Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт


-расм. Тўғри (а) ва обращенный (б) қумли якор



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

18.5-расм. Тўғри (а) ва обращенный (б) қумли якор. 


18.6-расм. Газқумли якор ЯГП1-114. 
1 –переводник; 2 – газ камерасининг корпуси; 3 – суриш қувури; 4 – маҳсус 
муфта; 5 – ишчи қувур; 6 – қум камерасининг корпуси; 7 – конусли насадка; 8 – 
заглушка. 
18.7-расм. Газқумли якор ЯГП2-114. 
1 –переводник; 2 – газ камерасининг корпуси; 3 –маҳсус муфта; 4 – диск-
вкладиш; 5 – ишчи қувур; 6 –насадка. 
Назорат саволлар: 
1. Қум тиқинлари қандай шароитларда ҳосил бўлади? 
2. Қудуқ стволлари қум тиқинларидан қандай тозаланади? 
3. Қум тиқинларини тозалашда қандай асбоблардан фойдаланилади? 
4. Гидробурнинг техник таърифини айтиб беринг. 
5. Қум тиқинлари сребек билан қандай тозаланади? 


19-Маъруза. Нефтъ қудуқларини сув босиш сабаблари ва уларни 
бартараф қилиш. 
Нефтъ қудуқларини сув оқимларидан чегаралаш. 
Ҳар бир нефтъ конидаги қудуқларни сув босимининг асосий сабаби – 
маҳсулдор қатлам тузилишининг геологик-физик хусусиятларига ва конларини 
ишлатиш шароитларига боғлиқ. Масалан, қатламларга сув бостириб 
қудуқларни ишлатиш жараёнида нефтъ қудуқларини жадал сув босишига 
таъсир қилувчи омиллар коллекторларнинг ва нефтъ уюмларининг ҳар хил 
бўлиши 
ҳисобланади. 
Геологик-физик 
омиллар 
асосида 
қатламлар 
қалинлигининг 
ўзгарувчанлиги, 
уларнинг 
коллекторлик 
хоссалари, 
петрографик таркиби ётади. Айрим ҳолларда бир-бирига яқин жойлашган 
ишлатиш қудуқларининг геологик кесими бир-бирига тўғри келмаслиги 
мумкин. Нефтли тоғ жинсларининг хилма-хиллиги ишлатиш қудуқларининг 
маҳсулдорлигига таъсир қилади ва нефтъ уюмларини қазиб олиш жараёнини 
мураккаблаштиради. Ҳайдаладиган ва законтур сувлари ўтказувчан қатламлар 
ва қатламчаларга қараб ҳаракатланади. Натижада улар юқори дебитли 
қудуқларга ёриб киради ва уларни вақтдан олдин суюлтиради. Кўп қаватли 
конлардаги ҳайдовчи ва ишлатиш қудуқлар ҳамма қатламларни бир вақтда 
очади ва қазиб олади. 
Одатда, зонали ва қат-қатлик тузилишга эга бўлган маҳсулдор қатламли 
қудуқларни сув нотекис босади. Айрим қатлам ва қатламчаларни бевақт сув 
босиши коллекторлардан нефтни чиқариб олишда айрим ноқулай шароитларни 
содир қилади. Одатда уларга сув кириши фазали ўтказувчанликнинг 
ўзгаришига ва қудуқ туби босимининг ошишига сабаб бўлади. Бундай ҳолларда 
сув босмаган қатламларда нефтнинг оқими камаяди. Кейин қатламлар 
орасидаги босим градиенти ошади ва улар орқали суюқлик оқимининг 
киришига шароит туғилади. Лекин қатламларнинг литологик-фациал ўзгариши 
жараёнида қудуқларни бевақт сув босиши қатламларда катта миқдорда нефтъ 
заҳираси бекилиб қолишига, нефтъ беришнинг камайишига, уюмларни қазиб 
олиш муддатининг ошишига ва кўп материал сарфланишига олиб келади. 
Шунинг учун нефтъ қудуқларидаги сув оқимларини ўз вақтида чегаралаш 
нефтъ қазиб олишнинг энг самарали тадбири ҳисобланади. 
Бу муаммоларни ҳал қилиш учун қудуқларни сув босиш сабабларини 
аниқлаш ва сув оқимларини чегаралаш усулларини ишлаб чиқиш талаб 
қилинади. Қудуқдан нефтъ билан бирга чиқувчи сувларнинг ишлаб чиқариш 
кўрсаткичлари таъсирига қараб, нефтни сиқиб чиқаришга қатнашадиган ва 
қатнашмайдиган гуруҳларга ажратиш мумкин. 
Биринчи гуруҳга контур суви ёки қатлам босимини шиширишга 
мўлжалланган ҳайдаладиган сув киради. Улар ишлаб чиқишга икки хил таъсир 
қилади: бир томондан у қатламнинг нефтъ бериш коэффициентини 
кўпайтиради, иккинчи томондан ишлаб чиқарилаётган нефтнинг таннархини 
оширади. Қудуқнинг юқори ўтказувчан қатламларига сув оқимининг бевақт 
ёриб кириши сув босган қатламлар ҳисобига ҳосил бўлади. Натижада қудуқ 
маҳсулотларини сувлантиради. Лекин қудуқлардан олинадиган сувларнинг 
кўпчилик қисми нефтни сиқиб чиқаришга қатнашмайди. Бу гуруҳга 
қўйидагиларни киритиш мумкин: 


а) Бузилган ишлатиш қувурлар бирикмаси орқали қудуққа юқори 
горизонтлардан кирадиган сувлар; 
б) қувур ташқи бўшлиғи бўйича кирадиган маҳсулдор қатламлардаги 
таглик қатлам сувлари; 
в) қудуқнинг ҳалқа бўшлиғи канали (ариқча) орқали кирадиган қатлам 
пасти сувлари. 
Юқори қатламларни сув босиши маҳсулдор қатламларга таъсири йўқ. 
Улар ишлатиш қувурлар бирикмасини герметиклигининг бузилишига боғлиқ. 
Айрим ҳолларда қатламлар бир-биридан сифатсиз ажратилганлиги учун улар 
маҳсулдор қатламлардан нефтни сиқиб чиқаришда қатнашмайди. Шунинг учун 
улар 
қувурлар 
бирикмаси 
ортидаги 
ютилишнинг 
жадаллигига 
ва 
шикастланишининг ўлчамига қараб, ҳар хил тўлдиргичлар қўллаб, қувур ташқи 
бўшлиғини цементлаш усули билан чегараланади (изоляцияланади). Одатда 
таглик ва қатлам пасти сувлари босими мураккаб ҳарактерга эга. Чунки улар 
кудуқнинг қудуқ туби зонаси каналлари ишлатиш қувурлар бирикмаси ва тоғ 
жинслари орасидаги ҳалқа бўшлиғи бўйича киради. Лекин улар 
коллекторлардан нефтни сиқиб чиқаришда қатнашмайди, аксинча у қудуққа 
ёриб киради. Қатламнинг нефтли қисм депрессиясини пасайтиради, ҳамда 
унинг нефтъ учун фазали ўтказувчанлигини ёмонлаштиради. Сувнинг 
маҳсулдор қатламга яқин жойлашиши чегаралаш (изоляция) ишларининг 
технологиясини мураккаблаштиради. 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish