Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

Р
кат
 > Н ρg + Р
рух
 
Бу тенгсизликни таъминлаш учун Н, ρ ва Р
рух
– параметрларни 
камайтириш керак. 
Амалиётда кўп ҳолатларда қудуқни ўзлаштириш учун Р
куд.туб
– қудуқ 
тубидаги босим қудуқ устунидаги суюқликни пасайтириш ҳисобига 
камайтирилади.
Ўзлаштиришдан мақсад – коллекторларнинг табиий ўтказувчанлигини 
тиклаш ва мос потенциал имконият даражасида қудуқни дебитини олиш.
Кон амалиётда суюқлик оқимини маҳсулдор қатламдан чиқаришни 
қўйидаги усуллари қўлланилади. Тартания, поршенлаш қудуқ тубидаги 
суюқликни енгил суюқликка алмаштириш, компрессор усулини қўллаш, газ 
суюқлик оқимини ҳайдаш, чуқурлик насоси билан ҳайдаш. Қудуқларни 
ўзлаштириш учун усти қисмига арматура ўрнатилади. Ҳар қандай ҳолатда 
мустаҳкамлаш тизмасини фланцига авария ҳолатларида қудуқ устунини ёпиш 
учун юқори босимли задвижка ўрнатилади. 
Ўқли перфараторлар. 
Ўқли перфоратор 1метр узунликдаги диаметри 100мм бўлган қувур 
бўлиб, сиқилган портловчи модда билан зарядланган ва 10 та пўлат ўқлардан 
иборат.
Лойли эритма билан тўлдирилган қудуққа каротаж кабелида ўқли 
перфоратор туширилиб, қатламнинг отилиши оралиғига ўрнатилади ва отиш 
амалга оширилади. Тоғ жинсида тешик диаметри 5-7 см дан ошиб кетмайди. 
Кўпгина ўқлар ишлатиш тизмасига, цемент тошига тиқилиб қолади, унча кўп 
бўлмаган ўқлар тизмани ва цемент тошини тешиб ўтади (12.3.-расм).
12.3.-расм. Кумулятив зарядли перфараторлар ёрдамида маҳсулдор 
қатламни тешиш тархи. 


1-заряд; 2-портловчи модда; 3-кабель; 4-зарядни ёнишини тарқалиш 
зонаси; 5-металли қоплами; 6-коллектор; 7-коллектордаги перфорация 
тешиклари; 8-цемент тоши; 9-мустаҳкамлаш колоннаси. 
Қудуқ тубини тешиш. 
Қудуқ туби маҳсулдор қатламни очишда «сув-қумли» тешгичдан 
фойдаланилади. «Сув-қумли отгич» қалин деворли корпусдан тузилган бўлиб, 
қайсики унга абразив – чидамли материалли калта қувур буралиб, тешик 
диаметри 3-в мм. «Сув қумли отгичли» перфатор қудуққа насос – компрессор 
қувури орқали туширилади. Тешикни бошлашдан олдин НКК лари орқали шар 
ташланади. Бу шар перфаторни ўтувчи тешигини бекитади. Ундан кейин АН-
500 ёки АН-700 насос агрегати орқали НКК-орқали қудуқка қумли суюқлик 
ҳайдалади. Ҳайдалган қумли – суюқлик фақат қалин калта қувур орқали 
чиқади. Қум-суюқлик концентрацияси 80-100 кг/м
3
, кварц қумининг диаметри 
0,3 – 0,8мм. Калта қувурдан чиққан қумли суюқлик катта тезликда абразив 
оқим ҳосил қилади. Қисқа вақт давомида мустаҳкам қувурларида цемент 
тошида ва тоғ жинсида тешик тешилиб, қудуқ устуни маҳсулдор қатлам билан 
уланади (12.4.-расм). 
Калта қувур диаметри, уларни сони ва ҳайдаладиган суюқликни 
тезлигига боғлиқ ҳолда тешилган тешикнинг чуқурлиги 40-60 мм гача етади. 
Бунда цемент тошининг герметиклиги таъминланиши керак. «Сув-қумли 
оқими» тешишда қудуқ устида 40 МПа босим ҳосил қилинади. Битта насадкада 
қумли – суюқликни ҳайдалиш даражаси 3-4 л/сек, ласадкада оқимни ҳажмий 
тезлиги 200-300 м
3
/кўп, босимлар фарқи 18÷20 МПа етади. Битта оқимни 
перфарация қилиш 15÷20 мин давом этади. Берилган оралиқ тешилгандан сўнг
перфаратор кўтарилади ва навбатдаги оралиққа ўрнатилади ва жараён 
такрорланади.
«Гидро қумли оқимли» тешгич қудуқларда бошқа ишларни амалга 
оширишда қўлланилади. Мустаҳкамлаш насос компрессор қувурни ва 
бурғилаш қувурларини кесишда, цемент стаканини ва қумли тошли қаттиқ 
тиқинларни бузишда, қатламда ёриқли тешикларни бажаришда қўлланилади.



Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish