Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

11.1 – расм.
11.2- расм. 
Суюқлик қум окимли перфаратор
Суюқлик қум оқимли перфаратор.
ёрдамида тешиш тарихи.
1- хвостовик-перо; 2-корпус; 3-шарикли 
клапан; 4-насадкани ушловчи; 5-стопоп ҳалка;
6-насадка; 7-тиқин.
Суюқлик қум аралашмаси қудуқ усти атрофига ўрнатилган насослар 
ёрдамида насос компрессор қувурлари бўйлаб перфараторга ҳайдалади. 
Бу усул янги бурғиланган қудуқларда маҳсулдор қатламни тешишда ва 
ишлатиш қудуқларининг маҳсулдорлигини ошириш учун ҳам қўлланилади.
Суюқлик қум оқимли тешиш усулидан қудуқда бир қатор ишларни 
бажаришда ҳам фойдаланилади: 
-
қудуқда мустаҳкамловчи қувурларни тизмасини, НКК ни, бурғилаш 
қувурлар тизмасини кесишда; 
-
қудуқдаги металл, цемент стаканларини ва қаттиқ қумли 
тиқинларни бузишда; 
-
қудуқ туби атрофини кенгайтиришда; 


12-Маъруза. Қудуқларда маҳсулдор қатламларни очиш ва ўзлаштириш.
Режа: 
12.1.
Қудуқларда маҳсулдор қатламларни очиш ва ўзлаштириш. 
12.2.
Қудуқ тубини конструкцияси ва жиҳозлари. 
12.3.
Қудуқни ўзлаштириш ва фойдаланишга тушириш. 
12.4.
Қудуқ тубини тешиш. 
12.5.
Қудуқда суюқликни алмаштириш. 
12.6.
Ғармистон майдонидаги қудуқ маҳсулдор қатламини очиш ва
суюқлик оқимини чақириш ишлари таҳлили. 
12.1.
 
Қудуқларда маҳсулдор қатламларни очиш ва ўзлаштириш. 
Қудуқларни тугаллаш ишлари қурилишни муҳим босқичларидан 
саналади. У ўз таркибига маҳсулдор қатламни бурғилаб очиш, ишлатиш 
тизмаларини тушириш ва цементлаш, қудуқ тубини жиҳозлаш, оқимни 
чақириш ва қудуқни ўзлаштириш киради. 
Оҳирги босқичда ишларни сифатли амалга ошириш қудуқни узоқ муддат 
ишлашига, қазиб олиш имкониятига, иктисодий кўрсатгичлари таъсир қилади. 
Маҳсулдор қатламни очиш усуллари геологик ва техник шартлардан 
келиб чиққан ҳолда бир хил бўлиши мумкин. 
Маҳсулдор қатламни сифатли очилишида қўйидаги масалалар ечими 
топиши керак:
1. Анамал юқори қатлам босимли қудуқларни очишда очиқ фаввора 
бўлишини олдини олиш чоралари қурилиши керак. Бунинг учун шундай лой 
эритма қўллаш керакки қудуқ туби босими қатлам босимидан 10% юқори 
эканлиги таъминлансин. 
2. Маҳсулдор қатламни очганда тоғ жинсини табиий сизилиш хоссалари 
сақланиб қолиши керак. 
Маҳсулдор қатламни очишда лойли эритмани босими ҳар доимо қатлам 
босимидан юқори бўлиши керак. 
Қатлам ва қудуқ туби босимини оралиғида босимни ошиб кетиши 
натижасида қатлам лойли эритма кириб кетиши натижасида қатлам туби 
зонасида ўтказувчанлик пасайиб кетади. 
Лойли эритма фильтратининг қатлам сувлари ёки нефтъ билан ўзаро 
таъсири натижасида эримаган чукиндиларни ғоваклик ёки қатлам ёриқларига 
кириб, мустаҳкам сув-нефтъ эмульсиясини шакллантиради. 
Шунинг учун маҳсулдор қатламни лойли эритма билан очганда паст сув 
берувчанликка эга бўлиши, маҳсулдор қатламдаги тоғ жинсини букишига йўл 
қуймаслик керак. 
Юқори ўтказувчанликка ҳамда паст қатлам босимли қатламни очишда 
лойли эритмаларни ютилиши содир бўлади. Бундай қатламлар углеводородли 
асосли ёки аралашма яъни аэрацияли енгиллаштирилган, СФМ – қўшимчали 
эритма ёрдамида очилади.
Лойли аралашмалар қудуқ туби зонасидаги ёриқлар орқали бурғилаш 
тизмасини катта тезликда туширилиши натижасида қатламга ютилиши содир 
бўлиб, ғовакликларни бекитиб қуяди. Шунинг учун маҳсулдор қатламни 
очишда бурғилаш асбобларини катта тезликда яъни критик қийматдан катта 


бўлган тезликда туширилиши натижасида қатлам ёрилиши ёки мавжуд 
ёрикларни очилиши содир бўлади.
3. Маҳсулдор қатламни тўлиқ очилишига эришиш учун узоқ муддат 
сувсиз нефтъ қазиб олиш ва қудуқ тубига суюқлик оқимини енгил кириши 
таъминланиши керак.
Уюмнинг ташқи контуридан сув ҳайдовчи қудуқ бурғиланса, юқори 
сиғимдорликка эришиш мақсадида қатламни тўлиқ очиш керак. Бундай ҳолатда 
қудуқ тубида сув йўқ ва қудуқ «сувнефтчегарасидан» катта масофада 
жойлашган ёки нефтгаз контури чегараси (ГНЧ) узоқ бўлса, у ҳолда фақат 
қатламни нефтъ қисмини очиш тавсия қилинади.
Агар нефтъ қазиб олинувчи қудуқда газ шалкаси очилса, маҳсулдор 
қатлам «ГНЧ» - сидан бир қанча узоқроқ масофада очилади, қудуқ туби шундай 
жиҳозланадики бунда газ дўпписидан газни олиб чиқмаслиги керак. 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish