Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

Назорат саволлари: 
1.
Қатламларни бир-биридан ажратишдан мақсад нима? 
2.
Қатламларни ажратишда қандай талаблар қўйилади? 
3.
Ажратиш сифатига қандай омиллар таъсир қилади? 


10-Маъруза. Бирламчи цементлаш усуллари. 
Режа: 
10.1. Бирламчи цементлаш усуллари ҳақида қисқача маълумот. 
10.2.
Бир поғонали цементлаш усуллари. 
10.3.
Икки поғонали цементлаш усуллари. 
10.4. Манжетли цементлаш усуллари. 
10.5.
Тескари цементлаш усуллари. 
10.6.
Қудуқни мустаҳкамлашда ишлатиладиган ускуналар. 
 
Таянч иборалар: ЦА - цементлаш агрегатлари
СМН - цемент аралаштиргич машиналар; 
Поғоналаб цементлаш - цемент қоришмасини қатламга ютилиб кетишини 
олдини олиш учун айрим ҳолларда ишлатиш тизмасини икки поғонада 
цементланади. 
10.1. 
Бирламчи цементлаш усуллари ҳақида қисқача маълумот. 
Ҳозирги даврда қатламларни ажратишни асосий усуларидан бири 
цементлашдир. Нефтъ газ саноатида бир нечта цементлаш усуллари мавжуд 
бўлиб, бу усуларни бажариш вазифаларига кўра қўйидаги гуруҳларга бўлинади: 
а) бирламчи цементлаш усуллари; 
б) таъмирлов цементлаш усуллари; 
в) ютувчи зоналарни (изоляция) беркитиш усуллари
г) цемент кўпикларини ўрнатиш усуллари. 
Бирламчи цементлаш ҳимоя кувурлари қудуқка тушириб бўлингач амалга 
оширилади. Цементлашдан мақсад ўтказувчан қатламларни бир биридан 
ажратиш ва ҳимоя қувурларини ташқи қисмини қатлам сувлари коррозиясидан 
сақлаш ҳамда қудуқ девори ва ҳимоя қувурларини мустаҳкамлигини 
оширишдир. Бирламчи цементлашни бир нечта усулари мавжуд: бир поғонали, 
кўп поғанали, манжетли, тескари цеменлаш. 
10.2.
 
Бир поғонали цементлаш усули. 
Бир поғонали цементлаш усули – бирламчи цементлаш усулини энг кенг 
тарқалган усулларидан бири. Қудуқни ювиш ишлари тугаши билан ҳимоя 
тизмасига цементлаш ускуна учи қотирилади. Ускуна учининг ички қисмида 
иккита остки ва устки ажратувчи тиқинлар жойлаштирилади. Тиқинлар тушиб 
кетмаслиги учун тиқин остида тўхтатиш мосламалари мавжуд. Ускуна учида 4 
та ўтказиш тармоғи бўлиб, бу тармоққа блок манифолд ёки цементлаш 
насослари юқори босимли қувурлари туташтирилади.
Цементлаш қўйидагича амалга оширилади. Остки тиқинни ушлаб турилган 
тўхтатиш мосламаси ечилади (бурилади). Остки тиқинни юқорисидан 
цементлаш насослари билан махсус цемент аралаштириш машиналари 
тайерлаган тампонаж эритмаси ҳайдалади. Тампонаж эритмаси (3) остки 
ажратувчи тиқинини (4) суриб ҳимоя тизмаси (5) бўйлаб ҳаракатлантиради. 
Қудуқни куфур орти оралиғи учун зарур бўлган ҳажмли тампонаж эритмаси 
ҳайдалиб бўлингандан кейин, ускуна учи (1) нинг остки ёнлама ўтказиш 
тармоғи (2) ни зулфинлари (9) ёпилади. Юқори тиқинларни ушлаб турган 
тўхтатиш мосламалари бўшатилади ва уни юқорисидан босувчи суюқлик (12) 
ускуна унинг юқорига тармоғи (10) орқали ҳайдалади. Босувчи суюқлик 
сифатида ювувчи суюқлик ёки сув ишлатилади. Юқориги тиқин (11) ҳимоя 


қувурига тушгандан кейин яна ускуна учидаги остки енлама ўтказиш 
тармоқлари зулфинлари очилади ва улар орқали босувчи суюқлик ҳайдалади. 
Остки ажратувчи тиқин, тизма ичидаги тўхташ ҳалкаси (6) га бориб тўхтайди. 
Лекин остки тиқин тўхташи вақтида ҳам суюқлик ҳайдалиб туриши натижасида 
босим тез ошади. Босимни ошиши туфайли тиқиндаги мембрана ёрилади ва 
тампонаж эритмаси тиқинни ўтиш тешиклари ва бошмакдан тизма орти 
муҳитига ҳаракатланиб чиқади.
Тампонаж эритмасини зичлиги кўп ҳолларда ювувчи суюқликларни 
зичлигидан юқори бўлганлиги учун қувир орти муҳитига тампонаж эритмаси 
чиқиши билан ҳимоя қувири ичида, цементлаш ускуна ичида, цементлаш 
насосларида босим кўтарилади. Босимни кўтарилиши тиқинни остки томон 
ҳаракатланиши даврида аста-секин кўтарилиши кузатилади. Юқорига тиқин 
остки тиқинга бориб жойлашиши билан тизма ичида босим тезда ошади. 
Босимни тезда ошиши «сакраши» ҳимоя тизмаси ичига ҳайдалаётган босувчи 
суюқликни тўхтатиш белгиси бўлиб ҳизмат қилади. Бу тўхтатиш сигнали 
бўйича насослар тўхтатилади, ускуна учидаги 8 ва 9 зулфинлар ёпилади, қудуқ 
эса тампонаж эритмаси қотиш даврида тинч ҳолатда қолдирилади. 
Агар ҳимоя тизмаси мустаҳкам ва герметик тескари клапан 7 билан 
жиҳозланган бўлса, насослар тўхтатилгач ортиқча босим одатда ускуна учидаги 
бирорта зулфинни бир текисда очиб босим тенглаштирилади. Босимни 
тушириш жараёнида кам миқдорда суюқлик оқиб чиқади. Сўнгра зулфинлар 
ёпилади ва эритмани қотиш даври назоратга олинади. Ортиқча босим қувурни 
рухсат этилган босимдан юқори бўлиб кетмаслиги учун вақти-вақти билан 
босим, зулфинларни очиш йўли билан тенглаштириб турилади. Агарда тизмада 
тескари герметик клапан бўлмаса, цементлаш тугаши билан ускуна учидаги 
ортиқча босимни тенглаштириш (тушириш) мумкин эмас. Бундай ҳолларда 
цементлаш ускуна учида сақлагич клапанларни бўлиши мақсадга мувофиқдир. 
Маълум бир тартибга мослаштирилган клапанда босим меъёридан ортиши 
билан сақлагич клапан ишлаб кетади ва ҳимоя тизмасини ишдан чиқишини 
олдини олади. 
Тиқинлар ва тўхташ ҳалкаси осон бурғиланадиган материаллардан тайёр-
ланади. Остки тиқин тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқлик ҳимоя тизмаси 
ичида аралашиб кетмаслиги учун ҳамда қувур ичида ювувчи суюқликдан ҳосил 
бўлган пленка қобиқни тозалаб олиш вазифасини бажаради. Юқориги тиқин 
тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқликни аралашиб кетиши олдини олади.
Амалда остки тиқинни кўпинча ишлатилмайди. Остки тиқинни ишлатил-
маслиги натижасида цементлаш сифати ёмонлашади.

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish