Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт


Нефтъ қудуқларини сув оқимларидан чегаралаш



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

Нефтъ қудуқларини сув оқимларидан чегаралаш. 
Нефтъ қудуқларидаги сув оқимини чегаралаш, чегаралаш ишларининг 
асосий мақсади – бу қатламларни нефтга тўйинган қисмининг ўтказув-
чанлигини сақлаш учун сув оқими йўлларини тиқинлаб бекитишдан иборат. 
Бунда нефтга тўйинган қатламларни тампонлаштириш материаллари билан 
чегаралаш – пакер, беркитувчи мосламалар (хвостовик), қум кўприги ва бошқа 
мосламалар ёрдамида амалга оширилади. Бу ишларни бажаришда селектив 
материалларни қўллаш яхши самара беради. Улар қатламларнинг нефтга 
тўйинган қисмидаги сувларни чегаралашга ва нефтъ учун ўтказувчанликни 
сақлашга ҳизмат қилади. 
Ундан ташқари қатламлардан суюқлик олишнинг тезлаштирилган усули 
ҳам қўлланилади. Лекин қудуқдан суюқлик олишнинг тезлаштирилган усули 
айрим чегараланишларга эга. 
Биринчидан қазиб олинадиган маҳсулотларда сув миқдорининг ошиши, 
иккинчидан уни техник сабабларга кўра ҳар доим ҳам бажариб бўлмайди. 
Нефтъ қудуқларидаги ҳайдаладиган ва контур сувларини чегаралаш усули сув 
босган қатламларни ва айрим қатламларда очилган перфорация тешикларини 
тампонлаш агентлари билан беркитишга, ҳамда беркитиш мосламаларидан 
фойдаланишга асосланган. 
Таглик ва қатлам пасти сувларининг ёриб кириши кудуқнинг ҳалқа 
бўшлиғи ва литологик жиҳатдан бир хил бўлган сув-нефтъ қатламлари бўйича 
кудуқ туби қатлами зонасидаги сувнинг вертикаль фильтрацияси натижасида 
содир бўлади. Ундан ташқари таглик сувларининг нефтъ қудуғи фильтрлаш 
зонасига киришнинг асосий сабаби – бу қудуқдан нефтни олиш жараёнида 
контур сувининг яқинлашиши ҳисобланади. Бу қатлам сувларини чегаралаш 
усули – қудуқ девори ва ишлатиш қувурлар бирикмаси орасидаги ҳалқа 


бўшлиғининг 
герметиклигини 
тиклашга 
ва 
сув-нефтъ 
зонасидаги 
тампонлаштириш аралашмаси билан тўсиқ (экран) ўрнатишга асосланган. Бу 
тўсиқлар икки вазифани бажаради: 
- таглик сувларида конус ҳосил бўлишига қаршилик қилиш; 
- қудуқларни ишлатиш жараёнида қудуқ деворларидаги босимларнинг 
ўзгариши ҳисобига цемент ҳалқасининг бузилишини бартараф қилиш.
Таглик сувларини чегаралашда қўйидаги ишлар бажарилади: 
- сув ўтказмайдиган тўсиқ ташқил қилиш; 
- пакерни тушириш, уни перфорациялаш интервалининг юқори қисмига 
ўрнатиш, нефтъ қатламидан гидравлик узилиш ҳосил қилиш; 
- қатламлардаги гидравлик узилиш натижасида ҳосил бўлган ёриқларни 
тампонажлаш материаллари билан тўлдириш, ёриқлар оғзини мустаҳкамлаш 
учун тампонажлаш материалларининг оҳирги порцияларига 1,5-3,0 т қум 
қўшиш; 
- пакерни чиқариш, қудуқни ювиш, перфорация қилинган интервалдаги 
тешикларга цемент кўпригини ўрнатиш; 
- цемент кўпригини бурғилаш, ташкил қилинган тўсиқдан 1-2 м юқорида
стакан қолдириш. 
Қатламнинг нефтъ бор қисми перфорацияланади ва қудуқ ишга 
туширилади. Бу усулларнинг асосий мақсади тўсиқ ҳосил қилиш учун 
қатламларга материалларни босиш ҳисобланади. Тўсиқ ўрнатишдан олинадиган 
самара цемент ҳалқасининг герметиклигини тиклашдан иборат. Кўпчилик 
қудуқлардаги таглик сувлари – қудуқлардаги ишлатиш фильтрлари орқали сув 
оқими йўлларига цемент суспензиясини босиш йўллари билан чегераланади. Бу 
усул тампонажлаш аралашмаларининг кам фильтрланишига асосланган. Агар 
сув босим манбаъси ишлатиш фильтридан 4-5 м масофада жойлашганда сув 
оқими йўлларига цемент суспензияси перфорациялаш йўли билан ташкил 
қилинган тешик орқали ҳайдалади. Ҳар хил қатламлардаги пастки сувларни 
чегарлашда қатлам устига маҳсус фильтр интервалига суспензия ҳайдалгандан 
кейин цемент кўприги бурғиланмайди. Маҳсулдор қатлам ва цемент кўприги 
перфорация ёрдамида очилади. Кўп йиллик цемент суспензияси билан 
чегаралаш ишларининг натижасига кўра таглик сувларини чегаралаш сув 
босимини камайишига ва қудуқ дебитининг ошишига олиб келади. Сув босган 
қатламларни ёки ишлатиш фильтрларини цемент кўприги билан беркитиш 
яхши натижа беради. 
Айрим ҳолларда, сув кириш интервалидаги цемент ҳалқасининг 
бузилиши натижасида сув оқимининг йўли очиқ қолади. Қатламларда суюқлик 
оқимини чегаралашнинг бундай принципи нефтнинг ҳали ишлатилмаган 
заҳираси борлигидан далолат беради. Бу чегаралаш ишларининг айрим 
камчиликларидан бири перфорация вақтида цемент тошида жуда кўп 
дарзликларнинг ҳосил бўлиши ҳисобланади. Оҳирги йилларда нефтъ 
қудуқларидаги сувларни чегаралашда айрим реагентлар қўлланилади. Сувларни 
чегаралаш материалларига қўйидаги талаблар қўйилади: 
- нефтъ ва сув тўйинган муҳитларга қараб беркитиш материали 
хоссаларининг селективлиги; 
- коллекторлик хоссасига қараб, қатлам фильтрациясини яхши тартибга 
солинишлиги; 


- қатлам шароитидаги материалларнинг юқори адгезион ҳоссаларига эга 
бўлиши; 
- агрессив қатлам суюқлиги муҳитида ҳосил бўлган материалларнинг 
турғинлиги; 
- узоқ муддат қатлам шароитида бўлиб, қотиб қолган материалларнинг
безусадочностлиги (киришмаслиги); 
- перфорация ва бошқа зарбалар таъсирида дарзлик ҳосил бўлишини 
бартараф қилувчи – қотиб қолган (отвержден) материалларнинг динамик 
эластиклик модулининг пастлиги; 
- отверждениядан кейин катта механик мустаҳкамликка эгалик; 
- маълум бир эритгичлар таъсирида эрувчанлиги; 
- қудуқ шароитида кўллашнинг технологичностлиги; 
- материалларнинг етарлиги ва арзонлиги. Ишлатишда унинг заҳарсиз ва 
ҳавфсизлиги. 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish