Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

 
10.4. Манжетли цементлаш усуллари. 
Манжентли цементлаш. Бу усул маҳсулдор қатламга киришни бешинчи 
усулда қўлланилади (мавзу 4). Ҳимоя тизмасини филтрдан юқори қисмида 
цементлаш муфтаси ўрнатилиб тизмасини ташқи филтр билан муфта оралиғига 
эгулувчан металл каркасли брезент воронка кўринишидаги манжет ўрнатилади. 
Манжетдан қудуқ юзасигача бўлган тизма орти муҳити ҳажмига тенг ҳажмли 


тампонаж эритмаси қувур ичига ҳайдалишидан аввал тампонаж эритмасидан 
олдин ювувчи суюқликдан ажратиш мақсадида остки тиқин ишлатилса, 
тампонаж эритмасини босувчи суюқликдан ажратиш мақсадида устки 
ажратувчи тиқиндан фойдаланилади. Босувчи суюқликни ҳажми тизма ичида 
жойлашган цеменлаш муфтасидан қудуқ юзасигача бўлган масофага тенг. 
Биринчи тиқин цементлаш муфтасининг остки втулкасига бориб ўтиради, уни 
пастга томон тиралиб қолгунича суриб борилади ва муфта корпусидаги ёнлама 
тешикларни очади. Бу тешиклар орқали тизма ортига тампонаж эритмаси суриб 
чиқарилади. Иккинчи тиқин юқориги втулкага кели жойлашади, уни биринчи 
тиқинга келиб таянгунича суриб келади. Иккинчи тиқин биринчи тиқинга келиб 
жойлашганидан кейин муфтадаги тешиклар ёпилади. Цементлаш ускуна учида 
ва насосларда босимни бирдан сакраши босувчи суюқликни ҳайдашни 
тўхтатиш ва зулфинларни ёпиш бўлиб ҳизмат қилади.
Агар тизмага герметик тескари клапан билан ва цементлаш муфтаси билан 
жиҳозланган бўлса, насослар тўхтатилганидан кейин ортиқча босим цементлаш 
ускуна учи орқали бир текисда тенглаштиралиди. Манжета-тампонаж эритма-
сини ҳимоя тизмасини филтрли қисмига чукишини олдини олади. Газли 
қудуқларда манжета ўрнига тизма орти ташқи пакерни ишлатиш мақсадга 
мувофиқдир. 
 
10.5. Тескари цементлаш усуллари. 
Тескари цементлаш. Агар қудуқни тескари цементлаш мўлжалланаётган 
бўлса, қудуқка тушириладиган ҳимоя тизмаси тескари клапансиз ва тўхташ 
ҳалқасисиз туширилади. Қудуқни ювиб бўлгандан кейин ҳимоя тизмасига 
цементлаш ускуна учи юқори босимли зулфинлар билан биргаликда ҳамда 
лубрикатор билан бирга қотирилади. Ускуна учи циркуляцион системасига 
қувур ёрдамида туташтирилади. Тизма орти муҳити привентор билан 
герметикланади. 
Цемент эритмаси тўғридан тўғри тизма орти муҳитига ҳайдалади. Цемент 
эритмаси суриб чиқариладиган ювувчи суюқлик тизма ортидан ҳимоя тизмаси 
ичига, ҳимоя тизмаси ичидан ускуна учига, ускуна учи орқали қувурларга 
қувурлардан циркулясион системага чиқади. Тампонаж эритмасини биринчи 
миқдори тизманинг бошмакига кириши билан насослар тўхтатилиб, қудуқ 
юзасидаги ускуна учининг зулфинлари ёпилади ва қудуқ тампонаж эритмаси 
қотгунича тинч ҳолатда қолдирилади.
Агар тампонаж эритмаси билан ювувчи суюқлик зичлиги катта фарқ қилса, 
тампонаж эритмаси ҳажми юқори бўлса қувур ортига ҳайдалаётган тампонаж 
эритмасини тезлиги юқори бўлиб кетиши оқибатида, бу оралиқда босим 
атмосфера босимидан паст бўлиши мумкин. Натижада герметик бўлмаган 
қувурлар уланган оралиқларда ҳаво ютилиши ёки қатламлардан суюқликни 
оқиб кириши рўй бера бошлайди. Бу ҳолатларни олдини олиш учун ускуна 
учидаги зулфинларни қисман шундай ёпиш лозимки, ускуна учидаги босим ҳар 
доим атмосфера босимидан юқори бўлиб турсин.
Тескари цементлашда энг оғир ҳолат бу тампонаж эритмасини биринчи 
миқдори ҳимоя тизмасини бошмоғига кириб келганлигини билишдир. Буни 
ишончли амалга ошириш учун гамма-каротаждан фойдаланилади. Бу прибор 
қудуқка кабел билан ускуна учидаги лубрикатор орқали туширилади ва 
бошмоқдан (100-200м) узоқликда жойлаштирилади. Тампонаж эритмасини 


биринчи миқдори тезда емирувчи изотоп билан фаоллаштирилади. Тизма ичида 
ўрнатилган приборни чуқурлигини ва шу прибор ўрнатилган чуқурликдан 
ҳимоя тизмаси бошмағигача бўлган қувур орти муҳити ҳажмини насосларни 
жами ҳайдаш сарфи бўйича бу оралиқни тўлдириб қувур ичига кириб уни 
тўлдириш вақтини осон ҳисоблаш мумкин. 
Тескари цементлашда қудуқ деворларига босим кам таъсир этади (бир 
поғонага нисбатан). Насосларни қуввати юқори бўлиши шарт эмас; бошқа 
цементлаш усулларига нисбатан қувур ортини тамонаж эритмаси тўлиқ 
эгаллайди. Шу билан биргаликда, бу усулда тамонаж эритмасини сифати 
қудуқни остки қисмида бир поғонали цементлаш усулига нисбатан ёмон. Чунки 
ажратувчи тиқинни ишлатиб бўлмасилиги сабабли тампонаж эритмаси билан 
ювувчи суюқлик аралашиб қолиш кузатилади. 
Тескари цементлашни қўйидаги ҳолларда қўллаш мумкин:
а) агар ютилиш хавфи бўлган оралиқларда бир поғонали цементлашни
ишлатиш имконияти бўлмаса;
б) агарда бурғилаш майдончасига қудуқни бошқа усуллар билан 
цементлашга кучли насосларни етарли даражада тўплаш имконияти бўлмаса. 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish