Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450



 
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА 
МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
 
ҚАРШИ МУҲАНДИСЛИК ИҚТИСОДИЁТ 
ИНСТИТУТИ 
 
 
 
 
 
 
«НЕФТЪ ВА ГАЗ ҚУДУҚЛАРИНИ СИНАШ»
ФАНИДАН 
 
 
МАЪРУЗА МАТНЛАРИ ТЎПЛАМИ 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Қарши – 2017 й 
 


 
Тузувчи: “Нефть ва газ конларини ишгатушириш ва 
улардан фойдаланиш” 
 кафедраси ўқитувчиси Б.Ш.Ҳамроев 
Тақризчи:
“Фойдали қазилма конлари геологияси,
қидирув разведкаси” кафедраси 
мудири З.У.Суннатов 
 
 
 
 
 
Маъруза матнлари тўплами “Нефть ва газ конларини ишга 
тушириш ва улардан фойдаланиш” кафедраси “___”_______201 йилдаги 
кафедра йиғилишида муҳокама қилинган ( Н__ баённома ). 
 
 
Маъруза матнлари тўплами Услубий кўрсатма ҚМИИ Нефть ва газ 
факультети услубий кенгашининг “___” ______201 йилдаги йиғилишида 
муҳокама қилинган( Н__баённома ). 
 
 
Ушбу маъруза матнлари тўплами Бакалавр 5311900 –“Нефть ва газ 
конларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш” таълим йўналишида 
таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган.
 
 
 
 
 
 
 


1-Маъруза. Кириш. Ёқилғи энергетик вазифаларни ечишда қудуқларни 
тугаллаш фанининг моҳияти. 
Режа: 
1.1. Ўзбекистонда нефтъ ва газ саноатининг ривожланиш тарихи. 
1.2. Мустақиллик натижасида эришилган ютуқлар. 
1.3. Фаннинг моҳияти. 
 
1.1. Ўзбекистонда нефтъ ва газ саноатининг ривожланиш тарихи. 
Ўзбекистон нефтъ ва газ саноати 120 йиллик тарихга эга. Манбаларнинг 
дарак беришича нефтъ ва газ узоқ ўтмишда ҳам учраб турган. Милоддан аввал 
1V асрда Искандар Зулкарнайн ва унинг лашкарлари Марказий Осиё, Кавказ 
худудларида қора мой учратган. Аммо, ундан фойдаланишни яхши 
билишмаган. 
Октябр тунтарилишига қадар Ўзбекистон ҳудудида нефтъ конларини 
қидириш ва ишлатиш билан саноқли шахсий корхона ва артеллар шуғулланган. 
1880-1883 йиллари Фарғона водийсидаги Қамишбоши номли майдонда 
чуқурлиги 20-30 метрли тўртта қудуқ қазилган. Баъзи маълумотларга кўра бу 
қудуқлардан суткасига 5-10 тоннагача нефтъ олинган. Бу қудуқлар зарбали 
усулда кавланган. 
1898 йилда муҳандис С.А.Ковалевский бошчилигидаги бир гуруҳ 
тадбиркорлар машҳур геолог-палеонтолог Г.Д.Романовский тавсияларига 
таяниб Чимён, Еркутан (Фарғона водийсида) қишлоқлари атрофида нефтъ кони 
қидиришга киришишди. 1904 йилда қазилаётган қудуқ 278 метрга етганда 
нефтъ қатлами очилиб, суткасига қарийб 130 тоннадан нефтъ отилиб чиқа 
бошлаган. Мазкур кон асосида 1904 йилда «Чимён нефтъ жамияти тузилди». 
Нефтдан олинган керосин ва қолдиқ қора ёғ Ўрта Осиё, Афғонистон, Хитой 
бозорларида сотилган. 1901 йилда Мойлисой майдонида 168 метр чуқурликдан 
нефтъ отилиб чиққан (суткасига 25 тоннадан). 
Ўша узоқ ўтмишда ерни пармалаб тешиш жуда қийин кечган, чунки 
пармалаш учун минора ёғочдан ясалган. Ишни юритишда от, хўқиз, ва одам 
кучидан фойдаланилган. 
Нефтни қазиб олиш жараёнида қатламлар бир-биридан ажратилмаган. 
Нефтни ер остидан сўриб олиш учун насослар ҳам ишлатилган лекин уларнинг 
тебратгичлари ёғочдан ясалган. Бундай насослар Американи «Simpliks» 
фирмаси томонидан ясалган. Бу дастгоҳлар Чимён ва Еркутан конларида 1946 
йилларда ҳам ишлаб турган. Ҳозир бундай дастгоҳларни, технологик 
жараёнларни музейларда куриш, китобларда ўқиш мумкин. 
Ўзбекистоннинг замонавий ишлаб чиқариш саноати-йирик оғир 
индустрия тармоқларидан бири бўлиб, ватанимизни муҳим энергетик 
баъзасидир. Ўзбек мутахассислари газ бўйича ярим асрлик илмий ва амалий 
билимга, тажрибага эгалар. Бу тармоқда сезиларли даражада илмий-техник 
потенциал яратилган ва уни ривожлантиришда юқори ютўқларга эришилган. 
Совет Иттифоқини тарқалиши ва Республикамизни мустақил бўлиши 
натижасида, республика олдида муҳим вазифалардан бири бўлган ёқилғи 
энергетик базасини яратиш ва иқтисодий мустақилликка эришиш эди. Бу 
вазифани амалга ошириш Совет Иттифоқи давридаги республикаларни чуқур 
иқтисодий инкироз қамраб олган ва республикалар ўртасида иқтисодий ва 


савдо-сотиқ алоқалари, нарх навони кескин ўсиши ҳамда инфляцияни ошиши 
даврида, мамлакатимиз Ўзбекистон республикаси бу вазифани амалга оширди. 
Ҳаёт билан бир қаторда нефтъ ва газ саноати ҳам тараққийлашиб, ўзгариб 
бормоқда. Бугун қудуқларни пармалаш учун мукаммаллаштирилган замонавий 
дастгоҳлар, аслаҳа, асбоб ускуналар яратилган. Улар тўла механизация-
лаштирилган, кўп жараёнлар автоматлаштирилган. Булар чуқурлиги 5000-8000 
метр бўлган қудуқларни пармалашга мўлжалланган. Қатламлардан нефтни 
чиқариб олиш учун плунжерли насослар, электр насослари ишлатилмоқда. Кўп 
жараёнлар компьютерлар ёрдамида бошқарилмокда. 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish