Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт


-расм. Аэразация усулида қудуқларни ўзлаштириш жиҳозларини



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

12.5.-расм. Аэразация усулида қудуқларни ўзлаштириш жиҳозларини 
тарихи. 
1 – аэразация суюқлигини чиқариб юбориш тизими; 2 – компрессор; 3 – 
насос агрегати; 4- аралаштиргич; 5 – насос-компрессор қувур; 6 – қувур 
оралиғи фазаси; 7 – маҳсулдор қатлам. 
 
 
 
 
 
 


13-Маъруза. Қудуқка кўприк қўйиш ва ажратиш – таъмирлаш ишларини 
олиб бориш. 
Режа: 
13.1. Қудуқка кўприк қўйиш. 
13.2. Ажратиш – таъмирлаш ишларини олиб бориш. 
13.3. Нуқсонли участкаларни жойлашган ўрнини аниқлаш. 
13.4. Резбали бирикмаларда герметиксизликни бартараф этиш. 
13.1. Қудуқка кўприк қўйиш. 
Кўприк деб, қудуқ остки қисмини юқори қисмидан ажратувчи сунъий 
иншоатга айтилади. Кўприклар резинали, пластмассали, металли, цементли ва 
бошқа бурғиланадиган материатллардан бўлиши мумкин. Уларни очиқ стволда 
ҳамда ҳимоя тизмасини ички қисмида ўрнатиш мумкин.
Истиқболли горизонтларни синаш жараёнида қатлам синагичи учун таянч 
вазифасини бажарувчи сунъий забой сифатида, шунингдек ўтказувчан 
горизонталларни қувурни ички қисми билан туташган орқаликларини бир-
биридан вақтинчалик ёки доимий ажратиш мақсадида ҳимоя тизмаси ичида 
кўприклар қўйилади. Кўприк тайёрлашни энг самарали усули қўйидагича. НКК 
остки қисмига резьба ёрдамида қотирилган ичи ғовак (буш) контейнер билан 
ҳимоя тизмаси ичига туширилади. Контейнерни ичида марказий ўтиш каналига 
эга бўлган манжетли тиқин калибрланган штифтлар ёрдамида қотирилган. 
Контейнер 
қуйилиши 
лозим 
бўлган 
кўприкни 
остки 
чегарасида 
жойлаштирилади. 
Қудуқ тўлиқ ювиб бўлинганидан кейин НКК ни ичига биринчи ажратиш 
тиқинини жойлаштирилиб устидан ҳисобланган миқдорлик тампонаж эритмаси 
ҳайдалади. Сўнгра цементлаш ускуна ичидаги иккинчи ажратиш тиқини қўйиб 
юборилиб, устидан белгиланган миқдорда босувчи суюқлик ҳайдалади. 
Тамонаж эритмасини зарур миқдори қўйиладиган кўприк ҳажмини таҳминан 
120 % га тенг бўлса, босувчи суюқликни зарур ҳажми эса НКК ни ички 
ҳажмига тенг. Биринчи ажратиш тиқини, манжетли тиқингача бориб, уни 
ўриндиғига жойлашади ва ўтиш канални ёпади. Босувчи суюқликни ҳайдалиб 
туриши натижасида НКК ичида босим тезда ошади. Босим 3 МПа борган вақтда 
калибрланган штиртлар кесилиб, манжетли тиқин (биринчи ажратиш тиқини 
билан бирга) контейнерлардан чиқади ва кенгайиб ҳимоя тизмаси деворларига 
зичлашади тамонаж эритмаси манжетли тиқин остидан қувур орти муҳитига 
сиқиб чиқарилади.
Иккинчи ажратувчи тиқин НКК ни контейнер билан бириктирувчи 
переводникни ўриндиғига жойлашиши билан босувчи суюқликни қувурлар 
тизмаси ичида ҳаракатлана олмайди ва яна цементлаш ускуна учида босим 
тезда ошади. Шу вақтда суюқликни ҳайдаш тўхтатилади. Сўнгра НКК ни 
шундай кўтариш лозимки контейнер кўприкни юқориги чегарасидан 20-25м 
юқорисида бўлсин. Қудуқни яна тескари циркулясия усули билан тўлиқ 
ювилади. Ювиш жараёнида иккиламчи ажратиш тиқини юза қисмига чиқариб 
юборилади. 
Тампонаж эритмаси қотганидан кейин бурғи билан бурғилаш қувурлари 
туширилиб кўприкни юқори чегарасини чуқурлиги аниқланади. Унинг кучсиз 
юқори қисми бурғиланади ва суюқлик устуни босимини камайтириш орқали 


герметиклиги текшириб кўрилади. Агар кўприк герметик бўлмаса, унда уни 
бурғилаб ўтилиб, кўприк қуйиш операцияси такрорланади. 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish