқинлар ва тўхташ ҳалкаси осон бурғиланадиган материаллардан тайёр-
ланади. Остки тиқин тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқлик ҳимоя тизмаси
ичида аралашиб кетмаслиги учун ҳамда қувур ичида ювувчи суюқликдан ҳосил
бўлган пленка қобиқни тозалаб олиш вазифасини бажаради. Юқориги тиқин
тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқликни аралашиб кетиши олдини олади.
Амалда остки тиқинни кўпинча ишлатилмайди. Остки тиқинни ишлатил-
маслиги натижасида цементлаш сифати ёмонлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: