1-Маъруза. Кириш. Ёқилғи энергетик вазифаларни ечишда қудуқларни
тугаллаш фанининг моҳияти.
Режа:
1.1. Ўзбекистонда нефтъ ва газ саноатининг ривожланиш тарихи.
1.2. Мустақиллик натижасида эришилган ютуқлар.
1.3. Фаннинг моҳияти.
1.1. Ўзбекистонда нефтъ ва газ саноатининг ривожланиш тарихи.
Ўзбекистон нефтъ ва газ саноати 120 йиллик тарихга эга. Манбаларнинг
дарак беришича нефтъ ва газ узоқ ўтмишда ҳам учраб турган. Милоддан аввал
1V асрда Искандар Зулкарнайн ва унинг лашкарлари Марказий Осиё, Кавказ
худудларида қора мой учратган. Аммо,
ундан фойдаланишни яхши
билишмаган.
Октябр тунтарилишига қадар Ўзбекистон ҳудудида нефтъ конларини
қидириш ва ишлатиш билан саноқли шахсий корхона ва артеллар шуғулланган.
1880-1883 йиллари Фарғона водийсидаги Қамишбоши номли майдонда
чуқурлиги 20-30 метрли тўртта қудуқ қазилган. Баъзи маълумотларга кўра бу
қудуқлардан суткасига 5-10 тоннагача нефтъ олинган. Бу қудуқлар зарбали
усулда кавланган.
1898 йилда муҳандис С.А.Ковалевский бошчилигидаги бир гуруҳ
тадбиркорлар машҳур геолог-палеонтолог Г.Д.Романовский тавсияларига
таяниб Чимён, Еркутан (Фарғона водийсида) қишлоқлари атрофида нефтъ кони
қидиришга киришишди. 1904 йилда қазилаётган қудуқ 278
метрга етганда
нефтъ қатлами очилиб, суткасига қарийб 130 тоннадан нефтъ отилиб чиқа
бошлаган. Мазкур кон асосида 1904 йилда «Чимён нефтъ жамияти тузилди».
Нефтдан олинган керосин ва қолдиқ қора ёғ Ўрта Осиё, Афғонистон, Хитой
бозорларида сотилган. 1901 йилда Мойлисой майдонида 168 метр чуқурликдан
нефтъ отилиб чиққан (суткасига 25 тоннадан).
Ўша узоқ ўтмишда ерни пармалаб тешиш жуда қийин кечган, чунки
пармалаш учун минора ёғочдан ясалган. Ишни юритишда от, хўқиз, ва одам
кучидан фойдаланилган.
Нефтни қазиб олиш жараёнида қатламлар бир-биридан ажратилмаган.
Нефтни ер остидан сўриб олиш учун насослар ҳам ишлатилган лекин уларнинг
тебратгичлари ёғочдан ясалган. Бундай насослар Американи «Simpliks»
фирмаси томонидан ясалган. Бу дастгоҳлар Чимён ва Еркутан конларида 1946
йилларда ҳам ишлаб турган. Ҳозир бундай дастгоҳларни, технологик
жараёнларни
музейларда куриш, китобларда ўқиш мумкин.
Ўзбекистоннинг замонавий ишлаб чиқариш саноати-йирик оғир
индустрия тармоқларидан бири бўлиб, ватанимизни муҳим энергетик
баъзасидир. Ўзбек мутахассислари газ бўйича ярим асрлик илмий ва амалий
билимга, тажрибага эгалар. Бу тармоқда сезиларли
даражада илмий-техник
потенциал яратилган ва уни ривожлантиришда юқори ютўқларга эришилган.
Совет Иттифоқини тарқалиши ва Республикамизни мустақил бўлиши
натижасида, республика олдида муҳим вазифалардан бири бўлган ёқилғи
энергетик базасини яратиш ва иқтисодий мустақилликка эришиш эди. Бу
вазифани амалга ошириш Совет Иттифоқи давридаги республикаларни чуқур
иқтисодий инкироз қамраб олган ва республикалар ўртасида иқтисодий ва
савдо-сотиқ алоқалари, нарх навони кескин ўсиши ҳамда инфляцияни ошиши
даврида, мамлакатимиз Ўзбекистон республикаси бу вазифани амалга оширди.
Ҳаёт билан бир қаторда нефтъ ва газ саноати ҳам тараққийлашиб, ўзгариб
бормоқда. Бугун қудуқларни пармалаш учун мукаммаллаштирилган замонавий
дастгоҳлар, аслаҳа, асбоб ускуналар яратилган. Улар тўла
механизация-
лаштирилган, кўп жараёнлар автоматлаштирилган. Булар чуқурлиги 5000-8000
метр бўлган қудуқларни пармалашга мўлжалланган. Қатламлардан нефтни
чиқариб олиш учун плунжерли насослар, электр насослари ишлатилмоқда. Кўп
жараёнлар компьютерлар ёрдамида бошқарилмокда.